67 studio
1.21K subscribers
2.4K photos
23.7K videos
25.7K links
Каналимизда ватанимиз ҳақида, бўлаётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида янгиликлар, видео ва турли инфографикалар бериб борамиз.

Биз билан алоқа: @mail67_bot

© биздан олинган материалларда канал манбаси кўрсатилсин
Download Telegram
"Миллий стандарт “овози жаранглаши”га эришишимиз керак", – деди давлатимиз раҳбари.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
28 сентябрь 2020 йил

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
"Агар маҳсулот халқаро сертификатга эга бўлмаса, у ҳеч қачон рақобатбардош бўла олмайди. Мамлакатда ҳар бир тадбиркор стандартни билиши, таниши керак, шундай муҳит яратиш зарур", – деди давлатимиз раҳбари.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
28 сентябрь 2020 йил

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда.
"Биз ҳар биримиз ҳаётда қандай муваффақият ва натижаларга эришган бўлсак, бу ютуқларда сизларнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз", – деди давлатимиз раҳбари.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
30 сентябрь 2020 йил

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
"Кўпчилик зиёлилар қаторида мен ҳам бир фикрни ҳамиша катта армон билан ўйлайман: мамлакатимизда учинчи Ренессансни ХХ асрда маърифатпарвар жадид боболаримиз амалга оширишлари мумкин эди. Улар “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас", – деди давлатимиз раҳбари.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
30 сентябрь 2020 йил

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
"Буюк аждодларимизнинг бетакрор ва ноёб илмий-маънавий мероси биз учун доимий ҳаракатдаги ҳаётий дастурга айланиши керак", – деди давлатимиз раҳбари.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
30 сентябрь 2020 йил

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Учинчи ренессенснинг мазмун-моҳиятини ҳар биримиз, бутун жамиятимиз чуқур англаб олиши керак. Тарихга назар солсак, Буюк ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган она заминимиз азалдан юксак цивилизация ва маданият ўчоқларидан бири бўлганини кўрамиз. Халқимизнинг бой илмий, маданий мероси, тошга муҳрланган қадимий ёзувлар, бебаҳо меъморий обидалар, нодир қўлёзмалар, турли асори-атиқалар давлатчилик тарихимизнинг уч минг йиллик теран илдизларидан далолат беради.
Мен юқорида Аристотелнинг фикрларини бежиз эсламадим. Ҳаммамизга яхши маълум антик даврда Юнонистонда ёнган илм машъаласи IX-XII асрларда Марказий Осиё ҳудудида қайта порлади десак ҳақиқат. Мана шуни ҳеч қачон, ҳеч қайси биримиз унутмаслигимиз керак. Бу даврда юртимиз ҳудудида Биринчи Ренессанс юзага келди ва у бутун дунё тан оладиган машҳур алломаларни етиштириб берди. Хусусан, Муҳаммад Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Аҳмад Фарғоний, Маҳмуд Замаҳшарий сингари ўнлаб буюк алломаларимизнинг жаҳоншумул илмий, ижодий кашфиётлари умумбашарият тараққиёти ривожига беқиёс таъсир кўрсатди.
Ислом маданиятининг олтин асри деб эътироф этилган бу даврда она заминимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотурудий, Бурҳониддий Марғилоний, Абул Мўъйин Насафий каби улуғ уламолар бутун мусулмон оламининг фаҳру ифтихори ҳисобланади.
XV асрда Соҳибқирон Амир Темур бобомиз асос солган ва унинг муносиб авлодлари давом эттирган муҳташам салтанат юртимизда Иккинчи Уйғониш, яъни Иккинчи Ренессанс даврини бошлаб берди. Бу даврда Қозизода Румий, Мирзо Улуғбек, Ғиёсиддин Коший, Али Қушчи сингари беназир олимлар, Абдураҳмон Жомий, Лутфий, Саккокий, Ҳофиз Хоразмий, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби мумтоз шоир ва мутафаккирлар майдонга чиқди. Шарофиддин Али Яздий, Мирхонд, Хондамир каби тарихчилар, Маҳмуд Музаҳҳиб, Камолиддин Беҳзод сингари мусаввирлар, кўплаб ҳаттот ва созандалар, мусиқашунос ва меъморларнинг шуҳрати дунёга ёйилди.
Дунёда бундай давлат борми? Шундай, шундай уламолар, алломалар, олимлар билан ўша даврда мақтана оладиган? Шу саволга ҳаммамиз жавоб топа оламизми? Битта саволга ҳар сафар ўзимизни қийнашимиз керак. Шу буюкларга биз бугун муносиб давомчиси бўляпмизми? Бўла ололяпмизми, ҳаракат қиляпмизми деган савол албатта ҳаммамизни қийнаши керак.
Донишманд халқимиз ҳар икки Ренессанс даврида жаҳоннинг энг илғор тараққий этган халқлари қаторида бўлгани барчамизга улкан ғурур ва ифтихор бағишлайди.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Олдинги тарихимиздан ҳамма нарсани йўқ қилиб ташлаш бу нотўғри

Ўқитувчи ўз устида ишлаши, билим ва маҳоратини ошириши учун қўшимча методик ёрдамни қаердан олади? Албатта, бу соҳага оид китоб ва қўлланмалардан, махсус педагогик нашрлардан олади. Афсуски, биз кейинги йилларда мажбурий обуна баҳонасида ихтиёрий обунани ҳам йўқ қилдик. Албатта бу бировларга ёқмайди. Халқ таълими вазири бизда замонавий, мен кўп эшитяпман мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журналам керак эмас, гезата ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз унга тайёр эмасмиз...
Шундай аянчли ҳол келдики, хатто айрим раҳбарлар газета ўқимаслиги билан мақтанадиган бўлиб қолдилар. Менинг компьютеримда ҳамма нарса бор, менинг телефонимда ҳамма бор деб. Йўқ, газета ҳам, журналлар ҳам ўқиш керак, бу замон талаби. Ўқитувчи ўзининг ижобий таълимини, билимини, методикасини ёзиши керак, муҳокама қилиши керак.
Ўзингиз биласиз, дунёда компьютер технологиялари энг ривожланган давлат бу Япония ҳисобланади. Лекин бу мамлакатда кунига уч-тўрт миллион нусха нашр этиладиган газеталар борлигини нима дейсиз? Газета ва журналлар мактабга керак.

〰️〰️〰️〰️〰️

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Энг катта бойлик бу ақл-заковат ва илм. Энг катта мерос – яхши тарбия. Энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир. Чиндан ҳам, биз бугун улуғ ниятлар билан пойдевор қўяётган Янги Уйғониш даври мамлакатимизда мана шундай улкан бойлик яратишга, халқимизнинг ҳаётини фаровон қилишга ва келгуси авлодларга ўзимиздан муносиб мерос қолдиришга хизмат қилади.
Ишонаманки, ўз тарихида не-не буюк ишларни шараф билан амалга оширган халқимизнинг интеллектуал ва маънавий салоҳияти куч-қудрати ва олийжаноб фазилатларига таяниб ўз олдимизга қўйган улуғ ва эзгу мақсадларга албатта эришамиз.
Азиз муаллимлар ва муҳтарам домлалар. Мен Янги Ўзбекистонни обод ва фаровон, демократик мамлакатни барпо этишда сиз муҳтарам педагогларни, профессор-ўқитувчиларни ўзим учун энг катта куч, таянч ва суянч деб биламан. Сизларга катта раҳмат деб, мана шу куч, суянч бўлиб давом эттирасизлар деб, сизларга яна бир марта миннатдорчилик билдирмоқчиман.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг.

Савол. Отам 68 ёшдалар уларнинг мунтазам қон босимлари ошиб туради. Коронавирус артериал гипертонияси бор инсон учун қанчалик хавфли

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг.

Савол. Сўнги вақтларда коронавирус касаллигига чалиниш кўрсаткичи кундан кунга ошиб бормоқда. Айтингчи қандай қилиб коронавирусдан ўзимизни ҳимоя қилишимиз мумкин? (рус тилида)

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг.

Савол. Менинг ёшим 25 да, 3 ой олдин турмушга чиққанман. Тўйимдан олдин коронавирус инфекцияси билан касалландим. Коронавирус касаллигига чалинган инсонлар бепуштликка чалинишлари мумкинми?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг.

Савол. Менинг отам ўткир бронхит билан касалланиб қолдилар. Уларга нафас гимнастикаси мумкинми ёки уни фақат коронавирус касаллида тафсия этасизми? Нафас машқлари қай ҳолларда мумкин ёки мумкин эмас?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг.

Савол. Онам яқинда коронавирус инфекциясини бошларидан ўтказдилар. Холсизлар, уларнинг кун тартиби овқатланиши, жисмоний фаоллигини ташкил этиш бўйича қандай тафсиялар берасиз?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг.

Савол. Мен ҳозирги кунда коронавирус инфекциясидан даволанмоқдаман. Мендан пром позицияда ётишимни талаб қилишди у ҳақида малумот берсангиз?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг.

Савол. СОVID-19 касаллиги хавф гуруҳига кимлар киради?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг.

Савол. Қизим коронавирус оғир тури билан туғуруқ комплексида даволанмоқда. Кеча куни фарзан кўрди аммо уни кўкрак сути билан озиқлантиришга ҳоли йўқ. Айтингчи янги туғулган гўдакни қандай озиқлантиришимиз мумкин?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг.

Савол. Антикоагулянтини профилактика сифатида истеъмол қилса бўладими?(Рус тилида)

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг.

Савол. Коронавирус аломатлари энди сезаётган бемор қайси лаборатор дианостика усулидан ўтиши керак. Қайси усул ишончли ПЗР ёки Экспресс?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг.

Савол. Мен коронавирус касаллиги билан касалланиб шифокорлар тафсияси билан уйда даволанмоқдаман. Кеча бошим айланим ҳушимдан кетимман. Айтингчи коронавирус касаллигида бош айланиб ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатиладими?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67