67 studio
1.2K subscribers
2.4K photos
23.7K videos
25.7K links
Каналимизда ватанимиз ҳақида, бўлаётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида янгиликлар, видео ва турли инфографикалар бериб борамиз.

Биз билан алоқа: @mail67_bot

© биздан олинган материалларда канал манбаси кўрсатилсин
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Озод Ражабов иштирокида брифинг

Савол. Зарафшон дарёсининг қуриб бораётганининг сабабларидан бири — тинимсиз равишда ўзандан қум шағал ковлаб олинаётгани ҳисобланади. Нега шундай фаолиятга таъқиқ қўйилмаяпти?

© UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Озод Ражабов иштирокида брифинг

+Ўзбекистоннинг жиноий маъмурий қонунчилигида экологик талабларни бузганлик учун жавобгарликни қатъийроқ белгилаш вақти келмадими?

© UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида навбатдаги брифинг бўлиб ўтди

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида брифинг

Маъмурий судга мурожаат қилиш тартиблари ҳақида маълумот.

© UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
15 августа после тяжелой болезни скончался председатель Управления мусульман Узбекистана, муфтий Усмонхон Алимов.
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетил дом покойного, выразил соболезнования членам семье Усмонхона Алимова.

Подписаться на канал https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 15 август куни оғир хасталик туфайли вафот этди.
Президент Шавкат Мирзиёев таъзияли хонадонга ташриф буюриб, марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#интервью #ЯнгиЎзбекистон

"Таъкидлаш керакки, Янги Ўзбекистонни барпо этиш – бу шунчаки хоҳиш-истак, субъектив ҳодиса эмас, балки туб тарихий асосларга эга бўлган, мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий вазиятнинг ўзи тақозо этаётган, халқимизнинг асрий интилишларига мос, унинг миллий манфаатларига тўла жавоб берадиган объектив заруратдир".

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интервьюсидан

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#интервью #ЯнгиЎзбекистон

"Янги Ўзбекистон – демократия, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасида умумэътироф этилган норма ва принципларга қатъий амал қилган ҳолда, жаҳон ҳамжамияти билан дўстона ҳамкорлик тамойиллари асосида ривожланадиган, пировард мақсади халқимиз учун эркин, обод ва фаровон ҳаёт яратиб беришдан иборат бўлган давлатдир".

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интервьюсидан

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#интервью #ЯнгиЎзбекистон

"Мен кўп йиллар давлат бошқарувининг энг қуйи бўғинидан бошлаб, ўрта ва энг юқори поғонагача – барча босқичларда масъул лавозимларда ишлаганман, Олий Мажлис депутати ҳам бўлганман. Шунинг учун ҳам эски бошқарув тизимининг барча нуқсон ва камчиликларини, аҳолини қийнаётган дарду муаммоларни қуйи бўғиндан бошлаб, ич-ичидан, бошқалардан кўпроқ биламан, деб тўлиқ ишонч билан айта оламан".

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интервьюсидан

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#интервью #ЯнгиЎзбекистон

"Очиқ айтмоқчиман: менинг табиатим бундай сохта ҳаётни мутлақо қабул қилолмайди. Халқимиз менга ишонч билдирди, ана шу юксак ишончни оқлаш, эл-юртимизга муносиб ҳаёт шароитини яратиб бериш – мен учун ҳаётимнинг маъно-мазмунидир. Мен миллионлаб инсонларнинг тақдири учун масъулиятни зиммамга олган эканман, ислоҳотлар борасида бошқача йўл тутишим, ҳаммасини аввалгидек қолдиришим асло мумкин эмас".

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интервьюсидан

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#интервью #ЯнгиЎзбекистон

"Барчамиз бир ҳақиқатни чуқур англаб олишимиз керак: тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш – фуқаролар, халқимиз фаровонлигини оширишнинг энг самарали йўли, Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг пировард мақсадидир".

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интервьюсидан

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#интервью #ЯнгиЎзбекистон

"Мен Президент сифатида иш бошлаган биринчи кунларданоқ ўз командамни ҳақиқий ҳолатга мутлақо алоқаси бўлмаган баландпарвоз гаплар ва “чиройли” рақамларни ёқтирмаслигимни айтиб, қаттиқ огоҳлантирганман.
Қанчалик аччиқ ва ноқулай бўлмасин, мен фақат тўғри ва ҳаққоний маълумотни билишни истайман. Бу мен учун тўғри қарорлар қабул қилишга ёрдам беради".

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интервьюсидан

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#интервью #ЯнгиЎзбекистон

"Афсуски, неча бор айтишим, огоҳлантиришимга қарамасдан, жойларда фақат менинг ташрифим олдидан кўча ва майдонларни тозалаш, бир кечада бинолар олдида “майсазор” ва “гулзор”лар пайдо қилиш, умуман, ҳақиқий ҳолатни бўяб кўрсатишдек хўжакўрсин ишлар давом этмоқда".

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интервьюсидан

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#интервью #ЯнгиЎзбекистон

"Кўзбўямачилик, одамларни қийнаш, сохта ва баландпарвоз гапларга ўчлик йиллар давомида баъзи раҳбарларнинг қон-қонига шу қадар сингиб кетган эканки, улардан қутулиш қийин бўляпти. Лекин қандай бўлмасин, бу каби иллатларга бутунлай чек қўйишимиз керак. Чунки бундай ҳолатлар ростгўй, сохта гап ва ишни умуман қабул қилмайдиган халқимизнинг асл табиатига мутлақо ётдир".

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интервьюсидан

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#интервью #ЯнгиЎзбекистон

"Кўпқаватли уйлар оралиғидаги бўш жойларда қурилишлар қилиш, мораторий эълон қилинганига қарамасдан, дарахтларни кесиш, яшил ҳудудларни камайтириш ҳолатлари кўпчиликни ранжитмоқда. Баъзи раҳбарларнинг бепарволиги ёки манфаатпарастлиги туфайли тураржой мавзеларида одамлар сайр қиладиган, спорт билан шуғулланадиган, фарзандлари билан бирга тоза ҳавода дам оладиган очиқ жойнинг ўзи қолмаяпти".

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интервьюсидан

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#интервью #ЯнгиЎзбекистон

"Албатта, биз бундай ҳолатларга нисбатан қатъий чоралар кўрмасдан туролмаймиз. Шунинг учун ҳам Тошкентда ва бошқа йирик шаҳарларда янги қурилишларни шаҳар ташқарисидаги ҳудудларда амалга ошириш чоралари белгиланмоқда. Тураржой мавзелари ичида коммунал инфратузилмалар – газ, электр энергияси, ичимлик суви ва канализация тармоқларини модернизация қилмасдан, янги бинолар қуриш амалиётига барҳам берилди".

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интервьюсидан

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#интервью #ЯнгиЎзбекистон

"Ишончим комил, биз жонажон Ватанимизга бўлган чексиз меҳримиз ва садоқатимизни муқаддас байроқ қилиб, бор билим ва тажрибамиз, ақл-заковатимизни ишга солиб, ягона халқ, ягона миллат бўлиб, кўзлаган эзгу мақсадларимизга албатта етамиз.
Янги Ўзбекистон жаҳон майдонида кучли салоҳият, муносиб обрў-эътиборга эга бўлган, ҳар томонлама обод ва фаровон мамлакатга айланади".

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интервьюсидан

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#инфографика

💉2021 йилнинг 16 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда COVID-19 га қарши кунлик эмлаш таҳлили.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гидрометеорология соҳасида охирги йилларда қилинган янгиликлар, иқлим ўзгариши муаммолари, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган матбуот анжумани

Шерзодхўжа Ҳабибуллаев, “Ўзгидромет” бош директори:

Ўзбекистон иқлим ўзгариши оқибатларига нисбатан ҳимоясиз мамлакатлардан бири ҳисобланади. Мисол учун республикада ҳар 10 йи ҳаво ҳарорати 0-3 градусга кўтарилиши натижасида 1,3 дан 3 градусгача кўтарилишига олиб келади. Хусусан, Орол бўйи минтақасида ҳаво ҳарорати 40 дан юқори бўлган ҳолатлар сони кўпайиб бориши прогноз қилинмоқда. Бундан сув танқислиги, қурғоқчилик, иссиқлик ҳаддан ташқари юқори бўлганлиги ҳисобига огоҳлантиришлар берилди.

© UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67