Ё Робб, бизни ҳисоб беришга мажолимиз йўқ...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Умматимдан етмиш минг киши ҳисоб қилинмасдан жаннатга кириши берилдим. Уларнинг юзлари бадр (ой тўлган) кечадаги ойдек ва қалблари бир одамнинг қалбидек бўлади. Мен Раббим азза ва жалладан яна қўшишини сўрадим. У менга ҳар бирлари билан етмиш мингта қўшиб берди".
Бу ҳадиси шарифни имом Аҳмад "Муснад"ларида ривоят қилганлар. Мен ҳисоблагични олиб етмиш мингни етмиш мингга кўпайтирдим. 4900000000 (тўрт миллиард тўққиз юз миллион) чиқди.
Эй карами кенг Зот, расулинг соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир сўровларига етмиш минг баробар қўшиб бердинг. Биз ҳам ўзимизнинг ҳолимиздан келиб чиқиб ўтинамиз, бизни ўша тўрт миллард тўққиз юз миллиондан биттаси қилгин!

Мубашшир АҲМАД
@temurazam

Ўлим тўғри йўлга тушиб олишингни, ёки тавба қилишингни, ёхуд рўмол ўрашингни кутиб ўтирмайди. Шунинг учун тўғри йўлга тушиб, тавба қилиб, рўмол ўраб олгин-да, ўлимга тайёр тур.
Ўлимни эслаш, иймонни кучайтиради, золимларни тушкунликка туширади.
Фейсбукдан олинди

#Соқол
Соқолни қиртишлаб юришни "маданият" деб билувчилар Амир Темур ва Алишер Навоийнинг соқолсиз портретларини чиздиришса ажабланмайман, очиғи.
Большевиклар бошқарувидаги 73 йил ва ундан кейинги Каримовнинг 25 йили 1000 йиллар давомида эркаклар кўрки бўлиб келган соқолни маданиятсизлик, фундаменталистлик ва "ваҳҳобийлик" рамзи эканига ишонтира олди.
Биз ҳуқуқий-декмократик жамиятда яшаяпмиз. Бундай жамиятда инсоннинг шахсий ишига бошқалар, айниқса давлат бошқарув органи ходимлари аралашмайди. Ҳар бир одам ўз юзидан чиқаётган тукни нима қилишни ўзи ҳал қилмас экан, биз қолоқ фикрлар оғушида юраверамиз...
Қизиқ-а, жаҳон ТВларида илм-фан муаммолари ҳақида чиқиш қилинса, бизникилар соқол ҳақида кўрсатув тайёрлайди...

Рамазон ойида намоз ўқимаётган кишини кўрсанг, уни мунофиқ деб айтишга шошилма, балки унинг намозда мустаҳкам бўлишини дуо қилиб сўра. Билмайсанки, эҳтимол, Аллоҳ уни ҳидоятга бошлаб, ўзингни адаштириб қўяр!
www.arabic.uz
www.arabic.uz
#Таъзия
Анвар қори аканинг бизнинг ҳаётимизда ўринлари жуда катта эди. Дадамга намоз ва Қуръон ўқишни ўргатган, Қуръоннинг илк ўзбекча маънолар таржимасига жалб этган айнан қори ака бўлганлар.
Мен туғилганимда қулоғимга азон айтганлар, никоҳимни ўқиганлар, ўғлимга ҳам ўзлари азон айтгандилар...
Дадам вафот этганларида энг биринчилардан бўлиб келиб, елкама-елка тургандилар. Опамни узатган пайтимизда ошга келиб "Аъзамнинг ўғли қани" деб мени бағирларига босгандилар.
Жуда кўп телефонлашардик. "Темур ака, келиб туринг" дердилар ҳар доим. Узоқ вақт бормай қолсам "Бир келинг, сизни кўргим келяпти" дердилар...
Аллоҳ у кишини раҳматига олган. Бандалик ила қилган хато ва камчиликларини мағфират қилсин. Яхши амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин.
Инна лиллахи ва инна илайҳи рожиуън.

👍1
#РИЖОЛЛАР 2
Италия афицери Италия истилосига қарши ватан ва дин мудофааси учун жанг қилган Либия арслони Умар Мухтор раҳматуллоҳи алайҳни сўроққа тутди:
‒ Италия давлатига қарши уруш қилдингми?
‒ Ҳа.
‒ Одамларни Италия давлатига қарши урушга ундадингми?
‒ Ҳа.
‒ Қилмишингнинг оқибати нима бўлишини биласанми?!
‒ Ҳа.
‒ Айтганларингга иқрормисан?!
‒ Ҳа.
‒ Неча йилдан бери Италия давлатига қарши жанг қилиб келяпсан?
‒ 10 йилдан бери.
‒ Қилмишингдан пушаймонмисан?
‒ Йўқ!
‒ Сен қатл қилинасан, биласанми?
‒ Ҳа.
Маҳкама судяси Умар Мухторга: «Охир оқибатинг шу бўлганидан афсусдаман», деди. Умар Мухтор унга қарата: «Аксинча, бу ниҳоя ҳаётимни тугатиш учун энг яхши тариқадир!» деди. Судя Умар Мухторни аврамоқчи бўлиб, мужоҳидларга Италия истилосига қарши жанг қилишдан тўхташлари ҳақида топшириқ ёзиб берса, эвазига умумий кечирувга ҳукм чиқариб беришини сўзлади. Шунда Умар Мухтор унга ўзининг машҳур гапини айтди:
«Ҳар намозда «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир» дея гувоҳлик бераётган бу бармоқ ноҳақ сўзни ёзиши мумкин эмас!»
©Хусайнхон Яхё Абдулмажид

Хадича разияллоҳу анҳо
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадича разияллоҳу анҳога ўта вафодор эдилар. Тез-тез эслаб, унинг яқинларидан хабар олиб турар эдилар. Бир куни ҳовлиларида синглисининг шарпасини сезиб қолдилар. Овози Хадича онамизнинг овозларига ўхшаб кетганлигидан Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Аллоҳ! Бу унинг шарпасими?” деб юборганлар.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кўп эслаб юрганларидан ҳатто Оиша разияллоҳу анҳо қалбидаги ҳиссиётларни тута олмасдан:
- Қурайш кампирларидан бўлган бир оғзи қизил кампирни бунча эсламасангиз! Ўтиб кетган бўлса, Аллоҳ таоло сизга ундан яхшироғини бермабдими? – деб юборган эди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ранглари ўзгариб, ғазаблари келиб:
- Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло унинг ўрнига менга ундан яхшироғини бермади! Одамлар инкор қилиб турганларида менга имон келтирган эди! Одамлар ёлғончига чиқарганда у мени тасдиқлаган эди! Одамлар мендан молларини дариғ тутганларида мол-дунёсини менга сарфлаб юборган эди! Аллоҳ таоло менга бошқа хотинларимдан эмас, ундан фарзандлар ато этган! – деган эдилар.
Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинларининг ҳеч биридан Хадичадан рашк қилганимчалик рашк қилмаганман. Ҳолбуки уни умуман кўрмаганман. Лекин уни кўп эслардилар. Гоҳо қўй сўйиб, тақсимлар эдилар. Сўнг Хадичанинг дугоналарига юборар эдилар. Гоҳида мен у зотга: “Дунёда худди Хадичадан бошқаси бўлмагандек!” десам, “У бўлган эди, бўлган эди! Ундан менинг фарзандларим бўлган!” дер эдилар” (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Яна бир ривоятда: “Хадичанинг сингиллари Ҳолату бинти Хувайлид Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига кириш учун изн сўради. Хадичанинг изн сўрашини танидилар. (яъни изн сўраши Хадичага ўхшаганидан унинг синглиси эканлигини билдилар. Таржимондан) Бундан хурсанд бўлиб: “Эй Аллоҳ! Бу Ҳолату бинти Хувайлид-ку!” дeдилар”, дeйилган.
Ривоят қилишларича Жаброил алайҳис салом Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, Аллоҳ таоло Хадича разияллоҳу анҳога жаннатдан бир мақом тайёрлаб қўйгани ва у жойда шовқин сурон йўқлигини айтдилар. Сўнг бу мақом берилишининг сабаби – Хадича разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга бирор марта ҳам овозини кўтариб гапирмаганлиги учун мукофот эканлигини айтдилар. Шу маънодаги ҳадис ушбу ривоятда келган: Абдуллоҳ ибн Абу Авфо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадича разияллоҳу анҳога марвариддан қурилган жаннатдаги уйнинг хушхабарини бeрдилар. У ерда шовқин ҳам, чарчаш ҳам бўлмайди” (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРОВ

Миннат қилманг!
Бугун юртимизнинг қай гўшасига борманг, бир гап: "Турли йўналишларда эркинлик берилди, одамлар ношукрлик қилишяпти, ўзларидан кетиб қолишяпти".
Шу ўринда савол туғилади: нега эркинлик берилди? Жавоб оддий: илгари эркинлик тортиб олинганди. Ўзимиздан олган ҳақни яна ўзимизга босқичма-босқич қайтара бошлашди. Биз ҳам ўзгаришлардан илҳомланиб, бир қатор йўналишларни кўрсатган ҳолда "Шулар бўйича ҳам эркинлик қилинса яхши бўларди" қабилида гапирдик. Шундан сўнг ношукрга айландик.
Келинг, шу ўринда бир мулоҳаза қиламиз: эркинлик ўзи нима? Ҳар бир одамнинг ҳуқуқи, шундайми? Қандай кийим кийиш, қандай кўринишда юриш, қайси динга эътиқод қилишни ва унинг амалларини ўзи истагандек бажариши, шундай эмасми?
Энди шу ҳуқуқлар тортиб олинса ва ҳаммасига эмас, маълум қисvларига бироз эркинлик берилса, мазлум одамлар бизнинг мана бундай ҳуқуқларимиз ҳам бор эди, ана шуларга ҳам рухсат берсанглар деб сўрагани учун ношукрга чиқиб қолаверадими?
Миннат аҳли "Мана, буларга эркинлик бериб бўлмайди", деб қисман қайтарилган ҳуқуқларни юзимизга солаверадими?
Ўшалар билиб олсин, ўзимиздан тортиб олинган нарсани президент қайтарган бўлса, бунинг оғирлиги сизга тушмасин! Берилган эркинлик тепасида турмадингизми, ҳаммуаллифдек миннат қилманг, ҳаққингиз йўқ!

#Жаннат_ва_дўзах
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аллоҳ жаннатни яратганида Жаброилга: “Бор, унга назар сол”, деди. (Жаброил) бориб унга қаради. Кейин келиб, “Эй Раббим, иззатингга қасамки, ким у ҳақида эшитса, албатта, кир(ишни орзу қил)ади”, деди. Шунда (Аллоҳ жаннат) атрофини машаққатлар (яъни, инсон нафсига оғир келадиган амаллар, турли синовлар) билан ўраб қўйди. Кейин: “Эй Жаброил, бор, унга назар сол”, деди. (Жаброил) бориб (жаннатга) қаради. Кейин келиб, “Эй Раббим, иззатингга қасамки, (нафсга қарши курашиш, шаҳватни синдириш, шаръий ибодатлар оғирлигидан) унга биронта ҳам одам киролмай қоладими, деб қўрқдим”, деди. Аллоҳ жаҳаннамни яратганида: “Эй Жаброил, бор, унга назар сол”, деди. (Жаброил) бориб (жаҳаннамга) қаради. Кейин келиб, “Эй Раббим, иззатингга қасамки, у ҳақида эшитган одам унга кир(ишни зинҳор иста)майди”, деди. Шунда Аллоҳ (жаҳаннам) атрофини шаҳватлар (яъни, нафс хоҳишлари, кўнгилга ёқадиган нарсалар) билан ўраб қўйди. Кейин: “Эй Жаброил, бор, унга назар сол”, деди. (Жаброил) бориб унга қаради. Сўнг келиб, “Эй Раббим, иззатингга қасамки, (нафснинг лаззатларга, роҳат-фароғатга мойиллигидан) бирон киши қолмасдан унга кириб кетишидан қўрқдим”, деди” (Абу Довуд, Аҳмад, Ҳоким ривояти. Ҳадис санади ҳасан-саҳиҳ).
Зиёвуддин Раҳимнинг фейсбук саҳифасидан олинди.

Кун бугундир!
Тонг отгач, тунни кутма. Яхши-ёмон ўтган кечаги кунни эмас, ҳали келиб улгурмаган эртани ҳам эмас, яшаётган бугунингни ўйла. Қуёш чарақлаётган бу кун сеники. Гўё шу бугун туғилиб, шу кунда ўладигандек, ҳаётингни бугунга бағишла. Шундагина ўтмиш ғам-ташвишлари, келажакнинг хатарнок шарпалари юрагингни сиқмайди.
Барча ҳаракатинг, меҳнатингни бугунинг учун сарфла. Хушуъ билан ибодат қил, тадаббур билан тиловат қил; қазойи қадарга рози бўл, ўзгаларга фойда етказ. Соат ва дақиқаларни йилларга, сонияларни ойларга айлантир, яхшиликни экиб, гўзаллик ҳосилини йиғиб ол, гуноҳларинг кечирилишини сўра, охиратга тайёргарлик кўр; бу кунни хурсандчилик билан, қайғу-ҳасратсиз, гина-ҳасадсиз ўтказ, ризқу рўзингга, Аллоҳ таоло сенга берган неъматларга розилик кўрсат. Зеро, бу Аллоҳ таолонинг амридир: “Бас, сенга берганимни (қабул этиб) ол ва шукр қилувчилардан бўлгин!” (Аъроф, 144).
Агар шу айтилганларни жиддий, қатъий ирода билан тасдиқласанг, нафсингни “мен фақат бугун яшайман” фикрига бўйсундира оласан. Ва шунда ҳар бир лаҳзадан ўз борлиғингни бино қилишга, иқтидорингни оширишга фойдаланасан ва: “Бугун тилимни ўнглайман, ёмон сўзлар айтмайман, ғийбат қилмайман, уйимни тартибга келтираман, тозаликка, юриш-туришимга эътибор бераман; бугун бошқаларга манфаат етказиш умидида бўламан, ўзгаларга яхшилик қиламан, касаллар ҳолидан хабар оламан, муҳтож, мазлумларга ёрдам бераман”, дейсан. “Ўтган нарса ўтиб кетди, қуёш каби ботди, ўтмиш, энди сен учун кўзёш тўкиб қайғураётганимни кўрмайсан, чунки сен бизни тарк этдинг ва асло қайтиб келмайсан. Эй келажак, сен ғайб оламидасан, шундай экан, мен ҳавойи орзулар билан ҳамкорлик қилмайман ва ҳаётдаги бугунимни хаёлдаги эртага алишмайман, нафсимни тасаввурга сотмайман, келажак учун шошилмайман, чунки эртанги кун ҳали йўқ, ҳали тилга олгулик нарса эмас”, дея оласан.
Ҳа, кун бугундир! Бу сўз ҳаётни гўзал кўришни истаган инсон учун саодат луғатидаги энг гўзал сўз!
Мубина Аббосхон қизи

Бенамоз билан турмуш қурманг!
Ким роббиси ҳаққини зое қилса, турмуш ўртоғининг барча ҳаққини зое қилувчироқдир.
www.arabic.uz
@temurazam
Ким роббиси ҳаққини зое қилса, турмуш ўртоғининг барча ҳаққини зое қилувчироқдир.
www.arabic.uz
@temurazam
Бувам қартайиб, кўзлари хиралашиб қолганди. Раҳмим келиб: "Кейинги туғилажак неваларингизни яхши кўролмас экансизда", дедим. Жавоблари мени сескантирди:
- Мен Қуръонни яхши кўролмасликдан қўрқаман.
Мубашшир АҲМАД
@temurazam
- Мен Қуръонни яхши кўролмасликдан қўрқаман.
Мубашшир АҲМАД
@temurazam
Forwarded from Kanallani Dodasi | Расмий канал (★ Sυɴɴατ ★ 👊)
Rasmdigi bolani Ohunboboyevdan topip olishipti. Hamma kanal gruppalaga tarqatvorila. Ota Onasiga habar yetib borsin. +998945061600 👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFs2p7lAmFbfv3BHQ

Самолётни ким бошқараётганини билмасанг ҳам хотиржам учиб кетаверасан, тўғрими? Ундай бўлса, ҳаётингни Аллоҳ бошқараётганини билиб туриб, нега безовта бўласан? Яхшиси ҳамма нарсани Аллоҳга топшир-да, Ўзига таваккул қил!
@arabicuz
@arabicuz
Умматга ибрат бўлган Ҳазрати Умар
Умар ибн Ҳаттоб халифалик замонлари. Бир сафарга саҳобалар билан бирга чиққан эдилар. Саҳобалар бомдодга туриб қарашса, намозда имом бўлиб берадиган Умар розияллоҳу анҳу йўқ. Бомдод эса кеч бўляпти.
Саҳобалар Умар розияллоҳу анҳуни ахтариб атрофга тарқалишди. Саҳобалар Умар розияллоҳу анҳуни кўлнинг бўйидан топишди. Қарашса либосларини ювяптилар. Билишдики, жунуб бўлган эканлар, ғусл қилиб энди либосларини ювяптилар.
Саҳобалар Умар розияллоҳу анҳуга: «Биз ҳаммамиз сизни кутиб турибмиз. Бомдодга кеч бўлмасин. Сизга бир либос берайлик, бу либосингизни ювмай, алмаштириб намоз ўқинг», дейишди.
Умар розияллоҳу анҳунинг жаҳллари чиқиб: «Шу либосни ювиб, кийиб бораман, кейин намоз ўқиймиз, кутинглар, чунки мен ҳозир намоз кеч бўлиб кетмасин деб либосимни алмаштириб, бошқа либос кийсам, кейинги келган умматлар: «мана Умарнинг иккита либоси бор экан», деб улар мени далил қилишиб икки- учтадан либос олишади», дедилар.
Кейин либосларини ювдилар-да, ўша ҳўл либос билан келиб имом бўлиб, намоз ўқиб бердилар.
https://t.me/Umar_ibn_Xattob_uz

Telegram
Umar ibn Xattob (R.A)
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم🌸🍃
Ilmiy va ma'rifiy kanalimizga xush kelibsiz

ЭРНИ ЭР ҚИЛАДИГАН ҲАМ ХОТИН, ҚАРО ЕР ҚИЛАДИГАН ҲАМ ХОТИН
Ҳасан Басрий ҳикоя қиладилар: «Маккада кийим сотиб олиш учун бир кийимфуруш олдида тўхтадим. У молини мақтаб, қасам ичишга тушди. Мен бунақа одам билан савдо қилиб бўлмайди, дедим‑да, уни тарк этдим ва кийимни бошқадан сотиб олдим. Шу воқеадан икки йил ўтиб, яна ҳажга бордим ва ўша одамнинг олдидан чиқиб қолдим. Бироқ, унинг ҳалигидай молини мақтаб қасам ичганини эшитмадим. Шунда унга: «Сиз мен бир неча йил олдин учратган киши эмасмисиз?» деб сўрадим. У: «Ҳа, шундай», деди. Мен унга: «Сизни ушбу мен кўриб турган ҳолатга нима олиб келди: молни мақтамаяпсиз ҳам, қасам ичмаяпсиз ҳам?» дедим. У шундай деди: «Менинг бир аёлим бўлиб, агар уйга кам нарса олиб борсам, уни умуман назарига илмас, кўпроқ нарса билан борсам, уни кам деб тўпалон қилар эди. Аллоҳ унинг жонини олди. Ундан кейин мен яна бир аёлга уйландим. Бу аёл эрталаб бозорга отланган чоғим кийимимдан ушлаб: «Ҳой фалончи, Аллоҳга тақво қилинг, бизга фақат ҳалол‑пок нарса едиринг. Агар оз нарса олиб келсангиз, уни кўп ўрнида кўрамиз. Бордию, ҳеч нима олиб кела олмасангиз, дукимиз билан сизга кўмаклашамиз», дейди».
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Аллоҳнинг муқаддас уйига етиши учун йўллар тўсилиб фақатгина бир йўл, фалончи Зайдга пора бериш йўли қолган инсон шу нарсани унутмаслиги керакки, агар у шу ишни қилса улуғ ва буюк бўлган ҳаж ибодатини маъсиятга айлантирган бўлади. Чунки у ушбу буюк тоат билан тақиқланган иш орасини бирлаштирди.
Имом Бутий
@temurazam
http://vestnikkavkaza.net/upload2/files/dj.jpg

#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин»
(Бухорий ва Термизий ривояти).

#Муаммо
Бутун танаси шолликка чалинган, таниқли даъватчи Абдуллоҳ Банимиъа айтади:
«Мен аҳволи меникидан кўра оғирроқ бирон кимса бўлмаса керак, деб ўйлардим. Чунки бошимдан бошқа барча аъзоларим фалаж эди. Кунларнинг бирида устозларимдан бири: “Юр мен билан, сенга сенданда ёмонроқ аҳволдаги бир кишини кўрсатаман", деди. У билан бордим. Мен каби шол одамни кўрсатди. Лекин у мендан ҳам оғирроқ аҳволда эди. Чунки у шоллигидан ташқари эшитмас ва гапиролмасди.
-Тасаввур қилинг-га, умуман қимирламайди, эшитмайди ва гапирмайди!
Шу шол одам билан инсонни йиғлатадиган, мудҳиш бир воқеа содир бўлибди.
Бир куни аҳллари унинг олдига кирса, унинг кийими қон экан. У эса жим йиғлаб ётарди. Қарашса, икки бармоғи кесилган. - Ажабо, нима бўлди бунга? Қандай қилиб бармоғи кесилади?!!
Билишсаки, унинг бармоқларини сичқон еган. У эса эшитмайди, ҳаракатлана олмайди бировни ёрдамга ҳам чақиролмайди. Сичқон кириб, бемалол унинг бармоқларини еб битиради. У эса аламдан кўз ёш тўкиб, бармоқларига тикилгунча жииим ётаверади!!!
Сенчи?!!
Сенинг бармоқларинг соппа-соғ!!
Сенинг оёқларинг соппа-соғ!!
Сен гапира оласан!!
Сен эшита оласан!!
Барча неъмат бор сенда!!"
Лаа илааҳа иллаллоҳ!
Мен бу рисолани ўқир эканман, чуқур нафас олдимда Роббимга ҳамд айтдим - АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!
-----------------------------------
Сиздачи, сизда қандай муаммо бор?
Икром Шариф саҳифасидан