Rais Buva
23.2K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
35 миллионлик халқни кўзига қараб туриб безрайиб ёлғон гапириш ҳам бир санъат...

Бирор ривожланган давлатда бундай бўхтон билан халқнинг ғазабига текканлик учун амалдор зудлик билан лавозимидан бадарға қилинган бўларди...

@RaisBuva
Агар Танзила Норбоеванинг гапларига ишонсак, демак мамлакатнинг ярмидан кўпи ҳалиям 5 йил аввалги тарихда яшаяпти...

Шунчаки қизиқ. Катталарга ёқаман деб бу даражада ёлғон сўзлаш учун инсон қанчалик халқдан узоқ бўлиши керак?

Шундай бўхтонга ликиллаб қарсак чалаётганларга эса сўз хайф...

@RaisBuva
🤣1
Айни дамда зулматда, телевизор кўролмай, шам ёруғида Танзила Норбоеванинг шедевр нутқини эшитиб ўтирганларга алангали саломлар!

@RaisBuva
Айни дамда электрсиз, шам ёруғида ўтирганлар "БОТ"га қизиқарли фотофактлардан юборинглар!
Танзила Норбоевани ерга тушуриб, 5 йил олдинги тарихга қайтарамиз.

@RaisBuva
Ҳалиям 5 йил аввалги тарихда яшаётган колхоздошларимиз Танзила Норбоевага салом йўллашда давом этишмоқда.👇

@RaisBuva
Бир обуначи энергетика вазирига ўринли саволлар берипти.👇

"Кўпинча ток кучи 220в берилмасдан 160-170в берилади. Истеъмол 220в га мўлжаллангандан кейин 160в кучланиш берса тизимда қизиш, юклама ҳосил бўлишини 9-синф боласи ҳам билади.
Холбуки, чиқарилаётган техникалар 220в га мўлжалланган. Қўшимча ток кучайтиргич ишлатишга тўғри келади. Уни ишлатмасангиз техникага зарар етади.

Мен бир нарсага ҳайронманда. Нимага ҳокимятга, Ички ишларга, судга прокуратурага энергия таъминотчиси 220 беради-ю, халққа 160-170 беради? Аммо, сифатсиз энергия учун пулни олдиндан 220 учун белгиланган нархда олади?. Қани энергия таъминотини каттакони жавоб берсинчи! Ё халққа берилаётган токни сорти бошқачами?
Аҳолига "Аҳолини нимстанцияси алоҳида, уларда нагрузка катта, бало-баттар" деган важ-карсон эмас, реал натижа керак тамом.

Шу бир нарсага ҳайронманда, раис бува - Нимага сайлов, байрам ва ҳукумат раҳбарлари келганда ўша ҳудуддаги тармоқлар қизимай, куймай туради. Ундай пайтларда ҳудудларга меъёридаги кучланишли электр бериб, трансформаторларга қизимай туриш буюрилармикин ёки?" Тугади.

@RaisBuva
Хуллас кечадан бери колхоздошларимиз ҳалиям 5 йил аввалги параллел ўлчамда қолиб кетган эски Ўзбекистондан юзлаб фото, видеолар юборишмоқда. Барини каналда жойлашга вақт ҳам етмайди. Мабодо Танзила Норбоевага керак бўлса - ташлаб берилади.

Халқ дардидан йироқ, камчиликларни тан олиш ўрнига фақат минбарларда чиройли, баландпарвоз нутқларни сўзловчи амалдорларга эса инсоф берсин...

@RaisBuva
Янги машина сотвосам қўшнимни юраги ёмон бўппомасмикин деб ҳавотирам омейди булар...

Ана шундай, қўшнисини куйдириб машина сотволаман деб юрганлар бўлса, манетта яхши канал боракан: 👉@moshina

Каналда автомобил олди-сотдиси бўйича база катта экан. Даллолларсиз. Эълонлар кунига янгиланиб тураркан.

Яхши ниятда обуна бўппўёурасизлар: 👉@moshina
Тезлик ҳақида қисқача.

@RaisBuva
👍1
2 соатда 2,6 млн доллар. Нақадар бой эканмиз, онасини эмсин...
Бу фақат тахминий сумма. Блокланиш ортидан ички онлайн бизнесга етгазилган зарар бундан бир неча баробар катта бўлиши мумкин.

Аслида 21 асрда ижтимоий тармоқларни (ўрнини босувчи алтернатива таклиф қилмай туриб) блоклаш бу - мажбурликдан хорижга ишлагани кетган мигрантларга солиқ солишдек абсурд ва аҳмоқона иш.

Агар вазият яна такрорланса - эртага Ўзбекистонга ақли бор инвестор яқин йўлламай қўйиши аниқ. Чекловлар қанча кўп бўлса - хорижий рейтингда мамлакатга бўлган ишонч шунча камаяди. Барқарорлик йўқ давлатда бизнес бошлаш катта риск.

@RaisBuva
Бу эса барқарорлик ҳақида қисқача...

@RaisBuva
Ноёб кадр. Колхозимиз мухандислари электрсиз ишлайдиган ихчам дизайндаги янги авлод гибрид кондиционерларининг илк тақдимотини ўтказишди...

Ушбу модель ягона экземплярда ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирча унинг механизмининг ишлаш принциплари оммага ошкор этилмаяпти.

Инсайдерларнинг ҳали тасдиқланмаган маълумотларига кўра ушбу ЭНАвацион смарт қурилма сенат раиси Танзила Норбоева туширган кульминацион қовунига жавобан ишлаб чиқилган бўлиши мумкин.

Гузаримизда хизмат кўрсатган электрик Мараймаматнинг фикрича, ушбу наноқурилма визуализация орқали инсон онгостига бевосита таъсир ўтказиб мияда ижобий фикрлашни келтириб чиқариши мумкин. Кузатамиз.

@RaisBuva
👍1