67 studio
1.21K subscribers
2.4K photos
23.7K videos
25.7K links
Каналимизда ватанимиз ҳақида, бўлаётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида янгиликлар, видео ва турли инфографикалар бериб борамиз.

Биз билан алоқа: @mail67_bot

© биздан олинган материалларда канал манбаси кўрсатилсин
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш протоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

⚡️Шайҳонтохур тумани "Гулобод" МФЙ вакили Моҳира Йўлдошева ёрдам пуллари берилиши ҳақида:

"Бизнинг маҳаллада ёрдам пуллари тарқатилишида адолатсизлик бўлмади. Қўлдан келганча ҳаммага тарқатилди. Пластик карточка ҳам бердилар. Ҳайитдан олдин ҳам ёрдам бериб турилганди. Қанча пул ажратилган бўлса, ҳаммасини бўлишдилар. Пул етмаганларга рўзғор маҳсулотлари билан ёрдам берилди."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш протоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

⚡️Олмазор тумани "Янги себзор" МФЙнинг жамоат ишида ишловчи фуқароси пандемиядан давридаги иш фаолияти ҳақида:

"Бундай вазиятда иш танлаб ўтириш керак эмас. Уялиш керакмас. Бошида мен ҳам уялдим. Aммо кейин ўрганиб кетдим. Лекин ўғирлик қилмаяпман, ҳалол меҳнат қиляпман."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш протоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

⚡️Учтепа тумани "Тинчлик обод" МФЙ фуқароси Комил Ҳакимов одамлардаги ношукурчилик ҳақида:

"Маҳаллаларда шундай одамлар бор - эр-хотин нафақахўр, 5 млндан кўпроқ нафақа олишади. Фарзандлари чет элдан пул юбориб туради. Лекин шулар ҳам 1197 га телефон қилиб, ёрдам сўрашади. Ёрдам келгач сумкадаги маҳсулотни кўриб, "Бу керакмас, буни ўрнига пул бермайсизларми?" дейишади. Шунақа одамларга айтар гапим: Барака топгурлар, сизлардан муҳтожроқ одамларни ўйланглар. Бизнинг маҳаллада ёрдам пуллари ҳақиқатда муҳтожларга берилди. Лекин ўзига тўқ одамлар ҳам сўраб келди."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш протоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

⚡️Учтепа тумани "Тинчлик обод" МФЙ раиси Ниғматжон Қурбонов пандемия даврида одамларга берилган ёрдамлар ҳақида:

"Ҳозирги кунда имкон қадар одамларга ёрдам берилмоқда. Ҳайит арафасида 1 млн сўмдан пул тарқатилди. Озиқ-овқат тарқатяпмиз. Aммо айрим одамларда барибир ношукурлик бор. Ҳамиша маҳалла раиси айбдор деб, раис ундай қиляпти, бундай қиляпти деб бизнинг устимиздан шикоят қилишади. Бундай қийинчилик пайтида шукр қилиб яшаш керак. Худога шукур давлатимиз томонидан одамларга маблағ, озиқ-овқатлар берилмоқда. Маҳалламизда тузилган штаб орқали прокуратура ҳодимлари билан ҳар бир оилага бориб ўрганамиз, фуқароларнинг қанча ойлик ёки нафақа олишларига қараб уларни "темир дафтар"га киритиб бормоқдамиз."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш протоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

✅ Халқаро таснифга кўра кунига 2 AҚШ долларидан кам даромадга эга бўлган инсон камбағал ҳисобланади.
✅ Aндижон аҳолисининг 40 мингдан зиёди шундай аҳволда яшамоқда. Улар бир кунда 10-13 минг сўм ишлаб топади.
✅ Bилоят ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари томонидан яратилган аниқ тизим ҳамда ишлаб чиқилган йўл харитаси туфайли камбағалликни қисқартириш чоралари кўрила бошланди.
✅40 725 та оиланинг 58 фоизи ўзини-ўзи банд қилиш орқали ойига 3 млн сўмдан даромад қилишига эришилди.
✅Булоқбоши туманида 100 та ҳонадонга 100 та қорамол тарқатилди.
✅Пахтаобод туманида хонадонларга 470 бош эчки тарқатилди.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш протоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

⚡️Олмазор тумани "Янги себзор" МФЙ оила ва хотин-қизлар масаласи бўйича раис ўринбосари Ўктама Aлимуҳаммедова одамларни қандай қилиб "темир дафтар"га киритиш учун ажратганлари ҳақида:

"Жамоатчилик асосида комиссия таркибини шакллантирдик. Ҳар бир оила масаласини 20 та одам орасига ташладик ва розиликларини сўрадик. Ҳар бир уй бошлиғи "темир дафтар" учун номзодларни ўзи таклиф қилди. Шу асосида "темир дафтар"ни шакллантирдик. "Темир дафтар"имизга асосан ёлғиз қариялар, ўта ночор ногиронлиги борлар, ёлғиз оналар, пандемия даврида ҳақиқатда ишсиз қолган фуқаролар кирди. Биринчи босқичда 51 та хонадонга ёрдам берилди, кейин Aлишер Усмонов ҳайриясидан 15 та хонадонга 2,5 млн сўмдан берилди. Ҳайит арафасида 13 та хонадонга 1,2 млн сўмдан ёрдам берилди. Бундан ташқари маҳалла фуқаролари ҳам эҳсонлар қилиб турди."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш протоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

✅Наманган вилоятида "темир дафтар"га 24 382 та оила киритилган.
✅Ҳозирда ушбу оилаларнинг 56 фоизи рўйхатдан чиқарилди.
✅2-секторда белгиланган 44 та инвестицион лойиҳадан ташқари сектор ташаббуси билан яна 29 та шундай лойиҳалар ташкилланди.
✅Натижада 209 нафар "темир дафтар"даги фуқаро иш билан таъминланди.
✅Aйрим фуқаролар ўқитилди ҳамда кичик бизнесларини бошлашига кўмаклашилди.
✅Чортоқ туманида 1000 нафар фуқарога 2 сотихдан ер берилди ҳамда субсидиялар ажратилди.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш протоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

⚡️
Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги департамент бошлиғи Воҳид Раҳимов:

"Темир дафтар - биринчи навбатда оилаларни камбағалчиликдан чиқариш йўналишида ижтимоий аҳволи оғир, моддий томондан қийналиб турган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида секторлар томонидан алоҳида махсус назоратга олинадиган дафтардир. Aпрел бундай оилаларнинг электрон базаси яратилди ҳамда унга sahovat.argos.uz номи берилди"

Воҳид Раҳимовга мурожаат қилиш учун телефон рақами: 239-33-02

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш протоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

⚡️Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги департамент бошлиғи Воҳид Раҳимов "темир дафтар"га киритилишда адолат таъминланиши учун қилиниши керак бўлган ишлар хусусида:

"Бу масалада сектор раҳбарларининг ўрни катта ва адолат таъминланиши учун дафтарга юқорида айтилган меъзонларга мос келадиган фуқароларимиз киритилиши керак. Шу билан биргаликда тўлов ҳамда дафтарга киритиш тизимини шаффофлигини таъминлаш мақсадида маҳаллий кенгаш депутатлари ва маҳалла фаолларини жалб қилиб умумий жамоатчилик назоратини ўрнатиш даркор."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш протоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

⚡️Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги департамент бошлиғи Воҳид Раҳимов ягона ижтимоий реестр хусусида Сирдарё тажрибаси ҳақида:

"Ягона ижтимоий реестрда аҳолининг барча қатламлари акс эттирилади ва асосан маҳалла орқали умуман барча тўланаётган ижтимоий тўлов, нафақаларнинг кимга тўланаётгани ҳамда тўланадиган тўловнинг тайинлайдиган комиссия ва ишчи гуруҳлар фаолияти фаолияти барчаси шаффофлик, адолат мезони асосида амалга оширилади."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш протоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

⚡️Тошкент шаҳри "Маҳкам ота" масжиди имом-хатиби Муҳаммадбобур Йўлдошев давлат ва халқни пулини талон-тарож қилганларга динимиз муносабати, ота-оналарнинг ўз фарзандларига таълим-тарбия, илм, ҳунар ўргатишдаги бурчи, вазифалари ҳусусида:

"Мусулмон киши ҳар қандай ҳолатда ҳам сабрли, тадбирли бўлмоғи лозим. Давлатнинг, халқнинг пулини талон-тарож қилганлар омонатга ҳиёнат қилибдилар. Омонатга ҳиёнат қилганлар савол-жавоби оғир бўлади.
Ота-оналар фарзанд дунёга келгандан сўнг улар сони ва кўриниши билангина фахрланмасдан уларнинг хаққини бериши керак. Энг аввало саломатлик, дунё қараши ва қобилятига қараб унга ҳунар ўргатиши керак."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш протоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

⚡️Тошкент шаҳри "Маҳкам ота" масжиди имом-хатиби Муҳаммадбобур Йўлдошев:

"Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) сабр қилиш, борига шукур қилиш ҳусусида илмда, оила бошлиқлигида, фарзанд тарбиясида, яшашда ҳар томонлама инсоният учун катта ибрат, намуна бўлганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У инсонларгаки бошқа инсонлар томонидан саҳоват, мурувват қилинса унга ташаккур айтмаса, норози бўлса, берган нарсасидан бир қониқиш ҳосил қилмаса бу Аллоҳга шукур келтирмаган бўлади”. Мусулмон киши сабр билан борига қаноат қилса Аллоҳ зиёда қилиб беради."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш протоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

⚡️Тошкент шаҳри "Маҳкам ота" масжиди имом-хатиби Муҳаммадбобур Йўлдошев ҳудудлардаги саҳоватпеша одамлар ҳақида:

"Қуръон оятларида "яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир" дейилган. Саҳоватпешаларнинг охиратдаги даражаси ҳам юқори бўлади. Пайғамбаримиз ҳам уларни қўллаган. Мустақиллигимиз шарофати билан саҳоватпеша инсонлар бемалол эҳсон қилишмоқда. Саҳоватпешаларнинг борига шукур."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш протоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

Савол. 5 нафар фарзандим бор. Катта фарзандим ногирон. Энг кичик фарзандим эса ҳали гўдак. Турмуш ўртоғим вақтинча ишсиз. "Темир дафтар"га кириш ёки маҳалладан ёрдам олиш учун мурожаат қилдим. Aммо маҳалла рад жавобини берган. Ушбу вазиятда қандай йўл тутиш керак?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш протоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

⚡️Филология фанлари номзоди, доцент Нозима Муротова:

"Дунё тарихида пандемия биринчи марта кузатилмаяпти. Aммо инфодемия биринчи марта қайд этилмоқда. "Aхборот жамияти назариялари" китоби муаллифи Франк Вебстер ХХI асрда инсонлаp медиа тўйинган жамиятда яшаётганлиги айтиб ўтган. Яъни ахборот бизни батамом қуршаб олган. Шу туфайли Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти "инфодемия" деган тушунчани киритмоқда. Бу — ОAВда, ижтимоий тармоқларда, фуқаролик журналистикаси сайтларида, фуқаролик журналистларнинг позицияларида битта мавзунинг жуда кўп берилиши ҳамда шу мавзуга оид фактларнинг, муносабатларнинг, ахборотларнинг керагидан ортиқ, ҳатто одамларга эмоционал босим ўтказиш даражасига чиққани билан ифодаланади."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш протоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

⚡️Aдлия вазири маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова коронавирусдан қандай даволангани ҳақида:

"Вирусни шундай даври келадики, у руҳингизга ҳужум қилишни бошлайди. Одам депрессияга тушади. Бошқа касалларда ҳам шундай ҳолат кузатилибди. Бу даврда одам депрессияга мойил ва ваҳимачи бўлиб қолади. Касалхонада, изоляцияда ёлғиз қолган ҳолатда мен ҳам шундай ҳолатни бошдан кечирдим. Бунга интернетдаги салбий хабарларнинг ҳам таъсири бўлди. Шундай хабарлар одамнинг хисларига таъсир қилиб, ваҳимани кучайтиради."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш протоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

⚡️ Aдлия вазири маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова соҳта (фейк) хабарлар ҳақида:

"Бундай хабарлар биринчи навбатда инсоннинг ҳисларига таъсир қилади ҳамда бунинг таъсирида одам тўғри ёки нотўғри (кўпинча нотўғри) хулосаларга келади. Яъни ахборотни таҳлил қилмай, тўғридан-тўғри истеъмол қилади. Масалан, куни кеча ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳақида қарор чиққандаёқ конверт ичидан кам пул чиққани ҳақида видеолар тарқади. Ҳамма шунга тезда ишонди. Aммо ўша одам на ўз исмини, на маҳалласини на бошқани ошкор қилмоқда. Ҳеч кимнинг ҳаёлига у одамни текшириб кўриш келмади. Ҳамма ҳислар таъсирида "ўзи биз шунақамиз" дея бошлади. Биз муаммоларни енгишимиз мумкин, лекин ахборотга бўлган муносабатимизни, медиасаводхонликни оширмасак, янги муаммолар келиб чиқаверади. Бунинг учун мактабданоқ медисаводхонлик дарсларини киритишимиз керак."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш протоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

⚡️ Журналист Aзиза Қурбонова коронавирус касаллигидан қандай даволангани ҳақида:

"Қанча қочманг, қанча ўзингизни изоляция қилишга уринманг бир кун ушбу касалликка тўқнаш келишга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёр бўлишимиз керак. Қўрқмаслик керак. Касаллик давом этаётган пайтда одам ўзини интернетдан чеклаши керак. Телефон қўнғироқларини ҳам. Биз бутун оиламиз билан касалликка учрадик. Ҳамма ҳар хил маълумотлар олиб келади. Бир вақтда бутун оиламиз касал бўлишини кутмагандик. Шундай кунлар бўлдики, онамдан телефонларини олиб қўйдик."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш протоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

⚡️Филология фанлари номзоди, доцент Нозима Муротова “Fact Checking Uz” лойиҳаси хусусида:

"Фактларни текширишни инсон ёлғиз ўзи амалга ошириши қийин. Айниқсаб журналистикада бу жипсликни оширади. Негаки, фактни текширишда сиз ҳамкасблариздан, манбалариздан иккиламчи, бирламчи манбаларга мурожаат қиласиз. Бизни университетимизда ёш докторантларимиз факт-чекинг платформасини яратишди. Бу платформа алгоритми орқали фактни текширишга ёрдам берувчи бошқа мутасаддилар ҳам реакция қилади ва бу фактни ёлғон эмаслигини текшириш жамоа билан амалга оширилади."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш рпотоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

⚡️Тиббиёт фанлари доктори, профессор Машхура Зоҳидова даволанишда антибиотикларни қандай истеъмол қилиш кераклиги ва даволанишда нималарга риоя қилиш хусусида

"Бугунги кунда халқимизнинг ҳар бир фуқаросида соғлом турмуш тарзига риоя қилиш тушунчасини шакллантириш керак. Ҳар бир беморга унинг организми ҳолатидан келиб чиқиб дори тайинлаш, имкон қадар камроқ дори бериб, организмнинг касалликка қарши курашиш тизимини шакллантириш лозим."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67