Rais Buva
23.2K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гузаримизда шеъриятнинг янги модификациядаги "End Touch No Chich War Ding S Pro" жанрида ижод қилувчи ушбу шоиримиздан ташқари барчага яна бир бор байрам муборак!

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега бизни шоирни байрам минан табрикламадиз раис деб ижодкорнинг мухлислари қаттиқ хапаўлишяпти.

Эй, шошмелар. Ҳа бу шоиримизни кеч куз келиб, пахта плонлар ортиғи минан тўлган пайт отдельнў табриклаймиз ҳали...

Унгача шоиримиздан навбатдаги шолғом... и узр, навбатдаги шедеврни тинглаб кайп қиламиз:👆

@RaisBuva
«Маддоҳнинг юзига тупроқ сочинг!» (Ҳадисдан).

"Тепкини босинг" деганлар миндеее лайкни эзиппўёураслар...

@RaisBuva
Экопаркни эшитганман, экобозорниям эшитганман. Лекин эконосни...?

Колхоздошлардан жиловланмаган маркетинг.

@RaisBuva
Доллар ҳам мусаффо осмонга қараб шиддат билан ўсиб боряпти, оммалэ...

@RaisBuva
Доллар шунақа тез кўтариляптими ё сўм шунақа тезликда қадрсизланяптими? Бу кетишда баҳорга бориб нимўларкин курс жанвар?

💲Айтмоқчи, долларнинг банклардаги ва кўчадаги ҳар кунги ишончли курсини билиб боришни истовчилар маноу каналга обуна бўлоурасизлар: 👉 @Kursinfouz
Энергетика вазири машнақа тинме светни ўчироурса, яқинда кўпайиш бўйича Хитойданам ўтиб кетамиз.
Масаланда...

@RaisBuva
Ёлғоннинг 3 тури бўлади. Оддий ёлғон, қип-қизил ёлғон ва статистика. © Б Дизраэли.

Меҳнатга лаёқатли 1 357 дан атиги 3 дона ишсиз бор экан холос. Бунақа кўрсатгич хатто Швейцарияда ҳам йўқ, онасини эмсин...

Тағинам инсоф қилиб 3 та дейишибди. Маҳаллада ишсизлар "вўбшм" йўқ десаям биров текшириб ўтирмасди.

Бешариқликлар борми, қандай қилиб ишсизликни деярли 0 га туширдинглар, сирини айтинглар?

@RaisBuva
Эх... Изоҳга сўз тополмадим. Сизчи?

@RaisBuva
500 минг сўм олган 5 йилга кесилса, миллиардларни ўмараётганлар пешонасидан отиб ташланса керак - деб ўйлайди бирор чет эллик бу хабарни ўқиса.
Аслида-чи...?

@RaisBuva
Юқоридаги (2та аввалги) постда маҳалламизда атига 3 донагина ишсиз бор деб кўрсатган Ватан МФЙ раисига икки литр пахта ёғи билан 1та эски ноутбук совға қилиш керак. Срочно!

"Виждонингга от сакраб тепкурлар" рукнидан.

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Колхозимиз шоирининг мухлислари юборишибди...
"Маддоҳларбай ишлаш тизими" рукнидан.

@RaisBuva
Камчиликни тўғирлаш — уни тан олишдан бошланади.

Бешариқ туман ҳокимлиги бугун каналда жойланган нореал ишсизлик статистикаси юзасидан ўз муносабатини билдирибди.

Муносабатда айрим масъулларнинг беэътиборлиги сабабли эски маълумотда жудаям кўп хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқлангани. Аслида эса Бешариқ туманида ишсизлик даражаси вилоятдаги бошқа туманларга нисбатан анча юқори эканлиги тан олинган ва ижтимоий тармоқ ўқувчиларидан йўл қўйилган хатолик учун узр сўралган. 👉Батафсил.

Албатта, янги хатлов якунлангандан сўнг реалликка яқинроқ статистика илиб қўйилади деган умиддамиз.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг тез реакциясига эса 5 балл.

@RaisBuva
Камбағал кейинги таоми учун қийналади, бой эса олдингиси учун.
© Мубашшир Аҳмад.

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро-Хоразм йўли.

Шерзод Қудратхўжаев таъбири билан айтганда — жиноятчиларни Ferrari, BMW, Mercedes Benz'ларда қувса бўладиган йўллар...

@RaisBuva
Ё шиорни ўзгартиринглар, ё асфальтни...
© Абдуллоҳ Зиё. Қўқон.

@RaisBuva
“Ўзбекистон телевидениесини икки ой кўрмай туринг”.

“Гуанжо” Хитой тиббиёт марказининг рекламасини бир кунда турли каналларда 70 мартадан 120 мартабагача кўравериб-кўравериб, асаблар бутунлай тугаб, қон босимим фалакка чиқиб кетди, қўлим қалтирайдиган бўлиб қолди.

Ўзингиз ўйланг, мен кўрмоқчи бўлган кино, спектакл, кўрсатувларни кўролмасам, унинг ўрнига бир ёқимтойгина қизнинг: “Эркаклик кучингизни тикланг ва аёлингизни хурсанд қилинг” деган “насиҳати”ни эшитиб ўтирсам!

Теледастурлар – йўлига, аслида ит эгасини танимайди.
Дардимга ҳеч қанақа Лактавита, ҳеч қанақа Ламиналайфлару, седана ёғлари фойда бермади. Ўзимизнинг поликлиникага чиқдим. Врач рецепт ёзиб берди. У ерда мана шу сўзлар ёзилган экан: “Ўзбекистон телевидениесини икки ой кўрмай туринг, отдай бўп кетасиз.”

Айтганини қилган эдим, ёшим 70 дан ошган бўлса ҳам, ўзимни 25 ёшли йигитдай сезяпман. Соғлом бўлай десангиз, сиз ҳам мендан ўрнак олинг!

© Шароф Бошбеков,
Ўзбек телеканалларидаги ўзиям, номиям тутруқсиз сериаллар ва уларнинг бепараст режиссёрларига ҳамда шу савиясиз сериалларни эфирга узатаётган "тормоз"ларга бағишланади.

"Мана санга ўша кайф" рукнидан.

@RaisBuva
Сан ўроқ билан оёғига урасан, ман кетмон билан белига соламан... ©

(Биринчи қисм 👉бу ерда).

@RaisBuva