67 studio
1.2K subscribers
2.4K photos
23.7K videos
25.7K links
Каналимизда ватанимиз ҳақида, бўлаётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида янгиликлар, видео ва турли инфографикалар бериб борамиз.

Биз билан алоқа: @mail67_bot

© биздан олинган материалларда канал манбаси кўрсатилсин
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конституцияга ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти мавзуида матбуот анжумани

Шухрат Чўллиев, Олий Мажлис Сенати суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари:

"Қонун ҳажм жиҳатдан катта бўлмаган тақдирда ҳам унга асосий 2 та йўналишда ўзгартиришлар киритиляпти конституциямизга. Биринчиси бу суд тизимида бўлаётган катта кардинал ўзгаришлар билан боғлиқ. Судни ташкилий ва процесуал жиҳатдан ўзгартиришлар киритиляпти."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Конституцияга ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти

Шуҳрат Чўллиев, Олий Мажлис Сенати суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари:

“Конституцияга киритилаётган ўзгаришларнинг асосий иккита йўналиши мавжуд. Биринчиси, судлар фаолияти билан боғлиқ бўлса, иккинчиси айрим атамаларнинг ўзгариши назарда тутилмоқда.”

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конституцияга ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти мавзуида матбуот анжумани

Абдурасул Эранов, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси:

“Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш тўғрисида 14 та қонун қабул қилинган бўлиб, эртага навбатда қабул қилиниши кўзда тутилаётган қонун бу 15 қонун бўлади. Албатта бу қонунлар мамлакатимизнинг тараққиётини муайян босқичида замон талаб қилган заруратлар асосида қабул қилинади.”

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Конституцияга ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти

Абдурасул Эранов, Олий суд судьяси:

“Аввал Олий суд алоҳида, Олий хўжалик суди алоҳида бор эди. Тузилмаларнинг ичида ҳам маъмурий суд деган тушинчалар йўқ эди. Мана шу ўзгаришларнинг барчаси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил апрелида қабул қилинган қонунда ўз аксини топди.

Бу қонун билан Олий суд ва Олий хўжалик суди ягона тизимга бирлаштирилди. Олдин мавжуд бўлмаган маъмурий судлар ташкил этилди. ”

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конституцияга ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти мавзуида матбуот анжумани

Алибек Раҳметов, Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи:

"Адлия вазирлиги томонидан “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида” ги қонунининг янги таҳрири ишлаб чиқилди. Ҳозирда Сенат томонидан қабул қилиниб кейинги босқичига ўтказилди. Амалдаги таҳрирда Қонун деганда конституциядан кейинги ўринда турувчи ҳужжат сифатида белгиланди. Қонун ҳужжати бу конституция, қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари ҳисобланади."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Конституцияга ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти

Савол. Президентнинг тегишли фармонига асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб судлар фаолиятига ўзгартириш киритилди. Лекин Конституцияга кечроқ ўзгартириш киритилмоқда. Шу масалага изоҳ берилса мақсадга мувофиқ бўларди.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конституцияга ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти мавзуида матбуот анжумани

Абдурасул Эранов, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси:

"Президент фармонинг биринчи бандида Ўзбекистон Республикаси Олий Суди томонидан Судьялар Олий кенгаши судьялар ҳамжамияти билан биргаликда қонунчилик ташаббуси асосида суд тизимида 2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги ташкилий тузилмавий ўзгаришни амалга оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин деб белгиланган."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Конституцияга ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти

Савол. Вилоятларда судларнинг бирлаштирилиши оддий халққа қандай қулайликлар яратади?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конституцияга ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти мавзуида матбуот анжумани

Абдурасул Эранов, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси:

"2020 йилда маъмурий судлар томонидан 360 мингга яқин иш кўрилди. Шундан 341 мингдан ортиғи маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар. 15 мингдан ортиғини оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар ташкил этди."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Конституцияга ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти

Савол. Туман, шаҳар судларининг тугатилиши кадрларнинг қисқаришига олиб келмайдими?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конституцияга ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти мавзуида матбуот анжумани

Турсунали Акбаров, Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари:

"Судларни мақбуллаштириш натижасида қисқараётган судьялар асосан жиноят ишлар бўйича судларга, фуқаролик ва иқтисодий судларга ваколат муддатига қайта тайинланди шу пайтгача. Судьялар олий кенгаши томонидан очиқ, ошкора шаффоф тарзда ОАВ иштирокида қайта суҳбатдан ўтказилиб тайинланди."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Конституцияга ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти

Савол. Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонунлар матнлари тўлиқ эълон қилинмагани эътирозларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат қайта такрорланмаслиги учун чоралар кўрилганми?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конституцияга ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти мавзуида матбуот анжумани

Савол. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси эълон қилиш қилмаслигидан қатъий назар Сенатга келиб тушгандан кейин маълумки Қонунчилик палатаси девони имзолаб Сенатга жўнатади. Сенат томонидан ўша қонун лойиҳасини расмий шаклда эълон қилиш имкони борми?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Конституцияга ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти

Савол. Маъмурий судлар ишининг 80 фоизи жиноят судига ўтказилаётган шундоқ ҳам босим билан ишлаётган жиноят судининг юкини янада оғирлаштириб юбормайдими?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилиниб сенаторлар томонидан маъқулланди.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“ЎЗСТАНДАРТ” агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов иштирокида брифинг

Стандартлаштириш соҳасида 2020 йилнинг ўтган даврида республикамизда 5893 та янги халқаро талаблар асосида ишлаб чиқилган стандартлар қабул қилинди. Шу билан бирга, тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида бозор иқтисодиёти механизмларига салбий таъсир кўрсатадиган ва маънан эскирган 5981 та стандартлар амалиётдан чиқарилди ва 3736 та стандартлар қайта кўриб чиқилмоқда. Агентлик томонидан маҳсулот сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида техник регламентларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий қилиш мақсадида ўтган йили 4 та умумий ва 4 та махсус техник регламентлар қабул қилинди. Жами бугунги кунда техник регламентларнинг сони 48 тани ташкил этмоқда. Ўтган йилда 244 та корхоналарда халқаро стандартлар талабларига мувофиқ сифат менежменти тизимлари ҳам жорий этилди.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг

2021 йил 6 январь ҳолатига дунё бўйича 218 та давлатда 86 832 739 нафар шахсда коронавирус касаллиги қайд этилди.

2020 йилнинг 6 январь соат 12-00 ҳолатига қадар 77370 нафар шахсда ушбу касаллик қайд этилди.
98 % беморларимиз яъни 75650 нафар шахс тўлиқ ушбу касалликдан даволаниб оиласи даврасига қайтди. Ўз вақтида тиббиётга мурожаат қилинмаган ёки бир қатор сурункали касалликлари бори шахсларимиз 615 нафар ёки жами касалланганларнинг 0,8% и бу касалликдан вафот этди. Ҳозирда 1105 нафар шахс республикамизда ташкил этилган махсус шифохоналарда коронавирус инфекциясига қарши даволанмоқда. Даволанаётган шахсларнинг 30 нафари ўртача оғирликда, 115 оғир ва 920 нафари қониқарли ҳолатда даволанмоқда.

Каналга
уланиш https://t.me/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги махсус штаб бошлиғи ўринбосари Акмал Эшонқулов иштирокида брифинг

Энергетика вазирлиги штаби 2020 йил давомида истеъмолчиларнинг электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича муаммоларни аниқлаб уларни жойида ҳал этиш чораларини тизимли равишда кўриб борди. Хусусан, шатб ташаббуси билан узунлиги 130 км бўлган янги газ тармоқлари қурилиб таъмирланди. Натижада 32 минг хонадоннинг табиий газ таъминотидаги муаммолари бартараф этилди. Жойларда депутатлар талаби асосида режадан ташқари қўшимча 16 дона янги трансформатор пунктлари ўрнатилиши натижасида ҳудудлардаги 1400 та хонадоннинг электр энергияси таъминоти яхшиланди. Шунингдек, чекка ва тоғли ҳудудлардаги темир дафтарга киритилган хонадонларга 12 минг тонна кўмир маҳсулотлари йўлкира ҳақисиз 20 та ногирон ва боқувчисини йўқотган хонадонларга 20 дона газ плита, 16 тонна кўмир ҳомийлик асосида етказиб берилди.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган сессияси

Бадриддин Абидов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари:

"2020 йилда 6,6 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди. Бу инвестициялар электр техника саноати, кимё, IT технологиялар, саноат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларга жалб қилинди.
2021 йилга биз 7,6 млрда доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш режасини қўйганмиз. Бу йўналишда фаол ишлар олиб боряпмиз. Бу йил инвестицияларни жалб қилиш бўйича Хитой халқ республикаси, Туркия, Германия, Россия, АҚШ, БАА ва Франция каби давлатлар билан ишлар амалга оширилади."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган сессияси

Савол. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш борасидаги ишлар қандай кетмоқда? Ўзбекистон 2021 йилда мазкур ташкилотга аъзо бўлиши мумкинми?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67