Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳалол аниқ, ҳаром аниқ. Аммо уларнинг ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар уни билмайдилар. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва обрўсини сақлабди. Ким тўсиқ атрофидаги чўпонга ўхшаб шубҳали нарсаларга ўралашиб қолса, унга тушиб қолади. Огоҳ бўлингларки, ҳар бир подшоҳнинг чегараси бўлади. Аллоҳнинг Ердаги чегараси У Зот ҳаром қилган нарсалардир. Огоҳ бўлингларки, танада бир парча гўшт бор. Агар у тузалса, бутун тана тузалади. Агар у бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлингларки, у қалбдир”, деганларини эшитганман” (Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари, Аҳмад, Доримий, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривояти).
@temurazam
@temurazam
#ДИЁНАТ
Муҳтарам мусулмонлар! Масжидда жамоат ҳолда намоз ўқир экансиз орқа сафда болаларнинг кулги овози эшитилмаса келажак насллар ҳалокатидан қўрқинг!
Туркия жумҳурияти Диёнат ишлари вакилли
FB

Бирорта миллатни урушсиз енгмоқчи бўлсангиз ёшлари орасида очиқ-сочиқлик ва зинони кенг тарқатинг.
Салоҳиддин Айюбий
@temurazam
Салоҳиддин Айюбий
@temurazam
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дини ва хулқидан рози бўлган кишингиз совчи бўлиб келса, каримангизни унга никоҳлаб беринг. Бундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва фасод бўлади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, агар унда... бўлса ҳамми?» дейишди. У зот: «Дини ва хулқидан рози бўлган кишингиз совчи бўлиб келса, каримангизни унга никоҳлаб беринг», деб уч марта айтдилар».
Имом Термизий ривояти.
Изоҳ: Бу ҳадиси шарифдан дини ва хулқи яхши бўлган йигитнинг энг муносиб куёв бўлиши қаттиқ таъкидлангани келиб чиқмоқда. Сўралган қиз ёки аёл бундай совчига берилмаса, фитна ва фасод қилинган бўлар экан. Саҳобалар бу гапни эшитиб, «Агар ўша одамда фалон-фалон сифатлар бўлса-чи» деб қайта-қайта сўрашса ҳам, у зот сўзларини уч марта қайта такрорладилар. Бу ҳам диндорлик ва ҳусни хулқнинг нақадар улуғ сифат эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Куёв танлаш пайтида ушбу набавий маслаҳатларга амал қилсак, энг тўғри йўлни тутган бўламиз.
@arabicuz

Мен бир нарсани тушунмайман. Биз одамларга динни илиниб, унинг яхшиликларидан баҳраманд бўлишларига уннаб ётибмизу, баъзилар уларни диндан чиқаришга ишқибозлар! Салга мунофиқ, кофир деб айблаб кетадилар.
Савол: Сиз одамларни Аллоҳнинг динига чақирувчимисиз ё ундан чиқарувчи? Ва аслида ҳукм қилиш ҳуқуқини қаердан олдингиз?
Савол киноя ўлароқ берилди.
©Мубашшир Аҳмад

#ҚУРЪОН
“Сизларни дўзахга нима киритди? Улар: “Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик. Ва мискинларга таом бермаган эдик. Ва ботилга шўнғувчилар билан бирга шўнғир эдик. Ва қиёмат кунини ёлғонга чиқарган эдик. Токи бизга ўлим келгунича”, дерлар” (Муддассир сураси, 42‑47‑оятлар).

ИККИ ДЎСТНИНГ ЙИҒИСИ
Умарул Форуқ ўз халифалиги даврида таниқли саҳобалардан Абу Дардо розияллоҳу анҳуни Шомдаги бир амалга тайинламоқчи бўлди. У аввалига тайсаллаб кўнмай турди. Аммо халифа сўзида қатъий туриб олганидан сўнг рози бўлиб, ўз шартларини қўйди: “Уларга Роббиларининг Китобини, Пайғамбарнинг суннатини ўргатишимга, жамоат намозини ўқиб беришимга рози бўлсанг, майли, вазифани қабул қиламан”.
Ҳазрати Умар рози бўлгач, янги волий Дамашққа жўнаб кетди. У ерда одамларнинг роҳат-фароғатга берилиб, дунё тўплашга киришиб кетишганини кўрди ва тезда халқни масжидга тўплаб, шундай хутба қилди: “Сизларга не бўлдики, олимларингиз кетиб бормоқда, жоҳилларингиз улардан ҳеч нарса олиб қолмаяпти?! Сизларга не бўлдики, Аллоҳ таоло Ўз зиммасига олган нарсага иқбол қилиб, сизнинг зиммангизга юклаган нарсани тарк этяпсиз?! Сизларга не бўлдики, емайдиган нарсангизни тўплаяпсиз, яшамайдиган биноларингизни тиклаяпсиз, етиша олмайдиган орзуларингизга интиляпсиз?!”
Кейинроқ мўминлар амири Умар ибн Хаттоб Ислом ҳукми остидаги вилоятларни текшириш асносида Шомга ҳам келди. Ярим тунда дўсти Абу Дардони зиёрат қилгани борди. Чироқ йўқ хонада икки дўст суҳбатлашиб ўтиришди. Ҳазрати Умар қоронғуда пайпаслаб, дўсти қум-тош устида яшаётганини, эгнида ҳам юпунгина кийим борлигини пайқади. Амир яна пайпаслаб билдики, Абу Дардонинг кўрпа-ёстиғи ҳам йўқ экан, Бундан хижолат бўлиб кетган халифа ундан ўзи юбораётган маошларни қаерга сарфлаётгани ҳақида сўради. Шунда Абу Дардо “Эсингдами, эй Умар, Расулуллоҳ алайҳисалом “Сизларнинг дунёдан оладиган насибангиз мусофирнинг хуржунидаги озуқаси каби бўлсин!” демаганмидилар?!”
Ўша куни икки дўст йиғлаб тонг оттиришди.
Аҳмад Муҳаммад Турсун

Бу жамият хавф ваҳимасидан азият чекади. Бахтдан хавфсирайди, қўрқади. Соддаликдан, кўздан, одамларнинг гапидан, ҳамма нарсадан қўрқади.
Фақат... Аллоҳдан эмас.
Айман Ёғий
@temurazam
Фақат... Аллоҳдан эмас.
Айман Ёғий
@temurazam
Муҳаббат нималигини биласизми?
Муҳаббат бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин азон айтишни тўхтатган Билолдир.
Муҳаббат бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин Мадинада яшолмай, уни тарк этган Билолдир.
Муҳаббат бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини узоқ вақт зиёрат қилмагани учун тушида Пайғамбар алайҳиссаломни кўрган ва: "Бу қандай жафо бўлди, эй Билол", деган сўзларини эшитиб уйғонгач, йиғлаб Пайғамбар зиёратларига жўнаган Билолдир.
Муҳаббат бу – тунда Мадинага келиб, Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларни излаб топиб, улардан бомдод азонига изн сўраган Билолдир. Ўшанда азонни эшитган Мадина йиғидан ларзага келганди. Мадина мана шундай ҳаяжонли онларга ҳеч қачон гувоҳ бўлмади.
Муҳаббат бу – Шомдаги қўшинга Умар розияллоҳу анҳу азон айтиб беришни сўраган ва "Ашҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ"га келганда тўхтаб қолиб йиғлаган ва қўшинниям йиғлатган Билолдир. Энг қаттиқ ва энг кўп йиғлаган Умар эдилар.
Муҳаббат бу – ўлим тўшагида ётганда "Эртага севганим Муҳаммад ва асҳобига етишаман", деган Билолдир.
Муҳаббат бу – ушбу сатрларни ўқиётганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Билолдек севиб, унингдек тўлғониб, кўзлари жиққа ёшга тўлган Сиздир.
Муҳаббат бу – Умарлар фатҳ қилган ва Билоллар яшаган Шом диёридаги ҳозирги мусибатлардан эзилган ва Худога ёлвориб дуолар қилган Сиздир.
Мубашшир АҲМАД

Forwarded from Blogerlar Chempionati
Болалик сайри ёхуд ўзи учар гиламлар... - Муҳаммад Темур Аъзам
Кунларнинг бирида сабрим чидамади. Опам кўрганларни мен ҳам кўришим керак деган ўй тинч қўймасди. Опам ота-онамизнинг нима қилаётгани ҳақида гапира бошлаганда шартта кўрпани очдим. Қарасам ётган жойимизда турибмиз. Опам бу ҳақда мени огоҳлантирганди. Ҳўрсинганча уйқуга кетдим.
Батафсил: http://blog.xabar.uz/post/bolalik-sayri-yoxud-ozi-uchar-gilamlar
Каналга қўшилинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEmNVlaH0sxBn8De6w

“Ўз бекатингга етиб бордингми — туш! Етар ўтириш! Туш!”
Асом Талима томонидан ёзилган.
Ал Азҳар ўз шайхлари ва шогирдлари билан қадим тарихга эга. Агар ҳукмдорлар жамиятга зиён етказгудек бўлса, Азҳарнинг уларга насиҳатлар, таклифлар бергани, уларнинг сиёсий бошқарувига тузатишлар киритгани тарихдан маълум.
Бунга ёрқин мисол шуки, аввалроқ Миср ҳукмдори унинг номзоди Азҳар олимлари томонидан маъқуллансагина сайланиши мумкин бўлган. Азҳар қошида Фатволар қўмитаси бўлиб, қонунсизликка қарши чиқарилган кўп сонли фатволари ҳамда уларнинг мавжуд тартибга нисбатан инқилобий характерга эгалиги боис, унга «инқилобий қўмита» деб ном беришган.
Бироқ бу тарихий ва ўтмишда қолиб кетган факт эмас. Бугунги кунларда ҳам биз давлат раҳбарлари ва улар томонидан олиб борилаётган сиёсатни синчковлик билан кузатиб, уларнинг ҳеч бир хатоси эътиборсиз қолишига йўл қўймай, уни тузатиш ва адашган одамни тўғри йўлга бошлашга тайёр турган Азҳар олимларини кўряпмиз.
Шайх Исмоил Содиқ Адвийни юқори лавозимга — Азҳар кафедрасига у ерда раислик қилган Шайх Сайид Муҳаммад Тантавийнинг ўрнига ўтказишларидан бир неча йил олдин имом-хатиб бўлиб ишлаган. Кунлардан бир куни шайх Исмоил Содиқ Адвий ҳар душанба куни ўтадиган тафсир дарсида сўз қуйидаги оят шарҳи ҳақида борди: «Ҳар бир умматнинг ажали бор. Ажаллари келган вақтида бирор соатга кетга ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар» ("Аъроф" сураси, 34-оят).
Бу Миср президенти Ҳусни Муборакнинг учинчи муддатга қайта сайланиш имконини берувчи янги қонуннинг киритилиши юзасидан муносабат сўралаётган вақтда юз берди. Бир одам бу мавзуда гаплашиш ёки мазкур жиҳатга ишора қилишни истади. Аммо ушбу шарҳ тегишли бўлган оятнинг жорий сиёсат ёки кундалик ишларга умуман алоқаси йўқ эди.
Шунда шайх Исмоил Содиқ Адвий Азҳарда қўлланилган бир ҳийлани ишга солди. У шундай деди: “Мен зоти олийлари Шайх Банна билан кетаётган эдим. Биз ўз бекатимизга етиб бордик. Шунда Шайх Банна менга: “Қулоқ солинг, шайх Исмоил. Поезд ва йўл ҳаёт ва эгалланадиган мансабларга сингаридир — сен ўз бекатингга етиб бордингми, демак тушиш керак”, деди.
Сўнг Шайх Исмоил мазкур сўзларга мурожаат қиларкан, оятнинг ушбу маъносига мисрча лаҳжада урғу берди: “Яъни ўз бекатингга етиб бордингми — туш! Етар ўтириш! Туш! Бас! Бу сенинг бекатинг! Туш! Ва ўз бекатингдан ўтиб, бошқасида тушиш ярамайди!”
Масжидда кулги кўтарилди. Ундаги аудиторияга шайх етказмоқчи бўлган маъно аён бўлди. Бироқ ҳалиги бечора одам айтди: “Аллоҳ уни кечирсин!” Шайх Адвий сўради: “Кимни?” У киши жавоб берди: “Шайх Баннани”. Шайх Адвий асабийлашганча: “Сени ҳам кечирсин!” деди.
Рус тилидан эркин таржима

Улуғ саҳобийларидан Абдуллоҳ ибн Умар Маккада, ҳазрат Умар хонадонида, ҳижратдан ўн тўрт йил олдин дунёга келди. Куняси – Абу Абдурраҳмон. Отаси имонга келгач, у ҳам кичик ёшида мусулмон бўлди. Болалигиданоқ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўп вақт бирга бўлгани сабаб энг кўп ҳадис ривоят қилган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан илм ўрганган саҳобийлардан саналади.
У зот нопок ва шубҳали нарсалардан сақланар, дунё муҳаббатидан узоқ, ҳар ишда жуда диққатли эди. Кечки таомни ҳеч қачон шериксиз емас, оч қолмасдан таомланмас, жуда оз ерди. Ироқдан зиёратига келган бир дўсти у кишига дори бериб, айтди: “Бу овқат ҳазм бўлишини осонлаштиради”. “Унда бу дорини бошқа бирортасига бериб юбор, – дедилар Ибн Умар. – Чунки мен шу пайтгача бирор марта қорним тўйгунича овқат емадим, бундан кейин ҳам бу дори менга керак бўлмайди”.

#Шаъбон
Агар кимда ким Шаъбон ойида кўпроқ рўза тутишга қодир бўлса, марҳамат, рўзани кўпайтирсин. Қайси кунлари тутишининг мутлақо фарқи йӯқ. Лекин ким кӯп кунлар тутишга қодир бўла олмаса, душанба ва пайшанба кунларида рўза тутгани маъқул.
Дониёр қори (Файз)

Forwarded from Xushnudbek.uz
Байрам арафасида телеэкранларда «1941-1945» формати трендга айлантирилганини сира тушунмайман. Иккинчи жаҳон уруши 1939-1945-йилларни ўз ичига олган. Бу тарихий факт. Русларнинг шовинистик сиёсати натижасида фақат Гитлер СССРга ҳужум қилган кундан урушни бошланган деб ҳисоблаш, бугунги кун учун актуал бўлмаслиги керак. «Қолганлар билан ишим йўқ, фақат менга тааллуқли бўлган қисминигина тан оламан» деган ғоя унчалик тўғри эмас. Мантиқан олиб қаралса, аслида СССРга ҳужум 1939 йил 1 сентябрь куни немис аскарлари Польшага киритилгандаёқ бошланганди.
Бизнинг бугунгача бўлган сиёсатимизда «Буюк ватан уруши» атамаси истеъмолдан чиқарилган эди ва менимча бу тўғри қарор бўлган. «1939-1945» форматидан фойдаланишда давом этишимиз керак. 1939-1941 йилларда уруш натижасида азият чеккан бошқа давлатларнинг миллионлаб халқи ҳаққи-ҳурмати учун ҳам шу ишни қилиш керак. Буларнинг барчаси ИМҲО, албатта.
Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин! Юрт тинчлиги учун жонини фидо қилганларни Аллоҳ ўз раҳматига олсин, илоҳим.

#Латифа
Хотинига айтяпти:
- "Тез тиббий ёрдам" чақир, мазам бўлмаяпти, ўлиб қоламан.
- Телефонингизнинг паролини беринг, очолмаяпман.
- Бўлди, керакмас. "Ҳар бир жон ўлим (шароби)ни тотгувчидир"..
Жосим Мутаввиъ

ЖУМА МУБОРАК!
Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
Забони зикрдан тинмаганларга.
Кибр тулпорига минмаганларга,
Жума муборак...
Фақат халол луқма егувчиларга,
Нафсин Аллоҳ учун енгувчиларга.
Расулим Муҳаммад(Алайҳиссалом) дегувчиларга,
Жума муборак...
Шанбада яҳудий синагог топса
Якшанба насроний черковга чопса.
Жумада масжидда мўминлар эса...
Жума муборак.
Етим-у беванинг холин сўрганлар,
Дунё яйловидан савоб ўрганлар.
Мени Аллоҳ учун яхши кўрганлар,
Жума муборак
Қалби ҳуррамликка тўлгувчиларга,
Дард гули ишқ туйса сўлгувчиларга,
Иншааллоҳ, жаннатий бўлгувчиларга,
Жума муборак...
Дард кирмасин кўнгил худудингизга,
Аллоҳ соғлик берсин вужудингизга.
Иблис хасад қилсин сужудингизга,
Жума муборак.
Етим-есирларни йўқлагувчилар,
Савобни хирмондек тўплагувчилар.
Эй бир кун Кавсарни хўплагувчилар,

«Агар Аллоҳ бу умматни азоблашни хохлаганида эди, уларга Рамазон ойи ва “Ихлос” сурасини ато қилмас эди».
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу
@temurazam
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу
@temurazam
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Тошкент шаҳрига янги вақтинча бош имом-хатиб тайинланди
https://azon.uz/content/views/9295
Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ

#Жума
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳеч бирингиз ўзига яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам яхши кўрмагунича мўмини комил бўла олмайди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Комил мўмин бўлиш илинжида айтмоқчиманки, бугун албатта жума намозига чиқинг.