Surxondaryo viloyat Bolalar kutubxonasi📚📚📚
878 subscribers
26.2K photos
2.11K videos
13 files
4.49K links
Kitob mutolaasi,
Umr foydasi...!

Kanalimizga obuna bo'ling aziz kitobxonlar
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

@surxondaryobolalarkutubxonasi
Download Telegram
MULOHAZA VA HODISA

Эркак киши қачон йиғлайди?

Бир киши донишманддан: «Эркаклар ҳам йиғлайдими?-деб сўради.

Донишманд: «Ҳа, эркаклар ҳам йиғлайди»-деб жавоб берди.

Ҳалиги киши: «Қачон йиғлайди?-деб сўради.

Шунда донишманд:

«Эркаклар, оналари вафот этганда йиғлайдилар.

Эркаклар, оталарини йўқотганда йиғлайдилар.

Эркаклар, фарзандларидан бирортаси касал бўлиб қолганда йиғлайдилар.

Эркаклар, қизларини турмушга бераётганда йиғлайдилар.

Эркаклар, ўғиллари эътироз билдирганда, итоатсизлик қилганда, ўзини катта олганда, қўполлик қилганда, бир сўз билан бўлса ҳам қалбларига озор етказганда йиғлайдилар.

Эркаклар, зулмга учраганларида, сиқилганларида, фарзандалари томонидан ҳурматсизлик кўрганларида йиғлайдилар.

Эркаклар, оила аъзоларининг моддий таъминотларини қилишдан ожиз бўлиб қолганларида, фарзандларидан бирортасига эҳтиёжлари тушиб қолганида йиғлайдилар.

Эркаклар, Ватанни соғинганда, яқинларидан узоқда бўлганда йиғлайдилар.

Эркаклар йиғлайдилар, лекин ҳамманинг кўз олдида эмас, балки қоронғу жойларда, ёмғир остида сайр қилаётганда, ёстиққа бош қўйганларида йиғлайдилар. Ҳа, улар атрофларидаги яқинларига сездирмасдан йиғлайдилар. Уларнинг кўз ёшлари ҳамма кўрадиган тарзда кўзларидан чиқиб яноқларига оқмайди, балки қалбларидан отилиб чиқиб, қалблари узра оқади. Бунинг асари эса, хўрсинишларида, кўз қарашларида, юзларини босган ажинларда, сочларига оралаган оқ толаларда, қўлларидаги титроқларда акс этади.

Эркаклар мана шундай йиғлайдилар»-деди.



Madaniy ommaviy tadbirlar bòlimi:
Madaniyat ishlar bòyicha tashkilotchisi:
Xolida Raxmatullayevna
BUGUNGI KUN TARIXIGA
NAZAR....


Бугун, тарихда...

1938-йил 4-октябрда отилган бир гуруҳ миллатимиз зиёлилари:
1. Фитрат
2.Абдулла Қодирий
3. Чўлпон
4.Пўлат Солиев
5. Ғози Олим Юнусов
6. Абдулҳай Тожиев
7. Акбар Исломов
8. Анқабой Худойбахтов
9.Санжар Сиддиқ
10. Қурбон Берегин
11. Аъзам Айюб
12.Отажон Ҳошимов



Madaniy ommaviy tadbirlar bólimi:
Madaniyat ishlar bòyicha tashkilotchisi:
Xolida Raxmatullayevna
ҲИММАТЛИ ФАҚИР
(Ношукр бўлманг, хулоса қилинг!)

Бир замонда чиқмиш экан саховатли бир киши,
Фақирларга шафқат экан кеча-кундуз қилмиши.

Ҳар кун қилиб бир қозон ош, муҳтожларга берарди,
Сийлар эди мискинларни, очларни тўйдирарди.

Қайда кўрса камбағални, етимларни, тулларни,
Пул берарди, қутқазарди асирларни, қулларни.

Ўз кўнглида ўйлар эди: кўб яхшидир бу иши,
Топилмайди ҳеч ўринда бундай ҳимматли киши.

Муҳтожларни излаб бир кун кезди кўча-кўйларда,
Масжидларда, мозорларда, эски-туски уйларда.

Бир бузуқ уй: девор, томи ҳар томонга йиқилган,
Бурчагида бир камбағал ўлтирибдир сиқилган.

Қўлга олган тол новдани, тинмай сават тўқийдур,
Лабларини пичирлатиб бир нарсани ўқийдур.

Ҳеч томонга қарамайдир, пешонаси терлаган,
Кийимлари йиртиқ-йиртиқ, юз-қўллари кирлаган.

Олтмиш-етмиш ёшга етган, яхшигина қартайган,
Камбағаллик, иш меҳнатда ранги-рўйи сарғайган.

Буни кўргач, ул сахийнинг юраклари эзилди,
Кўзларидан чиққан ёшлар юзларига тизилди.

Бориб айтди: «Эй отажон, бу ўринни қўйингиз!
Тайин қилай бир яхши жой, ул ер бўлсин уйингиз.

Роҳат қилинг, қартайибсиз, кийим, таом берайин,
Қандай нарса истасангиз, уни тамом берайин!»

Бу сўзларга қулоқ солди у камбағал ишчи чол,
Кулиб деди: «Раҳмат, аммо менда бордир бир хаёл:

Ўзгаларнинг текин нонин оч қолсам ҳам олмасман,
Ўз кучим-ла бир парча нон топиб, уни тишларман,

То танимда жоним бордир, ўз касбимдан қолмасман,
Ҳозир менинг кўзим кўрар, қўлим тутар, ишларман,

Шул сабабли таклифингиз манга тўғри келмайдир,
Текин нонга ким ўрганса, ҳиммат надир билмайдир».

Энг ҳимматли манман деган сахий буни тинглади,
Камбағал чол ҳимматининг ортиғлиғин англади.

Мунаввар қори
Абдурашидхонов




Xolida Raxmatullayevna
жуда қизиқ .
Дунёнинг энг ривожланган мамлакатларидан бири, Германия мактаб таълими тизимининг айрим эътиборга молик жихатлари ...

Агар ўқувчи мактабга сабабсиз бормаса , унинг ота-онаси катта миқдорда жарима тўлайди, айрим холларда эса 3 йилгача қамалиши хам мумкун.

💥Мактаб ички тартиб қоидаларини бажармаган ўқувчилар учун қандай жазо чоралари мавжуд?

Шуни тўғри тушуниш керакки, Германияда боланинг мактабга бориши жавобгарлиги  мактабга ҳам,  ўқувчига ҳам эмас, балки тўғридан тўғри ота - онаси зиммасига қонунан юклатилган .
Агар бола мактабга келмаса, мактаб ўша соатдаёқ тегишли сайтга,  онлайн тарзда  бу бўйича маълумот хабар юклайди, бу эса шу пайтдан бошлаб унинг ота онасида муаммолар бошланди дегани!
-Бундай холат кузатилганда, ота онанинг иш жойига, мобил телефон рақамига расмий  огохлантириш маълумоти етиб боради .
Расмий огохлантириш хатидан сўнг , ота онага  2500€ миқдорида жаримага тортилганлиги тўғрисида иккинчи хат юборилади. Шу билан биргаликда ота она билан бу муаммолар билан шуғулланувчи ваколатли  хизмат  "Jugendamt" хизмати  шуғулланишни бошлайди .
Агар ушбу хизмат вакиллари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида болага ота она томонидан давомли рухий босим ўтказилганлиги, ёки жиноят ва хуқуқбузарлик содир этишга ундалганлиги аниқлангудек бўлса, ота онага нисбатан 3 йилгача қамоқ жазоси тайинланади.
Лекин айрим худудларда, масалан Гамбург, Бременда бу борада исбот ҳам талаб қилинмайди. Агар ўқувчи узоқ муддатдан буён мактабга қатнамаётган бўлса, бунинг оқибатида ота она 6 ойгача муддатга қамалиб кетиши мумкун.
Агар ўқувчи мактабга, дарс жараёнига ҳар куни қатнашиб, тўсатдан келмай қолса (оилада кўнгилсиз холат кузатилганида ёки касаллик сабабли!)
ўша куниёқ мактаб котибияти , ота она томонидан  биринчи дарс машғулотигача бу бўйича расмий равишда боланинг барча маълумотлари кўрсатилиб,  огохлантирилади. 3 кунгача бўлган муддатга шифокорнинг маълумотномасисиз мактабни қолдириш мумкун.(касаллик туфайли уйда даволанганда)
3 кундан ортиқ муддатга даволаниш жараёни чўзилганида , албатта шифокорнинг расмий маълумотномаси, ота онани юқоридаги каби жазолардан сақлаб қолиши мумкун!




Xolida Raxmatullayevna
Madaniyatdan ma'rifatdan sózlovchi maskan
Surxondaryo viloyat Bolalar kutubxonasida
Kitob bilan 📚 📚 Kitobxon Talaygin📚
Jumladan joriy yilning
4 oktabr kuni holatiga kòra ZIYO ULASHGUVCHI                   
 MASKANDA
7 yoshdan 70 yoshgacha kitobxonlar


#Surxondaryo viloyat  bolalar kutubxonasi Axborot xizmati

| Telegram | Instagram | Facebook |
#Surxondaryo_viloyat_bolalar_kutubxonasi


Joriy yilning 4-oktyabr kuni Surxondaryo viloyati Muzrabot tumanidagi 10-umumta'lim maktabi kutubxonasida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 19 yanvardagi 92-sonli qarorining 5-bandi ijrosini ta'minlash maqsadida " 10 nafar yoshga bir nuroniy" loyihasi asosida "Dehqonobod " mahallasi raisi M.Chaqqqonov bilan hamkorlikda  mehnat faxriysi J.Abdullayev  va maktab o‘quvchilari bilan  davra suhbati tashkil etildi.


#Surxondaryo viloyat  bolalar kutubxonasi Axborot xizmati


| Telegram | Instagram | Facebook |