67 studio
1.2K subscribers
2.4K photos
23.7K videos
25.7K links
Каналимизда ватанимиз ҳақида, бўлаётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида янгиликлар, видео ва турли инфографикалар бериб борамиз.

Биз билан алоқа: @mail67_bot

© биздан олинган материалларда канал манбаси кўрсатилсин
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

Миллий гвардия Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Илёс Эрбўтаев Сардоба сув омбори тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

Сардоба тумани Қурғонтепа қишлоғида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари, қутқарувчилар фаолияти ҳақида.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Шавкат Мавлонов: Ҳалокат бошидаёқ Ички ишлар бошқармасининг “Бонг” режаси ишга тушди ва 1286 та шахсий таркиб ходимлари талофат ҳудудларига жалб қилинди.

Эвакуация ишлари учун шахсий таркиб машинаси ва қўшимча 700 та йўловчи ташувчи автомобиллар жойларга юборилди.

Эвакуация қилинган ҳудудларда одамларга тегишли бўлган мол-мулкларни турли тажовузлардан сақлаш мақсадида 15 та тўсиқ постлари ва 44 та пиёда-патруль хизмати ҳамда 60 та пост-патруль хизматлари ташкил қилинди.

5143 та соғ қолган чорва моллари ва уй ҳайвонлари керакли нуқталарга олиб борилди.

3971 та фуқаро паспорти йўқолгани аниқланди, 942 кишига паспортлари топилиб қайтариб берилди. 831 та фуқаролик паспортлари қайта расмийлаштирилиб эгаларига топширлди.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

❓ Пандемия шароитида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолатда вилоятга кириб келаётган кўплаб техника ва одамларни кириб келиши бўйича шахсий таркибга қандай топшириқлар берилган?

“Карантин вақтида одамларнинг асаблари таранглашгани, улар илан хушмуомалада бўлиш доим инобатга олинади. Ҳар бир шахсий таркиб ходимига алоҳида йўриқномалар тақдим этилган ва тушунтириш ишлари ўтказилган. Талофат ҳудудларидаги ёки бошқа вилоятлардан келиб хизмат қилаётган барча ҳашарчиларга хизмат қилишга малакали офицер-хизматчилар бириктирилган. Улар ҳозирда бириктирилган ҳудудлар кесимида қуруқчилар билан бирга хизмат фаолиятларини олиб боришяпти. Уларнинг хавфсизлиги, мулкларини сақлаш ва бошқа барча масаларда уларга ёрдам беришади”, - Шавкат Мавлонов, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

❓ Талофат кўрган ҳудудларни тозалаш ва қайта тиклаш ишларида Қуролли Кучлар томонидан қандай ишлар олиб борилди?

“Ҳарбий авиация кучлари томонидан 270 та парвоз амалга оширилиб, 190 нафар фуқаро қутқариб қолинди, оғир юклар жойларга етказиб берилди. Учувчисиз учар аппаратлар ёрдамида ҳудудлар мониторинги ўтказиляпти.

Шахсий таркиб томонидан кунига
800 тадан хонадон тозаланиб, таъмирлаш ҳолатига келтирилмоқда.

300 та махсус ҳарбий мутахассислар ва 30 та махсус техника талофат ҳудудларида дезинфекция, нобуд бўлган ҳайвонларни кўмиш ишларига жалб қилинган”, - Баҳром Зулфиқоров, Мудофаа вазирлиги матбуот котиби.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

Сардоба сув омбори авариясида талофат кўрган ҳудудларга кичкина “қаҳрамон” болакайдан тортиб миллиардер Алишер Усмановгача ҳайрия учун ёрдам беришмоқда.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

❓ Талофат кўрган ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатишда ҳомийларнинг ҳайрия ёрдамларини етказиб бериш ва волонтёрлик фаолияти қандай йўлга қўйиляпти?

“Ҳозирги кунда 1000 га яқин ёш волонтёрлар ишлашмоқда. Ишлар уч йўналишда қилинмоқда.
Биринчиси, бутун республика бўйлаб келаётган ҳайрия ёрдамларини Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда қабул қилиб олиш, тартибга солиш.
Иккинчиси, эвакуация қилинган кекса, ёш болали, бемор, ногирон кишиларга ёнларида мадад бериш, хизматларини қилиш.
Учинчиси, қурилиш ишларида “Фидокор ёшлар” отрядларида фаолият олиб бориш”, - Алишер Саъдуллаев, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раиси

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

❓ Одамлар уйларига кириб олгунича, ишлари ва даромадларини тиклагунча бирламчи эҳтиёжларини қандай қоплашади? Юборилаётган ҳайрия ёрдамлари, озиқ-овқатлар тўғри тақсимланмаётгани, айрим жойларда маҳалла оқсоқоллари шаффофликка йўл қўйишмаётгани айтилмоқда. Тақсимотни мувофиқлаштиришга ким масъул?

“Ижтимоий тармоқлар орқали ҳомийлардан келган маҳсулотлар, кийим-кечаклар сувга бўкиб ётгани, ёмғир остида қолганини ўзим бориб кўрдим. Бу табиий инжиқликни ҳисобга олмадик, албатта биз бу ишда хатоликка йўл қўйдик. Уларни тезда тушириб олишга улгурмай ана шундай ҳолатга йўл қўйилди.
Маҳаллаларга ёрдам етиб бормаслиги тўғрисидаги ўринли эътирозлар ўрганилиб, ҳозирги кунда улар барчаси тартибли йўлга қўйилди.
Ҳайрия ишлари прокуратура томонидан назоратга олинган
”, - Раҳмат Маматов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

❓ Ҳайрия марказига ёрдам сўраб мурожаат қилганларга маҳсулотлар берилаётганида прописка талаб қилиниши ростми? Юборилган ҳомийлик ёрдамлари орасида сифати ёмон, эскирган нарсалар ҳам чиқаётгани ростми?

“Бош вазир бошчилигида ўтказилган селектор йиғилишида эски кийим, кўрпа-тўшак ва бошқа нарсаларни олмаслик, аҳолини таъминлаш ва боқишга давлатимизнинг ўз куч-қудрати ва имконияти етарли экани айтилди. Бу нарсаларга вақтида чек қўйилди, прокуратура буни ўз назоратига олди.
Марказдан тарқатилаётган кўмакни тарқатишда биринчи кунларда талофат кўрган учта тумандан қайси бирида истиқомат қилишини аниқлаш мақсадида прописка талаб қилингани рост
”, - Раҳмат Маматов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

❓ Талофат оқибатларини бартараф этишга келганларни таъминлаш учун қандай заҳира тайёрланган?

“Жабр кўрган аҳолини узлуксиз озиқ-овқат билан таъминлаш прокуратура органларига юклатилган. Бу мақсадда вилоят марказида 8 та, туманларда 21 та омборлар ташкил қилинган. Уларни назорат қилишга 131 нафар прокуратура ходимлари ва бундан ташқари солиқ, молия ва бошқа мутассадди ташкилот ходимлари бириктирилган. Талон-тарожликларни олдини олиш мақсадида ҳар бир омбор миллий гвардия томонидан қўриқланади.
46 тоннадан ошиқ гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 317 тонна ун, 115 тонна макарон, 101 тонна шакар, 143 тонна ўсимлик ёғи, 315 тонна картошка, 400 тоннадан ошиқ сабзавот маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар келган
Қарийб бир ойга етадиган маҳсулот бор.
”, - Бахтиёр Аҳмедов, Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

Сардоба ҳалокати қўшни Қозоғистон ҳудудига ҳам талофат етказган. Икки давлат ўртасидаги яқин қўшничилик, давлат раҳбаримиз томонидан олиб борилаётган ўзаро дўстлик алоқалари шуни кўрсатдики, қўшничиликда мана шундай синовли кунларда тўғри тушуниш, ўзаро ҳамфикр, ҳамдард бўлишлик намоён бўлмоқда.

Икки халқ ўртасидаги тарихий дўстлик, урф-одат, маданият бирлиги бугунги синовли кунларда ҳам янада мустаҳкамланиб, яхши кунларга бирга умид қилишга ундайди.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

Сирдарё вилояти имом хатиби Хабибуллоҳ Зокиров: Бу кунлар Аллоҳнинг жазоси эмас, аксинча, синовлари. Расулуллоҳ с.а.в. шундай марҳамат қилганлар “Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса бир синовни юборади”.
Сув омборида талофат кўрган юртдошларимизга Аллоҳнинг яхшиликлари, барокатлари бор. Бу яхшиликларни талофатдан бир неча кун ўтиб ўша ердаги халқимиз кўриб турибди, эътироф этяпти. Алҳамдулиллаҳ бу яхшиликлар янаям зиёда бўлиб боради.
Тўхтовсиз ҳайри эҳсон карвонлари кириб келмоқда.
Халқимиз ҳам бўлаётган ишларни эътироф этмоғи зарур. Бир инсондан яхшилик келса ташаккурни айтишлик муқаддас динимизнинг кўрсатмаси.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳондаги ва Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият ҳақида.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2719 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
17 май санаси билан боғлиқ муҳим воқеалар.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳондаги ва Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият ҳақида.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2741 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: 🇮🇹 Италияда тайёрланган коронавирус ҳақидаги ижтимоий реклама.

Таржима қилиш шартмас ҳаммаси шундоқ тушунарли
-------------------
RU: 🇮🇹 Итальянская социальная реклама о коронавирусе.

Всё понятно и без перевода.

- - - - - - - - - - - - - -
Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳондаги ва Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият ҳақида.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2746 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 май санаси билан боғлиқ муҳим воқеалар.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳондаги ва Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият ҳақида.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2762 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

1-Савол. Интернетда 11 майдан 24 майгача чартер рейслар орқали хориждан юртдошларимизни олиб келиниши айтилди. Коронавирус аниқланган ноху ҳудудда бўлган самолёт экипажи аъзолари ҳам 14 кунга карантинга олинадими? Карантиндаги экапаж аъзолари ўрни қандай қилиб тўлдирилади?
© UzReport.news


Каналга уланиш https://t.me/studio_67