67 studio
1.19K subscribers
2.4K photos
23.7K videos
25.7K links
Каналимизда ватанимиз ҳақида, бўлаётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида янгиликлар, видео ва турли инфографикалар бериб борамиз.

Биз билан алоқа: @mail67_bot

© биздан олинган материалларда канал манбаси кўрсатилсин
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туризм соҳасида амалга оширилган ишлар ва режаларга бағишланган матбуот анжумани

Савол. Ўзбекистонда валюта айрибошлаш шохобчаларининг йўқлиги туфайли сайёҳлар мураккабликларга дуч келади. Вазирлик бу борада қандай ишлар қилмоқда, банклар билан ҳамкорлик йўлга қўйилганми?
© UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туризм соҳасида амалга оширилган ишлар ва режаларга бағишланган матбуот анжумани

Савол. Соҳа бўйича таълим олаётган студентларнинг чет элда малакасини ошириш бўйича лойиҳаларни йўлга қўйиш режалаштириляптими?
© UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туризм соҳасида амалга оширилган ишлар ва режаларга бағишланган матбуот анжумани

Лола Раҳманбаева, Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

“Тошкент шаҳрида 10-19 ноябрь кунлари “Президент кубоги” халқаро шахмат ўтказилади.”
© UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Азербайджанской Республики Ильхамом Алиевым

Подписаться на канал https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Информация о совместном заседании Законадательной палаты и Сената Олий мажлиса Республики Узбекистан

Подписаться на канал https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 2021 йил 6 ноябрь куни соат 11:00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг янгидан барпо этилган катта мажлислар залида бўлиб ўтади.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 ноябрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ИнсонҚадриУчун #БизнингПрезидент

Инсон қадрланган юртда барака, юксалиш, халоват, осудалик бўлади.

Галдаги режаларнинг бош мақсади ҳам инсон қадрини янада баланд қилишдир. Бу борада эса катта куч, катта ресурслар ташланаяпти. Яхлит тизим ана шу эзгу мақсад рўёби учун интилаяпти, ҳаракат қилмоқда.

Келгуси йилларда инсоннинг том маънода қадр топиши гувоҳига айланишимиз шубҳасиздир.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз лавозимига киришишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда.

⚡️Тадбирда Марказий сайлов комиссияси раиси иштирокчилар номидан Шавкат Мирзиёевни табриклаб, унга Ўзбекистон Республикаси Президент гувоҳномасини топширди.

⚡️Президент Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига мувофиқ қасамёд қилди.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
⚡️Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан!

Олий Мажлис Сенатининг янги биносида бўлиб ўтаётган президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидан.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
⚡️Аввало, менга улкан ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб қайта сайлаган барча юртдошларимга, чин қалбимдан миннатдорлик изҳор этиб, меҳнаткаш, олижаноб ва бағрикенг халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан таъзим қиламан

Олий Мажлис Сенатининг янги биносида бўлиб ўтаётган президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидан.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
⚡️Қуруқ ва ёлғон гаплар, таги пуч рақамлар – бу фақат ўзимизни алдаш бўлади. Бу фақат ишимизга зиён етказади. Биз учун умумий ишимиз ва ҳаракатимизга фойда берадиган ғоя ва фикрлар, амалий таклиф ва ташаббуслар, аниқ натижалар керак. Бундан бошқа йўлни мен мутлақо қабул қилмайман.

Олий Мажлис Сенатининг янги биносида бўлиб ўтаётган президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидан.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
⚡️Қонуний фаолият юритаётган барча журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади.

Олий Мажлис Сенатининг янги биносида бўлиб ўтаётган президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидан.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
⚡️Насиб этса, 2030 йилга бориб, Ўзбекистон жон бошига ҳисоблаганда, аҳоли даромадлари ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин эгаллайди.

Олий Мажлис Сенатининг янги биносида бўлиб ўтаётган президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидан.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
⚡️Биз мамлакатимиз ривожини, аҳоли фаровонлигини таъминлашда ҳал қилувчи ўрин эгаллайдиган тадбиркор ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қиламиз. Давлат идораси маълумотига ишониб мол-мулк сотиб олган шахснинг ҳуқуқи бузилмаслиги таъминланади.

Олий Мажлис Сенатининг янги биносида бўлиб ўтаётган президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидан.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
⚡️Хотин-қизларимизнинг бандлигини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш, уларнинг ўз салоҳиятини намоён этишлари учун шароитларни кенгайтириш, гендер тенглик, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш борасидаги ишларимизни янги босқичга кўтариш мақсадида Миллий дастур қабул қиламиз.

Олий Мажлис Сенатининг янги биносида бўлиб ўтаётган президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидан.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
⚡️Ўзбекистон Республикасининг Президенти сифатида шуни алоҳида таъкидлаб айтаман: бизнинг давлат сиёсатимизда бундан буён ҳам барча миллат ва элат вакилларининг миллий ўзлигини, она тили ва маданиятини, дини, урф-одат ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга устувор аҳамият берилади

Олий Мажлис Сенатининг янги биносида бўлиб ўтаётган президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидан.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
⚡️Биз – дунёга, дунё – бизга очиқ бўлиши керак. Бугунги ҳаёт, бугунги тараққиётнинг талаби ҳам аслида шу. Биз ана шу ҳал қилувчи тамойилни албатта ҳаётимиз қоидасига айлантирамиз.

Олий Мажлис Сенатининг янги биносида бўлиб ўтаётган президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидан.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
⚡️Президент сифатида мен мамлакатимиз тинчлиги, эл-юрт фаровонлиги, Ватан тараққиёти йўлида бутун борлиғимни бағишлаб, халқимга садоқат билан хизмат қилишни ҳаётимнинг маъно-мазмуни деб биламан.
Мен учун бундан бошқа олий мақсад, бахт-саодат йўқ.

Олий Мажлис Сенатининг янги биносида бўлиб ўтаётган президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидан.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Президент сифатида мен мамлакатимиз тинчлиги, эл-юрт фаровонлиги, Ватан тараққиёти йўлида бутун борлиғимни бағишлаб, халқимга садоқат билан хизмат қилишни ҳаётимнинг маъно-мазмуни деб биламан
—
Шавкат Мирзиёев: Как Президент я считаю смыслом своей жизни преданно служить нашему народу, полностью посвятив себя обеспечению мира и благополучия родной страны, ее развитию.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter