67 studio
1.2K subscribers
2.4K photos
23.7K videos
25.7K links
Каналимизда ватанимиз ҳақида, бўлаётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида янгиликлар, видео ва турли инфографикалар бериб борамиз.

Биз билан алоқа: @mail67_bot

© биздан олинган материалларда канал манбаси кўрсатилсин
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат мулкини хусусийлаштириш чора-тадбирлари ҳақида:
"Ҳар бир ҳудуд ва тармоқ раҳбари, бир нарсани аниқ ўзига белгилаб олсин.
Бундан буён, уч ойдан ортиқ бўш турган объект ижарага берилиши ёки сотувга чиқарилиши шарт. Топшириқни бажармаган ҳоким тадбиркорликка тўсқинлик қилган бўлади. Бинони сақлаш харажатлари корхона раҳбарининг чўнтагидан ундирилади.
Тошкент вилоятида 14 гектар ер участкаси 3,5 миллион долларга ноқонуний йўллар билан сотилгани, ҳамма раҳбарларни ўйлантириши керак. Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?
Тасаввур қилинг, давлат қанчадан-қанча пулларни йўқотмоқда! Бу пулга қанча мактаб, қанча боғча ва йўл қуриш мумкин эди. Нега шуни ҳокимлар ўйламайди?"

"Менимча" кўрсатувининг навбатдаги сонидан лавҳа.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Транспорт вазири ҳисоботидан қониқмади:
"Шаҳарни бирортаси тушунмайди, шаҳарнинг ичида юрмайди, ҳаммаси бойвачча, машинада юради. Менга район бўйича айтинглар, агар кучинглар етмаса, ўзим район ҳокимини чақириб ишлайман. Менга берилган маълумотда бирорта аниқ рақам йўқ. Ҳаммаси маслаҳат ва тавсия. Бу нима деган гап. Мен сендан буни кутмагандим".

"Менимча" кўрсатувининг навбатдаги сонидан лавҳа.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев жамоат транспорти ҳақида:
"Юринг президент, автобусга мининг, деб менга ҳам бир маршрутни кўрсат. Энг оғир ҳудудингдан бошла. Мен ҳам автобусда юришни хоҳлайман. Кўз-кўз қилиш учун эмас. Одамлар учун хавфсиз, эркин, арзон бўлиши керак".

"Менимча" кўрсатувининг навбатдаги сонидан лавҳа.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокимлигида барпо этилган вазиятларни бошқариш маркази ҳақида:
"Биз буни энди бутун республикада амалга оширишимиз керак".

"Менимча" кўрсатувининг навбатдаги сонидан лавҳа.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган ислоҳотлар ижроси хусусида:
"Ҳозирги таҳликали замонда ким мустаҳкам эртанги кунга қадам қўяди? Одамларни рози қила олган ҳукумат,давлат, раҳбар. Агар одамларни рози қилишни қоғозда эмас, амалда қила олсак кўзлаган мақсадга эришамиз".

"Менимча" кўрсатувининг навбатдаги сонидан лавҳа.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президентининг ҳафталик фаолияти - йиғилишлар, тақдимотлар, ташрифлар, қабул қилинган қарорлар, шунингдек ҳафта давомида жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлган мавзулар тафсилотлари келтириб ўтилган "Менимча" кўрсатувининг навбатдаги сони.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЯнгиЎзбекистон_дунёнигоҳида #дайжест

Хорижий ОАВларда Янги Ўзбекистонга оид эълон қилинган материалларининг навбатдаги ҳафталик дайжести.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева иштирокида брифинг

Давлат меҳнат инспекцияси фаолияти таҳлили бўйича маълумот.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзсувтаъминот" АЖ департамент директори Зуҳриддин Зайниддинов иштирокида брифинг

"Ўзсувтаъминот" АЖ тизимини трансформация қилиш жараёнлари ҳақида маълумот

© UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сегодня Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провёл совещание по приоритетным задачам кожевенно-обувной промышленности.

Подписаться на канал https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 25 января примет участие в онлайн-саммите «государства Центральной Азии – Китай» по случаю 30-летия установления дипломатических отношений.

⚡️В соответствии с повесткой дня мероприятия, которое пройдёт по инициативе Председателя КНР Си Цзиньпина, будут подведены итоги 30-летнего сотрудничества между странами Центральной Азии и Китаем, рассмотрены вопросы дальнейшего развития многоплановых отношений и определены перспективные сферы практического взаимодействия.

Подписаться на канал https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев 24 январь куни чарм-пойабзал саноатидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган “Марказий Осиё давлатлари - Хитой” онлайн саммитида иштирок этади.

ХХР Раиси Си Цзиньпин ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбир кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади, кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади ва амалий ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари белгилаб олинади.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий этилган халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктларида фуқаролардан коронавирус инфекциясига экспресс-тест олиш талаби кенг муҳокама этилган эди. Айниқса, мазкур тестнинг нархи “5 АҚШ доллар” этиб белгилангани аҳолининг катта эътирозига сабаб бўлганди.

Яқинда маҳаллий телеканаллар орқали эфирга узатилган “Менимча” кўрсатувида ҳам ушбу ҳолат танқид остига олинганди.

24 январь куни эса Республика махсус комиссиясининг қарори билан экспресс-антиген тест топшириш талаби бекор қилинди.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#инфографика

💉2022 йилнинг 24 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда COVID-19 га қарши кунлик эмлаш таҳлили.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент топшириғига биноан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссия томонидан биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш ҳамда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларига кучланиш бериш орқали истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилган.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Ҳурматли юртдошлар!

Хабарингиз бор, юртимиз ва қўшни мамлакатларнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Дастлабки ўрганишлар бу ҳолат умумминтақавий энергия тизими доирасида юзага келган носозликлар оқибатида келиб чиққанини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш керакки, вазият шахсан Президентимиз назорати остида. Ўзбекистон энергия тизимини барқарорлаштириш ҳамда электр таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида деярли ҳар дақиқа давлатимиз раҳбарига ахборот бериб борилмоқда.

Шундай экан, барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сегодня Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие во встрече глав государств Центральной Азии и Китая в формате видеоконференции

Подписаться на канал https://t.me/studio_67