67 studio
1.2K subscribers
2.4K photos
23.7K videos
25.7K links
Каналимизда ватанимиз ҳақида, бўлаётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида янгиликлар, видео ва турли инфографикалар бериб борамиз.

Биз билан алоқа: @mail67_bot

© биздан олинган материалларда канал манбаси кўрсатилсин
Download Telegram
Aлбатта, 20-30-40 йил давомида эскича дарс берган ўқитувчига янги дарсликларга ўтиш бироз оғир. Лекин бугун бу нарсани қилмасак, эртага ўзимиз кутган натижани ололмаймиз

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Биз «Болалар ёмон бўлиб кетди» деган фикрдан воз кечишимиз керак. Ўзимизга савол қўяйлик – уларни яхши қилиш учун нималар қилдик?! Барибир улар ўзимизнинг фарзандларимиз. Сизлар билан бир тану бир жон бўлиб, жонажон Ўзбекистонимизнинг келажаги ҳақида ўйлашимиз шарт

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Фарзандларимизни алдаб бўлмайди. Бугун информацион технологияларни синфхонага кирган ўқитувчига нисбатан ўқувчилар кўпроқ билишади, десак тўғри бўлади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Агар таълим сифатини яхшилай олсак, жамиятда кескин ўзгариш бўлади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Ота-оналарнинг муносабатини ўзгартирмагунимизча, уларнинг фарзандлар учун масъулиятини оширмагунимизча, ҳеч нарсага эриша олмаймиз

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Таълимга жиддий эътибор беришимиз, ҳар куни ўз устимизда ишлашимиз шарт. Мана бир мисол – репетитор бир йилда болаларимизга тил ўргатади. Мактаб эса 10 йил ҳам ўргата олмаса, бу ҳолат бизни ўйлантириши керак

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Таҳликали замонда яшаяпмиз. Замон шуни талаб қиляптики, ҳар бир ҳаракатимиз, барча ислоҳотларимизнинг туб замирида таълим бўлиши керак.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Фарзандларимизнинг ўзлари талаб қиляпти, бизга кечаги таълим керак эмас, сифатли таълим керак дейишяпти. Сифатли таълим нима дегани? Бу — сифатли кадр дегани.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ислоҳ қилишга бағишланган тадбирларда иштирок этмоқда.

Давлат раҳбари Халқаро конгресс марказида таълим сифатини ошириш ва янги авлод дарсликларини жорий этишга бағишланган кўргазма-тақдимот билан танишиб, соҳадаги ислоҳотлар ҳақида мурожаат қилмоқда.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Ўқитувчиларни пахтага чиқаришни бутунлай тақиқлаганимизда кўпчилик "биз 6 миллион теримчини йўқотяпмиз" дейишганди. Ўшанда айтгандим "болаларимизни таълимсиз, қашшоқлаштириш эвазига келадиган бундай пахта, бунақа "миллий бойлик" менга керак эмас дегандим. Мана ўқитувчисиз, шифокорларсиз ҳам пахтани йиғиб олса бўларкан

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотидаги нутқидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Президент ўқитувчиларга қарата: «Мен сизлар билан фахрланаман. Сизлар юксак эъзоз, ҳурмат ва эътиборга муносибсизлар».

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзтрансгаз» АЖ бош мутахассиси Фарида Тожибоева иштирокида брифинг

Акционерлик жамиятининг 2022 йилдаги фаолияти бўйича маълумот.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова иштирокида брифинг

Қонунчилик ва халқаро ҳамкорлик бўйича маълумот.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
👍1
Президент мактаб ўқувчилари ва мажбурий меҳнат ҳақида:

«Бу қарорни (мактаб ўқувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этишни тақиқлаш) қабул қилиш осон бўлгани йўқ.

Болаларимиз 7-синфдан чиқарди пахтага. Тасаввур қилинг, ёш-ёш қизларимиз 20-25 кило юкни ҳар куни кўтаришга мажбур эди. Шу туфайли қанча касалликлар орттириб олинарди, баъзи ҳолатларда уни даволашга ҳам имконият бўлмасди.

Ваҳоланки, уларнинг қанчадан-қанча орзулари бор эди, улар фарзанд кўриши керак эди. Энди у кунларга қайтмаймиз»
.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
«Ўзим ҳам шанба-якшанба кунлари невараларимнинг дарслари билан шуғулланаман. Айниқса, якшанба кунлари вақтим кўпроқ бўлади, ҳамма дарсларини бирма-бир сўрайман»

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим соҳаси мутасаддилари ҳамда ўқитувчилар билан мулоқотидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
«Бугун дарсликлар ўзгаряпти. Ўқитувчилар ҳам ўзгариши керак. Ўзгаришларингизга мажбур қиламиз. Ўзгармасангиз хайрлашамиз. Шунинг учун ҳам бугун сизлар билан кўришиб, гаплашяпмиз.

Бугун кечагидек дарс беришни қабул қилиб бўлмайди. Буни ота-оналар ҳам, ўқувчилар ҳам қабул қилмайди. Ота-оналарнинг ҳам масъулиятини оширишимиз керак»
.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим соҳаси мутасаддилари ҳамда ўқитувчилар билан мулоқотидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Биз ҳаммани математик қилишни истаймиз, аммо бунинг иложи йўқ. Нари борса 10 фоиз бола математик бўлишни истар. Биз боланинг истагидан келиб чиқиб, унинг талабига кўра таълим беришни ўрганишимиз керак. Бола ўзига нима қизиқ эканини яхши билади, унга ҳамма фанни бирдек ўргатишни тўхтатиб, қизиқиш соҳасига урғу қаратиш лозим.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим соҳаси мутасаддилари ҳамда ўқитувчилар билан мулоқотидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев в Международном конгресс-центре ознакомился с выставкой современных учебников «Повышение качества образования – единственно правильный путь развития Нового Узбекистана!».

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
«Районо» ва «облоно» сиз учун прокурор. Бу икки ташкилотни йўқ қилишни истаяпман, мактабларнинг ўзи «районо» ва «облоно» бўлишларинг керак.

Ўртадаги бошқа поғоналар нимага керак? Улар бўлгани учун ўқитувчи қадам қўя олмайди. Буни синдирадиган вақт келди.

Тартиб керак албатта, аммо бунинг учун вазирлик бор. Бизда ҳамон эски тизим сақланиб қолмоқда. Мактаб аслида «гороно»га хўжайинлик қилиши керак.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим соҳаси мутасаддилари ҳамда ўқитувчилар билан мулоқотидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Биз эски тизимга мойиллик қиламиз, «Районо» нима деса шуни қиламиз. Замон ўзгармоқда, кечирасизу, қишлоқ хўжалигида пахтага тизим ўзгартирдик. Энди пахта ҳам, тизим ҳам ишламоқда.

Қачон қишлоқ хўжалигида икки миллард долларлик экспорт бўлар эди? Энди мана текстил ишламоқда, бошқа ишлаб чиқариш бор
.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим соҳаси мутасаддилари ҳамда ўқитувчилар билан мулоқотидан.

Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube