67 studio
1.2K subscribers
2.4K photos
23.7K videos
25.7K links
Каналимизда ватанимиз ҳақида, бўлаётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида янгиликлар, видео ва турли инфографикалар бериб борамиз.

Биз билан алоқа: @mail67_bot

© биздан олинган материалларда канал манбаси кўрсатилсин
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказига келиб, бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган янги авлод дарсликлари тақдимоти билан танишмоқда.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Янги авлод дарсликлари бўйича республикамиз бўйича 14 та тажриба мактаблари танлаб олинди.

Янги ўқув йилидан бошлаб ушбу мактабларда янги дарсликлар бўйича таълимни олиб бориш режалаштирилган. Уларнинг ўқитувчилари семинар-тренингларда қатнашиб, ўқитишнинг янги методикаларини ўзлаштирдилар.

Мазкур мактаблар мисолида мамлакатимиздаги барча ўрта умумтаълим ўқув муассасалар учун техник ва инфратузилма стандартлари ишлаб чиқилади.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Тақдимот давомида қуйидаги мавзулар бўйича кўргазма зонаси ташкил этилди:

- ишлаб чиқилган дарсликлар билан танишиш зонаси;

- асосий дарсликларга қўшимча равишда ишлаб чиқилган рақамли манбалар тақдим этилган технозона;

- намунали синф.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказига келиб, бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган янги авлод дарсликлари тақдимоти билан танишмоқда.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Президент янги авлод дарсликлари билан танишув жараёнида халқаро тажриба синови дарслари билан танишди.

Ўқувчилар замонавий гаджетлар орқали қандай билим олаётгани намойиш этилди. Чунки бугунги жамиятимиз технологиялар ва гаджетлар билан бевосита боғлиқ. Шу боис ўқувчиларга таълим беришда замонавий коммуникация воситалари имкониятидан самарали фойдаланиш, ўқувчиларнинг ҳам ўйнаб, ҳам ўрганиши учун шароит яратишга ҳаракат қилиняпти.

Президент Шавкат Мирзиёев бу ерда болалар билан суҳбатлашди. Ўқувчилар, хусусан, алоҳида таълимга муҳтож болалар дарс жараёнларини қандай ўзлаштираётгани билан қизиқди.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Биз аввало устознинг, муаллимнинг обрўсини кўтаришимиз керак. Айтиш керакки, биз 20 йилда ўқитувчиларга эътибор қаратмадик. Бундан ким ютқазди? Албатта, биз.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Охирги йилларда таълимда ўқитувчининг кайфияти, дарс бериши ўзгаргани ҳам адолатли ҳақиқат. Мен ўзим ҳам таълим берганман, биламан бу соҳани. Олий Мажлисга йўлланган мурожаатномада айтилган олтита йўналишни бажариш азоб. Лекин бугун қийналмасак, эртага натижа бўлмайди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Сўнгги 5 йилда мингта мактаб қурдик. 7 миллионта компьютер синфларини ташкил қилдик. Бу каби ишларга 14 триллион маблағ бердик. Бу ҳозирги шароитимиз учун катта маблағ. Лекин таълим учун берсак арзийди. Бу бизнинг келажагимиз

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Мен бекорга муаллимнинг обрўсини кўтариш ҳақида такрор-такрор гапирмайман. Бугунги глобаллашув даврида таълим, келажак авлод баркамоллиги қай даражада муҳимлигини янаям кучлироқ англаб етяпмиз.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Бугун ёшларимиз, болаларимизнинг ўзи “Бизга кечаги кун таълими керак эмас” деган талабни қўйишяпти. Ҳозирги ислоҳотларимизни реажалаштиряпмиз, катта-катта марраларни қўйяпмиз. Уларни айтиш осон, лекин бажариш азоб. Лекин ҳар қанча қийин бўлмасин биз фарзандларимиз учун бу ислоҳотларни амалга ошириш учун ҳаракат қилишимиз шарт.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Бугунги интилувчи болалар келажакда сизнинг олтин фондингизга айланади. Уларнинг ютуқларидан фахрланасиз. “Мен жонажон ватаним учун қандай ҳисса қўшяпман?!” деган саволга жавоб ўз устимизда ишлашимиз ва фарзандларимиз камолоти бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Йилимиз номини ҳам таълимга боғлаганимиз бежиз эмас. Бу масала менинг доимий диққат марказимда бўлади. Маошларингизни оширдик, лекин бу билан тўхтаб қолмаймиз. Имкониятимиз бўлиши билан яна кўпайтирамиз

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Болаларни ким тарбия қилади? Албатта, аёллар. Шунинг учун биз қизларимизни, оналаримизни ўқитишимиз керак. Шунда жамиятни ўқитган бўламиз

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Aлбатта, 20-30-40 йил давомида эскича дарс берган ўқитувчига янги дарсликларга ўтиш бироз оғир. Лекин бугун бу нарсани қилмасак, эртага ўзимиз кутган натижани ололмаймиз

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Биз «Болалар ёмон бўлиб кетди» деган фикрдан воз кечишимиз керак. Ўзимизга савол қўяйлик – уларни яхши қилиш учун нималар қилдик?! Барибир улар ўзимизнинг фарзандларимиз. Сизлар билан бир тану бир жон бўлиб, жонажон Ўзбекистонимизнинг келажаги ҳақида ўйлашимиз шарт

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Фарзандларимизни алдаб бўлмайди. Бугун информацион технологияларни синфхонага кирган ўқитувчига нисбатан ўқувчилар кўпроқ билишади, десак тўғри бўлади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube