Muhammad Temur A’zam
2.32K subscribers
497 photos
250 videos
2 files
521 links
Шахсий канал
Download Telegram
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 17 апрелдаги йиғилишида суд-ҳуқуқ тизимини янада кучайтиришга қаратилган муҳим масала — Судьялар олий кенгаши таркибини шакллантириш муҳокама қилинди.

Президент томонидан тақдим этилган номзодлар Сенат Кенгашида кўриб чиқилди ва қарорга мувофиқ қуйидаги тайинловлар амалга оширилди:

— Н. Бобохонова — раис ўринбосари;
— Т. Буваев, С. Давлетмуратов, Х. Садиков, Г. Шукурлаева, А. Қодиров — судьялар;
— С. Талипов — котиб;
— У. Мингбаев, Н. Раҳимова, Ф. Эшматова, М. Каландарова — жамоатчилик асосидаги аъзолар.

Сенаторлар фикрича, бу тайинловлар суд тизимида кадрлар салоҳиятини ошириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда тизим самарадорлигини кучайтиришга хизмат қилади. Амалда ҳам шундай бўлишидан умидвормиз.

Қисқача айтганда, суд тизимидаги ўзгаришлар давом этяпти. Бу ўзгаришлар замирида одил судловга бўлган ишончни мустаҳкамлаш мақсади бор.

Шу масъулиятни соҳада меҳнат қилаётган ҳар бир судья тушунишини, шунга мувофиқ иш кўришини истаймиз.

@temurazam
🔥7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наркотик моддаларга қарши ҳар қачонгидан кучлироқ курашиш заруратини даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Ёшлар орасида турли синтетик моддалар истеъмоли авж олмоқда.

Бу ҳолатда фақатгина тарғибот-ташвиқот ишлари етарли эмас. Реал чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, бу иллатга қарши курашиш керак.

Бугун ва эртага, яъни 20–21 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида жуда муҳим тадбир бўлиб ўтади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда глобал форум ташкил қилинмоқда.

Мавзу ҳам жиддий: наркотиклар билан боғлиқ хавфларга қарши қандай курашиш ва жамият хавфсизлигини қандай сақлаш.

Форумда нима гаплар бўлади?

— наркотикларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашни кучайтириш;
— дунёда ишлаётган энг самарали тажрибаларни ўрганиш;
— янги таҳдидларга қарши замонавий ечимлар топиш;
— давлатлар ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш.

Тадбир масштаби анча кенг:

— Интерпол, Европа Иттифоқи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги каби йирик ташкилотлар;
— 50 га яқин давлатдан раҳбарлар;
— 500 га яқин экспертлар қатнашиши кутиляпти.
👍2👏1
Forwarded from Bioazot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱 БИОАЗОТ — ҳосилдорликни оширишнинг табиий ечими

Биоазот — тирик микроорганизмлар асосида ишлаб чиқилган биологик ўғит бўлиб, тупроқда азот миқдорини табиий равишда кўпайтиришга ёрдам беради.

✅ Афзалликлари:

• Ҳосилдорликни оширади;
• Ўсимлик илдиз тизимини мустаҳкамлайди;
• Тупроқ унумдорлигини яхшилайди;
• Кимёвий ўғитлар сарфини камайтиради;
• Экологик тоза маҳсулот олиш имконини беради.

🌾 Қўлланиш соҳаси:
• Пахта;
• Ғалла;
• Сабзавот экинлари;
• Мевали дарахтлар;
• Иссиқхона экинлари.

📌 Қўллаш тартиби:

Экин экишдан олдин ёки вегетация даврида қўлланилади.

📦 Натижа:

Биоазотдан фойдаланиш тупроқни “тирилтиради” ва барқарор ҳосил олишга хизмат қилади.

📲 Буюртма учун:
Телефон: +998935712111
Telegram: @bioazot01
👍5🔥1
Forwarded from Bioazot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Картошкани биологик усулда озиқлантириш мумкинми?" деган саволни кўп беришади. "Ҳа, мумкин!" деб жавоб берамиз.

Бу тажрибамизда баргидан биологик ўғит — "БИОАЗОТ" билан икки марта озиқлантирилди.

Ўзгаришларни ўзингиз кўришингиз мумкин.

Энг қизиғи, ҳали бу картошкага минерал ўғитлар берилгани йўқ.

Ўсимликнинг умумий ҳолати — поясининг йўғонлиги, барглар ранги ва қалинлиги жуда яхши ҳолатда.

Кейинги видеода картошкани биоўғитга ивитиб экиш натижаларини таништирамиз.

▶️ Каналга аъзо бўлинг: Bioazot
🔥3
Forwarded from 1% Bilim
AI sizning biznesingizni yo o'stiradi, yo raqobatchingiznikini.

Bugungi videoda AI haqida nazariya emas, biznesda pulga aylanadigan real misollar bo'ladi:

mijozlarga xizmat, sotuv, marketing, xodim yollash, logistika, ombor, ishlab chiqarish, moliya.

▶️ Premyera bugun YouTube'da.
⏰ 20:00

@birfoizbilim
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1
Kitobxonlik klubining ilk soni ✨

🤩 Yaqinda boshlangan yangi loyiha — “Matn ortida” kitobxonlik klubining 1-soni qizg‘in bahs-munozaraga boy o‘tdi.

Mazkur tadbirning ilk mehmoni Xayrulla Hamidov bilan “Qamar” kitobxonlari o‘rtasida “O‘tkan kunlar” romani tahlil qilindi.

📕 Qayta-qayta mutolaaga arziydigan, o‘zbek romanchiligidagi ilk asar bo‘lmish mazkur kitob haqida tadbir ishtirokchilari yana ham yangi mazmunni o‘zlariga kashf etishdi.

“Matn ortida” klubining navbatdagi sonini kutayotganlar bormi?! 🥹

@matn_ortida
👍8🔥4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤩 Jahon School'dan yilning ENG KATTA yangiligini qarshi oling!

🚀 Jahon School umumiy qiymati 2 milliard 370 million so‘mlik GRANT eʼlon qiladi. Bu grant o‘quvchilarga Jahon School maktabimizda bepul o‘qish imkonini beradi.

Grant kimlar uchun:
🔸 2026-2027-o‘quv yilida 8-9-10-sinfga o‘tadigan iqtidorli yoshlar;
🔸 Xalqaro va mahalliy fan olimpiada g‘oliblari.

Grant shartlari qanday?
🔸 O‘quvchilar 3 bosqichli saralashda ishtirok etishlari kerak:
- ariza;
- fan bilimlaridan imtihon;
- suhbat.
🔸 Qatnashchilar 7-maydan 31-maygacha arizani to‘ldirishlari kerak bo‘ladi;
🔸 Imtihon va suhbat bosqichlari 7-iyun sanasida Jahon School binosida boshlanadi.
🔸 Boshqa qo‘shimcha maʼlumot ushbu rasmiy kanal orqali eʼlon qilinadi.

Barcha iqtidorli o‘quvchilarni ushbu grantda ishtirok etishga chaqiramiz. Grantda ishtirok etish uchun quyidagi havola orqali arizangizni qoldiring! 👇

🔗 Havola: https://forms.gle/t65Rg8yPjh9AUGEx7

Jahon School — salohiyatni kashf etamiz!

📞 78-777-07-07
👏3👍1
Forwarded from Bioazot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фермерлар диққатига!

🌾 Карбамидга кетаётган пулингизни бир ҳисоблаб кўринг.

Ҳар сепилган ўғитнинг катта қисми ҳавога учади, ювилиб кетади ёки умуман йўқолади.
Натижа эса фақат вақтинчалик, ер эса йилдан-йилга кўпроқ талаб қила бошлайди.

🔬 Энди бошқа йўл бор — БИОАЗОТ

Ҳаводаги бепул азотни тирик бактериялар илдизга етказади.
Яъни ўсимлик озиқни табиий олади, ер эса кучсизланмайди.

📊 Натижа:
✅ Ҳосил 20–40% гача ошади;
✅ Кимёвий ўғит харажати камаяди;
✅ Мева ва ҳосил сифати яхшиланади;
✅ Тупроқ йилдан-йилга тикланади.

🌳 Боғ, пахта, ғалла, сабзавот — барчаси учун мос.

📦 Бир гектарга = 6 литр.

💡 Аввало бир бўлак ерда синаб кўринг.
Фарқни ҳосилда ўзингиз кўрасиз.

🌍 Ер сиздан кейин ҳам қолади.
Уни қандай ҳолатда топшириш — бугунги қарорингизга боғлиқ.

📞 +998 93 571 21 11
Маслаҳат бепул, етказиб бериш бор.
🔥2
#Хайрия

Жаҳон тиллари университетининг битирувчиси бўлган синглимиз контракт тўловини амалга оширишда қийналмоқда.

Унинг оиласи айни вақтда жиддий иқтисодий муаммоларни бошдан кечиряпти. Шу сабабли контракт маблағини тўлаш имконияти йўқ.

Имкон қадар ёрдам бериб, ўқишни тугатиши ва таълим соҳасида меҳнат қилишига ҳисса қўшайлик.

💳 Пластик карта:
UzCard: 5614 6861 0166 6249
Visa: 4023060519735988
Shirin Uvaydullayeva номида
👍23🔥9👏3😁1🤯1🤬1
Гегемонлар ўртасида қолган давлатлар учун энг катта таянч ўзлиги, тарихи ва манфаатлари атрофида бирлаша олишидир.

Туркистонда ўтказилган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити умумий тил, умумий хотира ва умумий манфаатларнинг яна бир бор эсланиши бўлди.

Бугун дунёда куч марказлари кескин рақобатга кирган. Шимолда бир гегемон таъсир доирасини сақлаб қолишга уриняпти, шарқда яна бири иқтисодий ва сиёсий қудратини кенгайтиряпти, ғарб эса ўз геосиёсий манфаатларини ҳимоя қилиш билан банд. Ана шундай муҳитда ўртада жойлашган халқлар учун парокандалик энг катта хавф бўлади.

Туркий давлатлар эса фақат тил яқинлиги билан эмас, балки ўхшаш тарихий тақдир, маданий руҳ ва стратегик манфаатлар билан ҳам бир-бирига боғланган. Бу бирлик ўз манфаатини ҳимоя қила оладиган, ташқи босимлар олдида мувозанат сақлайдиган макон яратиш ҳаракатидир.

Чунки бугун давлатнинг кучи фақат армияси ёки иқтисоди билан эмас, балки кимлар билан елкадош бўла олиши билан ҳам баҳоланади.

Туркистондаги саммитнинг рамзий аҳамияти ҳам катта. Туркистон шунчаки шаҳар эмас, у турк цивилизациясининг маънавий устунларидан биридир.

Энг муҳими, туркий бирлик шиор даражасида қолиб кетмаслиги керак. У транспортда, савдода, таълимда, технологияда, ахборот хавфсизлигида ва маданий алмашинувда амалий натижа бериши лозим.

Яқин Шарқдаги воқеалар исботлаяптики, геосиёсатда ёлғиз қолган давлатнинг босим остида қолиши жуда осон. Бирлашган давлатлар эса музокара столида ҳам, иқтисодий майдонда ҳам анча кучли кўринади.
🔥9
Дипломатия ҳиссиёт билан эмас, манфаат билан юритилади.

Катта сиёсатда давлатлар эмоцияга таяниб эмас, миллий манфаатлар йўлида ҳаракат қилади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи ҳам айнан шу нуқтаи назардан баҳоланиши керак. Бу кимнидир қўллаш ёки кимгадир қарши чиқиш эмас. Бу Ўзбекистоннинг ўз манфаатлари, ташқи сиёсати ва халқаро муносабатлардаги ўрни ҳақидаги қарор.

9 май тадбирларида иштирок этиш аввало тарихга эҳтиром. Чунки Иккинчи жаҳон урушида юз минглаб ўзбекистонликлар қатнашган, минглаб оилалар қурбон берган.

Лекин замонавий дипломатия фақат тарих билан яшамайди. Унда иқтисод, хавфсизлик, транспорт, меҳнат миграцияси, сармоя ва минтақа барқарорлиги масаласи ҳам инобатга олиниши зарур.

Шунинг учун ҳам давлат раҳбарлари турли майдонларда учрашади, мулоқот қилади ва кўп векторли алоқаларни олиб боради.

Бугун ҳиссиёт билан қарор қабул қиладиган давлатлар эмас, манфаатини ҳимоя қила оладиган давлатлар кучли ҳисобланади.
👍12🤬6😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍9