#Хайрия
Азиз биродарлар, бир ватандошимиз оғир хасталикдан сўнг катта миқдорда қарзга кириб қолибди.
Укамиз ўзи ўқитувчи, лекин қарз миқдори ҳам катталиги сабаб, тўлашга ўзининг кучи етмаяпти.Қарз эгалари қистаб, қўймаяпти экан.
Эҳсонга қодир бўлганлар, биродаримизга ёрдам бериб юборсангиз, яна бир улкан ишни якунига етказган бўлар эдик.
Имконингиз бўлса, кўмаклашинг.
Карта:
9860350103545108
5614683514339126
Солиев Жамшид
Манзил:
Фарғона шаҳри, С.Темур кўчаси.
Алоқа ва маълумот учун:
+998944437448

🔥6
Forwarded from Uzdiplomat | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 “Мубашшир Аҳмад озод этилиши мумкин”
✔️ “Мубашшир Аҳмадга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган, бошқа турдаги жазо тайинланиши мумкин”, дейди “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов.
🎥 тўлиқ видео
“Эзгулик” Инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов суд жараёнлари давом этаётган Алишер Турсунов (Мубашшир Аҳмад) иши бўйича муносабат билдирди. Ташановга кўра Мубашшир Аҳмадга нисбатан давлат айбловчисининг етти йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўраши адолатсиз.
Батафсил…
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

👍13🔥4
Forwarded from Advokat Xondamir Kulbayev
Ақидапарастлик ўзи нима? Ёхуд мавҳум тушунча учун одамлар қамалмоқда
Абдуллоҳ домланинг “Жаннатга ошиқлар” номли маърузасига 6 йил олдин “класс” босган йигит 3 йилга қамалганини ҳамма эшитган бўлса керак. Мазкур жиноят иши яна бир бор Ўзбекистон қонунлари ва қонунларни қўллаш амалиётининг диний соҳадаги жиноятларга нисбатан қай даражада “қаттиққўл” эканлигини кўрсатди.
Биласизми, мазкур тоифадаги, яъни жиноят кодексининг 244-1-моддаси билан боғлиқ жиноятлар бўйича шахсни жавобгар қилиш учун асос бўладиган энг асосий далил бу - суд-диншунослик экспертизаси хулосасидир. Мазкур экспертиза Дин ишлари бўйича қўмита мутахассислари томонидан ўтказилади.
Ақидапарастлик нима дегани ўзи?
Агар Сиз ижтимоий тармоқларда “класс” босган диний контентингиз экспертиза хулосасига кўра “ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган” деб топилса – Сиз ЖКнинг 244-1 моддаси билан жиноий жавобгар бўласиз.
Аммо, буни қарангки, Ўзбекистоннинг хеч қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатида “ақидапарастлик” нима эканлигига таъриф ёзилмаган!!!
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда экстремизм, терроризм, сепаратизм каби тушунчаларга аниқ таъриф берилган, уларнинг белгилари конкрет кўрсатилган. Аммо ақидапарастлик нима эканлиги, унинг белгилари бирор норматив-ҳуқуқий ҳужжатда кўрсатилмаган.
Жиноят кодексининг рус тилидаги версиясида 244-1-моддасидаги ақидапарастлик сўзи “фундаментализм” деб кўрсатилган.
Диний соҳада ақидапарастлик фундаментализмга қараганда анча кенг тушунча, буни биламан. Аммо бизга “дунёвий қонун бўйича кимни ақидапараст сифатида айблашимиз керак?” деган саволга жавоб топиш учун, айнан ақидапарастликнинг қонунчилик бўйича таърифини ва мантиқан жиноий жавобгарликка сабаб бўлувчи ақидапарастлик тушунчасини аниқлаб олишимиз зарур. ЖКнинг 244-1-моддаси билан жавобгарликка сабаб бўлувчи ақидапарастлик эса айнан фундаментализмдир.
Интернет ресурсларидаги Мусулмонлар идораси Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан берилган таърифга кўра:
Менимча бу таъриф ақидапарастлик ҳақидаги энг тўғри таъриф бўлиб ҳисобланади. Мен оддий мисол билан ЖКниннг 244-1-моддаси билан жазога сазовор бўлувчи ақидапарастлик тушунчасини тушунтириб беришга ҳаракат қиламан:
Масалан, Ислом шариатига кўра қизлар балоғатга етганда (13-15 ёшда) никоҳ қуриши мумкинлиги белгиланган. Аммо ушбу қоидани ҳозирги замонга тадбиқ эта оламизми? Албатта йўқ! Чунки бу иш ҳозирги воқеиликка тўғри келмайди. Амалдаги қонунчиликка кўра энди умуман, ўта оғир жиноят бўлиб ҳисобланади. Мана шундай шаръий қоидаларни хаётга тадбиқ этмоқчи бўлиб, воқеиликни ва Ўзбекистон қонунларини ҳисобга олмасдан, кўр-кўрона динга эргашувчиларни ақидапарастлик айблови билан жавобгар қилиш мақсадга мувофиқ.
Аммо, ҳозирги амалиётда аксарият жиноят ишларида, диншунос экспертлар томонидан фундаменталистик ғоялари бўлмаган диний маърузалар ҳам “ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган” деб хулоса берилаётганини кўрмоқдамиз.
Ақидапарастлик мавзусида ёзмоқчи бўлган кўп фикрларим бор эди, аммо мен бу соҳанинг мутахассиси бўлмаганим учун, ишни ўз эгаларига топширмоқчиман. Мен Дин ишлари бўйича қўмитага юзланиб бир саволга расмий муносабат сўрамоқчиман:
“Ақидапарастлик ғоялари нима дегани?”
Шу саволга қонуний асосланган (!) жавобни олгач, қўлимдаги диншунослик экспертизаси хулосаларидаги белгилар билан улар расмий муносабат берган таърифдаги белгиларнинг бир-бирига мослигини солиштириб кўраман.
Араб тилида ёзилган бир бет қоғозни ўқишни билмайдиган саводсиз каминани дунёвий қонунчиликка урғу бериб ёзган ушбу танқидларини маъзур тутасиз. Аммо, биз бугун “ақидапарастлик” тушунчасининг аниқ мазмунини белгилаб, уни қонунчилигимизга киритишимиз шарт!
Каналга уланиш:
@advocatekulbayev

“Ақидапарастлик” (“ақида” арабчада “ишонч”, “бирор нарсана иккинчисига боғлаш”) муаян шароитда, бирон-бир ғоя ёки тамойилга қатъий ишониб, уни мутлақлаштириш асосида шакилланган қоида ва тартибларни шароит, ҳолат, вазиятни ҳисобга олмаган ҳолда кўр-кўрона қўллаш ёки шунга уринишни англатади. У муайян қонун ва қоидаларни тасир доирасини сунъий кенгайтиришга уринишда ёрқин намоён бўлади”
Менимча бу таъриф ақидапарастлик ҳақидаги энг тўғри таъриф бўлиб ҳисобланади. Мен оддий мисол билан ЖКниннг 244-1-моддаси билан жазога сазовор бўлувчи ақидапарастлик тушунчасини тушунтириб беришга ҳаракат қиламан:
Масалан, Ислом шариатига кўра қизлар балоғатга етганда (13-15 ёшда) никоҳ қуриши мумкинлиги белгиланган. Аммо ушбу қоидани ҳозирги замонга тадбиқ эта оламизми? Албатта йўқ! Чунки бу иш ҳозирги воқеиликка тўғри келмайди. Амалдаги қонунчиликка кўра энди умуман, ўта оғир жиноят бўлиб ҳисобланади. Мана шундай шаръий қоидаларни хаётга тадбиқ этмоқчи бўлиб, воқеиликни ва Ўзбекистон қонунларини ҳисобга олмасдан, кўр-кўрона динга эргашувчиларни ақидапарастлик айблови билан жавобгар қилиш мақсадга мувофиқ.
Аммо, ҳозирги амалиётда аксарият жиноят ишларида, диншунос экспертлар томонидан фундаменталистик ғоялари бўлмаган диний маърузалар ҳам “ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган” деб хулоса берилаётганини кўрмоқдамиз.
Ақидапарастлик мавзусида ёзмоқчи бўлган кўп фикрларим бор эди, аммо мен бу соҳанинг мутахассиси бўлмаганим учун, ишни ўз эгаларига топширмоқчиман. Мен Дин ишлари бўйича қўмитага юзланиб бир саволга расмий муносабат сўрамоқчиман:
“Ақидапарастлик ғоялари нима дегани?”
Шу саволга қонуний асосланган (!) жавобни олгач, қўлимдаги диншунослик экспертизаси хулосаларидаги белгилар билан улар расмий муносабат берган таърифдаги белгиларнинг бир-бирига мослигини солиштириб кўраман.
Араб тилида ёзилган бир бет қоғозни ўқишни билмайдиган саводсиз каминани дунёвий қонунчиликка урғу бериб ёзган ушбу танқидларини маъзур тутасиз. Аммо, биз бугун “ақидапарастлик” тушунчасининг аниқ мазмунини белгилаб, уни қонунчилигимизга киритишимиз шарт!
Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
🔥15👍1
Forwarded from .
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Jamoatchilik_nima_deydi
– Мубашшир Аҳмад домла билан боғлиқ вазиятни нафақат Ўзбекистондаги, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида яшовчи инсонлар диққат билан кузатиб боришяпти. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги чиқишлардан ҳам билсак бўлади.
– Суд жараёнларида судя томонидан ноадекват ёндашувлар бўлмади. Эксперт-гувоҳларнинг гапларига нисбатан Мубашшир Аҳмад домланинг берган жавобларини, адвокатларнинг берган жавобларини судя кўрди, билди. Умид қиламизки, шу жиҳатлар инобатга олинади ва Мубашшир Аҳмад домла суд залидан озод қилиниб, оилалари ва яқинлари бағрига қайтишлари таъминланади.
Муҳаммад Темур Аъзам – жамоат фаоли, журналист
@MubashshirAhmad

👍12👏3
#Хайрия_акцияси. Максимум улашинг
Навоийлик 2 ёшли Саъдияхон Исаковага ёрдам керак.
Уни 3 фарзанди билан ижара хонадонда яшаётган ёлғиз она тарбияламоқда.
Қиз судурги бериб қолади, доимий даволанишга муҳтож. Ҳар уч ойда даволаниши зарур. Агар даволаниш муддати ўтиб кетса, қизалоқнинг соғлигида салбий ўзгаришлар кузатила бошлайди.
Фарзанди қаровга муҳтожлиги сабаб онаси ишлай олмайди. Ижара тўловига ҳам қийналмоқда.
Болаларнинг отаси АҚШда. У алимент тўламай, океанортига кетган. Алиментни ундириш бўйича судга ариза берилган.
Кимда ким Саъдияхоннинг даволаниши учун хайрия қилишни истаса, барча маблағларнинг онаси Зумрад Исакова номидаги ушбу пластик карталарга ўтказиб бериши мумкин.
UZCARD: 8600314147405817
VIZACARD: 4176550039003128
HUMOCARD: 9860350145425004
UZCARD: 8600061099691379

👍13
Суд ҳукми билан Мубашшир Аҳмад домла 2 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди.
🤬98🤯17👍2
Muhammad Temur A’zam
Бир неча марта даволанишига ёрдам берганимиз Маъпура опамизга яна ёрдам зарур. Шифокорлар текшируви натижасида унинг умуртқасида муаммо аниқланган ва жарроҳлик амалиёти қилиш зарурлиги айтилган. Операция ва даволаниш харажатлари 16 миллион сўмни ташкил қилади.…
Қибрайлик Маъпура опанинг операцияси муваффақиятли ўтди.
Йиғилган пуллар амалиёт тўловига базўр етди.
Энди опага яна бизнинг ёрдамимиз керак.
Тикланиши учун мунтазам муолажа қилиниши зарур.
Шу харажатлар учун имкон қадар ёрдам берайлик, азизлар.
Карта рақами: 8600061077554755
Алоқа учун: +998955950605

👍8👏3🤬1
Forwarded from Muhammad Ali | Rasmiy Blog
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Farzandlarimiz 3 tomondan: ruhiy, aqliy, jismoniy jihatdan kamol yo aksincha, zavol topishi uchun barcha shart-sharoitlar muhayyo.
Bularning barchasiga javob beruvchi “Zamonaviy dunyoda sifatli ta’lim” taqdimoti YouTube sahifasiga joylandi.
Ziyolilarimizning bu boradagi fikrlari bilan tanishing va o‘z qarashlaringizni izohlarda yozib qoldiring.
https://youtu.be/mSqj_H9CLHo?si=XiQ7ATbzrSxlluk4
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яккасарой туманида 144 туп дарахт мораторий талаблари зид равишда кесиб ташланди
Интернет ижтимоий тармоқлари орқали 25 октябр куни тунда дарахтлар кесилаётгани ҳолати Экология вазирлиги инпекцияси томонидан ўрганилди.
Ўрганишда Тошкент шахар Яккасарой тумани Нукус кўчаси ва Бобур кўчаси кесишмасидан бошлаб, Бобур кўчаси бўйлаб автомобил йўли ёнидаги жами 144 туп дарахт (Можжевельник) кесиб кетилганлиги аниқланди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ушбу дарахтлар Тошкент шахар ҳокими ўринбосари Б.Раҳмоновнинг ўсиб турган дарахтлар ўрнига бошқа дарахтлар экиш тўғрисидаги топшириғига асосан ободонлаштириш бошқармаси томонидан тунги вақтда
кесиб ташланган.
Бу Президент Фармонига асосан жорий этилган мораторий талабларига зид ҳисобланади.
25 октябрдан дарахтлар кесилган ҳудудда манзарали дарахтлар экиш ишлари бошлаб юборилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиатга етказилган зарар 620 млн 472 минг сўмни ташкил этмоқда.
Аниқланган ҳолатлар бўйича айбдорларга тегишли жазо кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига юбориш чоралари кўрилмоқда.
Айни вақтда прокуратура органларининг бу масалада холис ва қонуний кўмаги керак. Чунки Яккасарой тумани экология ходимлари босим остида ушбу ҳолат бўйича тезкор чора кўриш учун ўрганиш ва ҳужжатларни расмийлаштиришга йўл қўйилмаган. Шу боис, ҳолат Экология вазирлиги назоратида ўрганилмоқда.
👉 @r_kusherbayev

🤬10🔥2
Farzandingiz uchun eng yaxshisini taklif qilaman
Yuksalish maktabi Uchtepa filiali muhiti va qulayliklari bilan tanishishingiz uchun ochiq eshiklar kuni tashkil qilishayotgan ekan. Barcha ota-onalar farzandlari bilan birgalikda tashrif buyurishlari mumkin.
✅ Kun davomida sizni quyidagilar kutmoqda:
– Muhammadali Eshonqulovning ota-onalar bilan suhbati;
– Yuksalish maktabi va o‘quv tizimi haqida malumotlar;
– Fan o‘qituvchilarimizning dars mashg‘ulotlari;
– Nutritsiologdan sog‘lom ovqatlanish bo‘yicha maslahatlar;
– Maktab bo‘ylab ekskursiya.
Farzandingizning sifatli ta’limi va porloq kelajagi uchun bir kunni ajrating.
➡️ Tadbirda qatnashish uchun havola
📅 Qachon: 8-noyabr, soat 09:00
📍 Manzil: Uchtepa tumani, 13-mavze, 1A-uy (Lokatsiya)
📞 +998952250600
📲 @yuksalish_toshkent_admin
⚡️ YUKSALISH MAKTABLARI — taʼlim va tarbiya birlashgan dargoh!
P.S. Xabarni farzandi istiqboli uchun qayg‘uradigan yaqinlaringizga ulashib qo‘yishni unutmang.
Yuksalish maktabi Uchtepa filiali muhiti va qulayliklari bilan tanishishingiz uchun ochiq eshiklar kuni tashkil qilishayotgan ekan. Barcha ota-onalar farzandlari bilan birgalikda tashrif buyurishlari mumkin.
– Muhammadali Eshonqulovning ota-onalar bilan suhbati;
– Yuksalish maktabi va o‘quv tizimi haqida malumotlar;
– Fan o‘qituvchilarimizning dars mashg‘ulotlari;
– Nutritsiologdan sog‘lom ovqatlanish bo‘yicha maslahatlar;
– Maktab bo‘ylab ekskursiya.
Farzandingizning sifatli ta’limi va porloq kelajagi uchun bir kunni ajrating.
P.S. Xabarni farzandi istiqboli uchun qayg‘uradigan yaqinlaringizga ulashib qo‘yishni unutmang.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥3👏2
Jannatdagi qasringizga yana bir gʻisht qoʻshishga nima deysiz?
🤍 6 yoshli Yusufjon oqqon saratoni bilan kurashmoqda. Tahlillar natijasi 72% uni hayotga qaytarish uchun ilik ko‘chirish amaliyoti juda zarurligini koʻrsatmoqda.
Aynan sizning yordamingiz o‘ta muhim.
🤝 Keling, Yusufjonni do‘stlari davrasiga birgalikda qaytaraylik, Yusufjon uchun chin yurakdan qoʻlimizni choʻzaylik!
✅ Savobga hissangizni qoʻshing!
💳 4108 5901 9639 0549 visa
💳 8600 0610 0452 1760
💳 9860 2901 0196 7070
Otasi: Izzatilla Rahmatullayev nomida
Otasi: +998911329498
🤲 Alloh qilayotgan xayrli amallarimizni qabul qilsin!

👍11
✨ Марказий Осиё янги босқич остонасида — ташаббус марказида Ўзбекистон
Тошкентда бўладиган навбатдаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви олдидан президент Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасида мақоласи чоп этилди.
Президент таъкидлайди:
“Жаҳондаги кескин ўзгаришлар, иқлим, озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги билан боғлиқ хатарлар саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришга чақирмоқда. Марказий Осиёда ҳамжиҳатлик энди шунчаки сиёсий шиор эмас, балки стратегик заруратдир”.
🇺🇿 Бу учрашув нега муҳим?
2017 йилда айнан Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган Маслаҳат учрашувлари минтақадаги сиёсий муҳитни бутунлай ўзгартирди:
• Минтақа раҳбарлари биринчи марта ташқи воситачиларсиз, очиқ ва ишончли мулоқот бошлади;
• Яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурматнинг янги стандарти юзага келди;
• Марказий Осиё умумий келажакни бирга белгилайдиган асосий мулоқот майдони шаклланди.
Бугун Марказий Осиё барқарорлик, бунёдкорлик ва ўзаро боғлиқлик моделига айланиб бораётган бўлса, бу жараённинг марказида айнан Ўзбекистон президентининг сиёсий иродаси, минтақавий дипломатияси ва очиқлик сиёсати турганини ҳеч ким инкор қилолмайди.
🏛 Тошкент саммити билан янги босқич бошланади
Президент мақоласида таъкидланишича, бўлажак саммит:
• барқарор ва фаровон Марказий Осиёни биргаликда барпо этишда;
• минтақавий боғлиқликни кучайтиришда;
• стратегик масалалар бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқишда янги муҳим даврни бошлаб беради.
@temurazam

👍18🔥7👏3😁1
🧠 2011-yilda tug'ilgan Adashboyev Rivojiddinning bosh miyasidagi o'simtani shoshilinch operatsiya qilib, olib tashlash kerak.
Shifokorlar operatsiyani yaqin 10 kun ichida o'tkazish kerak deyishyapti.
Operatsiya uchun 45 million so'm atrofida mablag' kerak. Akasi shundoq ham 15 million qarzga kirib qolgan.
Aynan sizning yordamingiz o‘ta muhim.
✅ Savobga hissangizni qoʻshing!
💳 4187 8000 0137 2879 (visa)
💳 4073 4200 4409 4948 (humo+visa)
💳 6262 5700 6525 9204 (uzcard)
💳 5614 6818 7322 0937 (uzcard)
Kartalar opasi Barchinoy Urayimova nomida
Akasi: +998954639600

👍18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марказий Осиёда сўнгги йилларда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликнинг янги босқичга кўтарилиши кўзга ташланмоқда. Бу нафақат иқтисодий лойиҳаларда, балки сиёсий мулоқот, хавфсизлик, транспорт ва маданий алоқаларда ҳам яққол кўринмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб турган Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тўқаевнинг қуйидаги сўзлари ҳам айнан шу жараённинг қардош давлатлар томонидан қай даражада юқори баҳоланаётганини кўрсатади:
«Икки томонлама муносабатлар мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилди, Марказий Осиё эса бутун дунёга дўстлик ва ҳамкорлик минтақаси сифатида танилди… Президент Шавкат Мирзиёевнинг кучли етакчилиги туфайли Ўзбекистон кўплаб соҳаларда юксак натижаларга эришди, муваффақиятли ривожланаётган давлат сифатида бутун дунёга танилди».
Бу фикрларнинг ўзиёқ минтақадаги ижобий кайфиятни кўрсатади:
— давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқот анча фаоллашди;
— ҳал қилувчи иқтисодий йўналишларда ўзаро қўллаб-қувватлаш кучайди;
— Қозоғистон–Ўзбекистон муносабатлари бутун минтақа учун барқарорлик ядросига айланана бошлади.
Марказий Осиё эндиликда рақобат эмас, ҳамкорлик маркази сифатида кўзга ташланмоқда.
Ҳозирги нотинч даврда қўшнилар ва қардошлар билан ҳамжиҳат бўлиш қанчалик муҳимлигини ҳар биримиз ҳис қилиб турибмиз. Бу йўлдаги ҳаракатлар доимий бўлсин.

👏7👍4
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувидаги энг муҳим ташаббуслари
Саммитда Озарбайжоннинг тўлақонли қўшилиши қўллаб-қувватланди. Президент бу қадам Марказий Осиё–Жанубий Кавказ умумий ҳамкорлик маконини яратишини таъкидлади.
Мирзиёев нутқининг асосий йўналишлари:
1. Интеграция.
Ҳудудий масалалар ҳал этилди, чегаралар очилди, савдо 10,7 млрд $, инвестициялар 17% га ошди.
2. Институционал тизим.
«Марказий Осиё ҳамжамияти» платформасини яратиш, Котибият ва Оқсоқоллар кенгашини тузиш таклиф этилди.
3. Иқтисодиёт.
2035 йилгача Савдо-иқтисодий дастур, Ягона инвестиция макони декларацияси ва электрон тижоратни ривожлантириш илгари сурилди.
4. Транспорт.
«Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон» темир йўли, Трансафғон ва Транскаспий йўлакларини биргаликда ривожлантириш, инфратузилма бўйича Кенгаш тузиш таклиф қилинди.
5. Хавфсизлик ва Афғонистон.
Минтақавий хавфсизлик концепцияси ва Таҳдидлар каталоги тақдим этилди. Афғонистонни лойиҳаларга интеграция қилиш муҳимлиги айтилди.
6. Иқлим ва сув.
2026–2036 йилларни «Сувдан оқилона фойдаланиш ўн йиллиги» деб эълон қилиш таклифи берилди.
7. Гуманитар соҳа.
Йиллик маънавият конгресси, илмий тадқиқотлар жамғармаси ва минтақа мутафаккирлари ҳақида БМТ резолюцияси ташаббуси билдирилди.
Ўзбекистон Туркманистонни янги раислиги билан табриклади.

👍8😁1
Xayrulla Hamidov official
Оширворибсиз. Ҳали у ёш мураббий , синиб қолмаслиги керак. @xayrulla_hamidov
Ёш футболчини ҳамманинг кўз ўнгида синдиряпти-да мураббий ҳам.
Мураббий бундай бундай бўлмаслиги шарт барибир.

👍11🤯2
Championat.asia
Ислом Исмоилов Асилбек Алиев билан бўлган вазият бўйича изоҳ берди @championatasia
Асилбек провокацияга берилмаслик ҳақидаги кўрсатмаларни бажармапти…
Бу футболчи 17 ёшда эканини мураббий билармикан?

👍7👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Veb-sayt | Facebook | Instagram | @vatandosh_tv | Youtube | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Экология соҳасидаги ўзгаришлардан нимани кутиш мумкин?
Амалда кўрганларимизга таяниб айтиш мумкинки, ҳукумат таркибидаги айрим тузилмаларнинг бевосита давлат бошқарувига олиниши кўп ҳолларда ижобий натижа берган. Чунки бу масъулиятни оширади, ваколатни кучайтиради, энг муҳими, тўсиқларни қисқартиради.
Экология вазирлигининг Вазирлар Маҳкамаси таркибидан чиқарилиб, Экология ва иқлим ўзгариши бўйича Миллий қўмита сифатида қайта ташкил этилгани ижобий ўзгаришлар бўлишига умид уйғотди. Қўмита раҳбари бир вақтнинг ўзида президентнинг экологик масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаши тизимнинг сиёсий салмоғини янада оширди.
Азиз Абдуҳакимов раҳбарлигидаги вазирлик олдин кўплаб чекловлар билан ишлагани сир эмас. Қонун устуворлигини таъминлашда ҳам, айрим ҳокимликлар ва бўлимлар билан муносабатларда ҳам турли «узрлар», «бошқа идораларга боғлиқ масалалар» каби тўсиқлар доимо тилга олинаётганди.
Эндиликда эса бу баҳоналар учун асос деярли қолмайди. Чунки:
• қўмитанинг сиёсий салмоғи ошди;
• қарорлар давлат бошқарувининг энг юқори поғонасида қабул қилинади;
• ҳокимликлар, маҳаллий тузилмалар ва бошқа идоралар экологик масалаларни катта эҳтимол четлаб ўтолмайди.
Қисқа қилиб айтганда, масъулият юқори, имкониятлар кенг, кўпчилик ижобий ўзгаришлар кутмоқда.
Мамлакатдаги мавжуд экологик вазият, яъни ҳавонинг ифлосланиши, саноат чиқиндилари, дарахтларга нисбатан қонунбузарликлар, қишлоқ хўжалигидаги назоратсизлик — буларнинг барчаси йиллар давомида ечилмай келган муаммолар эканини ҳаммамиз биламиз.
Шунинг учун ҳам тизимда жиддий ислоҳот қилишга эҳтиёж бор эди. Мана шу ўзгаришларга қўл урилди.
Эндиликда асосий саволлар қуйидагича:
• Бу ўзгаришлар амалда қандай ишлайди?
• Қонунлар реал ҳаётда қандай татбиқ этилади?
• Одамлар ўз ҳаётида ўзгаришлар натижасини қачон сезади?
Мана шу саволларга берилган жавоб янги тузилманинг қанчалик самарали ишлаганига баҳо бўлади.

👍4🔥1
Тошкентда экологик вазият яхшиланадими?
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан пойтахтдаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисидаги фармон имзоланди. Мазкур ҳужжатга кўра махсус комиссия тузилиб, бир қатор вазифалар белгиланди.
Сўнгги йилларда Тошкентда ҳаво сифати йилдан-йилга ёмонлашиб бормоқда. Аҳоли шикоятлари кўпайди, айрим кунлари ҳаводаги заррача миқдори нормадан бир неча баробар ошиб кетди. Шу жараёнда махсус комиссиянинг тузилиши масалани фақат тавсия билан эмас, амалда тўхтатиш, чеклаш ва мажбурий талаблар орқали ҳал қилиш мақсади борлигини кўрсатади.
Комиссия ҳавога салбий таъсир кўрсатаётган иссиқхоналар ва бошқа объектлар фаолиятини вақтинча тўхтатиш ёки тугатиш ваколатига эга.
Бу давлат ифлослантирувчи субъектларга нисбатан тўғридан-тўғри жазо ва чеклов механизмларини ишга туширмоқда, дегани.
Илгари қабул қилинган қарорларда саноат корхоналарида фильтр ўрнатиш талаб қилинган, аммо амалда унинг ижроси суст эди. Эндиликда бу вазифани махсус комиссия назорат қилади. Демак, талаб бажарилмаса, жавобгарлик белгиланади.
Комиссия президентнинг 19 ноябрдаги фармони доирасида АИ-80 бензинидан босқичма-босқич воз кечиш жараёнини ҳам назорат қилади.
Бу чора ҳам ҳаво яхшиланишига қанчадир миқдорда бўлса ҳам хизмат қилади.
Қурилиш компанияларига нисбатан чекловлар жорий этилиши Тошкентдаги асосий ифлосланиш манбаларидан бирига қарши чора ҳисобланади.
Чангни бартараф этувчи ускуналарни ўрнатиш, майдонларни ёпиқ ҳолда ишлаш каби қоидалар халқаро амалиётда нормал талаб. Бизда биринчи марта мажбурий норма сифатида киритилмоқда.
Бу фармон экологик муаммони қоғозда эмас, амалда ҳал қилишга уринишдир. Агар комиссия ўз олдига қўйилган вазифаларни бажара олса:
• ифлосланиш манбалари қисқаради;
• пойтахтда қурилиш маданияти ошади;
• ёқилғи бозорида сифат биринчи ўринга чиқади;
• аҳолининг ҳаво сифати бўйича шикоятлари камаяди.
Фармоннинг энг муҳим жиҳати шуки, давлат биринчи марта экология масаласини шунчаки ташаббус билан эмас, қатъий мажбурий механизмлар орқали ҳал қилишга киришмоқда.
Натижа эса комиссиянинг қай даражада мустақил, қатъиятли ва тизимли ишлай олишига боғлиқ бўлади.

👍4🔥4👏1😁1