67 studio
1.2K subscribers
2.4K photos
23.7K videos
25.7K links
Каналимизда ватанимиз ҳақида, бўлаётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида янгиликлар, видео ва турли инфографикалар бериб борамиз.

Биз билан алоқа: @mail67_bot

© биздан олинган материалларда канал манбаси кўрсатилсин
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокидаги брифинг

9-Савол. Пойтахтдаги Абу Саҳий бозорига рухсат берилгани хабар қилинди. Тошкентда хали хавф сақланиб қолган ҳудуд ҳисобланса бозорларни очишга эҳтиёж бормиди?
© UzReport.news


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов иштирокида брифинг

Республика махсус комиссия қарорига кўра 2020 йил 18 майдан Тошкент шаҳридан Урганч ва Нукус, Термиз шаҳриларига авиақатновлар, Бухоро, Навоий ва Қарши шаҳри ҳамда Фарғона водийси вилоятларига темир йўл қатновлари йўлга қўйилади.

Бунда йўловчиларга қўйилган талаблар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди. Унга кўра:
✅ коронавирус инфекцияси йўқлиги ҳақидаги маълумотнома бўлиши шарт. Тест топширилганидан жавоби манфий чиққанлигидан сўнг 120 соат ўтмаган бўлиши керак.
✅ тестларни санитария-эпидемиология осойишталик маркази ва ОИТС марказининг вилоят бўлимлари Тошкент шаҳрида санитария-эпидемиология осойишталик маркази томонидан белгиланган дислокацияларда топширишлари мумкин.
✅ барча йўловчиларнинг вокзал ва аэропортга киришда тана ҳарорати ўлчанади.
✅ вокзал ва аэропортларда овқатланиш шахобчалари ишламайди.
✅ рухсат этилган авиа ва темирйўл рейсларига чипталар онлайн тарзда сотилади.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Основные итоги визита Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область

✅ Глава государства дал старт строительству новых массивов в Сырдарьинской области.
❗️Каждому из около 4,5 тысячи домовладельцев, пострадавших от наводнения, от имени Президента передаются:
✅ материальная помощь в размере 40 миллионов сумов;
✅ подарки, содержащие бытовую технику в виде телевизоров, холодильников, стиральных машин, минипечей, электрочайников, утюгов.
🏬 Для жителей, дома которых стали полностью непригодными, в Мирзаабадском, Сардобинском и Акалтынском районах запланировано построить 3 жилых массива с 66 пятиэтажными домами на 2640 квартир.
❗️Ремонт и строительство новых домов будут бесплатно выполнены государством.
✅ К 1 сентября люди смогут переселиться в новые квартиры и свои отремонтированные дома.
❗️Вместе с тем участки, где дома были разрушены, останутся в распоряжении пострадавших людей.
✅ Около 1800 панельных коттеджей в трёх районах Сырдарьинской области планируется модернизировать и передать владельцам.

@studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи асосий натижалари:

✅ Сирдарё вилоятида барпо этилаётган турар жой мажмуалари қурилишини бошлаб берди.
❗️ Зарар кўрган 4,5 мингга яқин хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан:
✅ 40 млн. сўмлик моддий ёрдам;
✅ Телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.
🏬 Уй-жойи бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.
❗️ Таъмирланадиган ва янги қуриладиган уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади.
✅ 1 сентябргача одамлар янги уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига тўлиқ кўчиб ўтади.
❗️ Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади.
✅ Учта туманда 1 минг 800 га яқин бетон панелли коттежлар замонавий таъмирланиб топширилади.
❗️ Қиймати 2 трлн. 143 млрд. сўмлик 323 та лойиҳалар амалга оширилади.


@studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
16 май санаси билан боғлиқ муҳим воқеалар.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳондаги ва Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият ҳақида.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2691 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

Шавкат Мирзиёев: Албатта, кимдир савол бериши мумкин: шу сув омбори керакмиди-йўқмиди? Бунақа саволлар ҳозир ҳам кўп.

Нима учун Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ривожланишда ортда қолган? Сув бўлмагани учун. Деҳқон одам билади, пахтага 5-6 марта сув бериш керак. Нимага бошқа жойларда 40-70 центнер ҳосил олинарди-ю, бу ерда 15 центнер? Чунки икки марта ҳам сув бера олмасдик-да.

Иккинчидан, бирон марта такрорий экин эка олармидик? Сув йўқ эди-ку. Шунинг учун 2010 йилда тўғри хулосага келинган.

Сирдарё ва Жиззах вилоятларини ривожлантириш нуқтайи назаридан – чорвага ҳам, экинларга ҳам, парранда, балиқларга ҳам сув керак. Бу тўғри қарор бўлган. Лекин шундай талафот бўлди, [энди] келажакда ҳар бир қилган ишимизни янада пишиқроқ, пухтароқ, мукаммал қилишимиз керак.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

Воҳиджон Аҳмаджонов, Сув хўжалиги вазири ўринбосари: Сирдарё ва Жиззах вилоятлари Сирдарё дарёсининг ўрта оқимида жойлашган бўлиб, йилига 20 млрд. куб сув оқиб ўтади. Шундан 6 млрд. ёз ойларида, қолган 13-14 млрд. қисми эса қиш фаслида оқиб кетади. Сув таъминотига эҳтиёж ёз ойларида сезилган вақтларда бу вилоятларда сув таъминоти жуда паст бўлган, бор йўғи 65% сув билан таъминланган. Сув танқислиги жуда юқори бўлганлигидан қишлоқ хўжалигида суғориш, такрорий экиш муаммо бўлган.

Сардоба сув омбори
140 минг гектар майдонга сув беради, умумий таъсири эса 370 минг гектарга тенг.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

❓Сардоба сув омбори қурилишида арматура, бетон ишлатилиши керакмиди ёки тупроқ, шағал ва тош билан қилинганми?

"Тупроқ дамбасининг ўзи лойиҳавий конструкциясидан келиб чиққан ҳолда тупроқли ва тошли бўлган. Тўғоннинг сув чиқарадиган жойи бетон ва арматурадан бўлган. Бетон тупроқли сув омборлари жой рельефига қараб лойиҳалаштирилади. Сирдарёдаги каби ҳудудларда дунё тажрибасида тупроқли тўғонлар қуриб фойдаланилади” - Воҳиджон Аҳмаджонов, Сув хўжалиги вазири ўринбосари.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

❓Сардоба сув омборининг кейинги тақдири нима бўлади?

Сардоба сув омборида умумий сув миқдорининг учдан бири қолган. Ҳозирда у ерга Туркия, Франция, Россия, Эрондан келган мутахассислар келиб экспертиза ўтказишади. Шундан кейин уларнинг хулосаларига асосланиб масала ҳал қилинади.

❓ Ўзбекистонда нечта сув омборлари қурилган ва уларнинг хавфсизлик даражаси қандай?

Мустақиллик йилларида қурилган сув омборлари – Гидрасой, Резаксой, Арнасой сув омборлари бор. Сардоба аварияси дарс бўлди. Шундан келиб чиқиб барча сув омборларида хавфсизлигини текширув ишлари олиб борилади.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

❓ Сардоба тошқини пайтда қишлоқ хўжалиги учун қилинган зовурларнинг ишламаслиги кузатилди. Шу бўйича балки сирдарёликлар ва жиззахликларда зовурлардан фойдаланиш бўйича бошқача ёндашув керакдир?
Сирдарё ва Жиззахга мамлакатимизнинг энг малакали олим ва мутахассислари сафарбар қилинган. Улар ҳудуднинг гидро-мелиоратив ҳолати, уни яхшилаш бўйича, дренаж ва зовурлар қандай конструкцияда бўлиши ва эксплуатацияси масаласида тавсиялар ишлаб чиқишади ва амалга оширилади.

❓Сардоба фожеаси мамлакат ирригация тизимида қандай ишларни амалга ошириш кераклигини кўрсатди?

Сардоба сув омборидан тўғридан-тўғри сув олувчи каналларни реконструкция ишлари 3 май санасидан бошланган. 420 дан ортиқ техника, 920 дан ортиқ муҳандислар жалб қилинган. Каналларни тиклаш бўйича 2 млн. 120 минг метр куб тупроқ ва 24,5 минг метр куб бетон ишларини амалга ошириш режалаштирилган.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

❓ Талофат кўрган оилалар сони қанча? Уларга қандай моддий ёрдам берилади? Уларнинг кейинги ҳаёти қандай бўлади?

Зарар кўрган 4,5 мингга яқин хонадон эгаларининг ҳар бирига:
✅ 40 млн. сўмлик моддий ёрдам;
✅ Телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.
🏬 Уй-жойи бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.
❗️ Таъмирланадиган ва янги қуриладиган уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади.
✅ 1 сентябргача одамлар янги уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига тўлиқ кўчиб ўтади.
❗️ Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади.
✅ Учта туманда 1 минг 800 га яқин бетон панелли коттежлар замонавий таъмирланиб топширилади.


@studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

❓ Талофат кўрган оилалар сони қанча? Уларга қанча миқдорда пул маблағлаги ва бошқа ёрдам кўрсатилади? Бу механизм қандай амалга оширилади?

❗️5969 та хонадан ва 23000 дан ортиқ аҳоли сув тошқинидан талофат кўрган ҳудудда яшаб келган. Шулардан, 4357 та хонадонда 5956 та оила истиқомат қилган.

🏠 2640 та уй яшашга яроқсиз ҳолга келган, 1781 таси ҳолати таъмирталаб (давлат ҳисобдан таъмирланади).
Уйлари яроқсиз ҳолга келганларнинг барчаси янги уй-жой билан таъминланади. Зарар етган уй жиҳозлари, чорва моллари ва бошқалар ҳам давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

2640 янги уй қуриш учун 950 млрд. сўм талаб қилинади.

🏗 Ўзбекистон бўйлаб 11000 қурувчи жалб қилинган.

Ёрқин Турсунов, Молия вазири ўринбосари


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

❓ Вилоятлардан жалб қилинган ёрдам ҳомийлик ҳисобидан амалга ошириладими?

“Бу ишлар учун республика бюджетидан маблағ ажратилади. Маҳалла ҳайрия жамғармасига келиб тушган бошқа маблағлар ҳам шу мақсадга йўналтирилади.

Вилоятлардан ортиқча пул ўтказиш юки, мажбурий пул йиғимларига асло ҳожат йўқ!

Сарф қилинадиган маблағлар бошқа ҳудудлар, соҳа ва тармоқлар хусусидан чегириб қолинмайди!
”, - Ёрқин Турсунов, Молия вазири ўринбосари.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

❓ Қайта тикланадиган ҳудудларда қанча қишлоқ врачлик пунктлари, ижтимоий объектлар қурилади?

“Талофат ҳудудида бутунлай бузиб ташланадиган ижтимоий объектлар аниқланмади. Лекин, айримлари капитал таъмирга, реконструкцияга муҳтож.
🏫 1 та янги 660 ўринли мактаб қурилади, 2 та мактаб реконструкция қилинади ва 14 таси тўлиқ таъмирланади.

🏚 1 та мактабгача таълим муассаси қурилади, 9 таси капитал таъмирланади.

🏥 3 та қишлоқ врачлик пункти реконструкция қилинади, 5 таси капитал таъмирланади”, - Ёрқин Турсунов, Молия вазири ўринбосари.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

❓ Талофат ҳудудларини қайта тиклашга сафарбар қилинган қурилиш компанияларига пул ўтказиб бериш қандай амалга оширилади?

“Талофат оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар лойиҳачиларига 30% аванс бериш орқали, тендер ва танловларсиз амалга оширишга рухсат берилди”, - Ёрқин Турсунов, Молия вазири ўринбосари.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

❓ Талофат кўрган ҳудудлардаги аҳолининг яшаш тарзи, турмуш даражаси қандай эди?

“Талофат кўрган учта туман қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган эди. Агар республика бўйлаб камбағаллик даражаси 11-12% бўлса, бу туманларда 19-20% аҳоли қисми камбағал қисмига тўғри келарди. Бу бошқа ҳудудларга нисбатан кўп”, - Илҳом Норқулов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги биринчи ўринбосари.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

❓ Талофат кўрган ҳудудлардаги аҳолининг турмуши ва яшаш даражаси яхшилаш бўйича давлат томонидан нима ишлар амалга оширилади?

“Бу ҳудудларда сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш, қайта ишлаш корхоналари барпо этиш режалаштирилган. Хизмат кўрсатиш шаҳобчалари очиш масаласи кўриб чиқиляпти. Асосий эътибор қишлоқ хўжалигида самарадорликни оширишга қаратилади”, - Илҳом Норқулов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги биринчи ўринбосари.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

❗️ Талофат кўрган ҳудудлардаги аҳолига янги уй-жой тақдим этилади, ўз томорқаси сақлаб қолинади, янги уйлар маиший техникалар билан таъминланган бўлади ва 40 млн. сўмдан берилади. Ҳар бир хонадонга чорва моллари, паррандалари тиклаб берилади.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

❓ Ҳовли уйда яшаган оилалар, қишлоқ ҳудудида домга кўчиб ўтишлари қандай бўлади?

“Янги уйлар қурилаётган массивда яшаб, ўзининг томорқасига эгалик қилиб деҳқончилигини давом эттиравериши мумкин. Ер ва уйлар орасидаги оралиқ масофа узоқ бўлмайди”, - Ёрқин Турсунов, Молия вазири ўринбосари.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67