Surxondaryo viloyat Bolalar kutubxonasi📚📚📚
879 subscribers
26.2K photos
2.11K videos
13 files
4.49K links
Kitob mutolaasi,
Umr foydasi...!

Kanalimizga obuna bo'ling aziz kitobxonlar
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

@surxondaryobolalarkutubxonasi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланади...

Озодбек НАЗАРБЕКОВ: "Мусиқа мактабига қатнашга имконим йўқлиги сабабли эшик тирқишидан дарсни тинглардим. Шунда устозим..."

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков болалик хотиралари, ҳаётида туб бурилиш ясаган устози, ўқувчилик йиллари ва ҳаётидаги энг ҳаяжонли саҳна ҳақида...

Сизни ҳам устозларингиз билан боғлиқ ёрқин хотираларингиз борми? Халқ таълими вазирлиги улар билан бўлишишга чорлаб қолади.

#ustozga_ehtirom
#ustozlarni_yod_etib
#ustozni_qadrla
Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўқитувчи ва мураббийларга фахрий унвон, орден ва медаллар топширилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Халқ таълими бош бошқармаси томонидан ташкил этилган маросим “Қадринг баланд – азиз ва муқаддассан, устоз!” деб номланди.

Халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим, мактабгача таълим тизимида самарали фаолият кўрсатаётган ўқитувчи ҳамда мураббийлар қатнашган тадбирни шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев очиб, иштирокчиларни касб байрами билан самимий табриклаб, Президентнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, Президентнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга фахрий унвон, орден ва медаллар топширилди.

Фото: Мадина Нурманова

#ustozga_ehtirom