67 studio
1.2K subscribers
2.4K photos
23.7K videos
25.7K links
Каналимизда ватанимиз ҳақида, бўлаётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида янгиликлар, видео ва турли инфографикалар бериб борамиз.

Биз билан алоқа: @mail67_bot

© биздан олинган материалларда канал манбаси кўрсатилсин
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот қилдилар.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ер муносабатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#инфографика

💉2021 йилнинг 3 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда COVID-19 га қарши кунлик эмлаш таҳлили.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий зўравонликларнинг олдини олиш, реабилитация марказлари фаолияти ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан матбуот анжумани

Мукаррам Нурматова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи:

"2020 йил пандемия сабаб суд тизими фаолияти чекланганлиги боис ажрашиш учун аризалар тўпланиб қолган ва натижада жорий йил аввалида ажримлар сони кескин ошган. Таҳлилларга кўра, 2021 йил 4 ой давомида 12 806 та оилавий ажрашиш кузатилган. Бу ўтган даврга нисбатан 4897 та кўп. Ҳозирги кунгача 30 ёшгача бўлганлар орасида оилавий ажрашиш 3674 тани ташкил этади".

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий зўравонликларнинг олдини олиш, реабилитация марказлари фаолияти ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан матбуот анжумани

Дилором Қўзиева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи:

"2021 йил 19 майда қабул қилинган "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори билан реабилитация марказлари оптималлаштирилиб, вазирлик ҳузурига ўтказилаяпти.
Қарор билан битта республика маркази, 14 та вилоят марказлари ва 14 та наъмунавий минтақалараро марказлар - жами 29 та Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари ташкил этилмоқда.
Марказларга зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари, шу билан бирга ўз жонига қасд қилган ёки қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар қабул қилинади".

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий зўравонликларнинг олдини олиш, реабилитация марказлари фаолияти ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан матбуот анжумани

Саодат Боймирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

"Оила масалалари оддийгина маслаҳат бериш йўли билан ёки бир танбеҳ бериб қўйиш йўли билан тартибга солинадиган жараён эмас. У бироз муддатни, муайян бир шахслар аралашувини талаб қилади.
Вазирлигимиз расмий сайти, Телеграм ботлари орқали фуқаролардан тегишли мурожаатларни қабул қилиб, уларга муносабат билдириб боришга ҳаракат қилади".

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий зўравонликларнинг олдини олиш, реабилитация марказлари фаолияти ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан матбуот анжумани

Нилуфар Матякубова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бўлим бошлиғи:

"Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига жорий йилнинг 20 май ҳолатига жами 25 549 та мурожаат келиб тушган. Бу мурожаатларнинг аксарияти хотин-қизлар томонидан йўналтирилган.
Мурожаатларга вилоятлар кесимида қарайдиган бўлсак, энг катта кўрсаткич Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент вилояти миқёсида кўриш мумкин".

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий зўравонликларнинг олдини олиш, реабилитация марказлари фаолияти ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан матбуот анжумани

Саволлар.
1. Андижонда бир келин 6 киши томонидан зўрланганини айтганди ва бугунга келиб мазкур маълумот ёлғонлиги тасдиқланди. Келиннинг айтишига қараганда ушбу ҳолатга у яқинлари томонидан мунтазам равишда тазйиққа учрагани сабаб қилиб келтирилган. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига томонидан мазкур ҳолат ўрганилдими?
2. Жамиятимизда ўтган йилнинг шу даврига қараганда аёлларга бўлган тазйиқлар ошдими ёки камайдими?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий зўравонликларнинг олдини олиш, реабилитация марказлари фаолияти ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан матбуот анжумани

Савол. Тазйиқ ўтказиш, зўравонлик қилиш каби ёмон иллатлардан сақланишни ёшларга сингдириш бўйича мактаб ва боғчаларда қандай ишлар қилинмоқда?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий зўравонликларнинг олдини олиш, реабилитация марказлари фаолияти ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан матбуот анжумани

Савол. Кўп аёлларимиз, келинларимиз реабилитация марказлари ҳақида маълумотга эга эмаслар. Ушбу марказлар тарғиботи бўйича қандай ишлар қилинмоқда?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий зўравонликларнинг олдини олиш, реабилитация марказлари фаолияти ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан матбуот анжумани

Савол. Юқорида 73 фоиз ҳолатда оилаларда хотин-қизларга зўравонлик бўлаяпти деб айтиб ўтилди. Бу фақат сизга қилинган мурожаатлар асосида келиб чиққан ҳолатми ёки қанақадир аноним сўровнома ёки бошқа ҳолатда ҳам ўрганилганми?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий зўравонликларнинг олдини олиш, реабилитация марказлари фаолияти ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан матбуот анжумани

Савол. Имконияти чекланган бир қизни битта оилада зўравонликка учраши, ҳаттоки, унинг ҳомиласи ҳам туширилгани ҳақидаги воқеа тарқалганди. Вазирлик томонидан бунга қандай муносабат бера оласизлар? Терговлар тугаганидан кейин бу қизга берилган ҳимоя ордери келажакда уни бошқа тазйиқлардан ҳимоя қила оладими? Ўзи ҳимоя ордерларининг вазифаси нимадан иборат?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий зўравонликларнинг олдини олиш, реабилитация марказлари фаолияти ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан матбуот анжумани

Бектемир туманидаги "Чашма" маҳалласида яшовчи хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларни вазирлик режасига киритиш бўйича таклиф берилди.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий зўравонликларнинг олдини олиш, реабилитация марказлари фаолияти ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан матбуот анжумани

Савол. Сўнгги пайтларда хотин-қизларимиз қайсидир муаммони ҳал қилиш учун турли йўллар катта трассаларга чиқишаётгани кузатилаяпти. Бунда аёллардан қурол сифатида фойдаланиш ҳолатлари ҳам кузатилаяпти. Айнан шу масалага вазирлик қандай қарайди? Бу муаммонинг ечимини нималарда кўради?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#инфографика

Ер соҳасидаги муносабатларни тубдан такомиллаштириш бўйича.

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 июнь куни ер муносабатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

⚡️Йиғилишда ер соҳасидаги қонунчилик бўйича мавжуд аҳвол ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида ишлаб чиқилган таклифлар кўриб чиқилди.
Батафсил

Каналга уланиш https://t.me/studio_67