Rais Buva
23.3K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
Республика бўйича 62 мингта хонадонга газ етиб бормаяпти экан.

Айни вақтда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш бўйича Республика штабининг Сардор Умурзаков раислик қилаётган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтяпти экан.

Йиғилишда, қувурларида босимнинг меъёрдан пастлиги сабабли республика бўйича жами 462 та маҳалладаги қарийб 62 мингта хонадонга табиий газ етиб бормаётгани айтилган.

@RaisBuva
🤬474🤣213👍55😢33👎28
Манетта ҳалиям ойлигини ололмаган халқ таълими ҳодимлари тирикчилик қилишяпти экан. Раис сизам келинг минде деб фотосидан юборишипти.

Шашликдан олинглар, қогани бир гап бўлар-ей...

@RaisBuva
😢750🤣427👍123🤬60👎19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хуллас ўша гап - мен қайтдим!

Ҳа, тинчлик Аллоҳга шукр...
Раҳмат, соғлигим яхши, шукр...
Ҳа, рекламаларам чиқипполди...
Ҳа, анча дангаса бўбкетдим...
Йўқ, исингани ҳеч қаерга обкириб кетишмади...
Йўқ, вышкадан ўзимни ташамадим...
Йўқ, депутат бўбкетмадим...

Оффлайнда бошқа ишлар бориди (тирикчилик, ола хуржун, бола-чақа дегандек).
Ўзийлардан қолар гап йўқ. Одамди қийноурмейлар-ей турли ноқулай саволлар бериб. Унақабаста!

Қоганини қоган жойидан етказволоурамиз, насиб.

@RaisBuva
👍512🤣239🤬17👎16😢8
Rais Buva
Хуллас ўша гап - мен қайтдим! Ҳа, тинчлик Аллоҳга шукр... Раҳмат, соғлигим яхши, шукр... Ҳа, рекламаларам чиқипполди... Ҳа, анча дангаса бўбкетдим... Йўқ, исингани ҳеч қаерга обкириб кетишмади... Йўқ, вышкадан ўзимни ташамадим... Йўқ, депутат бўбкетмадим...…
Уни-буни қўйилар. Йўғўпкетган бўсамам, зато яхши хабар минан қайтдим.

Моноу фотодеги ажойиб китобларди кўряпсиларми? Ёқяптими? Янги йил таътилида ёнбошлаволеееб, кўк чойдан ичиееб, маззақиб китоб ўқиб ётишга нима етсин – тўғрими?

Хуллас калом байрам арафасида ҳамкоримиз билан яна бир китоблар танлови ўтказмоқчимиз.
Бу гал 70та (юқорида фотодаги китоблар) бир-биридан удар китоблар қўйяппиз. (70та совринли ўринлар).

2-3 кундан бери шу танловни деб талашиб-тортишиб югуриб юримман (байрам баҳона силарам бир нимали бўпполилар доуримда дейманда). Аишнчун тайёр туроураслар, нимўса.

Танловга бугун, яқин соатларда старт берамиз, насиб!

@RaisBuva
👍347🤣60👎34🤬15😢2
Диққат! “Док-1 Макс” (DOK-1 MAX) дори (таблетка ва сироп) воситалари болалар ўлимига сабаб бўлаётган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. ССВ вазиятни ўрганилаётганини маълум қилган.

Самарқанддаги болалар шифохонасида Док-1МАКС препарати сабаб 15 нафар бола вафот этгани айтилмоқда.. Ушбу дори воситаларининг Ўзбекистондаги савдоси 22 декабрь (бугун)дан вақтинча тўхтатилган.

Огоҳ бўлинг. Ҳозирча ушбу дорилардан фойдаланманг. Айниқса болаларга берманг! Хабарни таниш-нотанишларгаям улашинг. Ҳозирги ҳавода шамоллаганлар кўп, баъзилар шу доридан ҳозир, айни дақиқалардаям фарзандига ичираётган бўлиши мумкин.

@RaisBuva
🤬290👍85😢46👎11🤣8
Rais Buva
Диққат! “Док-1 Макс” (DOK-1 MAX) дори (таблетка ва сироп) воситалари болалар ўлимига сабаб бўлаётган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. ССВ вазиятни ўрганилаётганини маълум қилган. Самарқанддаги болалар шифохонасида Док-1МАКС препарати сабаб 15 нафар бола вафот…
Дори воситаларини ҳарид қилишда эхтиёт бўлинг! Турли жимжимадор рекламаларга ишониб (шифокор билан маслаҳатлашмай) ўзбошимча ўзингизга нотаниш бўган дориларни ҳарид қилманг. Аллоҳ асрасин!

@RaisBuva
👍251😢41🤬28🤣6👎5
Rais Buva
Дори воситаларини ҳарид қилишда эхтиёт бўлинг! Турли жимжимадор рекламаларга ишониб (шифокор билан маслаҳатлашмай) ўзбошимча ўзингизга нотаниш бўган дориларни ҳарид қилманг. Аллоҳ асрасин! @RaisBuva
Ростданам, ўзи аслида ТВ ва радиода дорилар рекламасини таъқиқлаш керак - агар инсон қадри устун бўлса!

Дори бирор ичимлик ё ширинлик эмаски у, шифохона ва дорихонадан бошқа ерларда тарғиб қилинса...

@RaisBuva
👍713🤣30🤬19👎12😢12
КИТОБЛАР ТАНЛОВИ

"Book uz" ва "Rais Buva" ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги танловда иштирок этиб, қуйидаги китоблардан бирини ютиб олинг!

1 ўрин: "Саодат асри қиссалари" (тўплам).
2 ўрин: "Суюкли пайғамбарим билан 365 кун"
3 ўрин: "Ўкинма"
4 ўрин: "Стив Жобс"
5 ўрин: "Ҳалқа"
6 ўрин: "Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви"
7 ўрин: "Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси"
8 ўрин: "Менинг Хаётим" (Хенри Форд).
9 ўрин: "Чунки сен Аллохсан"
10 ўрин: "Атом одатлар"
11-15 ўринлар: "Болалар муваффақиятга қандай эришадилар"
16-20 ўринлар: "Ичимиздаги шайтон"
21-25 ўринлар: "Бахт Аллохга ишонмоқдир"
26-30 ўринлар: "Бақирмайдиган оналар"
31-35 ўринлар: "Мен билан ўйнайсизми она"
36-40 ўринлар: "Мартин Иден"
41-45 ўринлар: "Ой ва сариқ чақа"
46-50 ўринлар: "Уйимиз жаннатга айлансин"
51-55 ўринлар: "Да винчи сири"
56-60 ўринлар: "Виждон азоби"
61-65 ўринлар: "Оташ кечаси"
66-70 ўринлар: "Минг қуёш шуъласи"

⏰ Танлов 29-декабрь 23:59да якунланади.
👉Танлов шартлари

Иштирок этиш учун: 👉@bookuzbekistan_bot
👍153👎46🤣5🤬4😢2
Rais Buva
КИТОБЛАР ТАНЛОВИ "Book uz" ва "Rais Buva" ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги танловда иштирок этиб, қуйидаги китоблардан бирини ютиб олинг! 1 ўрин: "Саодат асри қиссалари" (тўплам). 2 ўрин: "Суюкли пайғамбарим билан 365 кун" 3 ўрин: "Ўкинма" 4 ўрин:…
ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ

❗️Ушбу танловда ғолиблар (тасодифан) рандом орқали эмас, балки тўплаган балларига қараб аниқланади.

Баллар қандай тўпланади?
БОТда келтирилган 2 каналга обуна бўлгач, "Аъзо бўлдим" тугмасини босишингиз билан, сизга махсус реферал линк (ҳавола) берилади. Ўша линк орқали обуна бўлган ҳар бир инсон учун сизга 5 баллдан бериб борилади. Қанча кўп балл йиғсангиз, ғолиб бўлиш имкониятингиз шунча ортиб боради.
(Ўз блог ёки гуруҳларига эга фаоллар ҳам танловда иштирок этишлари мумкин).

⏰ Танлов 29-декабрь куни 23:59да якунланади.

❗️Диққат! Сунъий (ўлик аккаунтлар қўшган) накрутка ва х.к. лардан фойдаланганлар танловдан четлаштирилади!


🏅 Фаол бўлинг ва 70 та китобдан бирини ютиб олинг. Барчага омад!

Иштирок этиш учун:
👉@bookuzbekistan_bot👈
👎165👍104🤬27🤣26😢10
Rais Buva
КИТОБЛАР ТАНЛОВИ "Book uz" ва "Rais Buva" ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги танловда иштирок этиб, қуйидаги китоблардан бирини ютиб олинг! 1 ўрин: "Саодат асри қиссалари" (тўплам). 2 ўрин: "Суюкли пайғамбарим билан 365 кун" 3 ўрин: "Ўкинма" 4 ўрин:…
Боя бот бироз қотиб қолди. Кейин колхозимиз электриги майкачан томга чиқиб, антенналарни бураб, симларини тортиб бир нималар қилиб қайта созлаб тушди. Ҳозир бот ишлаяпти.

@RaisBuva
🤣492👍112👎51🤬40
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расул Кушербаев депутатликдан кетмоқчиман дейди.

Ўзи 150тача депутат ичида бармоқ билан санарлилари яхши ишлайди. Расул эса энг фаол депутатлардан. Ҳали қарасанг снослар бўйича аҳоли ёнида туриб амалдорлар бн тортишиб юрган бўлади. Ҳали қарасанг далада фермерларни ёнини обюрган бўлади. Яна бир қарасанг тадбиркорларни ёнини олиб судма-суд юрган бўлади...

Парламентда шундай фаол депутат ишлолмаётган бўлса, демак нимадир нотўғри кетяпти...

Расулбой - сиз инсофли, виждони уйғоқ инсонлардансиз. Сиз каби жонкуяр фаоллар жамиятга ҳали кўп керак. Имкони бўлса ҳозир кетметуринг. Қогани бир гап бўлар...

@RaisBuva
😢1.62K👍575🤬47🤣35👎20
Янги йил муносабати билан "MUBORAK MEBEL" ўзининг юмшоқ мебелларига 25% чегирма эълон қилади!!!

Хонадонгизда янги йилни юмшоқ мебеллар тўплами билан кутиб олинг! "Муборак мебель" фабрикаси маҳсулотлари сизнинг уйингиз кўрки ва файзи бўлиши шубҳасиз!

Яна шундай чегирмали мебель тўпламлари билан телеграм каналда ёки дўконга келиб танишишингиз мумкин.

❗️Шошилинг мебеллар сони чекланган!

Telegram|instagram|facebook
🤬261👍84👎69🤣61😢10
Rais Buva
Парламент деганда кўз олдингизга биринчи бўлиб сигарет эмас, депутатлар келса, ана ўшанда ҳақиқий вакиллик органи ишлаётган бўлади. (©Баходир Ахмедов), @RaisBuva
Расул Кушербаев нега депутатликдан кетмоқчи бўлгани сабабини барча кўрди, ўқиди. Мен ҳам шу скриншотни жойлаппўяман. (шетта туриб турсин).

Ўша гап - парламент попириси инсонни ўлдирса, депутатни гапиртирмайдиган парламент жамиятни, давлатни ўлдиради.

Улуғбек Иноятовнинг юқоридаги ноқонуний ҳатти-ҳаракатига сенат ва бошқа юқори инстанциялар ҳеч қандай ҳуқуқий бахо бермаётгани ачинарли ва ўта ғалати ҳолат...

@RaisBuva
👍875🤬352😢42🤣20
Rais Buva
Расул Кушербаев нега депутатликдан кетмоқчи бўлгани сабабини барча кўрди, ўқиди. Мен ҳам шу скриншотни жойлаппўяман. (шетта туриб турсин). Ўша гап - парламент попириси инсонни ўлдирса, депутатни гапиртирмайдиган парламент жамиятни, давлатни ўлдиради. Улуғбек…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй деди, йиғилишинггаям деди, йиғилишни обореккон спикерларинггаям деди...
Айниқса “ўйинчиларингга”деди. Қўрқмади. Нахе мухаббат (18+) деди-ю, папкани қўлтиқлаб шартта мажлисдан чиқди-кетди...
Ҳамма ғўўўууу деворди.

Спикер эса кўзойнагини бир артиппўйиб, монотон оҳангда сўзини дальше давом этди...

@RaisBuva
👍1.05K🤣417🤬125😢57👎14
Rais Buva
Эй деди, йиғилишинггаям деди, йиғилишни обореккон спикерларинггаям деди... Айниқса “ўйинчиларингга”деди. Қўрқмади. Нахе мухаббат (18+) деди-ю, папкани қўлтиқлаб шартта мажлисдан чиқди-кетди... Ҳамма ғўўўууу деворди. Спикер эса кўзойнагини бир артиппўйиб,…
У. Иноятовнинг бюджет муҳокамасида Расул Кушербаевга сўз бермаганлиги бу қонунни, конституцияни қўпол тарзда бузилиши.

Депутатни халқ сайлайди. Депутат халқ вакили (халқ ва хукумат ўртасидаги кўприк). У халқ фикрини ифодалайди.
Бюджет муҳокамаси пайтида депутатга сўз бермаслик бу – халққа сўз бермаслик, халқ фикрини игнор қилиш хисобланади.

Бошқа давлатда агар шундай ҳодиса рўй берса, сенат, парламент, администрация зудлик билан ҳолатни таҳлил қилиб, қонунни менсимаган амалдорга қатъий чоралар кўради.

Йиғилишда Улуғбек Иноятовнинг оиласи бир ойда озиқ-овқат учун қанча пул сарфлаши эмас, аксинча, бюджет, халқ пули тақсимоти муҳокама этилмоқда. Бу пайтда 150та депутат ўтирган бўлса – барчаси фикр ва муносабат бериши мумкин ва шарт. Бу қонун билан белгилаб қўйилган.

Юқоридаги ҳолат юз берган пайт қолган депутатлар ҳам эътироз билдириб, йиғилишдан чиқиб кетишлари тўғри бўларди. Лекин афсуски, кўплаб депутатлар гапиргани учун эмас, айнан “гапирмагани учун” ойлик олишади.

@RaisBuva
👍1.68K🤬303😢75🤣63👎7
Шундан сўнг навбатсиз газ қуйдирувчилар баттар кўпайиб кетипти...

@RaisBuva
🤣1.41K👍134🤬45😢19👎9