Muhammad Temur A’zam
2.33K subscribers
497 photos
250 videos
2 files
521 links
Шахсий канал
Download Telegram
ЎРНАК

Ота сигарет чекиб ўтирарди. Ёнига 4 ёшли ўғли келиб, савол берди:
– Дада, одамлар нега сигарет чекади?
Ота озгина довдираб қолди. Ўғлини алдамоқчи бўлди.
– Биласанми ўғлим, ўзи сигарет жуда ёмон нарса. Сен умуман чекмагин, хўпми? Мен сиқилганимдан чекаман... Тушундинг-а?
Ўша пайтдаёқ бола “мен ҳам катта бўлиб сиқилсам сигарет чекаман” деб қўйди ичида. Бироз улғайиб, биринчи марта “сиқилганидаёқ” чека бошлади. Вақти келиб уйланди, фарзандли бўлди.
Кунларнинг бирида чекиб ўтирганида ўғли келиб, у бир пайтлар отасига берган саволни такрорлади:
– Дада, одамлар нега сигарет чекади?
Ота дарров ўзига савол берди: “мен нега сигарет чекаман ўзи? Ҳа, дадам ўрнак бўла олмагани учун. Ўзи чека туриб, менга чекма дегани учун”. У қўлидаги сигаретни отиб юборди, чўнтагидаги тамаки қутисини чиқариб, барча сигаретларни синдириб ташлади ва чиқинди челакка ташлади. Ўғлига юзланди:
– Одамлар аввало отаси нотўғри ўрнак кўрсатгани учун чекади. Мен бугундан бошлаб умуман чекмайман...

@temurazam
👏2
"Архив давлати"

Информацион дастурларда лавҳанинг тепа қисмидаги давлат номи ёзиб қўйилади. Болалик пайтимда айнан шу титр билан боғлиқ қизиқ воқеа содир бўлганди.

2001 йил. Юнусободдаги "дом"имизга сурхондарёлик танишимиз меҳмон бўлиб келди. Уларнинг мен тенги Фазлиддин исмли ўғили ҳам бор эди. Дарров тил топишиб, дўстлашиб олдик. Кечқурун "Давр" кўриб ўтиргандик. Қайсидир уруш ҳақида ҳикоя қилиш жараёнида эски тасмаларга ёзилган лавҳалар намойиш этилди ва тиртга АРХИВ дея ёзилди. Шунда Фазлиддин опамга савол берди:
— Опа, эслолмаяпман, АРХИВ қайси давлат эди?

@temurazam
👏1
Уч ҳолатдан бошқада ёлғон ҳаромдир –

1. Одамлар орасини ислоҳ қилиш учун.

2. Урушда ғалаба қилиш учун.

3. Оиланинг аҳиллигини сақлаб қолиш учун.

@temurazam
👍1
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Бир ота қиссаси
http://azon.uz/content/views/1423

Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
👍1
"Пахтакор"нинг дербидаги ғалати ўйини

"Пахтакор" ва "Бунёдкор" иштирокидаги ўйиннинг лавҳаларини кўрдим. Ҳакамларнинг мезбонларга ён босгани жуда ғалати туюлди, рости.

Бу ўйинга Эрматов ёки Коваленко тайинланиши керак эди. Ҳакамнинг (исмиям эсда йўғей) тажрибасизлиги билиниб қолди. Мезбонларга ён босаётганини кўрсатиб қўйди. Энг майда вазиятларда "Пахтакор" фойдасига ҳукм чиқарди. "Бунёдкор" футболчиси жарима майдонида йиқитилганида пенальти белгиламагани ҳам майли, "қалдирғочлар" ҳужумчисига сариқ (!!!) карточка кўрсатди.

Келинг, шу вазиятни таҳлил қиламиз. Бунақа ҳолатларда одатда дарвозабонлар тўпга қўл билан ташланади. Лобанов эса ҳужумчининг йўлига оёғини қўйди. Кўриш қобилияти паст бўлган одамгина қўполликни кўрмаслиги мумкин эди, холос. Ҳакам эса улардан ҳам баттар экан.

Қанот ҳакамининг энг асосий вазифаси аут ва оффсайд масаласига ойдинлик киритиш. Яна ҳакам узоқроқда бўлган вазиятларда қоида бузилган-бузилмаганига ҳам аниқлик киритиб бериши зарур.

Иккинчи таймдаги вазиятни эсланг. Дастлаб бош ҳакам баҳсли вазиятда тўп "Бунёдкор" дарвозасига кирди деб қарор қабул қилиб, марказни кўрсатди. Мезбонлар эса голни нишонлашга тушиб кетишди. "Бунёдкор" футболчилари эса рферига эътироз билдира бошлади. Шундан кейин бош ҳакам қанотдаги ёрдамчиси олдига бориб у билан маслаҳатлашди ва голни бекор қилди.

Камолиддин Тожиевнинг голида қанот ҳакам росмана ўзини кўрсатиши керак эди. Эътибор беринг, Тожиев ишонч билан зарба йўлламади. Ҳозир ҳакам барибир ҳуштак чалади деб ўйлади. Унинг ёнида бўлган, худди Камолиддин сингари икки метрлик оффсайдда турган шериги ҳам ҳуштакни кутди. "Бунёдкор"нинг ёш дарвозабони ҳам ҳуштакдан умид қилиб, ўртача куч билан тўпга ташланди. Гол эса инобатга олинди...

Мен ақлимни таниганимдан "Пахтакор" ишқибозиман. "Локомотив" қанчалик кучли бўлмасин, "Бунёдкор" мен учун ашаддий рақиб бўлиб қолаверади. Шунинг учун бу жамоа билан ўйинлар принципиал аҳамиятга эга.

"Пахтакор" раҳбарияти бу гапимни ўқиса хурсанд бўлардим, биз ишқибозларга, аниқроғи мен каби ишқибозларга бунақа ҳаром ғалаба керак эмас. Агар рақобатга дош берсанглар, олдинга интилинглар. Бироқ бунақа кўринишда "қулоқдан тортиш" эвазига қўлга киритилган ғалаба бизга керак эмас. Тўғри тушунасизлар деган умиддаман.

@temurazam
Айтишларига қараганда, Ҳазрат Навоий Астрободга йўл олганларида у кишини "урилган" деб ҳисоблаб, Хирот аҳлидан ҳеч ким буюк шоирни кузатгани чиқмаган экан.

Бу нарса биз яшаб турган даврнинг аксиомасига айланди, гўё. Шунинг учун ҳам ҳар қандай одам эгаллаб турган мансабидан кетгач, атрофида бўлганларнинг аксари ундан нари кетишини тўғри қабул қилиши керак. Акс ҳолда қийин бўлади. Жуда қийин...

@temurazam
Агар бомдод намозига уйғониш илк режанг бўлмаса, қолган кун давомидаги режаларингдан бир маъно йўқ. Чунки сенинг янги кунинг муваффақиятсизлик билан бошланaди!

Шайх Зулфиқор Аҳмад

@axloquz
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ислом тарихи» китоби нашр этилди
http://azon.uz/content/views/1503

Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
Бир миллатдошимизнинг террорга қўл уриши ҳеч биримиз учун ёқимли эмас, албатта.

Лекин охирги етти йилда у мамлакатдан ташқарида бўлган. Ким билан яқин бўлган, нима иш билан шуғулланган, буни билмаймиз. Ва бу саволларга биз эмас, уни шу йўлга олиб кирганлар жавоб бериши керак.

Мен АҚШда яшайдиган ўзбекистонликлар ва ўзбекларга шу йигитнинг касрига бирор зарар етмаслигини истайман холос...


@temurazam
Кибрнинг ҳар хил кўриниши бор. Ўзимни кибрдан холи инсон деб ҳисоблагим келади. Лекин гоҳида кибр шунчалик юқори чўққисига чиқиб кетадики, ўзимдан-ўзим хафа бўлиб кетаман.
Фейсбукда "Вы можете их знать" деган ойна бор. У ерда биз таниган ва танимаган одамларни кўрсатиб, дўстлар сафига қўшишни тавсия қилишади.
Ўша ойнада 4-5 та танишларимнинг исм-фамилияси чиқди. "Дўстлар сафига қўшиш" тугмасини босгим келмади. Ҳозир ўша одам "менга дўстлик таклифини юборибди" деб ичида катта кетади деб ўйладим. Кибрим паст кетма деди...
Вақт ўтди. Ўша одамларнинг ҳаммаси менга дўстлик таклфини жўнатди. Ва улар бу ишлари билан кибрдан холи эканликларини кўрсатишди. Мен каби худбин эмасликларини исботлашди. Мен эса... Кибрни ўлдириш борасида ҳали кўп машаққат чекишим кераклигини ҳис қилдим...

2014

@temurazam
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Америкалик дипломат: “Ўзбеклар жуда меҳнаткаш ва ватанпарвар халқ. Бир аҳмоқ одамнинг қилмишларини у келиб чиққан миллат билан боғлаш нотўғри”
http://azon.uz/content/views/1546
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Жасур Иброҳимов фожиаси: муаммо илдизи қаерда? Исломбек Тўлаганов қотилми?
http://azon.uz/content/views/1579

Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
Қўқон
Болалигимнинг энг завқли, энг бахтли онлари Қўқонда ўтган. Дадам раҳматли Фарғона вилоятининг Бувайда туманида туғилганлар. Лекин уйимизда Фарғона сўзи деярли ишлатилмасди. Қўқон дейиларди фақат.
Қўқонликман десам Қўқон шаҳридан бўлган баъзиларга ёқмайди. Уларнинг айтишича, фарғоналикман ёки бувайдаликман дейишим керак экан. Лекин мен уларнинг гапига қулоқ солмайман. Қўқонликман деявераман.
1-синфга ҳам айнан Бувайдада борганман. Орада Тошкент ва Самарқандда ўқиб, 11-синфни ҳам Бувайдада битирдим.
Бу ерда дадамнинг қабри бор. Кўнглимга яқин, мени яхши кўрадиган одамлар бор. Шунинг учун ҳам доимо Қўқонга интиламан. Болалигим ўтган масканга яқинлашар эканман, юрагим уриши тезлашаверади...

@temurazam
Мьянмадаги дўстимга хат
Дўстим, бошингга қандайин оғир кунлар тушганини билиб турибмиз. Аллоҳ ягона ва Муҳаммад (с.а.в.) унинг расули деганинг учун қандай азоблар чекаётганингдан хабардормиз. Ҳамма нарсани билган ҳолда сенга ёрдам бера олмаслигимиздан аламдамиз. Дўстим, сенинг ҳаққингга дуо қилишдан бўлак иш қўлидан келмайдиган диндошингни кечир. Сен қўрқув исканжасига тушган бир даврда ўз оиласида тинч ухлаётган, бунинг учун тузук шукр ҳам қила олмаётган биродарингни авф эт.
Бутпарастлар бундай қилмишларни фақат сенгагина қилаётгани йўқ. Улар Аллоҳ ҳақ пайғамбарни жўнатганида Расулуллоҳ ва у кишининг атрофидагиларга қанча зулм ўтказганини эсла. Улар Пайғамбар алайҳиссаломни тошбўрон қилганларини эсла. Уҳуд жангида Жаноби Расулимизнинг муборак қонлари айнан улар сабабли оққанини эсла. Исломнинг илк шаҳиди бўлмиш Сумаййани эсла. Ваҳшийларча ўлдирилган бўлса-да сўнгги нафасига қадар иймонида собит қолганини эсла.
Биродар, мен ишонаманки бутпарастлар нима қилган тақдирда ҳам сен ўз эътиқодингдан қайтмайсан. Умринг узоқ бўлса, бу қийинчиликларни енгиб ўтасан. Агар вафот этадиган бўлсанг, сенинг шаҳид бўлишингдан умидвормиз.
Менга айтишинг мумкин, дуодан бошқа яна нима қила оласан деб. Мен қиёмат кунида Аллоҳнинг ҳузурида сен учун гувоҳлик бераман. Чеккан жабр-ситамларинг учун мукофот олишинг йўлида гувоҳ бўламан.
Сенга сабр тиловчи диндош дўстинг Муҳаммад Темур

@temurazam
– Орол денгизи қуриб кетишида Шароф Рашидовнинг ҳеч қандай айби йўқ!!!
– Шароф Рашидов Ўзбекистондаги қанчадан-қанча қаровсиз ерларни, чўлларни ўзлаштиришда ташаббус кўрсатган!

Мана шу иккита гап ўртасидаги мантиқнинг йўқолиши менга ғалати туюлаверади. Ажойиб халқмиз-а?

@temurazam
Ришта

Йиллар давомида ўрнатилган, мустаҳкамланган алоқалар, ришталар атиги бир оғиз сўз билан барҳам топиши мумкин. Кимгадир нафратингизни сочишдан олдин ўйланг: қанчалар ҳақсиз? У одамга билдираётган айбловингиз қанчалар асосли? Мантиқ борми?

Бир марта панд берган одам яна панд беради. Ундайлар билан, ким бўлишидан қатъи назар, оралиқ масофани ушлаш керак.

@temurazam
#Бензин
Дарҳақиқат, ўтган йили бензин нархи оширилганида, одамлар Тошкентдан улгуржи ёқилғи олиб кетиб, вилоятларда қиммат нархда сотаётгани сабаб қилиб кўрсатилди. Мен бир ойда камида бир марта қайсидир вилоятга бораман. Сўрашингиз мумкин, бензин борасида ўзгариш бўлдими? Ҳа бўлди, илгари чайқовчилардан литрини 3000 сўмдан олган бўлсак, кейин 3800-4000 сўмдан ола бошладик. Яъни, бу борада кўзланган мақсадга эришилмади. Асл ният эса ҳосил бўлди, Тошкентда кассага тушадиган пуллар кескин кўпайди.
Нарх-наво босқичма-босқич ошиб борса, одамларда бунга кўникиш ҳисси шаклланади. Бироқ кескин ўзгаришлар кузатилса, бу оммавий норозиликка олиб келади. Илгари бензин нархи 100-200 сўм атрофида ошарди. Эндичи? Ўтган йили 800 сўмга, бу йил минг сўмга қимматлашди. 2016 йил 21 октябрда 2045 сўм бўлган бензин 2016 йил 15 ноябрда 3800 сўм. Нархдаги ўсиш деярли икки баробар. Аммо маошдачи? Ўсиш бўлдими?
Ҳозирги машинамга метан газ ускунасини ўнатганман. Нисбатан арзонроқ. Лекин атрофимда бензинда юрадиганлар кўп. Улар нима қилади энди? Асосан таксида юрадиганларчи? Саволлар кўп, жавоб эса топилмаяпти.
Юқоридагиларга кўп нарса аён. Биз билмайдиган жиҳатлар етарлича. Фақат ўйга толганим шу бўлдики, ўтган йилги бензин оширилишига важ қилиб кўрсатилган сабаб бартараф этилмади. Аксинча, янада ёмон кўринишга келди. Бу сафар ўзгариш бўладими? Ёки вилоятларда 4500-5000 сўмдан олинадими бензин?
Яна савол кўпаймоқда. Нимаям дердик... Ягонасан муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним.


@temurazam
“Ҳадис ва Ҳаёт” китобининг биринчи жузидан:
“...ҳар бир мусулмон ҳамма нарсани ҳадис, деб қабул қилавермаслиги керак. Балки бирор нарсани ҳадис, деб айтишдан олдин уни яхшилаб текшириб кўриш лозим. Уламоларимиз халқ ичида ҳадис дея эътиқод қилиниб, айтилиб юрган кўпгина гаплар аслида ҳадис эмаслигини исбот қилганлар. Масалан, кўпчилик орасида «Ватанни севмоқ иймондандир» деган гап ҳадис деб тушунилади, айтилади ва ёзилади. Лекин бирор киши уни ким ривоят қилганини, қайси китобда келганини зикр қилмайди. Аслида эса у гап ҳадис эмас, исломий ҳикматлардандир”.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

@temurazam
Агар ҳайдовчи машина бошқараётганда чуқурни четлаб ўта олмаса, уни нўноқликда айбламанг. У бу йўлнинг қанақа эканини билмасди. Аммо кейинги сафар яна ўша чуқурга тушадиган бўлса, уни нўноқ дейишингиз мумкин. Чунки чиндан ҳам хато қилди – ўтган гал тушган чуқурини эслаб қололмади...

@temurazam
Ҳурматли ҳайдовчилар, ҳамма биладиган нарсани ёзиб энсангизни қотирмоқчи эмасман. Лекин бу ҳолатга ҳар куни дуч келмаслигимиз боис унутиб қўйишимиз мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда эслатма:
Кўприкларнинг тагидан шамол ўтгани боис, озгина қор ёғса ҳам дарров музлайди. Кўприккача бўлган йўл музламаган бўлса бунга алданиб қолманг. Кўприкка чиқишингиз билан эҳтиёткороликни икки карра оширинг, машина тезлигини пасайтиринг ва имкон қадар тормоз босманг.
Ўзингизни эҳтиёт қилинг, 100 да юрманг, 100 га киринг.

@temurazam