Muhammad Temur A’zam
2.34K subscribers
497 photos
250 videos
2 files
521 links
Шахсий канал
Download Telegram
Умар ибн Абдулазиз мактуб ёзганларида лафзлари чиройли чиқса, уни йиртиб ташлаб бошқа ёзардилар.

Изоҳ: Чунки чиройли мактуб мақтовга сазовор бўлиши ва бу ўз ўрнида ужбга, инсон қалбининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин эди. Бундай зотлар қалбларининг заррача ўзгаришидан ҳам эҳтиёт бўлишарди.

© Мубашшир Аҳмад

@temurazam
Янада юксалишни истасанг, сени мақтайдиганлардан узоқлаш. Танқид қиладиганларга эса янада яқин бўл.

@temurazam
Forwarded from Floridiston
Икки ёшли қизим мен ва ойисига ўзбекча гапиради. Болалар майдончасидаги болаларга, супермаркет кассасидаги холаларга, қўшниларга, умуман америкаликларга инглиз тилида мурожаат қилади. Ўзбекча аралаштирвормайди, деярли.
Тўғри, биз иккала тилни ҳам ўргатяпмиз, лекин кимга қайси тилда гапиришни қандай қилиб аниқлаши ҳайрон қолдиради. Унисини ўргатмаганмиз. Тушунтириб бўлмайди-ку. Қизиқ, хуллас.
Чўққига кўтарилишинг учун даҳо бўлишинг шарт эмас. Бор йўғи така бўлсанг кифоя.

Мубашшир АҲМАД
Ўзбекистон (U23) терма жамоаси футбол бўйича Осиё чемпиони бўлди. Барчага ғалаба муборак!

@temurazam
Forwarded from Doniyor Qori
Дўстларингизга ҳам улашинг 👉🏼 @doniyorqori
18 ёшида оғир хасталикка чалинган Гулҳаё саховатли кишилар кўмагига муҳтож

Ассалому алайкум юртдошлар!

Наманганлик Турсунова Гулҳаё оғир бемор. Эндигина 18 баҳорни қаршилаган қиз сурункали гепатит В вируси билан оғриган. Бу касаллик Ҳиндистонда жарроҳлик йўли билан даволанаркан. Яъни, бемор қизга онасининг жигарини бир қисми кўчириб ўтказиларкан. Мазкур жарроҳлик операция учун сарфланадиган харажат жуда қиммат бўлиб, 50 минг АҚШ доллари экан. Бир қарашда бу сумма каттадек туюлади. Бироқ тома-тома кўл бўлур деганларидек, саховатли кишиларнинг эҳсонлари орқали зарур маблағ йиғилади деб ўйлаймиз.

Интернет фойдаланувчилари ва бошқа юртдошларимиздан шу муслима синглимизга ёрдам беришларини илтимос қиламиз. Ҳамма ўз имкониятига яраша молиявий ёрдамини аямаса бир беморга катта ёрдам берган бўлардик ва Аллоҳнинг ҳузурида кўплаб ажр-мукофотларга сазовор бўлардик.

Маълумотлар

Исми шарифи: Турсунова Гулҳаё

Ёши: 18

Ташхис: Сурункали вирусли гепатит B.

Тел: +99893 401-23-09

Пластик рақами: 8600 0204 1258 5718

Ҳисоб рақами: 23120000900000222372

 

Аллоҳ таоло ўзининг муборак каломида:

“Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир”(Оли Имрон 92-оят) дейди.

Ҳазрати Умар: “Эй Аллоҳнинг Расули, менинг Хайбардаги улушимдан кўра яхшироқ нарсам йўқ. Нима қилишга буюрасиз?” дедилар. У зоти бобаракот: “Аслини ушлаб тургинда, тушган фойдани садақа қилиб тур”, дедилар (Бухорий ривояти).

@temurazam
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимки бир мўминнинг дунёдаги қийинчиликларидан бирини енгиллатса, Аллоҳ унинг қиёмат кунидаги қийинчиликларидан бирини енгил қилиб қўяди. Кимки бирон иложсизга осон қилса, Аллоҳ таоло унга дунё ва охиратда осон қилади. Кимки бир мусулмонни сатр қилса, Аллоҳ уни дунё ва охиратда сатр қилади. Модомики, банда биродарининг кўмагида бўлар экан, Аллоҳ унинг кўмагида бўлади”.

@temurazam
Forwarded from Энг Арзон (... typing)
Фарзандингиз қаердалигидан доим бохабар бўлиб боришни истасангиз Сиз учун ажойиб Kids Safe GPS Q50 соатларини таклиф қиламиз.
30$
☎️ +99893 558-61-11
https://t.me/joinchat/AAAAAEM4q98rRmGsM8H4ig
Рустам Иноятов МХХ раҳбарлигидан кетди

1995 йил ёзидан буён узлуксиз равишда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимида бўлиб келган генерал-полковник Рустам Иноятов лавозимини тарк этди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

Манбанинг маълумот беришича, энди Миллий хавфсизлик хизмати раҳбарлигига 2015 йил 20 апрелдан буён республика Бош прокурори сифатида ишлаб келаётган Ихтиёр Абдуллаев раҳбарлик қилади.

МХХ тузилмасида яна бир қатор тайинловлар рўй бериши кутилмоқда.

Қайд этиш керакки, бу ўзгаришлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини ислоҳ этишга киришуви ортидан рўй бермоқда.

Президент ўтган йилнинг 22 декабрида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига қилган мурожаатномасида Миллий хавфсизлик хизмати 26 йил аввал ҳукумат тасдиқлаган низом асосида ишлаб келгани, энди МХХ фаолиятини ислоҳ қилиш вақти келгани ва яқин вақт ичида МХХ фаолияти тўғрисида қонунни ишлаб чиқилишини маълум қилганди.

2018 йилги давлат дастури лойиҳасида «​Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»​ги​ қонун қабул қилиниши белгиланган. Қонунга кўра Парламент Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини назорат қилади.

Рустам Расулович Иноятов 1944 йилнинг 22 июнида Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида КГБ полковниги Расул Иноятов оиласида туғилган. 1968 йили Тошкент Давлат университетининг эрон филологияси факультетини тамомлаган. Армиядаги хизматдан кейин КГБда турли лавозимларда ишлаган. 1995 йилнинг 27 июнидан буён Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси ҳисобланган.

@temurazam
Зилзила эпимаркази Афғонистонда, магнитудаси эса 6,1 балл

Сал аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиз Тошкентда зилзила кузатилди. Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орали келган хабарларга кўра, ер қимирлаши юртимизнинг бошқа вилоятларида ҳам сезилган.

Маълумотларга кўра, зилзиланинг эпимаркази Афғонистонда бўлиб, пойтахт Кобулдан 273 километр узоқ бўлган ҳудудда. Магнитудаси эса 6,1 балл экани айтилган.

https://azon.uz/content/views/4759
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Саводсизликка кўникиб қолмаяпмизми?
https://azon.uz/content/views/4776

Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
Forwarded from Doniyor Qori
Дўстларингизга ҳам улашинг 👉🏼 @doniyorqori
"Аллоҳдан қўрқинг! Ниҳоятда кичик бир эзгуликни ҳам паст санаманг, ҳатто сув олиш учун келган одамнинг идишига сув куйиб беришингиз, кичик бўлса ҳам, бир эзгу амалдир. Такаббур, ҳаволи бўлманг, бундай ишлардан сақланинг! Аллоҳ такаббурликни суймайди. Агар бирор одам сизни сизда бор айблар билан сўкса, сиз унинг айбларини айтиб, масхара қилишдан сақланинг. Бунинг савоби сизга, гуноҳи унга бўла-ди. Ҳеч кимни сўкувчи бўлманг!"

Аҳмад ибн Ҳанбал

@temurazam
Одамнинг энг жирканчи ўз манфаатлари йўлидаги ҳаракатини "ҳақиқатпарварлик" ниқоби билан ўрайдиганларидир! @iqtiboslar
Мана биз қандай ишлаяпмиз...

@temurazam
"Айрим таомларни ейишга осон бўлиши учун совутганингиз каби, баъзи келишмовчиликларни ҳал қилиш енгил бўлиши учун, бироз тинчлантиринг".

Мубашшир Аҳмад
Уйи вайрон бўлди. Лек ҳижоб ва ҳаёси вайрон бўлмади.
Муслима табиатан шундай бўлади. Билмаганлар буни билиб олсин! Тазйиқ ва тақиқ билан уни синдираман, деб хомтама бўлмасин!
Мубашшир АҲМАД
@temurazam
🔥1
#Зино #ароқ #ўғрилик

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мўмин зино қилмайди, зино қилаётган вақтида эрса мўмин бўлиб қололмайди. Мўмин (маст қилгувчи) ичимлик ичмайди, ичимлик ичаётган вақтида эрса мўмин бўлиб қололмайди. Мўмин ўғрилик қилмайди, ўғрилик қилаётган вақтида эрса мўмин бўлиб қололмайди!" — дедилар".

@temurazam