Muhammad Temur A’zam
2.33K subscribers
501 photos
251 videos
2 files
524 links
Шахсий канал
Download Telegram
Касбга нисбатан ҳалоллик талаб қилинадию, аммо ҳалол сўзидан қўрқилади.

Бесоқолбозлик жиноят, аммо соқоллиларга қарши курашилади...

Ғалати стеротиплар оғушида қолганмиз.

https://vm.tiktok.com/ZSJjte18c/
#Рамазон

1961 йил Тунис президенти Ҳабиб Бурқиба, Рамазон ойида таом тановул қилиб, телевидениеда кўриниш берди. Бу қилиғига шаръий кўриниш бериш учун ўша пайтдаги муфтий, аллома Тоҳир ибн Ошур раҳимаҳуллоҳдан "ишлаб чиқариш ортиши" баҳонаси билан, рўза тутмасликка фатво беришини талаб қилди.

Шайх Тоҳир ибн Ошур телевиденияга кирган пайтларида, одамлар шайх нима дер экан, дея интизорлик билан кутишаётганди. Шайх сўзларини Аллоҳ таолонинг Бақара сурасидаги "Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангиз", деган 183-оятини ўқиш билан бошладилар. Сўнг: "Аллоҳ рост айтди ва Бурқиба ёлғончи. Аллоҳ рост айтди ва Бурқиба ёлғончи. Аллоҳ рост айтди ва Бурқиба ёлғончи", дедилар. Бу гапни уч марта такрорлаганларидан кейин Рамазонда рўза тутмаслик ҳаром экани ва ким бундай қилса, динда заруратан маълум нарсани инкор қилган бўлиши ҳақида фатво бердилар, ҳамда "Рўза ишлаб чиқаришни камайтириши" ҳақидаги даъвони ботил қилдилар.

Бу ишдан тиллар гунг бўлди ва Тунис ҳукумати мазкур даъвосидан ортга чекинди. Рўзанинг фарзлиги масаласи шайх Тоҳир ибн Ошур раҳимаҳуллоҳ қўлларида янада олий бўлди.

© Мубашшир Аҳмад
Калимаи шаҳодат (гувоҳлик калимаси, иқрорлик калимаси).

Арабча матни «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ».

Ўзбекча таржимаси эса «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман» деганидир.

Хўш, бу калимани юртдошларимиз қай даражада биладилар? Навбатдаги сўровнома шу ҳақда.

Видео ёқса каналга обуна бўлиш ва лайк босишни унутманг)

https://youtu.be/tewabe65dQE
Рамазон ойи рўзаси тарихи.

Биздан олдинги умматлар рўзани қай тартибда тутишган?

Устозимиз Алишер Султонхўжаев домла шу ҳақдаги маълумотларни етказдилар.

Кўринг, билган маълумотингиз такрор бўлади, билмасангиз илм бўлади.

https://youtu.be/bEXbaFOERtY
«Мен севган уч китоб» кўрсатувининг иккинчи сони.

Бу гал блогер Бобур Исмоилов дастур меҳмони бўлди.

Ўзи севиб ўқиган китоблар ҳақида гапирар экан, блогер «Жиноий тўда 'Библия'си» номини олган китоб ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

https://youtu.be/eq6kKVzmHrw
Малика Аъзамжоновна опа ёзган, ҳамманинг олдида овқатланишдан уялган бола ҳақидаги ҳикояни кўпчилик ўқиди. Qamar Media жамоаси шу ҳикоя асосида «Болакайнинг ҳаёси» деган ролик ишлади.

Бош ролни Муҳаммад Содиққа топширдик.

Кўринг, ёқса лайк босиб, каналимизга обуна бўлсангизам майли.

https://youtu.be/yz927aEbk1w
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайит байрамида ёш болаларни хурсанд қилишга, бу куннинг бошқа кунлардан фарқли мусулмонларнинг байрами эканини англатишга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бунда уларга ҳайитлик совғалар улашиш, истироҳат боғларига ёки ўйингоҳларга олиб бориб ўйнатиб келиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, ҳайит байрамининг шодликларидан эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларини ҳам баҳраманд қилишга уриниш комил мусулмонлик белгиларидан биридир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ҳайит куни бирга кетишаётган эди. Мадина кўчаларида ўйнаб юрган болалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳайитлик сўрашди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Эй Умар, мени бу болалардан сотиб олмайсизми? – дедилар.
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу югуриб кетдилар ва болаларга гўшт, бир оз хурмо ва мевалар келтириб бердилар. Мамнун бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларига табассум ёйилди ("Тарихул Анбиё").

©
Биз ҳамма ишда Пайғамбаримиз ва саҳобаларга эргашишимиз зарур.

Тўй ўтказишда улуғларимизга қай даражада эргашяпмиз?

Саҳобалар қандай тўй қилишган? Саодат асрида тўй қандай ўтказилган?

Устозимиз Алишер Султонхўжаев бу саволларга жавоб бердилар.

https://youtu.be/n-q3AXcce2A
«Мен севган уч китоб» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони ёзувчи ва мусаҳҳиҳ Ғиёсиддин Юсуф бўлди.

У ўзи меҳр қўйган китоблар ҳақида гапирар экан, илмни диний ва дунёвийга ажратмаслик кераклигини билдирди.

Марҳамат, томоша қилинг.

https://youtu.be/ZrykRQLZqGM
Аёл киши ишлаб топган пул кимга тегишли?

Уни ўзи истаганча сарфлашга ҳақлими ёки бунинг учун рухсат сўраши керакми?

Устозимиз Алишер Султонхўжаев домла бу саволга жавоб бердилар.

https://youtu.be/6cSz1ul9A_s
Бугунги кунда кўплаб ўрта ёшли эркаклар, баъзида эса ёшлар ҳам жинсий қувват билан боғлиқ муаммоларга дуч келишмоқда.

Жинсий қувватни оширишда табиий гиёҳлардан тайёрланган, зарарсиз дори воситаларини эркак ва аёлларга тавсия қиламиз.

https://youtu.be/SXBJfX09L8A
Эркак киши учун киндикдан тиззагача (тизза ҳам) бўлган қисм аврат ҳисобланади.

Намозда авратнинг ёпиқ бўлиши янада аҳамиятли.

Намозда авратнинг тўлиқ ёпилмаслиги нимага олиб келиши мумкин?

Устозимиз Алишер Султонхўжаев бу саволга жавоб бердилар.

https://youtu.be/4FO6GrE0ngU
Охирги пайтларда юртимизда йўлларнинг сифати мавзуси кўп кўтарилмоқда.

Хўш, йўлларнинг айни пайтдаги сифати сизларни қониқтиряптими?

Навбатдаги сўровномамиз шу ҳақда.

https://youtu.be/QsMImRqMOUU
Суннати Набавийя тарғиботи бўйича видеолар тайёрлашни бошладик.

Бунда ҳадисларда кўрсатилган одоблар видео шаклида тақдим этилади.

Илк мавзу йўллардан озор берадиган нарсаларни олиб қўйиш бўлди.

Муҳаммад Содиқ ўзининг иккинчи ролини ўйнади.

Видео ёқса лайк босиб, каналимизга обуна бўлган ҳолда бизни қўллаб-қувватлайсиз деган умиддамиз.

https://youtu.be/JhPgELHHbcU
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўпланинглар! Мен сизларга Қуръоннинг учдан бирини ўқиб бераман», дедилар.

Тўпланганлар тўпланди, сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб, «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқидилар-да, кириб кетдилар...

Биз ушбу сурани қай даражада биламиз? Навбатдаги сўровнома шу ҳақда.

https://youtu.be/49CmtrSiHv0
Ҳақиқий террорчи ким?

Журналистлардан бири германиялик мусулмон даъватчи Пьер Фогелдан Ислом билан террор ўртасида қандай алоқа борлигини сўради. Даъватчи ушбу жавобни тақдим этди:

Биринчи жаҳон урушини ким бошлаган?

Иккинчи жаҳон урушиничи?

Австралиянинг туб аҳолисидан 5 млн нафарини ким ўлдирган?

Хиросима, Нагасакига атом бомбасини ташлаган ким?

Шимолий Америкадаги қизил танли ҳиндулардан 10 млн нафарини ким қатл этган?

Жанубий Америкадаги қизил танли ҳиндуларнинг 50 млн нафарини қириб юборган ким?

Африка қитъаси аҳолисидан 60 млн нафарини қул каби асир олган ким? Улардан 88 фоизи ўлиб қолганда, ўликларни Атлантика уммонига ким улоқтирган?

Мазкур ишни қилган қотиллар мусулмонлар эмасди!

Аввало сен террор сўзининг маъносини тушуниб олишинг керак. Агар мусулмон бўлмаган кимса бир хато иш қилса, шунчаки жиноят деб қарашади. Агар бир мусулмон ўшандоқ хатони содир этса, буни террор дейишади.

Шунинг учун сен бир хил хатони, жиноятни икки хил тарозуда ўлчамаслигинг керак, ўшанда ҳақиқий террорчи ким эканини англаб етасан.

Бизга Ислом неъматини берган Аллоҳ таоло покдир ва Унга ҳамд бўлсин!

Нозимжон Ҳошимжон
Forwarded from «AQSO» kitob do‘koni
🌙 Mana muqaddas Qurbon hayiti bayramiga ham sanoqli kunlar qoldi. Allaqachon ko’pchilik bu bayramga tayyorgarlikni boshlashgan bo’lsa ajab emas.

🤩 Bu kunda yaqinlarimga nima sovg'a qilsam ekan deb, ko’pchilikning boshi qotadi. Shu sabab ham bizning Aqso kitoblar do'konimiz siz azizlarga Qurbon hayiti uchun maxsus sovg'alar tayyorlab qo'ydi. O’ylaymizki, sovg'alar sizlarga ancha manzur bo’ladi.

😊 O‘zingiz, ahli-oilangiz va qadrdonlaringizga ham Qurbon hayit ayyomi kunlari sovg'alar ulashing va yaqinlarigiz yuzlarida tabassum yugurtiring.

❕Eslatma: Qurbon hayit munosabati bilan ushbu sovg'alarimizni chegirma narxi asosida xarid qilishingiz mumkin.

📌 Bizni kuzatishda davom eting va yangiliklardan doimo xabardor bo’ling. Bundan-da qiziq va ajoyib bo'lgan sovg'alarimiz hali oldinda.

Chegirma narxi: 50.000 - 35.000
Sovg'a qutining o'zini narxi: 6.000

🚚 Buyurtmalaringizni O‘zbekiston bo‘ylab yetkazib beramiz.

📍 Manzil: Ko'kcha masjidi yaqinida

📞 Tel: +998954750010
🧑🏻‍💻 Murojaat uchun: @aqso_kitoblari
Зуҳо намозини ҳам ўқиб олдик.

Аҳли мусулмон, Қурбон ҳайити муборак бўлсин.

Аллоҳ таоло бошимизга юборган балосини ЎЗИ кўтарсин.

Беморларга шифо, мусибат аҳлига сабр тилаймиз.

Кейинги йилги ҳайитларга ҳам тўкисликда етиб бориб, намозларни бемалол адо этайлик.