67 studio
1.2K subscribers
2.4K photos
23.7K videos
25.7K links
Каналимизда ватанимиз ҳақида, бўлаётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида янгиликлар, видео ва турли инфографикалар бериб борамиз.

Биз билан алоқа: @mail67_bot

© биздан олинган материалларда канал манбаси кўрсатилсин
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари Розмари ДиКарлони қабул қилди

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашув ўтказди.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
#SCO2022Samarkand

ШҲТ саммити қандайдир қарама-қаршиликларни кучайтириш ёки янги деворларни барпо этиш, янги чегараларни белгилаш эмас, балки янги кўприкларни қуриш, халқларни бир-бирига яқинлаштиришга қаратилган анжуман бўлади.

Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоев

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
#SCO2022Samarkand

Ҳиндистон ва Покистон Ташкилотга аъзо бўлгач, ШҲТ ҳалокатини башорат қилишган, бироқ «Шанхай саккизталиги» давлатлараро ҳамкорликни, ҳатто кескин қарама-қаршиликлар шароитида ҳам қуриш мумкинлигининг намунасига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
#SCO2022Samarkand

ШҲТ ҳеч қачон ҳеч қандай геосиёсий қарама-қаршиликда иштирок этмаган, ҳеч қачон ўзини блокларга қарши қўймаган, можароларда тарафлардан бири томон бўлмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
#SCO2022Samarkand

ШҲТни кенгайтириш масаласига келсак, айни вақтда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг давом этаётган йиғилишида Беларуснинг тўлақонли аъзолик тўғрисидаги аризалари, шунингдек, ШҲТ мулоқоти бўйича ҳамкор мақомига эга бўлиш учун бир қатор давлатлар, хусусан араб давлатларининг аризалари кўриб чиқилмоқда. Маслаҳатлашувлар жараёни ШҲТни янада кенгайтириш бўйича ижобий қарорларга умид қилиш имконини беради. Биз оптимистик кайфиятдамиз. Умид қиламизки, Самарқанд саммити бу борада жуда муваффақиятли ўтади.

Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматилла Нуримбетов

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
#SCO2022Samarkand

Ҳозир биз ахборот жамиятида яшаяпмиз. Шу боис ахборот хуружларининг бўлиши табиий ҳол. Ҳар қандай давлат фаолият олиб боришда ана шу медиа ресурслардан фойдаланади. Бу ташкилот муҳим бир механизм ҳисобланади. Мамлакатимиз олиб борадиган сиёсатга қараладиган бўлса, бу сиёсат асосини блокларга қўшилмаслик, прогматизм ва ўзаро боғлиқлик ташкил қилади.

Сиёсатшунос Анри Шарапов

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
#SCO2022Samarkand

ШҲТга Покистон ва Ҳиндистон қўшилиши мисолида қарасак ҳам улар нафақат ҳамкорлик масаласи, балки ўзидаги зиддиятга тўла муносабатга қарамасдан мана шу ташкилотга қизиқиш билдирмоқда. Шу контексдан келиб чиққан ҳолда универсаллигимизни эътироф этганимиз мақсадга мувофиқдир.

Сиёсатшунос Анри Шарапов

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
14 сентября Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в Самарканде провел встречу с Президентом Монголии Ухнаагийном Хурэлсухом, прибывшим в нашу страну в рамках программы мероприятий очередного саммита Шанхайской организации сотрудничества.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
14 сентября Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял заместителя Генерального секретаря ООН по политическим вопросам и миростроительству Розмари ДиКарло, прибывшую для участия в Самаркандском саммите ШОС.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисийни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
👍2
#SCO2022Samarkand

ШҲТ универсаллигининг яна бир хусусияти шундаки, ташкилот доирасида нафақат иқтисодий ҳамкорлик, балки ҳарбий, сиёсий ҳамкорлик масалалари ҳам кўтарилади. Биринчидан, блокларга қўшилмаслик, иккинчи масала, ШҲТнинг аъзо давлатлари рўйхатига қарайдиган бўлсак, Хитой бор, Ҳиндистон бор.. Бу икки мамлакатнинг геосиёсий ва иқтисодий жиҳатдан интилишлар бир хил деб ўйлаш катта хато бўлади. Лекин бугунги кунда ташкилот атрофидаги шов-шувларга сабаб, албатта, Украинадаги уруш. Иккинчидан, бу учрашувда Путиннинг шахсан иштирок этиши ва унинг президент Ци билан бўлиб ўтадиган учрашуви.

Собиқ Молия вазири ўринбосари, иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
#SCO2022Samarkand

Афғонистондаги барқарорлик, тинчлик ва хавфсизлик Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ушбу масалани турли даражадаги форумларда, платформаларда муҳокама қилиб келади. Табиийки, ШҲТ саммитида ҳам кун тартибидаги бошқа масалалар қаторида Афғонистон мавзуси ҳам кўтарилади.

Сиёсатшунос Фарҳод Толипов

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
#SCO2022Samarkand

Агар шу пайтга қадар бу вазифани бажариш мушкул бўлган бўлса, бугун яхши имконият пайдо бўлди. Яъни, Афғонистон ҳудудини Ғарб ва Америка кучлари тарк этгач, бошқалар, дейлик ШҲТ учун бетакрор ва ноёб имконият, тўсиқсиз шароит яратилди.

Сиёсатшунос Фарҳод Толипов

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
#SCO2022Samarkand

Биз ҳар доим “Шанҳай руҳи" ва ШҲТ хартияси асосий мақсадларига қатъий риоя қилишимиз, турли блокларга қўшилмаслик, ҳар қандай учинчи томонга қарши ҳаракат қилмаслик асосий тамойилларига қатъий риоя қилишимиз керак. Ташкилот бирдамлигини қатъий таъминлаш ва ҳамкорликни ривожлантиришга интилиш лозим.

ШҲТ бош котиби Чжан Минг

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
#SCO2022Samarkand

ШҲТ очиқ ташкилот эканини алоҳида таъкидлашни истардим. Биз "Шанҳай руҳи" да фикрловчи ва ШҲТ хартиясига амал қилувчи ҳар қандай мамлакат ШҲТ оиласига қўшилиши ва унга аъзо бўлишини қутлаймиз.

ШҲТ бош котиби Чжан Минг

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
#SCO2022Samarkand

Минтақада барқарорлик фақат Афғонистон масаласи ҳал қилинганидан кейингина бўлади. Шунинг учун ҳам бу давр оралиғида ШҲТ Афғонистон масаласига доимо катта эътибор, катта аҳамият қаратган, бу муаммони ҳал этиш учун турли воситачилик ҳаракатларини амалга оширган. Ўйлайманки, минтақадаги тинчлик, хавфсизлик ва барқарорлик кўп жиҳатдан ШҲТнинг мавжудлиги билан боғлиқдир. ШҲТга аъзо давлатлар Афғонистонни мустақил, тинч, бетараф ва демократик давлат сифатида тикланишига содиқлигини тасдиқламоқда.

ШҲТ бош котиби Чжан Минг

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
#SCO2022Samarkand

Мақсадимиз - Афғонистонни тинч, хавфсиз ва ривожланаётган мамлакатга айлантириш.

ШҲТ бош котиби Чжан Минг

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расмий ташриф билан келган Эрон Президенти Иброҳим Раисий тантанали кутиб олинди

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Эрон ўртасида салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди

Facebook|Instagram|Twitter