Rais Buva
23.2K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
Корзинка супермаркетларида тайёр, тансиқ гриллар миндеее учиб бориб дастурхонингизга қўнишга тайёр,
Нимўса келоураслар!

Менимча яқин келажакда Корзинка супермаркетлари ҳар бир маҳаллада очилса керак. Бияғи кейин маҳаллабай ишлаш тизими бўлатта...

Грильни яхши кўрекконлар борми?

App | Telegram | Facebook | Instagram
Албатта бу зўр, лекин биз аввал кўплаб туман, қишлоқларда оддий водопровод (ичимлик) сувини эплаб чиқарвосек бўлармиди, а лаббай?!

Э бор ана, ҳеч йўқ автомобильни магнитафони минан чиқарволелик? Қогани бўлоуради секин, насиб...

1-2 йилда ўпирилиб кетеккон йўл, кўприклар, 2 йилда томи учиб кетеккон уйлар-ку алоҳида масала...

...дейдигон одам йўқда!

"Абдуллажон, шакарсан шакар!" рукнидан.

@RaisBuva
👍2
Ўқитувчиларни ота-оналардан узр сўрашга мажбур қилган ХТБ бошлиғи ва ҳоким ёрдамчиси барча устозлардан узр сўратилиб, сўнг иш жойидан бадарға қилиниши керак,

Мабодо битта узр ё хайфсан билан қутулиб кетишса - демак, таълим тизими аввалги ҳолатидан янаям чуқурроққа кириб кетган бўлади.
Кузатамиз...

P.S. Бош эгиб турган таълим берувчиларнинг ортидаги баннердаги ёзув: "Нажот таълимда...!" ©Ш. Мирзиёев.

@RaisBuva
Айни дамда ўқитувчиларни ота-оналардан узр сўрашга мажбур қилган Марҳамат тумани ХТБ раҳбарлариям битта узр ё хайфсан билан қутилиб кетишни ўйлеккон бўлиши мумкин...
Кузатамиз.

@RaisBuva
👍1
ТВда эрталабдан кечгача реклама қилинеккон гиёҳ, дамламалар шунчаки профилактика учун.

Соғлик билан муаммо борми — фантазияларга берилмасдан шифокорга боринг!

@RaisBuva
👍3🤬2
Сенатда янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Унга кўра, дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорни эслатувчи шахсларнинг иштирок этиши;
олимларнинг, тиббиёт ходимларининг тавсияларидан, худди шунингдек алоҳида шахсларнинг миннатдорчилигидан, тавсияларидан ва реклама қилинаётган дори воситаларининг таъсири ҳақидаги ҳикояларидан иборат бўлган тавсиялардан фойдаланиш тақиқланади.

Хечдан кўра кеч яхши. Дарвоқе дори (ва бошқа даволовчи хусусиятларга эга) воситалари рекламасида "Қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг" деган огоҳлантиришни (видеорекламада овозли шаклда) бириктириш мажбурий бўлиши даркор.

@RaisBuva
Қишда ўзи қалин кийиниб, жажжи болажонларни кўчада битта кўйлакда қалтиратиб турғизиб қўйядиган бепарасат коммунистларга бағишланади.

"Тадбиринггаям, мудиринггаям, директоринггям, фаросатинггаям..." рукнидан.

@RaisBuva
👍4
Шу пост шу ерда туриб турсин...

P.S. Реал ҳаётдаги ўхшашликлар шунчаки тасодиф.

@RaisBuva
👍2
- Отахон, нега тарозининг нариги палласигаям пакет қўйиб тортяпсиз?
- Чунки мен пакет эмас, майиз сотяпман...

P.S. Бировнинг ҳаққидан қўрқиш шунақа бўлса керак.

@RaisBuva
👍6
⚡️Xabardor’dan mega aksiya – obunachilarimiz orasidan Spark g‘olibini aniqlaymiz! 🚘

✅ Shuningdek, noutbuk va smartfon kabi kichik yutuqlarimiz ham bor.

❗️Tez orada to‘liq shartlar va o‘tkazilish sanasi e’lon qilinadi.

👉Tanlovning dastlabki shartlari bilan “Ishtirok etaman” tugmasini bosish orqali tanishish mumkin 👇
Одамларни жуда ёмон кўрадиган арча экан.

@RaisBuva
🤣3🤬1
Йиғлаб ўқибман-ей...
Ёш колхоздошларимиздан духни кўтарувчи ҳаёт сабоқлари.

"Саводингга от айланиб тепкурлар" рукнидан.

@RaisBuva
Ўша сизга таниш рукнимиздан...

(Фото: Нодир Ғойибов).

@RaisBuva
Бош прокуратура хабарига кўра ХIII-ХIХ асрларга оид қиймати 2,6 млрд сўмлик тарихий ва бадиий аҳамиятга эга 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон-торож қилингани ва бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланибди.

Ўтган сафар "Кун.уз"да шу ҳақда мақола чиқарилганда Миллий универститет ректори аравани қуруқ олиб қочган эди. Баъзилар эса ётволиб ЎзМУни ёнини олган эди.

Бироз вақт ўтиб, юқоридаги нодир асарлар Франция ёки Англия музейларида пайдо бўлиб қолса, ажабмас...

Таълим даргоҳидагиларнинг ўзи ўғри-муттаҳамлик қилиб турганда, бошқалардан нимани кутиш мумкин?!

@RaisBuva
Ҳозир телеграмда бир-бирини такрорловчи юзлаб каналлар бор. Биттасида бирор материал чиқса, орқасидан 150таси худди ўша постни кўчириб босади...

Лекин ўз услубига эга, оригинал контентли лойиҳалар ҳам кўпайиб боряпти. Шулардан бири — ҳам фойдали, ҳам кайфиятни кўтарувчи канал: 👉@Farqi_nimada

Сиз билган ва билмаган фактларни расмли кўринишда, керак жойида юмор ва сарказм билан содда тилда тушунтириб боришаркан.

Каналга уланиш: 👉@Farqi_nimada
Эххэээ, қаеқдаги арзимаган 1,8 млрд ни деб слишком оғир жазо — 8,1 млн сўм "иштарап" солинибди.

Ҳурматли судялар, жа унақа қаттиққўл бўмелар, сал адолат қилинглар! Ҳа битта узр минан ҳалўпкетеккон нарсани деб, шундай оилапарвар инсонни хижалат қилиш яхшими энди?

P
.S. 1.8 млрд сўмни ўзининг оилавий (Sevimli) телеканалига (направить) қиворган Фирдавс Абдухолиқовга МЖтКнинг 175–8-моддаси 4-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 30 БҲМ (8,1 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди."

@RaisBuva
500 минг сўм олган шифокорга узил-кесил 5 йил. Миллиардларни туя қиворган киночиларга эса шунчаки 800$ "иштарап".

"Адолат хола покинул/а чат" рукнидан.

@RaisBuva
Ishonch дўконлар тармоғида МЕГА ЧЕГИРМАЛАР акцияси давом этмоқда!

20 февралдан 3 мартгача белгиланган турдаги маҳсулотларни 30% гача ЧЕГИРМАда харид қилиб ўзингизни ва яқинларингизни хурсанд қилишга улгуриб қолинг!
Шошилинг. Акция муддати ва маҳсулотлар сони чекланган!

Ха айтганча, ISHONCH 12 ёшга тўлганлиги сабабли телеграм каналида танлов эълон қилган. Танловда қатнашиб планшет, телевизор, чангютгич, ақлли соат, повербанк каби совғаларни қўлга киритишингиз мумкин. Танловда қатнашиш учун ушбу ботга ўтинг: @ishonch_referral_bot

Батафсил: +998735152222
@ishonchsavdo
Айтмоқчи, 2-3 ҳафта бўлди, телеграм каналимдаги (алоқа учун) БОТ ишламай қолди. Шу вақт оралиғида сиз юборган хабарлар менга етиб келмаган.
(Реклама учун бот ишлаяпти).

Шахсий ишларим бн бўлиб, БОТ фаолиятини қайта ишга туширишга улгурмадим. Бир томондан эса мурожаатдан жичча чалғидим.
БОТни яқин кунларда қайта ишга туширамиз, насиб.

Унгача агар бирор зарур хабар, мурожаатингиз бўлса - инстаграм орқали юбориб туришингиз мумкин.

Инстаграмдаги саҳифам манзили: https://www.instagram.com/raisbuva.uz/
Зато ҳаракат қилган, уруниб кўрган...

Эслатма! Пулни қалбакилаштириш қонунга мувофиқ таъқиб қилинади.

"Ноёб истеъдод эгалари" рукнидан.

@RaisBuva