Rais Buva
23.3K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
Rais Buva
Совриндорлар рейтинги. Бугун тонгача барча шубҳали йўллар билан (охирги соатларда) балларини тез кўпайтирворган иштирокчилар танловдан чиқариб юборилди. Бу ҳақда танлов бошида огоҳлантирилганди. Қоидаларни бузган иштирокчиларнинг аксарияти каналга 20-30та…
Узр, ишлар кўплиги сабаб эрталаб каналда хабар жойлашга улгурмадим. Ўзим (2 сутка) кечадан бери 5 дақиқа ҳам ухламадим. Одам ухламаса юроураркан-ей...

P.S. Совриндорлар орасида - мен фалон китобни ютиб олишни истагандим, лекин писмадони насиб қилди, алиштирсам бўладими деганлар ҳам бор экан. Каналда контакт берилганда, ўша ердан сўраб кўроурасизлар. Агар китоблар қиймати (нархи) фарқ қилмаса балки алиштириб ҳам беришар.

@RaisBuva
👍193🤣78🤬13👎8😢8
Rais Buva
«Док-1 МАКС» дорисини ишлаб чиқарган компанияга қарши Ҳиндистон ҳукумати иш очибди. Ҳиндистон ҳукумати «Док-1 МАКС» дорисини ишлаб чиқарган «Marion Biotech» компаниясига қарши суриштирув бошлади. Суриштирув Уттар-Прадеш штатидаги наркотикларни лицензиялаш…
Дориси йўқ жаннатларга кетган болам

Мунчоқ кўзи шифтга боқиб ётган болам,
Нигоҳида аччиқ савол қотган болам,
Мурғак жони ўлим таъмин тотган болам,
Кенг дунёни кўзимга тор этган болам,
Дориси йўқ жаннатларга кетган болам.

То томирда шайтон қони оқар экан,
Докторлар ҳам чўнтагингга боқар экан,
Дори дея ичганинг нақ заҳар экан,
Тили чиқмай, аршга оҳи етган болам,
Дориси йўқ жаннатларга кетган болам.

Кечагина юрган эдинг ўйнаб-кулиб,
Бир лаҳзада гулдай юзинг қолди сўлиб,
Aйт, қўлимдан нима келди отанг бўлиб?
То қиёмат бағримни чок этган болам,
Дориси йўқ жаннатларга кетган болам.

Кимдир ёрдам берарми деб гирёнасан,
“Қандай айб иш қилдим”, дея ҳайронасан,
Aжалнингмас, сен бизнеснинг қурбонисан,
Совуқ кунда совуқ қабр ютган болам,
Дориси йўқ жаннатларга кетган болам.

Йўқ, кечирма дорифуруш қаллобларни,
Виждонини пулга сотган жаллобларни,
Очкўзларни, суллоҳларни, каззобларни,
Бутун юртнинг ёқасидан тутган болам,
Дориси йўқ жаннатларга кетган болам.
© Отабек Тиллаев

@RaisBuva
😢1.81K👍210🤬36👎7🤣6
​​Док-1 Максда аламим маним,
Ўзбекистон ватаним маним.

Уйга кириб телевизорни ёқиб “Ўзбекистон 24” каналига олдим:
Док-1 Макс билан боғлиқ инцидентлардан сўнг 40қа яқин айбдор шахс узоқ муддатга қамалди, 100га яқин мансабдорлар (бошқа ерда ишламаслик шарти билан) ишдан бўшатилди.

Ҳукумат раҳбарлари ТВ, радио орқали жабрланувчилар оиласидан узр сўраб, чуқур таъзия билдиришди. Айбдорлар (ким бўлишидан қатъий назар) қонун олдида қаттиқ жазоланишини айтилди.

Ҳалок бўлган бегуноҳ болалар хотирасига мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилинди. Бундан буён ТВ, радио, журнал ва х.к. манбаларда дори воситалари рекламаси қатъий таъқиқланди.

Дорихонада дорилар фақат шифокорнинг электрон рецепти билан бериладиган бўлди. ТВ ва радиолардан куй қўшиқ ва турли бачкана шоулар 3 кунгача эфирга узатилмаслиги бўйича топшириқлар берилди.

"Оғу" туфайли ҳалок бўлган бегуноҳ гўдакларнинг оилаларига 1,5 млрд сўмдан компенсациялар тўлаб берилди. (тўғри бу кам - спортчиларга миллиардлаб сўмлик автомобиллар, рақамлар, уйлар берилганда 1,5 млр -жуда кам маблағ).

Шунингдек Док-1 Макс дориларини олиб кирувчи фарм компанияларнинг фаолияти фавқулодда тўхтатилиб, улар олий суд орқали 100 млн доллар атрофида жаримага тортилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан (вазирдан тортиб оддий ишчи мутахассисларга қадар) 17 нафар шахс 10 йилдан 15 йилга озодликдан махрум этилди. Қолган 23 нафар қамалган шахслар ҳукуматда турли даражадаги (орасида нозик-нозик инсонлар ҳам бор) соҳаларда фаолият юритиб келишган.

Бош прокуратура, ДҲХ, ИИБ ва бошқа тегишли ташкилотлар вазиятни қаттиқ назоратга олди. Воқеага алоқадорликда тахмин қилинган яна юзлаб шахс вақтинчалик эхтиёт чораси юзасидан уй қамоғида сақланмоқда. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда...

...лекин шу пайт телевизорим тўсатдан кўрсатмай қолди. Экран қорайиб, ёнидан тутун чиқа бошлади. Шу пайттаям хунар кўрсатасанми “хе сени ўша туууут-тут!!” деб тепасига калиш минан бир-икки урдим.

Бир пайт экран туси тўсатдан кўкимтир, мусаффо рангга кириб, дилбузар карнайларидан ёқимсиз бир мусиқа янграй бошлади. Янграётган мусиқа менга жуда-жуда таниш эди. Уни худди ҳар куни эшитадигандекман. Ҳа, айнан ҳар куни... Ие, шошма-шошма... Бу халиги телпонимдеги будильнигимни мусиқаси-ю, падарига ламинат!

Бехосиятлигини билсамда, яна шомда ухлаппоганаканман...

@RaisBuva
😢1.26K👍356🤣224🤬88👎22
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб фарзандингизни хотиржам жўнатадиган маскан бўлиши керак. Фарзандингиз мактабида ўтказаётган ҳар кунидан манфаат олиши ва бир поғона юқорига кўтарилиши керак.

Юқоридаги видеода дилбандида ана шундай ижобий ўзгаришларни кўраётган ота-оналарининг фикрлари жамланган. Улар фарзандларини "Мерит"га ишондилар.

📌 Мактабда 3-чорак учун қабул давом этяпти. Шошилинг!

🔸 Мактаб ҳақида
🔸 Алоқа
🔸 Тел: (99) 988-99-99

Telegram • Instagram
👍145🤬38👎27🤣9😢5
Уни-буни қўйилар. Ким машина омоқчи бўганди? Улгурипполилар.

P.S. Фақат реал оладиганлар тел қилсин, бекорчилар безовта қимасинакан...

@RaisBuva
🤣1.25K🤬132👍91😢51👎12
Cизлар мана шу расмда нима тасвирланганини топибтурийлар. Мен чиқиб даладан хабар обкеламан.

@RaisBuva
🤣911👍98😢29👎20🤬16
Rais Buva
Cизлар мана шу расмда нима тасвирланганини топибтурийлар. Мен чиқиб даладан хабар обкеламан. @RaisBuva
Бу дарахт ортидаги ГАИ ҳодими ё симёғочга чиқеккон электрик эмас... Чумоли, бит, бурга ҳам эмас. Мишиғ ё қуян ҳам эмас.

@RaisBuva
🤣988👍98😢26👎15🤬6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
(© Баҳтиёров).

@RaisBuva
🤣831🤬97👍51😢24👎16
Rais Buva
(© Баҳтиёров). @RaisBuva
🤬506🤣443👍82👎28😢22
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миндеее қараса жарималардан зўр тушум бўляпти. Шунга қизиқишга "Тез ёрдам" машиналариниям жаримага тортворишяптиякан. Ҳарнада-ҳарна...

Албатта буларнинг бари #инсонқадриучун қилинеккон ислоҳотлар самараси.

"Алишмасман бошқа жаҳонга,
Ўзбекистон тенгдир - Ўзбекистонга"
рукнидан.

@RaisBuva
🤬859🤣423👍192😢55👎21
Обуначилар: - Раис Бува, қанисиз, нега интернетга кирмаяпсиз? Нега янги постлардан жойламаяпсиз...?
Мен: - ...

@RaisBuva
🤣1.47K😢97👍85🤬46👎15
Rais Buva
Обуначилар: - Раис Бува, қанисиз, нега интернетга кирмаяпсиз? Нега янги постлардан жойламаяпсиз...? Мен: - ... @RaisBuva
Бирнеча суткадан кейин, боя 3-4 соат свет кеганда уйга кириб, қўл-пўлди иситиб, компьютерни музини тушириб, энди миндеее янги постлардан жойламоқчи бўптургандим, шптааақ этиб яна ўчди ток.

Газсиз, светсиз жон сақлашни ўзи бир масала бўптурипти-ю, сизлар бўлса трнет, янги темалар, янги пост, телегром дейсизлар-ей...

@RaisBuva
🤣1.49K👍193😢81🤬48👎22
Давлат олийгоҳларида имтиҳонлар йилда 1 марта бўлади. Кира олмаганлар эса яна 1 йил вақт йўқотади.

Ўзбекистондаги
Japan Digital University да эса қабул ва имтиҳонлар аввалроқ бошланади. Ҳозироқ талаба бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Нега айнан JDU?
🔸 Битирувчиларга 3 та университет дипломи берилади;
🔸 2-курс (2-семестридан) Япониянинг ИТ компанияларида ишлаш имконияти;
🔸 Ўқишни битириб, Япониядаги нуфузли компанияларда ишлашга кўмак;
🔸 Кириш учун япон тилини билиш шарт эмас;
🔸 Контракт тўлови ҳамёнбоп.

⏰Диққат! Қабул бугун (19 январь) 18:00 гача давом этади.

👉 Ҳужжат топшириш
Телефон: +99871 200-05-95

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook
👍157👎78🤣22🤬12
Бекобод тумани хокимяти томонидан тузилган тезкор штаб телеграм гуруҳи экан.

Газ пастлигидан шикоят қилган фуқоро мурожаатини ҳокимият ҳодими тезкорлик билан, жойида ҳал қилди. Тугади.

"Бемаврид сарказм" рукнидан.

@RaisBuva
🤣1.54K🤬197👍85😢23👎8
Рус тили билан ўзбек тили катта тезликда тўқнашиб кетса нима бўларкин? - деган саволга жавоб.

Балки бу столни PAYNET'чилар банд қигандир...
(Колхозимиз ресторанларидан бирида).

"✍️🐎" рукнидан.

@RaisBuva
🤣1.14K👍90🤬33😢18👎5
Шунақа пайт шааартта хонасига бостириб кириб, устолидаги (жавоб берилмасдан) тинмай жиринглаб ётган телефон аппарати минан бошига айлантириииэээб расабитта қўйворсенда!!! Ана кейин яна 2 сутка свет бермасаям алам қимасди...

Ўзи шу РЭС (ТЕТ)дагиларга телефон нимага керак?!

(Фото: Ҳасан Тошхўжаев).

@RaisBuva
👍631🤣341🤬124😢21👎13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гузаримиз хофизлари ижодидан.

Бошқалар эшитмасин,
Сизга айтаман секин.
Бир ойда 100 минг рубль,
Бераман деди Путин.
Яна бераман деди,
Ҳар қиш бир вагон ўтин...
Энди чироқ ўчмайди,
Мухтожлик йўқ ўтинга.
Лучше куйлайвераман,
Шавкат бобомга текинга...
(Видео обуначилардан).

@RaisBuva
🤣900👍201🤬53😢31👎18
"Бугун 27 январь, соат 10:00 атрофида Human.uz сайти директори Хуршид Далиев, сайт бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ва сайтнинг бошқа ходимлари ўзини “орган ходимлари” деб таништирган инсонлар томонидан Human.uz сайтининг Тошкент давлат аграр университети ҳудудида жойлашган офисидан олиб кетилган.

Шунингдек, “орган ходимлари” томонидан офисдаги эшиклар бузиб кирилган ва айни дамда барча маълумотлар, қурилмалар тинтув қилинмоқда.

Human.uz сайти таҳририяти тўсатдан ва огоҳлантиришларсиз олиб кетилган барча инсонлар саломатлиги ва ҳолатидан қаттиқ қайғуда. Уларнинг ҳеч бирига алоқага чиқишнинг иложиси бўлмаяпти.

Шунингдек, таҳририят ушбу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси Президенти сиёсатига мутлақо зид ва сўз эркинлигига таҳдид деб ҳисоблайди.

Ҳуқуқни мухофаза қилиш органларидан эса вазиятга ойлинлик киритиб расмий муносабат беришини сўраймиз."
дея хабар берган сайт таҳририяти.

@RaisBuva
🤬594👍130🤣28😢21👎8
Rais Buva
"Бугун 27 январь, соат 10:00 атрофида Human.uz сайти директори Хуршид Далиев, сайт бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ва сайтнинг бошқа ходимлари ўзини “орган ходимлари” деб таништирган инсонлар томонидан Human.uz сайтининг Тошкент давлат аграр университети ҳудудида…
Биз демократик, мустақил давлатда яшаймиз. Бу каби ишлар давлатнинг ошкоралик сиёсати ва халқаро имиджига албатта ўта салбий таъсир кўрсатади.

Демократик давлатда бирор фуқаро қонунни бузган бўлса, унинг қилмишлари жамоатчиликка билдириб, ошкора суд қилиниб сўнг қонуний чора кўрилиши керак. Мавҳумлик ва маҳфийлик эса жамият ва жамоатчилик кўнглига ортиқча ғашлик, хавотир солади.

Бош прокуратуранинг юқоридаги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдиришини кутамиз.

@RaisBuva
👍534🤬137🤣24👎20😢10