Аввал 5500-5800 сўмлик нарсани 8000га кўтариб, кейин 6500га тушириб, "мана нархларни тушириб ташладик" деб ахборот бериш ҳам бир талант аслида...
Шунисиям майлику-я, лекин АИ-80ни ўзи йўқку заправкаларда? Таги йўқ нарсани текин қиппўймисанми - нима фойдаси бор?
...дейдиган одам йўқ.
@RaisBuva

ДИҚҚАТ!
Охирги пайтларда барча каналларда (постларнинг энг остида) "спонсировано" белгили рекламалар пайдо бўлди.
Ушбу ноқулай ўзгариш телеграм асосчиси Павелжоннинг иши. Ва Дуров ушбу рекламалар учун канал эгаларига пул тўламайди.
Раис Бува ҳар куни тушунарсиз рекламаларни жойлаб, росааа соққани босяптийкан деб ўйлаб юрмелар тағин...

3 млн 54 минг 180 киши - Шу йилнинг ўтган 9 ой давомида Россияга ишлашга борган ҳамюртларимиз сони.
No comment.
@RaisBuva
No comment.
@RaisBuva
Ҳозирда Россияда ишлаётган мигрантлар бир ойда ўртача 6-7 млн сўм топаётган экан. Бу ўртача рақамлар, албатта бундан кўп топаётганлар ҳам бор, ва афсуски, юқоридаги сумманинг зўрға ярмини топаётганлар ҳам кўп...
Бир ойлик патент 700-800 минг. Квартира ижараси ўртача (50-100$ вазиятга қараб) бундан ташқари еб-ичиш ва бошқа кундалик харажатлар... шунда яқинларига ойига 3-4 млн юбораркан ўртача.
Энди Россияга ишлашга кетаётган ёшларга савол. Шу 3-4 млнни ўзимиздаям топса бўлмайдими? Бўлади. Лекин бунинг учун аввал ниманидир ўрганиш керак.
Ҳурматли ёш дўстим. Агар ёшинг ҳали 30-35га бормаган бўлса, дўппини бошдан олиб яхшилаб ўйлаб кўр. Россияга кетишга шошма. Яхшиси шу ерда бирор касб, хунар эгаллашга уриниб кўр.
Мисол учун аввалига имкон топиб (қарзга бўлсада) компьютер/ноутбук сотиб ол (билет олишгаям пул топиш керак эди-ю). Сўнг бирор ўқув курсига ёзил, доим талаб юқори бўлган соҳалардан бирортасини ўрганишга ҳаракат қил. Бир неча ой қунт билан амалиётда ўрган. Агар тез ўзлаштирсанг 4-5 ойдан сўнг ўша 4-5 млн. даромадни шу ердаям топасан. Соҳани яхши ўзлаштиргач эса ойига 10 млн топиш мумкин, ишон.
Бегона юртга бориб совуқда қор кураш, кўча тозалаш ёки ғишт териш учун бирор соҳанинг мутахассиси бўлиш шарт эмас. Булар бари жисмоний меҳнат. Лекин Аллоҳ бизга жисмоний қувват билан бирга ақл-идрок ҳам берган.
Йигит кишида доим бир нечта вариант бўлиши керак (ишни назарда тутяпман-ей). Бири ўхшамаса иккинчиси, учинчиси, ва энг охирги вариант. Ҳеч қандай малака, кўникма талаб қилмайдиган жисмоний меҳнат – бу энг охирги вариант бўлиши керак. Дарров энг охирги вариантни ишлатишга тушма. Мулоҳаза қил.
Ҳозир турли ўқув марказлари жуда кўп. Хатто баъзиларини уйда ўтириб (онлайн ёки курсларини сотиб олиб) ўрганиш мумкин. Интернетда бепул курслар ҳам бисёр, лекин яхшиси пуллик, (сифатли нарса текин бўлмайди) ишончли курсларда устоз билан бошласанг ўрганишга кетадиган бирнеча йилингни тежаб қоласан. Шунинг учун бошидаги харажатдан қочма. Энг яхши инвестиция – ўзингга бўлганидир.
Четга кетиш учун ҳам сарфлайсан барибир ўша пулни. (Россияга билет нархи ўртача 2,5-3 млн).
Фақат бугун эмас, эртага ҳам яқинларингга ёрдам бера олиш учун – ҳозир ўзингга ёрдам бер. Ўзингга имкон бер. Келажагингга имкон бер. Ва ишон, қунт билан ҳаракат қилганга Аллоҳ беради.
(Бугунги кунда қайси соҳа, касбни танлаган маъқул. Қайси соҳани тез ўзлаштириб, тезроқ даромадга кирса бўлади – бу ҳақда кейинроқ бафуржа пост юклашга ҳаракат қиламан).

👍1
Юқоридаги пост остида қолдирилган комментлардан бири.
Ҳурматли ёшлар, касб ўрганинг. Ўз келажагингизга жиддийроқ ёндашинг!
@RaisBuva
Ҳурматли ёшлар, касб ўрганинг. Ўз келажагингизга жиддийроқ ёндашинг!
@RaisBuva
Балки, дастурлашни ўрганиб иккинчи Илон Маск ё Цукерберг бўлмассан. Лекин яқин келажакда ўз юртингда ўтириб ойига аввалига 400-500, сўнг 1000-2000 $ топиш имконига эга бўласан. Ишшоноур.
Манетта бу йўлингда кўмаклашиши мумкин бўлган: "Herosson group" жамоаси дастурлашни нольдан ўрганишни таклиф қилмоқда. 👉Батафсил
🔹Курслар оффлайн ёки онлайн ўтилади.
🔹Бунда: Front-end; Back-end; Html; Css; Bootstrap; JavaScript яна ўнлаб дастурларни ўрганиш мумкин.
🔹Курсларни тамомлагач, ўзинг мустақил сайтлар ясай оласан.
🔹Яхши ўзлаштирганлар иш/буюртмалар билан таминланади.
🔹Ҳар ой имтихондан ўтиб бориш керак бўлади.
Канал: @Herosson_group
Мурожаат учун: @Herosson_groupbot
Бирламчи дарслар: Youtube
P.S. Фақат ўша гап – ниятни тўғри қил, қунт билан ўрган. Атрофдаги "уддалай олмайсан" каби гапларга чалғима!

Ўша гап - гап. Вақт ва ёшлик борида бирор соҳани этагидан маҳкам тутишга ҳаракат қилоуриш керак.
Бунинг учун олийгоҳда 4 йил ўқиш ёки давлат ишида 10 йил ишлаш шарт эмас. Аксинча, ўзингиз (мустақил бўлсада) бирор замонавий соҳани (Дастурлаш, график дизайн, СММ, менеджерлик, таржимонлик, бухгалтерия ва х.к.... манга деса бизнес тренерлик бўмайдими) ўрганишга астойдил ҳаракат қилинг. Зеро эртага афсус қилмайсиз.
Нима, осон эмас? Ким осон бўлади деди?
P.S. Бошлаш учун идеал шароит ҳеч қачон келмайди.

🤬1
Коммунал хизматлар вазири ўринбосарининг укаси мактаб учун ажратилган ерга коттеж қураётган экан. Шунга одамлар норизо бўлаётганмиш...
Энди миндеда. Тадбиркорниям тушуниш керак. Ҳа энди жигарини даврида отни қамчилаппогиси кеганда... Тем более мансаб дегани жа бир омонант, бугун бор-эртага йўқ нарса бўлса...
Зангиота туман ҳокимлигиям "Нима, мактаб қурилса болалар ўқиб жааа олим бўлишармиди... Ана шунча мактаб бор-у, битта синфда 30-40 киши бўб ўқувиратта бияғигаям" деб (добро) берворгандир балки...
Хуллас дальше босоурийлар газини. Келажак амалдорлар ва уларнинг уруғлариники!
"Юртим адо бўлмас "связь"ларинг бор" рукнидан.

Вазир ўринбосари укасига мактаб қурилиши учун ажратилган ерларни ноль қийматда берворган Зангиота ҳокимлиги мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилибди.
Калит сўз: "ҳокимлик мансабдорларига" (шахсан ҳокимнинг ўзига эса...).
Бизнинг колхозимизда ҳокимларнинг ўзи ҳечам айбдор бўлмайди. Чунки ҳокимлар тилла. Ҳа энди баъзан бурнини тегида ярамас ўринбосари нима "дивижение"лар қилекконини билмеқолатта...
Ҳа битта идорада бўптуриб ўз ҳодимларингни нималар қилекконини билмасен, қандай қилиб туман ё вилоятни бошқариб юрибсан?
...дейдиган одам бўмагандан кейин шуда.

#эслатма Давлат бюджети ҳокимларнинг уйида шкафда турган шахсий пуллари эмас.
Бюджет сарфи билан боғлиқ исталган турдаги "нонсенс"ларни аввал туман, вилоят депутатлари, солиқ тўловчи жамоатчилик ва керак бўлса парламентда муҳокамага қўйиб, ана кейин қарор чиқариш керак.
Э ундан кўра вилоят, туманларда газ, электр, ишсизлик муаммоларини ҳал қилсангларчи...
...дейдиган одам йўқда

У ўзи халқ пулига олинган Прадо, Тойота, Мерс ё Тахоеларда юриб, бошқаларга "великда юрганни (бюджетга қанчага тушсаям) Дубайга юборамиз, озганларга эса ҳар бир кг учун (халқ пули) бюджетдан пул тарқатамиз" демайди.
Бунинг ўрнига ўзи ишга бориб келишда деярли ҳамма вақт велосипеддан фойдаланади...
Фотода: Нидерландлар бош вазири Mark Rutte.
Айтишларича нидерландларда "Ўзинг амал қилолмаган ишни бошқага буюрма" деган мақол бор эмиш...
P.S. "Шахсий намуна" бўлиш ҳаммагаяммас. Кўпларга шолпиллаб қолади.