Jannatdagi qasringizga yana bir gʻisht qoʻshishga nima deysiz?
🤍 6 yoshli Yusufjon oqqon saratoni bilan kurashmoqda. Tahlillar natijasi 72% uni hayotga qaytarish uchun ilik ko‘chirish amaliyoti juda zarurligini koʻrsatmoqda.
Aynan sizning yordamingiz o‘ta muhim.
🤝 Keling, Yusufjonni do‘stlari davrasiga birgalikda qaytaraylik, Yusufjon uchun chin yurakdan qoʻlimizni choʻzaylik!
✅ Savobga hissangizni qoʻshing!
💳 4108 5901 9639 0549 visa
💳 8600 0610 0452 1760
💳 9860 2901 0196 7070
Otasi: Izzatilla Rahmatullayev nomida
Otasi: +998911329498
🤲 Alloh qilayotgan xayrli amallarimizni qabul qilsin!

👍11
✨ Марказий Осиё янги босқич остонасида — ташаббус марказида Ўзбекистон
Тошкентда бўладиган навбатдаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви олдидан президент Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасида мақоласи чоп этилди.
Президент таъкидлайди:
“Жаҳондаги кескин ўзгаришлар, иқлим, озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги билан боғлиқ хатарлар саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришга чақирмоқда. Марказий Осиёда ҳамжиҳатлик энди шунчаки сиёсий шиор эмас, балки стратегик заруратдир”.
🇺🇿 Бу учрашув нега муҳим?
2017 йилда айнан Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган Маслаҳат учрашувлари минтақадаги сиёсий муҳитни бутунлай ўзгартирди:
• Минтақа раҳбарлари биринчи марта ташқи воситачиларсиз, очиқ ва ишончли мулоқот бошлади;
• Яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурматнинг янги стандарти юзага келди;
• Марказий Осиё умумий келажакни бирга белгилайдиган асосий мулоқот майдони шаклланди.
Бугун Марказий Осиё барқарорлик, бунёдкорлик ва ўзаро боғлиқлик моделига айланиб бораётган бўлса, бу жараённинг марказида айнан Ўзбекистон президентининг сиёсий иродаси, минтақавий дипломатияси ва очиқлик сиёсати турганини ҳеч ким инкор қилолмайди.
🏛 Тошкент саммити билан янги босқич бошланади
Президент мақоласида таъкидланишича, бўлажак саммит:
• барқарор ва фаровон Марказий Осиёни биргаликда барпо этишда;
• минтақавий боғлиқликни кучайтиришда;
• стратегик масалалар бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқишда янги муҳим даврни бошлаб беради.
@temurazam

👍18🔥7👏3😁1
🧠 2011-yilda tug'ilgan Adashboyev Rivojiddinning bosh miyasidagi o'simtani shoshilinch operatsiya qilib, olib tashlash kerak.
Shifokorlar operatsiyani yaqin 10 kun ichida o'tkazish kerak deyishyapti.
Operatsiya uchun 45 million so'm atrofida mablag' kerak. Akasi shundoq ham 15 million qarzga kirib qolgan.
Aynan sizning yordamingiz o‘ta muhim.
✅ Savobga hissangizni qoʻshing!
💳 4187 8000 0137 2879 (visa)
💳 4073 4200 4409 4948 (humo+visa)
💳 6262 5700 6525 9204 (uzcard)
💳 5614 6818 7322 0937 (uzcard)
Kartalar opasi Barchinoy Urayimova nomida
Akasi: +998954639600

👍18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марказий Осиёда сўнгги йилларда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликнинг янги босқичга кўтарилиши кўзга ташланмоқда. Бу нафақат иқтисодий лойиҳаларда, балки сиёсий мулоқот, хавфсизлик, транспорт ва маданий алоқаларда ҳам яққол кўринмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб турган Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тўқаевнинг қуйидаги сўзлари ҳам айнан шу жараённинг қардош давлатлар томонидан қай даражада юқори баҳоланаётганини кўрсатади:
«Икки томонлама муносабатлар мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилди, Марказий Осиё эса бутун дунёга дўстлик ва ҳамкорлик минтақаси сифатида танилди… Президент Шавкат Мирзиёевнинг кучли етакчилиги туфайли Ўзбекистон кўплаб соҳаларда юксак натижаларга эришди, муваффақиятли ривожланаётган давлат сифатида бутун дунёга танилди».
Бу фикрларнинг ўзиёқ минтақадаги ижобий кайфиятни кўрсатади:
— давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқот анча фаоллашди;
— ҳал қилувчи иқтисодий йўналишларда ўзаро қўллаб-қувватлаш кучайди;
— Қозоғистон–Ўзбекистон муносабатлари бутун минтақа учун барқарорлик ядросига айланана бошлади.
Марказий Осиё эндиликда рақобат эмас, ҳамкорлик маркази сифатида кўзга ташланмоқда.
Ҳозирги нотинч даврда қўшнилар ва қардошлар билан ҳамжиҳат бўлиш қанчалик муҳимлигини ҳар биримиз ҳис қилиб турибмиз. Бу йўлдаги ҳаракатлар доимий бўлсин.

👏7👍4
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувидаги энг муҳим ташаббуслари
Саммитда Озарбайжоннинг тўлақонли қўшилиши қўллаб-қувватланди. Президент бу қадам Марказий Осиё–Жанубий Кавказ умумий ҳамкорлик маконини яратишини таъкидлади.
Мирзиёев нутқининг асосий йўналишлари:
1. Интеграция.
Ҳудудий масалалар ҳал этилди, чегаралар очилди, савдо 10,7 млрд $, инвестициялар 17% га ошди.
2. Институционал тизим.
«Марказий Осиё ҳамжамияти» платформасини яратиш, Котибият ва Оқсоқоллар кенгашини тузиш таклиф этилди.
3. Иқтисодиёт.
2035 йилгача Савдо-иқтисодий дастур, Ягона инвестиция макони декларацияси ва электрон тижоратни ривожлантириш илгари сурилди.
4. Транспорт.
«Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон» темир йўли, Трансафғон ва Транскаспий йўлакларини биргаликда ривожлантириш, инфратузилма бўйича Кенгаш тузиш таклиф қилинди.
5. Хавфсизлик ва Афғонистон.
Минтақавий хавфсизлик концепцияси ва Таҳдидлар каталоги тақдим этилди. Афғонистонни лойиҳаларга интеграция қилиш муҳимлиги айтилди.
6. Иқлим ва сув.
2026–2036 йилларни «Сувдан оқилона фойдаланиш ўн йиллиги» деб эълон қилиш таклифи берилди.
7. Гуманитар соҳа.
Йиллик маънавият конгресси, илмий тадқиқотлар жамғармаси ва минтақа мутафаккирлари ҳақида БМТ резолюцияси ташаббуси билдирилди.
Ўзбекистон Туркманистонни янги раислиги билан табриклади.

👍8😁1
Xayrulla Hamidov official
Оширворибсиз. Ҳали у ёш мураббий , синиб қолмаслиги керак. @xayrulla_hamidov
Ёш футболчини ҳамманинг кўз ўнгида синдиряпти-да мураббий ҳам.
Мураббий бундай бундай бўлмаслиги шарт барибир.

👍11🤯2
Championat.asia
Ислом Исмоилов Асилбек Алиев билан бўлган вазият бўйича изоҳ берди @championatasia
Асилбек провокацияга берилмаслик ҳақидаги кўрсатмаларни бажармапти…
Бу футболчи 17 ёшда эканини мураббий билармикан?

👍7👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Veb-sayt | Facebook | Instagram | @vatandosh_tv | Youtube | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Экология соҳасидаги ўзгаришлардан нимани кутиш мумкин?
Амалда кўрганларимизга таяниб айтиш мумкинки, ҳукумат таркибидаги айрим тузилмаларнинг бевосита давлат бошқарувига олиниши кўп ҳолларда ижобий натижа берган. Чунки бу масъулиятни оширади, ваколатни кучайтиради, энг муҳими, тўсиқларни қисқартиради.
Экология вазирлигининг Вазирлар Маҳкамаси таркибидан чиқарилиб, Экология ва иқлим ўзгариши бўйича Миллий қўмита сифатида қайта ташкил этилгани ижобий ўзгаришлар бўлишига умид уйғотди. Қўмита раҳбари бир вақтнинг ўзида президентнинг экологик масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаши тизимнинг сиёсий салмоғини янада оширди.
Азиз Абдуҳакимов раҳбарлигидаги вазирлик олдин кўплаб чекловлар билан ишлагани сир эмас. Қонун устуворлигини таъминлашда ҳам, айрим ҳокимликлар ва бўлимлар билан муносабатларда ҳам турли «узрлар», «бошқа идораларга боғлиқ масалалар» каби тўсиқлар доимо тилга олинаётганди.
Эндиликда эса бу баҳоналар учун асос деярли қолмайди. Чунки:
• қўмитанинг сиёсий салмоғи ошди;
• қарорлар давлат бошқарувининг энг юқори поғонасида қабул қилинади;
• ҳокимликлар, маҳаллий тузилмалар ва бошқа идоралар экологик масалаларни катта эҳтимол четлаб ўтолмайди.
Қисқа қилиб айтганда, масъулият юқори, имкониятлар кенг, кўпчилик ижобий ўзгаришлар кутмоқда.
Мамлакатдаги мавжуд экологик вазият, яъни ҳавонинг ифлосланиши, саноат чиқиндилари, дарахтларга нисбатан қонунбузарликлар, қишлоқ хўжалигидаги назоратсизлик — буларнинг барчаси йиллар давомида ечилмай келган муаммолар эканини ҳаммамиз биламиз.
Шунинг учун ҳам тизимда жиддий ислоҳот қилишга эҳтиёж бор эди. Мана шу ўзгаришларга қўл урилди.
Эндиликда асосий саволлар қуйидагича:
• Бу ўзгаришлар амалда қандай ишлайди?
• Қонунлар реал ҳаётда қандай татбиқ этилади?
• Одамлар ўз ҳаётида ўзгаришлар натижасини қачон сезади?
Мана шу саволларга берилган жавоб янги тузилманинг қанчалик самарали ишлаганига баҳо бўлади.

👍4🔥1
Тошкентда экологик вазият яхшиланадими?
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан пойтахтдаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисидаги фармон имзоланди. Мазкур ҳужжатга кўра махсус комиссия тузилиб, бир қатор вазифалар белгиланди.
Сўнгги йилларда Тошкентда ҳаво сифати йилдан-йилга ёмонлашиб бормоқда. Аҳоли шикоятлари кўпайди, айрим кунлари ҳаводаги заррача миқдори нормадан бир неча баробар ошиб кетди. Шу жараёнда махсус комиссиянинг тузилиши масалани фақат тавсия билан эмас, амалда тўхтатиш, чеклаш ва мажбурий талаблар орқали ҳал қилиш мақсади борлигини кўрсатади.
Комиссия ҳавога салбий таъсир кўрсатаётган иссиқхоналар ва бошқа объектлар фаолиятини вақтинча тўхтатиш ёки тугатиш ваколатига эга.
Бу давлат ифлослантирувчи субъектларга нисбатан тўғридан-тўғри жазо ва чеклов механизмларини ишга туширмоқда, дегани.
Илгари қабул қилинган қарорларда саноат корхоналарида фильтр ўрнатиш талаб қилинган, аммо амалда унинг ижроси суст эди. Эндиликда бу вазифани махсус комиссия назорат қилади. Демак, талаб бажарилмаса, жавобгарлик белгиланади.
Комиссия президентнинг 19 ноябрдаги фармони доирасида АИ-80 бензинидан босқичма-босқич воз кечиш жараёнини ҳам назорат қилади.
Бу чора ҳам ҳаво яхшиланишига қанчадир миқдорда бўлса ҳам хизмат қилади.
Қурилиш компанияларига нисбатан чекловлар жорий этилиши Тошкентдаги асосий ифлосланиш манбаларидан бирига қарши чора ҳисобланади.
Чангни бартараф этувчи ускуналарни ўрнатиш, майдонларни ёпиқ ҳолда ишлаш каби қоидалар халқаро амалиётда нормал талаб. Бизда биринчи марта мажбурий норма сифатида киритилмоқда.
Бу фармон экологик муаммони қоғозда эмас, амалда ҳал қилишга уринишдир. Агар комиссия ўз олдига қўйилган вазифаларни бажара олса:
• ифлосланиш манбалари қисқаради;
• пойтахтда қурилиш маданияти ошади;
• ёқилғи бозорида сифат биринчи ўринга чиқади;
• аҳолининг ҳаво сифати бўйича шикоятлари камаяди.
Фармоннинг энг муҳим жиҳати шуки, давлат биринчи марта экология масаласини шунчаки ташаббус билан эмас, қатъий мажбурий механизмлар орқали ҳал қилишга киришмоқда.
Натижа эса комиссиянинг қай даражада мустақил, қатъиятли ва тизимли ишлай олишига боғлиқ бўлади.

👍4🔥4👏1😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#КитобОлами #КитобларФестивали
🙋 «Китоб олами» китоблар фестивали
🆔 5–6 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси ҳамда Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида «Китоб олами» китоблар фестивали бўлиб ўтади!
📌 «Китоб олами» фестивалида сиз учун:
➡️ Ўзбекистон ва хорижий нашриётларнинг янги китоблар тақдимотлари;
➡️ Чегирмалар билан ўз севимли асарларингизни харид қилиш имконияти;
➡️ Таниқли ёзувчи ва шоирлар билан самимий суҳбатлар;
➡️ Муаллифларнинг шахсий имзолари туширилган китоблар;
➡️ Илҳомлантирувчи саҳнавий чиқишлари, бадиий кўринишлар ва жонли мусиқа;
➡️ Билимдонлар учун ютуқли викториналар;
➡️ Энг фаол иштирокчилар учун китоб совғалари тақдим этилади.
👋 Янги ғоялар сизни шу ерда кутмоқда, уларни биринчи бўлиб ҳис этинг.
📍 Манзил: Ёшлар ижод саройи

👍5
Андижонда тандирларни буздирган Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилло Дадахоновга ҳайфсан берилибди.
Сомсахонада ўтин ёқилади, мазут ёки кўмир эмас.
Яхшиям тандирларда тўхташибди, акс ҳолда кабобхоналарни ҳам ёптириб чиқармиди?
Ўша тандир эгаларига етказинглар, ишни қайтадан бошлашга рухсат берилганидан хурсанд бўлмай, етказилган моддий ва маънавий зарарни ҳам ундиришсин.

👍18🔥13
Навоийлик ёлғиз она Зарнигор Исакова фарзанди билан бошпанасиз, уйсиз қийналиб яшамоқда.
Бу аёл ажрашган. Фарзанди ҳали кичиклиги боис ишлай олмаяпти.
Имкони борлар, илтимос, бу ёлғиз онага ёрдам беринг.
Карта рақамлари синглимизнинг ўзига тегишли. Ёрдамингиз бевосита ўзига етиб боради.
9860356620964383 Humo
9860160635621933 Humo
5614686814907831 UzCard
5614684809910456 UzCard
4187800014107411 Visa

🔥7👍5
Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) домла роппа-роса 7 ой аввал – 2025 йил 8 май куни Туркияда ҳибсга олинган эди. 10 майда у кишини Ўзбекистонга олиб келиб, диний айбловлар билан тергов бошлашди.
2025 йил 19 августда Мубашшир домлага қарши Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида иш бошланди. Суд орада кечиктиришлар, суд мажлисининг бир неча марта қолдирилиши билан жами 5 та мажлисда бу ишни кўриб чиқди ва 2025 йил 8 октябр куни Мубашшир домлага ҳукм ўқилди: 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш.
Мубашшир домла узоқ давом этган тергов ва суддан чарчади, шекилли, апелляция беришни истамади.
2025 йил ноябр ойи бошига келиб, Мубашшир Аҳмад домлани Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги қаттиқ тартибли колонияга жўнатишгани маълум бўлди (суд ҳукмида жазони умумий тартибли колонияда ўташ айтилган эди).
Бугун 8 декабр: Мубашшир домла маҳбусликда ўтирганига 7 ой тўлди. Адвокатига кўра, айни пайтда у кишининг тоби йўқ, Қизилтепадаги колония тиббий қисмида ("санчасть") даволаняпти. Зотан, домла узоқ йиллардан бери қанд касали билан оғриб келади. Охирги воқеалар касалини кучайтирган бўлиши мумкин.
Аллоҳ Мубашшир домлага комил шифо ва тез кунларда маҳбусликдан нажот берсин, озодликка чиқарсин.
Юқоридаги суратни KunUz мухбири 2025 йил 8 сентябр куни олган. Бу Мубашшир домланинг ҳозирча жамоатчиликка маълум сўнгги суратидир.
©️Мусанниф Адҳам

🔥25🤯8🤬8
Ёш авлодни қадриятларга мувофиқ тарбиялаш ҳақида кўп гапирамизу, аммо бу борада ресурслар унчалик кўп эмаслигини тан олишга мажбурмиз.
Болалар адабиётидан бошлаб мультфильмларгача бўлган нарсалар ҳақида гапирсак, бу борада қилинадиган ишлар жуда кўп.
Ўзбек ижодкорлари ҳам жаҳон даражасида мультфильмлар ишлай олишига бир неча бор гувоҳ бўлганмиз.
Шу кунларда дўстларимиз тавсияси билан Astir Animation Studio томонидан тайёрланган маҳсулотларни бир қур томоша қилдим.
Ушбу студия ижодкорлари мультфильм тайёрлабгина қолмай, машҳур мультфильмларни таҳлил ҳам қилишмоқда экан. Бу ҳар қандай ота-она учун фарзандига мос мультфильм танлашига ёрдам беради.
“Буюк боболарим болалиги” туркуми доираси Абу Райҳон Берунийга аталган қисми 16 декабрда премьера қилинар экан. Кутамиз.
YouTube орқали Astir деб қидирсангиз, юксак сифати ва машаққатли меҳнати билан ажралиб турадиган мультфильмлар чиқади. Болаларига нима қўйиб бериш бўйича иккиланиб юрган ота-оналар учун жуда тўғри танлов бўла олади.

👍12
Мана шу суҳбатни албатта кўринг.
Фарзандингиз, укангиз, жиянингиз, шогирдларингизга ҳам кўришни тавсия қилинг.
Вақтни фойдали ишларга сарфлаш натижасида нималарга эришиш мумкинлиги ҳақида қизиқарли суҳбат бўлган.
https://youtu.be/G5VGxpKAzMI?si=ZdWkLAisT1V0mddc

YouTube
16 yoshda $200,000 Prezidentdan: Tikoncha
🎙 Akmal Mirzo va 200 000$ mablag‘ ajratilgan maktab o‘quvchisi, Saidburxon Shuxratov o‘rtasidagi eksklyuziv suhbat!
Bugungi intervyuda Prezident tomonidan 200 ming dollar bilan qo‘llab-quvvatlangan yosh iqtidor egasi bilan suhbatlashamiz. U qanday g‘oya…

🔥4👏2
2018 йилда Туркияда яшаётган танишим шамоллаб қолганини айтганида, дори олиб ичишни тавсия қилгандим. У эса: “Қанийди олиб ичолсам”, деди. Сабабини сўрасам, у ерда дорилар (яъни антибиотиклар) рецепт асосида сотилишини айтганди.
Ўшандаёқ тушунгандим: бу чеклов эмас, тартиб.
Биз ҳам қачондир шу тизимга ўтишимиз аниқ эди. Мана, ўша пайт келди. Ва бу қарорни мен шахсан қўллаб-қувватлайман.
Бугун айримлар электрон рецептни “қийинчилик” ёки “чеклов” деб баҳолаяпти. Лекин савол бор: беморни ким ҳимоя қилади? Ҳар ким ўзига ўзи ташхис қўйиб, дори ичиши тўғрими?
Кўп бор гувоҳ бўлганман: бемор дорихонага кириб, “мана бу ерим оғрияпти, нима ичсам бўлади”, деб сўрайди. Аптекачи эса шифокор эмаслигига қарамай, бемалол “маслаҳат” беради. Бу эса хавф.
Янги тизим билан бунга чек қўйилади. Энди ҳар ким ўзига ўзи муолажа белгилай олмайди, дорихона ходимлари эса шифокор вазифасини бажармайди. Ҳуда-беҳудага дори ичиш ва аптекага югуриш камаяди.
Муолажа ёзиш масаласи ишнинг ўз эгасига – шифокорларга топширилади.
Албатта, дастлаб қийинчиликлар бўлади. Янги бошланишида ноқулай туюлади. Вақт ўтиб, фойдаси сезилади.
Шунинг учун бу қарорни тўғри, ўз вақтида жорий қилинган ислоҳот деб ҳисоблайман.

👍20🤬4🔥2👏1
“Гурунг” подкасти бир йиллик танаффусдан сўнг яна экранларга қайтди.
Подкастда доимий мезбонлардан бири сифатида тез-тез учрашиб турамиз деган умидимиз бор 😊
Бирор ишни қилаётган ижодкор учун қўллов жуда муҳим. Кўп нарса сўрамаймиз: обуна бўлиш, ёқса лайк босиш ва изоҳларда фикр қолдириш.
Қийинмас-а? 😉
https://youtu.be/h2OR_GJhvPY?si=6jQoj2T-gtfMemTP

Biz atomni parchalashga qodir ummat edik… | Gurung 2-son
✨ Gurung — bu shunchaki suhbat emas.
Bu o‘zlikni eslash, ilmga qaytish, farzandlarimizni fikrlaydigan, savol beradigan, izlanadigan avlod qilib tarbiyalash haqidagi ochiq muloqot.
✍️ Bir paytlar Xorazmiylar, Beruniylar, Ibn Sinolar yetishgan ummatmiz.
Ilm…

👍8🔥3
Forwarded from Osmondagi bolalar
Loyihani sog'inganlar bormi?
Qisqa muddatli tanaffusdan so‘ng, ko‘plab yoshlarga o‘z maqsadlarini topishga va qahramonlarini kashf qilishga yordam bergan ijtimoiy loyiha - "Osmondagi Bolalar" qaytmoqda.
Loyiha bir muddat to‘xtab qolganda, bizga ko‘plab murojaat-xatlar kelib tushdi. Ularni barchasini o‘rganib chiqqan holda, yangi kuch va yangi qahramonlar bilan qaytmoqdamiz.
Xo'sh, ilk qahramonimiz kim deb o'ylaysiz? Fikrlaringizni izohlarda yozib qoldiring 👇

Muhammad Ali | Rasmiy Blog
Vatanga Qaytish Musofirchilikning o’ziga yarasha yaxshigina yuki bor. Hamma ham o’zi xohlab uyidan, oilasidan uzoqlarda gulday umrini o’tkazmaydi. Qaytish.com Sizga hayotingizni yangidan boshlash imkonini taqdim etishi mumkin. Biz 2026-yilda minglab vatandoshlarimizni…
Шу лойиҳа Ватандан узоқда бўлган юртдошларимизнинг қайтишларига хизмат қилади деб ишоняпмиз.
Аллоҳ ишларга барака ёғдирсин.
Аллоҳ ишларга барака ёғдирсин.
👍18👏2🔥1