Muhammad Temur A’zam
2.33K subscribers
499 photos
250 videos
2 files
522 links
Шахсий канал
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бунақа “антиқа” бекатни кўрмагансиз
👍3🤯2
«Сиз қачонлардир Нагасаки ва Хиросима «насроний» бомбаси билан вайрон қилинганлиги ҳақида эшитганмисиз? Ёки Адольф Гитлерни католик ёки Сталинни православ номи билан аташганини? Франкони ҳам ҳеч қачон «католик» фашист ёки доктор Караджични уруш оловини ёқувчи «православ» деб аташмаган. Аммо, мусулмон дунёсидан кимдир — ким бўлишидан қатъи назар — қурол ишлатса, унга «мутаассиб мусулмон» тамғасини ёпиштиришади. Гарчи у атеист араб, коммунист ёки баасист, ёки фаластинлик насроний бўлса ҳам».

©️Мурод Вильфирд Ҳофманн

@temurazam
👍5
Сотиб олинг!

Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Бир кишининг қор сотаётганини кўриб қолдим. У шундай деб бақирар эди: “Сармояси эриб бораётган кишига раҳм қилинглар!”

Баъзи инсонларнинг мусибати ризқининг торлигидадир. Бу дунё имтиҳон дунёсидир. Бу уларга синовдир.

Улар ўзгаларга қўл чўзиш ўрнига оддийгина тижорат билан машғул бўлишди. Улардан садақа нияти билан бир нарса сотиб олинг. Улар билан нархда тортишманг, шартлашманг. Сизга керак бўлмаса ҳам сотиб олаверинг. Сўнгра керак бўладиган кишиларга бериб юборинг. Бу ўз навбатида иккита садақа ва бир ўқ билан икки қуённи уриш бўлади!

Инсонлар кўнглини олиш ибодат, ёдингиздан чиқмасин!

©️Абдулқодир Самарқандий

@temurazam
🔥4
Мунофиқ медиа. Золимнинг зулмини пашшадек, мазлуминг жавобини филдек кўрсатиш қудратига эга. Лекин аксар одамлар асл ҳақиқатни англаётгани кишини хурсанд қилади.

Гарчи ғарб давлатларининг ҳукуматлари босқинчи Исроилни қўллаётган бўлса ҳам, ўша мамлакат фуқароларининг аксари жафокаш Фаластин халқига хайрихоҳлигини кўрсатмоқда.

@temurazam
👍12
ҲАМАС террорчи бўлса, унда Исроил террорчи эмасми?

Бир нарсани тушунмайман:

– Урушни ҲАМАС бошлади, ўзи у террорчи гуруҳ, – деяётганлар, сизнингча, Исроил террорчи эмасми? Босқинчи эмасми? 75 йилдан бери террор қилмаётганмиди Ғазони? Мусулмонларнинг биринчи қибласини оёқости қилмаётганмиди?

– ҲАМАС шиаларнинг гуруҳи, суннийларга душман, – деяётганлар, сизнингча, яҳудийлар суннийми? Яҳудийлар шиалардан кўра бизга яқинроқми? Ғазони қонга ботириб келаётган кимлар эди ўзи?

Ҳатто БМТ бош котиби ҲАМАС ҳужуми йўқ жойдан пайдо бўлгани йўқ, деди. Зулм ҳаддидан ошганига ишора қилди. Фаластинни ҳатто душманлар ҳам тушуниб турган бир пайтда ичимиздаги қора кўзларнинг гапини қаранг...

© Алишер Назар
👍18👏4
Агар ҳайдовчи машина бошқараётганда чуқурни четлаб ўта олмаса, уни нўноқликда айбламанг.

У бу йўлнинг қанақа эканини билмасди.

Аммо кейинги сафар яна ўша чуқурга тушадиган бўлса, уни нўноқ дейишингиз мумкин.

Чунки чиндан ҳам хато қилди – ўтган гал тушган чуқурини эслаб қололмади...

@temurazam
🔥20👍16👏3
Шиорбозликда бизга етадигани йўқ. Булунғур туманидаги 13-мактабга тегишли бу сурат ижтимоий тармоқларда тарқаб кетгач, янгиланган экан.

Лекин бундай даъвоси баланд шиорларнинг замони ўтди. Илм масканларига керакдир, аммо кўприк, ошхона, дўконлар пештоқида ҳам шундай ҳайқириқ сўзлар борки, бундай қараб БМТга келиб қолдимми деб ўйлайсиз.

Шиорлар ортимиздан юрадиган янгиланишлар керак бизга.

@jonixonov
👍27🔥5
Қизиқ. Ўйларим чилпарчин бўляпти.

1. Америка, Европа каби давлатлар ўта қудратли, уларга бас келиб бўлмайди, деб ўйлаб юрардим. Исроилни ҳам шулар қаторига қўшардим. ХАМАС аталмиш бир кичкинагина гуруҳга қарши дунёнинг энг кучли давлатлари тарафидан энг кучли ҳарбий қуроллар бораётгани бу ўйимни чилпарчин қилиб юборди.

Демак, ХАМАС ва унинг тарафдорларида ҳам шунга яраша куч-қудрат бор экан-да, деб ўйлаб қолдим.

Ҳатто интернет узиб қўйилганда исроил ўзининг ваҳшийлигини яшириш учун эмас, кўрадиган талафотини яшириш учун шундай қилди-ёв, деган ўйга бордим.

2. Европа ҳақида гапирганимда тилимдан бол томарди. Уни ёмонлаганларга қарши:

- Нега ёмонлайсизлар, ахир бизга уй берган, жой берган, иш берган, бошимизни силаганлар шулар-ку, уларнинг инсонга бўлган ҳурматини қаранглар, бир-бирларини алдамаслиги, хиёнат қилмаслиги, бирлиги, бирдамлиги, бир-бирига ишониши, инсон қадрининг юксаклиги каби ҳолатларга қойил қолмасликнинг иложи борми? - дея эътироз билдирардим.

- Муқим ака, улар бу тараққиётга бошқаларни эзиш, мустамлака қилиш, қонини сўриш эвазига эришганлар, - дейишарди улар.

- Ўтмиш ўтди-кетди. Уни кавламаган маъқул. Ҳозирги ҳолатига қараб муомала қилаверайлик. Исломда ҳам ўтмиши кечирилади-ку, - дердим мен.

БМТнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюциясига қарши чиқилганда эса ҳайратдан қотиб қолдим.

Резолюцияда ХАМАСга қарши курашилмасин, дейилмади. Тинч аҳолини бомбардимон қилиш, қарияларни, аёлларни, гўдакларни ўлдириш тўхтатилсин, дейилди, холос.

Бунга қарши чиқиш - ҳаммаси, ўша гўдаклар ҳам ўлдирилаверсин, қирилаверсин, деган маънони англатадими?

Шукрки, ҳукумат бошқа, халқ бошқа эканини англайман. Халқ ичида бундай ваҳшийликка асло рози бўлмайдиганлар кўпчиликни ташкил қилади, деган яхши гумондаман. Акс ҳолда инсон зотидан нафратланиб қолган бўлардим.

3. Тараққий топган мазкур давлатларни ўта ақлли, оқилона сиёсат юритади, деб ўйлардим. Гўдаклар ўлимига тамошабин бўлиб туришгина эмас, ҳатто ҳисса қўшиш ҳолатини кўрганимдан кейин бу фикримдан қайтдим.

Уларнинг худоси - ЎЗ МАНФААТИ экан. Шу худоси йўлида ҳамма нарсасини - маънавиятини ҳам, инсонлигини ҳам қурбон қилиб юбораверар эканлар, деган хулосага келдим.

Аллоҳ бизни адаштирмасин. Инсоният золим ва мазлумларга ажралаётган шундай дамларда нимадандир қўрқиб ёки ниманингдир илинжида золимлар тарафида бўлиб қолишдан Ўзи асрасин.

© Муқим Маҳмуд
2023-11-01

@temurazam
👍30🔥2🤬2
Бойкот ҳақида

Бойкот қилиниши керак бўлган маҳсулотлар эълон қилиниши билан истеҳзоли саволлар пайдо бўляпти: қўлингда Айфон билан яҳудийнинг Фейсбукида шу ҳақда ёзяпсанми?

Бир нарсани аниқлаштириб олайлик: бойкот қилинаётган маҳсулотлар босқинчи исроилнинг Фаластин халқига уюштираётган геноцидини қўллаётган компанияларга тегишли.

Шахсан мен iOS ва Facebook эгалари сионистларнинг қон тўкишини қўллаганига гувоҳ бўлмадим.

Энг муҳим жиҳат: Айфон буюм, Фейсбук восита. Ана шу икки жиҳат бирлашганда биз мусулмонлар босқинчиларнинг зулми ҳақида бошқаларга маълумот етказяпмиз. Ўша ақллиларнинг гапига кириб булардан воз кечсак, медиа курашида ютқазамиз.

Салкам бир ойдан бери давом этаётган урушнинг тафсилотлари ҳақида кўпроқ ижтимоий тармоқлардан маълумот олаётганимиз бор гап-ку, тўғрими? Сизлар айтганидек ғазоликлар ҳам телефонларни улоқтириб, ижтимоий тармоқ орқали вазиятдан огоҳ қилишмаганида, у ерда нималар бўлаётганидан аксар одамлар бехабар қоларди.

Айнан медианинг кучи билан кўпчиликнинг эътибори Фаластинга қаратилди. Итларга ғамхўрлик қилувчиларнинг ғазоликларни ўлдирилишига бемалол қараётгани, камига қотилларни қўллаётгани маълум бўляпти.

Бойкот қилувчиларни мазах қилишни хуш кўрувчи дўстим, ишонинг, сиз ҳеч нарсага мажбур эмассиз. Бойкотга қўшилманг, бу сизнинг ишингиз. Бойкот қилишни аҳмоқона деб билинг, аралашмаймиз. Фақат бир илтимос, бойкот ҳақидаги постлар тагида ахлатингизни тўкиб кетманг, майлими? Сассиғи анча пайтгача кетмаяпти.

@temurazam
👍95🔥7🤬2
Forwarded from Shohruxbek Alibek
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Biz o‘zligimizni qanday asrab qolishimiz, qanday himoyalanishimiz kerak?

Til haqida maqolalari sabab ikki marta jiddiy tanqidga uchragan faxriy jurnalist Qulmon Ochildan javob.

“Men bilgan haqiqatlar” koʻrsatuvidan.

➡️ Kanalga qo‘shiling:
Deputat Shohruxbek
👍10👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kurash

Hayotimiz kurashlardan iborat.
Bizning eng katta jangimiz esa o'z nafsimiz bilan kechadi.
Kimdir unga g'olib kelsa, yana kimdir yengiladi.
Toki hayot ekanmiz, demak hali bizda imkon bor.
Axir bugun qolgan hayotimizning ilk kuni emasmi?!

Hech qachon umidsizlanmang, tushkunlikka tushmang.
Zero har bir qiyinchilikdan keyin bir yengillik bor.
Har bir qorong'u tunning bir tongi bor.


Men bu kurashda davom etaman!
Sizchi?!


Bosh qahramon: Sherzod aka Aripov
Rejissyor: Husayn Annaqulov
Tasvirchilar: Dilyorbek Sodiqov va Arsen Yomg'irov
G'oya muallifi: Muhammadali Eshonqulov

P.S. Videoni falonchiga yuboring demaymiz. Chunki bu qisqa metrajli film aynan Siz uchun maxsus ishlangan!
O'zgarishni istagan har bir "Tirik Inson" uchun...

#Upgrade_Marafon

@Muhammadali_Eshonqulov
👍21🔥3
Мен ҳам атеист бўлардим...

Синфга янги ўқитувчи кириб келди ва ўқувчиларга мурожаат қилди:
— Салом болалар! Менинг исмим Георгий ва мен атеистман. Энди сизлар ҳам менга ўхшаб ўзингизни таништиринг.
Биринчи ўқувчи:
"Менинг исмим Настя ва мен атеистман", - деди.
Кейинги ўқувчи:
"Менинг исмим Илья ва мен атеистман", - деди.
Кейин бошқа ўқувчи турди ва деди:
"Исмим Умар, мен Худога ишонаман ва мен мусулмонман".
Ўқитувчи уни саволга тутди:
— Умар, сен нега мусулмонсан?
Умар:
— Менинг ота-онам мусулмон, дўстларим ҳам мусулмонлар.
Ўқитувчи:
— Умар, яхшилаб ўйлаб кўр, агар сенинг ота-онанг ва дўстларинг аҳмоқ бўлишганида нима бўларди?
Умар ажойиб ҳозиржавоблик билан:
— Унда мен ҳам атеист бўлардим, - деди.

@temurazam
👍106🔥18👏13🤯6
Икки кун олдин бир танишим телефон қилди. Салом-аликдан кейин “Олимжоннинг судига бордингларми” деб сўради. “Йўқ” дегандим, “у сенларнинг судингга етиб келганди” деди. Ёнимда одам борлигига ортиқча тортишиб ўтирмадим.

“Бизнинг судимиз” — Жаҳонгир Улуғмуродовнинг суди бўлса керак. Ҳа, унинг судларига Олимжон келган, Аллоҳ рози бўлсин. Лекин шахсан мен бир мартагина борганман, ўшанда ҳам киролмай қайтганман. Бир гал уйига бориб, онасини видеога олганман. Ўша пайтда Жаҳонгир билан бирга ишлаганим учун “бизнинг судимиз”га айланган шекилли.

Илгари кўпчилик танишлар “сизга маза, кўп саёҳат қиласиз” дейишарди. Уч ой бўлди, сафаргаям чиқмайман. Сабаби фарзандимнинг мактаби, ўзимнинг ишларим кўпайгани сабабли Тошкентдан чиқишим қийин бўлиб қолган.

Буларни айтаётганимнинг сабаби, хоҳласам ҳам судга боришим имконсиз эди. Агар мен бирор нарсага гувоҳ бўлган ва боришим Олимжон учун фойдали бўлишини аниқ билсам, чорасини топиб борган бўлардим. Аммо ҳозирги ҳолатда менинг боришим ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

Биринчи суд мажлиси куни фейсбукда фарғоналик ҳамкасбимизга “Судга бордингизми” деб савол беришди. У киши биъзи сабабларга кўра бора олмаганини айтди. Мен шу нарсани тўғри тушундим, узр қидирдим.

Олимжонни тўрт йилдан бери биламан. У йигит дўстим, қадрдоним. Унинг судига имкон топсам, боришим керак. Бироқ бунга мажбур эмасман. Ота сифатида аввало фарзандларим олдидаги мажбуриятимни бажараман. Ва юқорида айтдим, боришим воқеалар ривожига таъсир ўтказишига ишонганимда, аниқ борардим.

Шунақа иддаоли муносабатни тушунишга қийналаман, тўғриси.

Ҳаммага маълум қилиб қўяй, аввало Аллоҳ асрасин, кун келиб мен билан боғлиқ қандайдир нохуш вазият бўлса, бирор одам келишга мажбур эмас. Ҳозирги суд тизмини кўриб айтяпман, кимнингдир бориши ҳеч нарсани ўзгартирмаяпти.

Кимнингдир судига бориб, унга, оиласига руҳан далда бермоқчи бўлсангиз (ўзи фақат далда бериш мумкин холос) кейинчалик бу ишингизни миннат қилмаслигингизга ишонсангизгина қилинг.

Бошига мушкулот тушган барчага Аллоҳ нажот берсин. Барчамизни ЎЗИ ҳақда собитқадам қилсин.

@temurazam
👍31🔥7🤬6👏1
Фаластин

Ҳар лаҳза бомбалар остида қолиб,
Қони дарё бўлиб оққан Фаластин.
Кемтик кўнгли замин аҳлидан совиб,
Самога умид-ла боққан Фаластин.

Ўнгдан ҳам, сўлдан ҳам, ердан ва кўкдан,
Устига қузғундек ташланди душман,
Шунда ҳам терс кетмай, матонат билан,
Юрт учун жонини тиккан Фаластин.

Қирилди кексалар, мурғак болалар,
Муштипар оналар, сўлди лолалар,
Кўзидан оқизиб қонли жолалар,
Бағрини куйдирган, ёққан Фаластин.

Ғаним бошга оғир кулфат солса ҳам,
Ҳеч бир озуқасиз, сувсиз қолса ҳам,
Тинимсиз ҳужумдан буткул толса ҳам,
Сабот нишонини таққан Фаластин.

Қамал ичра қолиб, тополмай йўлин,
Дўстлари ёрдамга узатмай қўлин,
Шунда ҳам айбламай ўнгин ва сўлин,
Мардлик мазмунини чаққан Фаластин.

©️Муқим Маҳмуд

@temurazam
🔥29👍21👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамиятимизга қандай жинсий тарбия керак?

Бугунги кунда жамиятимизда муҳим бўлган мавзулардан бири "Жинсий тарбия" ҳисобланади.

"Алоҳида мавзу" лойиҳасида ушбу мавзу атрофлича муҳокама қилинган. Суҳбатни томоша қилиб, ўзингиз учун хулоса оласиз деган умиддамиз!

Суҳбатни томоша қилинг!

👉 https://youtu.be/LsKQat35gx8
👍16
АТЕИСТ

1811 йил 25 мартда инглиз шоири Перси Биши Шелли атеизмнинг зарурлиги ҳақида нашр қилган рисоласи учун Оксфорд университетидан ҳайдалган.

Бечора атеистларга ҳар қанча ачинса арзийди. Бундан кўра қийин хасталик йўқ дунёда. Ажойиб санъатида, дақиқ махлуқотларида, бу кенг коинотдаги гўзал тартиб-интизомида Аллоҳни кўра олмаган кўзлар кўрдир. Бундан ўтадиган кўрлик йўқ! Бу басират кўрлигидир.

Бир қизиқ латифа бор:
Атеистлардан бирининг отаси ўлиб қолибди. Унга мусулмон дўсти таъзия билдирибди:

“Бериш ҳам, олиш ҳам табиатнинг иши. Ундаги ҳамма нарса тасодифдир. Сабрингни қиймати йўқ. Жазавага тушишингни фойдаси йўқ. Ҳеч кимдан ҳеч нарса кутма.

Ўликнинг ҳам , тирикнинг ҳам қиймати йўқ. Биз дўстинг Стефан айтганидек фақатгина кимёвий чиқиндилармиз. Йўқ бўлиб кетамиз. Ўлиш учун пайдо бўлганмиз.

Йўқликдан йўқликка кетиш учун келганмиз. Боқийлик кучлиларга хос. Отанг бузуқ ва заиф бўлмаганида маймунлар каби ўлмаган бўлар эди.

Афзал нав ҳукмрон бўлиши учун ҳали табиат албатта ундан яхшироғини танлайди. Табиат ажрингни буюк қилиб берсин. Саъй-ҳаракатингга мукофот берсин.

Отангга Дарвиннинг “Навларнинг асли” китобидан бир-икки варақ ўқиб қўй. Шояд маймундан тиканга айланса! Саломат бўл!”.

Ўлимнинг устидан албатта кулиб бўлмайди. Бизнинг барчамиз мусулмонми, кофирми барибир ўламиз. Ёзилган бу таъзия қанчалар ёқимсиз бўлмасин, атеистникичалик жирканч эмас.

Атеист бизга: “Аллоҳинг йўқ!”, демоқда. Мана бу энг жирканч гап!
Гоҳида кўз очилиши учун белдан пастга зарба бериш лозим бўлиб қолади.

Атрофидаги барча нарсада Аллоҳни кўра олмаган инсон ҳеч нарсани кўрмайди!

Ҳа айтмоқчи, суратдаги санъат асари муаллифи Аллоҳ таоло!

© Абдулқодир Самарқандий
👍34🔥8👏1
Фаластинликларни деҳуманизация қилиш, инсон ўрнида кўрмаслик ғарб медиаси қатлиомни ёритишида яққол сезилади.

Масалан, исроилликлар ўлса, ББС мухбири уларнинг оиласига боради: оилавий суратларини кўрсатади; ўлганнинг яқинлари гапирса, уни шунчаки таржима қилинмайди, балки, таржимани актёр ўқиб беради, йиғи овозларини ва бурнини тортиб пиқиллашларигача. Буни кўрган ва эшитганларда уларга нисбатан ачиниш ҳисси уйғонади, "Улар ҳам биздек одам экан", дейди.

Фаластинликларни эса ҳеч ким исмини ҳам, суратини ҳам кўрсатмайди. Улар шунчаки статистика, юзсиз, номсиз жонзотлар, гўё...

© Файзиддин Мўмин
🔥26👍3🤯3
Бир кампирнинг жуда шўх, эркатой етти ёшли невараси бўлган. Қўшнининг болалари эса ундан бироз ёшроқ, айни пайтда ювош ва одобли ака-ука бўлганлар. Анави эркатой уларга тинимсиз озор бериб юрган.

Бир куни жонидан тўйиб кетган ака-укалар бирлашиб, эркатойни шу қадар дўппослаганларки, ўлиб қолишига оз қолган.

Зукко кампир дарҳол бир ош қилиб, қўшнининг болаларига чиройли кийимлар олиб, уларни йўқлаган ва бундан кейин невараси билан дўст бўлишларини тайинлаган...

Нетаняҳуда шу кампирчалик ақл ёки ўзининг яқинларига ғамхўрлик ҳисси бўлганида гаровдаги одамларини аллақачон қутқариб олган бўларди, деб ўйлайман.

Назаримда гаровдагиларнинг тирик қайтишлари унинг манфаатларига тўғри келмайди, шекилли.

@mahmudiylar
👍27🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳмаджонов Мирзиё 4 ёшда. Хасталик ташхиси нефрит буйрак кассаллиги, 1-гуруҳ ногирони.

Болани операция қилиш керак. Оиласининг имконияти йўқ. Азизлар, операция ва дори-дармонлар учун маблағ зарур. Сахий инсонлар, бу оила сизнинг ёрдаминигизга мухтож.

Манзил: Наманган вилояти, Норин тумани.

🇸🇱Uzcard карта раками:
8600 0609 0204 2630
💳humocard раками:
9860 1601 3083 7000
Vizacard раками:
4231 2000 0913 6291
Идрисова Феруза (онаси) номида
+99890 215 62 63
+99850 551 32 90
👍9
Тавба эшиги очиқ...

Тасаввур қилинг, бир дўстингиз билан шерикликда бизнес бошладингиз. Маълум вақт ўтиб билдингизки, ўша дўстингиз умумий кассадан 1000 доллар пулни ўғирлаган. Шу пайтда нима қиласиз? Ўйланмай айтиш мумкинки, 99,9 фоиз одам ўша шерикдан воз кечади. Бир марта ўғрилик қилди, яна қилади дейди.

Яна тасаввур қилайлик, қанча гуноҳимиз бор? Роббимизнинг ғазабини келтирадиган ишларимизнинг адади қанча? Аллоҳ таоло бизнинг тавбаларимизни рад қиладими? Шу бандам мана шу гуноҳини яна такрорлайди деб, бизни ноумид қўядими? Асло! Парвардигори оламнинг марҳамати шу қадар кенгки, у тавба қилган бандаларини яхши кўради. Бир гуноҳимиздан 1000 марта тавба қилган бўлсак, 1001-сини ҳам қабул қилади.

Аллоҳ таоло бизнинг гуноҳларимизни сатр қилади. Ўзимизни ўнглашимиз учун муҳлат беради. Ҳаддимиздан ошсакгина, бизни жазолайди. Шунда ҳам тавба қилсак, тавбамизни қабул қилаверади.

«Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг (Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, бировни ноҳақ ўлдириш каби) катталаридан сақлансангизлар, қилган (кичик) гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил – жаннатга киритурмиз» («Нисо» сураси, 31-оят).

Тавба қилишга кеч эмас. Аммо тавба қилгандан кейин, ўша ишни такрорламаслик ўта муҳим. Ўзимиз билган гуноҳимизни бугуноқ ортга ташлайлик.

Аллоҳнинг тавба эшиклари доим очиқ. Биз умид эшикларини ёпмайлик...

@temurazam
👍32👏3