67 studio
1.2K subscribers
2.4K photos
23.7K videos
25.7K links
Каналимизда ватанимиз ҳақида, бўлаётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида янгиликлар, видео ва турли инфографикалар бериб борамиз.

Биз билан алоқа: @mail67_bot

© биздан олинган материалларда канал манбаси кўрсатилсин
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Олимпия шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйилди. Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандга ташриф буюрди.

10-11 ноябрь кунлари бу ерда яна бир нуфузли халқаро анжуман - Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келди.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TurkiyDavlatlarTashkiloti2022

Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади. Ушбу олий даражадаги тадбир 2021 йил Истанбул учрашувида Ташкилот номи ўзгаргандан кейинги биринчи саммит ҳисобланади.

Тадбирда 5 та аъзо мамлакат - Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда 2 та кузатувчи - Туркманистон ва Венгрия мамлакатлари раҳбарияти иштирок этиши кутилмоқда.

Ташкилотга оид маълумотлар ва унда Ўзбекистоннинг иштироки ҳақида батафсил видеороликда танишишингиз мумкин.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева иштирокида брифинг

Товар ва хизматларнинг сифатини оширишга оид масалалар аҳамияти бўйича маълумот.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ахборот хихмати раҳбари Фотима Мадрахимова иштирокида брифинг

Омбудсман томонидан қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида амалга оширилган мониторинг ташрифлари бўйича маълумот.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#TurkiyDavlatlarTashkiloti2022

Ўзбекистон жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитига ҳам ташкилий, ҳам мазмун жиҳатидан пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Ташкилот Ўзбекистон учун савдо, транспорт, туризм, қишлоқ хўжалиги, йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш каби муҳим йўналишларда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли платформасига айланишда катта салоҳиятга эга.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саммит тадбирлари бошланди. Айни дақиқаларда Ўзбекистон Президенти ва Венгрия Бош вазири учрашмоқда.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев иштирокида брифинг

Туркий тилли давлатлар ташкилоти доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокида брифинг

Туркий тилли давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорлик бўйича маълумот.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ вакиллари учун ўтказилган навбатдаги брифингда Туркий давлатлар ташкилоти саммити дастуридаги тадбирлар юзасидан маълумот берди.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экологик ва атроф-муҳит муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов иштирокида брифинг

Экологик ва атроф-муҳит муҳофаза қилиш соҳасида Туркий тилли давлатлар ташкилоти доирасида қилинаётган ишлар бўйича маълумот.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди.

Унга бу юксак мукофотни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев топширди.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
На полях саммита Организации тюркских государств проходит встреча Президентов Узбекистана и Азербайджана.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўған билан учрашувлар ўтказди.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқидан:

"Жаҳон халқлари учун дўстлик ва тинчлик тимсоли, илм-фан ва маърифат ўчоғи бўлган Самарқанд шаҳрини “Туркий цивилизация пойтахти” деб эълон қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлаганингиз учун сизларга самимий миннат-дорчилик билдираман. Биз Туркий дунё буюк тарихининг ёрқин саҳифалари улуғ аждодларимиз томонидан биргаликда яратилгани билан ҳақли равишда фахрланамиз.”

Ана шундай бебаҳо меросни сақлаб қолиш, уни чуқур ўрганиб, келгуси авлодларга безавол етказиш барчамиз учун энг асосий вазифадир.”

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқидан:

“Бугунги саммитнинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, кўп мингйиллик тарихимиз давомида туркий оиламиз мана шундай тўлиқ шаклда янгиланган ташкилотимиз доирасида йиғилиб турибди. ”

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқидан:

“Бугунги кунда барчамиз кескин геосиёсий зиддиятлар, глобал иқтисодий инқироз ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари билан боғлиқ мураккаб синовларни бошимиздан кечирмоқдамиз.
Шу сабабли ҳозирги таҳликали вазиятда энг долзарб муаммолар ечими бўйича давлатларимиз умумий ёндашувларни белгилаб олиши, саъй-ҳаракатларни уйғунлаштириши ниҳоятда муҳимдир.

Биз ҳар қандай қийинчиликларни дўстлик, ҳамкорлик ва бир-биримизни қўллаб-қувватлаш орқали енгиб ўтишга қодирмиз.

Сўнгги бир йил давомида Ташкилотимизга Туркиянинг раислиги чоғида турли йўналишлар бўйича анча ишлар амалга оширилгани, ўзаро ҳамкорлигимиз янада фаоллашганини алоҳида эътироф этмоқчиман.”

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқидан:

“Мамлакатларимизнинг ўзаро товар айланмаси умумий ташқи савдомизнинг атиги 4 фоизини ташкил этади. Унинг қолгани эса учинчи давлатлар улушига тўғри келмоқда. Албатта, бундай ҳолат ҳеч биримизни қониқтирмайди. Биз қўшма инвестиция фондини ишга тушириш таклифини ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

Бундан ташқари, давлатларимиз орасида айрим импорт божхона тарифлари юқори бўлиб қолмоқда. Бу стратегик йўналишда вазиятни тубдан ўзгартириш, савдо, инвестиция ва хизматларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш учун, Ташкилотимиз доирасида “Янги иқтисодий имкониятлар ҳудуди”ни барпо этиш ташаббусини илгари сурамиз.”

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube