“Jahon school” тақдимотидан кейинги ўйлар
Кеча YouTube орқали янги очилган “Jahon school” хусусий мактабининг тақдимоти бўлиб ўтди.
“Cambridge” ўқув марказидаги муваффақиятли фаолияти билан танилган Жаҳонгир Пўлатовни янги миссия бошлагани билан табриклаймиз.
Умид қиламизки, “Jahon school” жамоаси ўз олдига қўйган мақсадларига эриша олади.
Таълим соҳасида кўзга кўринган мутахассислардан бири бўлган Жавоҳир Иззатуллоҳ ҳамда мен ҳурмат қиладиган Шоҳрух Абдуллаевни жамоа сафида кўриб, қўйилган мақсадлар шунчаки баландпарвоз гаплар бўлиб қолмаслигига ишончим ортди.
Агарда видеони кўра олмаган бўлсангиз, марҳамат, томоша қилинг. Видео сўнгида конкурс ҳақида маълумот берилган. Унда қатнашинг ва қимматбаҳо совғага эга бўлинг.
https://youtu.be/_T-3Rk7Vbnw?si=LsPjgnZwIcrmwDCQ

YouTube
2025-yildagi eng katta yangilik — YANGI LOYIHA!
Ta’lim sohasidagi qarashlaringizni tubdan o’zgartirish, yoshlarga sifatli ta’lim tizimini yaratib berish uchun Yangi loyihaga start beramiz.
Umid qilamizki, bu loyiha orqali yosh yigit-qizlar o’zlari istagan ta’lim olib yuqori marralarni zabt erishadi va…

👍8👏2😁2
Forwarded from Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
РАСМИЙ БАЁНОТ
Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи васийлар кенгаши раиси, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси, устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) 2025 йилнинг 8 май, пайшанба куни тонгда Истанбулнинг Баҳчешеҳир мавзеидаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилди. Шу куннинг ўзида адвокатлари иштирокида дастлабки суриштирув ўтказилди. Ўша куни адвокатларига билдирилган охирги маълумотга кўра, суриштирувдан сўнг Истанбулдаги Депортация марказига (Geri Gönderme Merkezi – GGM) ўтказилиши, эртасига – 9 май, жума куни у ердан қўйиб юборилиши керак эди.
Аммо орадан 4 кун ўтган бўлса-да, Иммиграция бошқармаси (Göç İdaresi) домланинг қаердалиги, соғлиғи ва суд жараёни ҳақида адвокатларига ҳам, яқинларига ҳам ҳеч қандай маълумот бермаяпти. Ваҳоланки, Туркия қонунчилигига кўра, назоратда ушлаб турилган шахснинг оиласига бу ҳақида маълумот берилиши, унинг ўзига ҳам яқинлари билан мулоқот қилишга изн этилиши белгилаб қўйилган. Ҳозиргача ҳатто адвокатлари ҳам домладан бирор хабар ололмаётганидан, ақалли қаерда сақланаётганини ҳам билолмаётганидан оиласи ва яқинлари асосли равишда хавотирга тушишмоқда. Боиси устоз Мубашшир Аҳмад узоқ йиллардан бери қандли диабет ва юқори қон босимидан азият чекиб келади ҳамда мунтазам равишда инсулин ва бошқа дорилар қабул қилишга мажбур.
Бу борада қандайдир маълумот, янгилик бўлиши билан сизларни хабардор қиламиз. Бу орада урчиши мумкин бўлган ҳар қандай асоссиз хабарларга эътибор бермаслигингизни сўраймиз.
Дуоларингиз билан қўллаб туринг.

🔥24👍8🤯4😁1
Туркияда яшаб ижод қилиб келаётган Мубашшир Аҳмад домла Ўзбекистонга экстрадиция қилинибди.
Аммо билишим бўйича на Туркия томони, на Ўзбекистон бу ҳақда расмий баёнот бергани йўқ. Эҳтимол ҳуқуқ меъёрларидан ташқаридаги келишув бўлгани учун ҳам ҳар икки томон баёнотга шошилмаётгандир.
Домлага Аллоҳдан офият сўраймиз.

🤬68👍11🔥8🤯5😁3
Мубашшир Ахмадни Ўзбекистон халқига, ватанга бирор бир шаклда ёмонлик қилгани ва истаганини кўрмаганман. Аксинча уларнинг мамлакат ёшларини илмли, зиёли, миллий қадрият ва аҳлоқ мезонлари асосида тарбия топишлари учун жон куйдиргани, бу борада юқори идоралар, парламентга қадар мурожаат қилганига гувоҳ бўлганман.
Мубашшир Ахмад ҳам миллий, ҳам диний ҳам дунёвий мезонларга мос замонавий демократик ватанпарвар шахслардан бири.
Бугун унинг атрофида бўлаётган ишлар Сталин қатағони давридагидек "истасалар йўлда турган симёғочданам айб топишга уста" ёвуз НКВДчиларнинг усулларини эслатмоқда.
Марказий Осиё, туронлик зиёлилар бошига қирғин келтирган НКВДчиларнинг ҳақиқий меросхўрлари орамизда ҳамон яшаб келаётгани ҳақиқий фожиамиз.
Умид қиламизки, кимдир бу бўлаётган адолатсизликларга чек қўяди. Соғлом фикр қайтади ва эркин фикрли, жамиятни манқуртлаштиришга қарши турганларни ёмонотлиқ қилиш, қамаш, йўқ қилиш кампанияси ҳам тўхтайди.
©️Расул Кушербаев

🔥66👏19👍8
Маҳбусликнинг 5-куни
Бугун, 2025 йил, 15 май, пайшанба.
Кеча 14 май, чоршанба куни кечки пайт Устознинг яқинларига “ичкаридан” хабар берилишича, давлат адвокат тайинлаган. Ўша адвокат, имкони бўлса, яқинлари билан учрашув ташкил қилишини билдирган. Аммо бугун адвокат учрашувнинг иложи бўлмаганини айтган ва Устознинг саломатликлари қониқарли аҳволдалиги, дорилари ҳам ҳозирча етарли эканини айтиш билан чекланган.
Ҳолбуки, икки ваколатли адвокатлари бир неча кундан буён Устоз билан кўриша олмаяпти, ҳатто айнан қаерда сақланаётгани ҳақидаги ҳуқуқ-тартибот идораларига берган сўровлари ҳам жавобсиз қолмоқда.
Бундай қонунсизлик ҳолати Устоз Мубашшир Аҳмаднинг оиласи, яқинлари ва кенг жамоатчиликни ҳақли равишда хавотирга туширмоқда ва ижтимоий тармоқларда ҳар хил тасдиқланмаган хабарларнинг урчишига сабаб бўлмоқда.
©️Azon Global

🤬44👍9🔥9🤯3👏2😁1
9 ёшли Ширинабону оғир суяк касаллиги — рахит билан оғримоқда. Бу касаллик натижасида унинг оёқлари деформация бўлган ва юришида жиддий муаммолар бор.
Шифокорлар унга темир қўйиш орқали жарроҳлик амалиётини зудлик билан ўтказишни тавсия қилишган.
Ширинабонунунг онаси — ижарада яшовчи, ёлғиз она. Маблағ етишмаслиги сабабли
Сизнинг сахийлигингиз Ширинабонунинг соғлиги, келажаги ва умидини сақлаб қолиши мумкин!
Эҳсон қилган сахий инсонлар
Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
“Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир”.
Платик карталар онасининг номида Исакова З.
HUMO: 9860 0824 9457 8568
UZCARD: 8600 3141 4740 5817
Боғланиш учун тел.: +998919905660

👍7🤬1
Мубашшир Аҳмад домла (Алишер Турсунов)
8 май куни Туркияда ушланиб, 10 май куни Ўзбекистонга олиб келингани ҳақида Ички ишлар вазирлиги 13 май куни хабар берган эди.
Бироқ ўша 10 майдан бери ҳам, 13 майдан кейин ҳам Мубашшир домла билан унинг қариндошлари ҳам, адвокатлари ҳам кўриша олмай келмоқда. Бошида “икки соатдан кейин кўришасизлар” деган тергов муассаси ходимлари “бошқа одам билан адаштириб юборган”ликларини айтишган. Домлани қидирувга берганда Жиноят кодекси моддасида ҳам адашиб кетишганди…
Ўтган куни домланинг ҳаётий таҳликаси билан боғлиқ нохуш хабарлар тарқалди. Адвокатлар сўраб-суриштириб, ўша гаплар ёлғонлигини, 15 май куни домла билан кўришишга бор кучлари билан ҳаракат қилишларини айтишди. Аммо кеча ҳам учраша олмай қайтишди. Бугун ҳам вазият ўзгаргани йўқ.
Ўтган куни тарқаган миш-мишлардан сўнг масъуллар ўзлари ташаббус кўрсатган ҳолда домлани яқинлари билан кўриштиришармикан деб ўйлагандик. Йўқ, ҳеч қандай ижобий ўзгариш йўқ.
Мавҳумлик ҳамон давом этмоқда. Ҳолбуки, ҳар қандай жиноятда гумонланаётган шахс тергов давомида ўз адвокатлари билан тўсиқсиз кўришиш ҳуқуқига эга, унинг қаердалигини яқинлари билишга ҳақли.
Мубашшир домла қандли диабет ва қон босими кўтарилишидан доимий равишда даволаниб келадилар.
Домла инсулин қабул қиляптиларми? Қон босимини меъёрда ушлаш учун дори-дармонлар етарлими? Яқинлар учрашмас экан, биз бу саволларга жавоб тополмаймиз.
Лекин айни пайтда жавоби энг муҳим бўлган савол мавжуд:
#Mubashshir_Ahmad_Qayerda
#WHEREISMUBASHSHIRAHMAD

🔥66🤬38👍11🤯10😁3👏2
Forwarded from Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
Azon Global Расмий маълумоти
Мубашшир Аҳмад домла Давлат хавфсизлик хизмати марказий тергов ҳибсхонаси (Гвардейский)да сақланаётгани аниқланди. Бугун, 2025 йилинг 20 май, сешанба куни унга фақат бир нафар яқини (укаси) билан кўришишга рухсат берилган. Укасининг гувоҳлик беришича, устоз Мубашшир Аҳмад терговчи ва бошқа мутасаддиларнинг муомаласидан шикоят қилмаганлар ва ўзларини қўллаб, дуолар қилиб турган барча-барча инсонлардан миннатдор эканларини билдирганлар.
Батафсил: https://azon.global/4050

👍56🔥7
#ФАОЛИЯТ
• Муҳожиратда юрганимда мухолифат вакиллари мени ўзларига қўшилишимни айтишганди. Қўшилмадим, илмий ишларимга машғул бўлдим ва бу қарорим энг тўғри қарор бўлганини йигирма йил ўтгач ҳаётий ўрнак сифатида кўрдим. Аллоҳ таоло менга илмий ишларимда барака ато қилди.
• Мухолифат эса йигирма йил олдин қандай фаолиятда бўлса ҳозир ҳам ўша фаолиятидан ўзгармаган. Улар ҳамон бир тарафни ёмонлаш билан умрини ўтказмоқда. Афсуски уларнинг ёмонлаш фаолиятлари ҳеч кимга фойда келтирмаяпти.
© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг шахсий суҳбатда айтган гапларидан

🔥40👍20
Nuqtalar: Tor doirani yanada toraytiruvchi qonun loyihasi va “Mubashshir Ahmad ishi”
O‘tgan hafta ham o‘zbek mediasi uchun, muhim voqea-hodisalar va yangiliklarga boy o‘tdi. Bu yangiliklar qay darajada to‘liq yoritildi, yoritilmadi, tomoshabin uchun qulay, tushunarli tarzda tahlil qilindi, qilinmadi, bu boshqa masala.
📱 To'liq video - https://youtu.be/njRJP2sbXJc?si=8QbE0rcEiunqLo8i
🌐 Batafsil - https://vatandosh.tv/oz/news/374
Veb-sayt | Facebook | Instagram | @vatandosh_tv | Youtube
O‘tgan hafta ham o‘zbek mediasi uchun, muhim voqea-hodisalar va yangiliklarga boy o‘tdi. Bu yangiliklar qay darajada to‘liq yoritildi, yoritilmadi, tomoshabin uchun qulay, tushunarli tarzda tahlil qilindi, qilinmadi, bu boshqa masala.
🌐 Batafsil - https://vatandosh.tv/oz/news/374
Veb-sayt | Facebook | Instagram | @vatandosh_tv | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
YouTube
Nuqtalar: Tor doirani yanada toraytiruvchi qonun loyihasi va “Mubashshir Ahmad ishi”
O‘tgan hafta ham o‘zbek mediasi uchun, muhim voqea-hodisalar va yangiliklarga boy o‘tdi. Bu yangiliklar qay darajada to‘liq yoritildi, yoritilmadi, tomoshabin uchun qulay, tushunarli tarzda tahlil qilindi, qilinmadi, bu boshqa masala. Dastur davomida bu nuqtaga…
🔥6👍2
Forwarded from Doniyor Nasriddinov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2050-yilga borib farzandingiz KO‘R bo‘lib qolishi mumkin
Bu qo‘rqinchli eshitiladi. Lekin bu haqiqatga juda yaqin prognoz.
Afsuski, ko‘pchilik ota-onalar farzandining darsga qiziqmasligini dangasalik deb o‘ylaydi. Aslida esa, u bola doskadagi yozuvni ko‘rmayapti. Harflar unga xira, chalkash, noaniq ko‘rinmoqda.
U qanchalik harakat qilmasin, siz undan norozisiz. U esa asta-sekin ichdan sinib boradi.
Bu juda jiddiy. Lekin erta aniqlansa, hal bo‘ladi.
E’tiborsizlik ko‘rlikka yetaklaydi.
Befarqlik farzandingizning kelajagiga xiyonatdir.
Agar chin dildan uning sog‘lom, baxtli va bilimli bo‘lishini istasangiz, videoni oxirigacha tomosha qiling.
Havola: https://youtu.be/HibdU4iX3gg
@Doniyor_Nasriddinov

👍7🔥2
Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги янги изоҳли таржимаси «Анворул-Қуръон: Файзул-Фурқон» моҳир мутаржим Мирзо Кенжабек домла томонидан ўзбекчага ўгирилган бўлиб, Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги еттинчи таржимаси ҳисобланади.
Китобга муфассир, ҳофизи Қуръон, ўн қироат бўйича ижоза соҳиби, илоҳиёт фанлари доктори, профессор Ҳасан Таҳсин ҳазратларининг таржимаси ҳамда таъвил, изоҳ ва шарҳлари асос қилиб олинган.
Мазкур китобни китоб дўконларидан харид қилишингиз мумкин. Улгуржи харид учун +998 97-102-80-88 (Муҳаммад) рақамига мурожаат қилинг.

👍19🔥3
Мубашшир домлани оммавий ҳимоя қилмаётганлар ҳақида
Мубашшир Аҳмад домла Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинганларига 18 кун бўлди.
Шу икки ҳафтадан кўпроқ вақт ичида турли вазиятларга гувоҳ бўлдик: кимдир кетма-кет постлар ёзиб домлани ҳимоя қилишга бел боғлади, бошқалар эса сукутни афзал билди.
Бироз ўтиб, ҳимоя қилаётганлар жим турганларни маломат қила бошлади. Ўз навбатида нариги томон ҳимоячиларни бефойда ишлар билан бандликда айблай кетди.
Мана шу ҳолатда иккала гуруҳни ҳам қўлламаслигимни билдирмоқчиман.
Мубашшир домлага яқин бўлган, бироқ ҳибс бошланганидан бери домла ҳақида бир оғиз ҳам ижобий гап ёзмаган кишилардан ранжиганим йўқ. Сабаби қандай иш тутишни фақат ўша одамнинг ўзи ҳал қилади. Истаса пост ёзади, истамаса йўқ.
Баъзилар босимдан чўчиб, баъзилар ўта ҳушёрилиги ортидан бу ишга жазм қилмаётгандир. Баъзилар чиндан ҳам амалий ҳаракатни афзал билиб, бу борада аниқ ишлар қилишни бошлагандир.
Бир нарсага қаттиқ умид қиляпман: юқори саналганларнинг барчаси домлага ачиняпти, ҳар эсига тушганда “Аллоҳ нажот берсин” деб дуо қиляпти. Шунинг учун ҳам дуо қилаётган кишини “ҳеч нима қилмаётганликда” айблаш тўғримас.
Тажрибадан маълум, ҳибсга олинган одамлар ҳақида ижобий постлар ёзилса, кўпинча яхши эффект берган. Шу сабабли пост ёзиш орқали домлани қўлламоқчи бўлганларни ҳам айблашни тўхтатиш керак.
Ҳар ким ўзи тўғри деб билган, ҳолатига мос тушадиган ишни қиляпти. Пост ёзаётганлар эҳтимол жуда катта иш қилмаётгандир. Аммо бефойда иш билан ҳам машғул эмас.
Домлага Аллоҳ енгиллик берсин. Тез орада яқинлари ёнига қайтишларини насиб этсин.

👍88🔥14
9 ёшли Ширинабону оғир суяк касаллиги — рахит билан оғримоқда. Бу касаллик натижасида унинг оёқлари деформация бўлган ва юришида жиддий муаммолар бор.
Шифокорлар унга темир қўйиш орқали жарроҳлик амалиётини зудлик билан ўтказишни тавсия қилишган.
Ширинабонунунг онаси — ижарада яшовчи, ёлғиз она. Маблағ етишмаслиги сабабли
Сизнинг сахийлигингиз Ширинабонунинг соғлиги, келажаги ва умидини сақлаб қолиши мумкин!
Эҳсон қилган сахий инсонлар
Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
“Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир”.
Платик карталар онасининг номида Исакова З.
UZCARD: 8600 3141 4740 5817
Боғланиш учун тел.: +998919905660
Шифокорлар унга темир қўйиш орқали жарроҳлик амалиётини зудлик билан ўтказишни тавсия қилишган.
Ширинабонунунг онаси — ижарада яшовчи, ёлғиз она. Маблағ етишмаслиги сабабли
Сизнинг сахийлигингиз Ширинабонунинг соғлиги, келажаги ва умидини сақлаб қолиши мумкин!
Эҳсон қилган сахий инсонлар
Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
“Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир”.
Платик карталар онасининг номида Исакова З.
UZCARD: 8600 3141 4740 5817
Боғланиш учун тел.: +998919905660
👍12😁1
Forwarded from “Аkademnashr” nashriyoti
Ilk o‘zbek intellektual trilleri...
Tarixiy romanlari bilan kitobxonlar mehrini qozongan yozuvchi Baxtiyor Abdug‘afurdan o‘ziga xos uslubdagi yangi asar premyerasi! 🤩
#yangi_nashr
📘 Baxtiyor Abdug‘afur: Azal muhri
roman
📖 Fragment va mundarija
Mazkur asarda yuksak texnologiyalar keng tarqalgan zamonaviy dunyoda insonning o‘rni qayerda degan savolga javob qidiriladi. Yozuvchi o‘quvchilarni ilk kurtaklari allaqachon namoyon bo‘la boshlagan ziddiyatli holatlar, turli xavf-xatarlardan ogohlantiradi. Mashinalar va insonlarning kuchli va zaif tomonlarini ko‘rsatib berishga harakat qiladi.
Muqova: yumshoq
Hajmi: 336 b.
Narxi: 45 000 so‘m
Xarid: t.me/akademsavdo | +998994331677
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥1
Forwarded from 1% Bilim
Ayrim narsalarini miyamiz oson qabul qilmaydi. Ko’pchiligimiz bilmaydigan ammo bilishimiz shart bo’lgan narsalardan biri haqida gaplashdik.
🎞 Tomosha qilish YouTube da.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Мубашшир Аҳмад домла ҳақларида биздан кўпчилик сўраяпти. “Нима янгиликлар бор”, деган савол кўпчиликдан келяпти.
Аввало барча сўраганлардан домланинг тақдирига бефарқ бўлмаганлари, шунчалик жон куйдирганлари учун ташаккур айтамиз.
Фейсбукда домла ҳақларида анчадан бери пост қўймаганимизга етказадиган бирор янгилик йўқлиги асосий сабабдир.
Яъни бу борада бизга бирор босим ёки таҳдид бўлгани йўқ, алҳамдулиллаҳ.
Зотан биз домла ҳақларида ёзган постларимизда мамлакатимиздаги мавжуд қонун-қоидаларни бузмадик, тергов ишига таъсир ўтказадиган маълумотларни ошкор қилмадик.
Айни пайтда билганимиз шуки, домлани тергов қилиш ишлари давом этяпти. Адвокат ҳам терговда қатнашяпти. Соғликлари ва кайфиятлари яхшилигини айтишди. Ҳибсда руҳий ёки жимоний босим ҳолатлари юз бермапти.
Ҳозирча билганимиз шу.
Домлани устоз деб билган, домлани яхши кўрган, домлага ихлоси баланд бўлган, агарда домлани яхши кўрмаса ҳам мусулмон ўлароқ ҳурмат қилган барчадан илтимос қиламизки, устозимизнинг ҳақларига дуода бардааом бўлинглар.
Умид қиламиз, ҳақиқат қарор топади ва Мубашшир Аҳмад домла тез кунда озодликка чиқадилар.

👍66🔥26👏5
Китобни ўқиб бўлгач, унда маълумотлар эсда қолмаганидан шикоят қиладиганларга кўп дуч келамиз.
Бунинг асосий сабаби нима? Нима учун шунақа бўлади? Қандай қилса, ўқилган китоб хотирага муҳрланади?
Ушбу видеода дўстимиз Хуршидбек шу масалани таҳлил қилган.
Кўринг, манфаат олинг
https://youtu.be/vdPfZIGyUjo?si=RBmCrbvALqnF0Cug

Nega kitoblar esda qolmaydi? | Xurshid Maroziqov | Birfoiz Podcast #7
Bir Kitobni o‘qib tugatasiz lekin esingizda qolmaydi, biror ma’lumot o‘qiysiz u ham to‘liqligicha esingizda qolmaydi. Aynan shu masalaga Rolf Dobelli o‘z tajribasidan kelib chiqib yechim bergan. Videoda aynan shu yechimni qanday ketma-ketlikda bajarishni…
👍3😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎬 Ҳолливуд киноларидагидай, аммо Тошкентда — Jalaliddin International School’да! 🌟
Бу видеони кўриб кўзим қувнади.
Ҳақиқий илҳом манбаи.
Ҳар бир муаллим фақат дарс ўтаётгани йўқ — у болаларнинг қалбида илмга муҳаббат уйғотмоқда.
Ҳар бир ўқувчи фақат тақдимот қилмаяпти — у ўзининг келажагини қурмоқда.
🔬 Science Day — бу оддий тадбир эмас, бу илмий руҳнинг байрами бўлди!
Физика, кимё, биология — ҳар бир фандаги билимлар ҳаёт билан уйғунлашди.
Аэродинамика, юракнинг ишлаш принципи, электр токи, кофеиннинг инсон саломатлигига таъсири…
Ўқувчилар тиним билмай тайёрланди, ўйлади, баҳслашди ва намойиш қилди.
🎤 Энг ажойиб жиҳати нима биласизми?
Ҳар бир тақдимот ва савол-жавоб тўлиқ инглиз тилида олиб борилди.
Илм ҳам, тил ҳам ривожланди. Устозлар ҳаяжонда, ота-оналар мамнун. Биз эса – фахрланамиз.
📚 Келажак шундай шижоатли ва заковатли ёшлар қўлида.
Ҳар бир шундай тадбир бизнинг ишончимизни мустаҳкамлайди.
📍 Жойлар сони чекланган.
🎙Батафсил маълумот учун: +998901311515
@jalaliddinschool
#JIS #ScienceDay2025 #InspiredByLearning #YoungScientists #FutureLeaders

👍6👏1