Muhammad Temur A’zam
2.33K subscribers
501 photos
251 videos
2 files
524 links
Шахсий канал
Download Telegram
Аҳли оилага баракани жалб қиладиган сабаблардан бири!
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Эй ўғилчам! Агар аҳли аёлинг ҳузурига кирсанг, салом бер. Агар шундай қилсанг ўзинг учун ҳам, аҳли оиланг учун ҳам барака бўлур", деб айтдилар.
Имом Термизий ривояти.

www.arabic.uz

@temurazam
#Истиғфор

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳ таолога етмиш мартадан кўпроқ истиғфор айтиб, Ўзига тавба қиламан», деяётганларини эшитдим». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
Биз ўтирган эдик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб : “Мен қачон тонг оттирган бўлсам албатта унда юз маротаба истиғфор айтганман” дедилар. (Бухорий “Ат-тарихул кабир”).

@temurazam
#Қуръон

“Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз” ("Моида" сураси 90-оят).


@temurazam
#Қалб

Қалблар бўйсунмаслиги билан шикастландик.

Қалбларимизда Аллоҳнинг муҳаббати ўрнига дунёнинг муҳаббати экилди. Юрагимизда Аллоҳнинг қўрқуви ўрнига инсонларнинг қўрқуви ўрнашди.

Агар қалбий хатоларимизни сезсак, Исломимизга ҳайрон бўлишимизнинг ва нима учун зафар топмаётганимизга йиғлашимизнинг зарурати йўқ.

Ҳайвондек эзиб фойдаланилган кишининг Исломи қачон зафар топган!

Имом Бутий

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

@temurazam
Киши уч хислат билан камол топади:

1. Ғазабланганда ғазаби туфайли ҳақиқат ҳудудидан чиқиб кетмайди.
2. Мамнун бўлганда мамнунлиги туфайли ноҳақлик ҳудудига қадам босмайди.
3. Қодир бўла туриб, жазолашдан тийилади ва кечиради.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

@temurazam
Forwarded from Исрофийлар
Унутманг зино қарздир...

@Isrofiylar
Давлатмандларнинг ҳаётларини ҳавас билан кузатманг. Бу насиҳат эмас, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларидир:

"Ўзингиздан қуйидагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга боқманг! Шундай қилсангиз Аллоҳнинг сизга берган неъматини ҳақир-арзимас санамаган бўласиз".

Мубашшир Аҳмад

@temurazam
#Ҳадис

Уҳуд жанги куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир қанча мушрикни дуоибад қилдилар. Саҳобалар Ҳамзанинг қотили Ваҳшийни нега баддуо қилмаганларини сўрашганида, у зот: “Мен Меърож кечаси Ҳамза билан Ваҳший бир-бирининг қўлидан тутиб, жаннатга киришаётганини кўрдим”, деб жавоб бердилар.
Қовуннинг зўрини ит ейди...

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Кўп кузатганмиз, баъзи одамлар ҳамма тан берадиган ишни амалга оширадилар. Биз унинг буюклиги ҳақида гапира бошлаймиз. Бироқ ўша ишнинг ўзи тугул, унга яқин келадиганини ҳам бошқа такрорлай олмайди.

Шунда унинг аслида зўр бўлмагани юзага чиқади.

У шунчаки (албатта Аллоҳнинг хоҳиши билан) керакли пайтда керакли жойда (атиги бир марта) пайдо бўлган холос...

https://www.facebook.com/photo.php?fbid=2181675858573100&set=a.336652706408767&type=3&theater

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
#Дўст

Убайдуллоҳ ибн Валид билан Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Али ўртасида бўлиб ўтган суҳбатдан:

- Биронтангиз дўстининг ҳамёнига қўлини суқиб, ундан истаганича ақчани ола биладими? - сўради Абу Жаъфар.
- Йўқ, - жавоб берди Ибн Валид.
- У ҳолда сизлар ҳали ҳақиқий дўстлар бўлмабсизлар. Дўстман деган даъвойинглар пуч экан.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
#Намоз

Гоҳида намоз ўқишим учун қулай шароит бўлмади деган гапни эшитиб қоламиз.

Намоз ўқиш учун шароит эмас, хоҳиш керак. Қолгани бўлаверади.

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Учрашди дунёнинг икки зўр пири,
Уларни қийнарди дунёнинг сири.
Бири йиғлар эди тушундим дея,
Тушунмадим дея йиғларди бири.

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
«Банданинг кўзида таассуб кўзойнаги бўлса, ўзидан бошқа ҳеч кимни менсимайди».

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Баъзи аёллар эрларининг эътиборсизлиги, етарлича меҳр бермасликларидан нолиб қолишади. Афсуски, Улар бу уларнинг фаросатсизликлари, хурматсизлик, беодоблик, итоатсизлик қилганлари учун берилган жазо эканини англашмайди. Урмайдиган, сўкмайдиган кўп эркаклар аёлларини ана шундай жазолайдилар. Аёллар эса буни тушунмай, эрларидан нолийверишади. Эркак киши хурматини сўраб олишга, кўп нарсаларни айтишга орияти йўл қўймайди. Бефаросат аёл эса буни тушунмайди. Кўп оилалардаги совуқчилик шундан келиб чиқади.

Қудратуллоҳ Аҳмад

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Facebook va Youtube
Фейсбук нормал ишламаётганига икки ярим ой бўлди. Бир ярим ойдан бери Ютуб орқали видео кўришда муаммолар бор. VPN’нинг ҳар туридан фойдаланяпмиз, чунки борларига қарши чоралар кўриляпти.

ОАВ орқали мамлакатимизда бўлаётган демократик ислоҳотларга дунё тан беряпти дейишни қойиллатамиз. Бизни мақташларини хоҳлаймиз. Шу ўринда савол туғилади: Фейсбук ва Ютуб фаолиятини чеклаш ҳам демократик ислоҳотларнинг бир қисмими? Демократияда чеклаш деган тушунча борми?

Диний ҳуқуқ ва эркинликларимиз чекланганига шу қадар ўрганиб қолдикки, ҳатто бунинг учун раҳмат айтяпмиз. Энди дунёвий ҳуқуқларимиз ҳам чекланяпти. Бунинг учунам раҳмат айтайликми? Айтаверамиз, шунга ўрганиб қолганмиз.

Мен ўз Ватанимни яхши кўраман. Шу ерда туғилдим, улғайдим. Шу ерда яшагим келади. Лекин ўпкам тўлиб нафас ололмаяпман. Шавкат Раҳмон айтганидек, «Осмон тўла ҳаволар, фақат менга етмайди».

Фейсбук ва Ютубни блоклаган мутасаддилар бу бўйича бирор бир тушунтириш берганлари йўқ. Бу ҳам ғалати. Мен уларга бир гапни айтмоқчиман: бу «ислоҳот»дан кўзлаган мақсадингиз бўлса, очиқ айтинг. Қачон тугашини ҳам билдиринг, одамлар шунга қараб чорасини кўради. Бу ҳаракатларингиз орқали давлатга, ҳукуматга ишончи қайта уйғонган одамларнинг ишончини поймол қиляпсизлар. Кимдир учун бу ҳолат оғриқли эмасдир, аммо менга алам қиляпти.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Агар уялмасанг хоҳлаганингни қил!"

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
#Китоб

Синалмаган одамлар китоб сўраса бергим келмайди. Мендан китоб олиб қайтармаганлар анча кўп. Ўзимда ҳам 4-5 кишининг китоби қолиб кетди. Инша Аллоҳ қайтараман.

Шу ўринда бир лайфҳак ўргатмоқчиман. Одамлар мендан бирор ноёб китобни сўраса «Ўзим уйингизга бориб ўқиб берсамчи?» дейман. Шу билан қайтиб сўрамайди. Керак бўлганда қўлларсизлар, муаллифлик ҳуқуқи билан топшираман.

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Агар аёл кишининг тили узун бўлса, турмуш ўртоғининг у билан ўтказадиган вақти кам бўлади.

(с)

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
​​ (https://telegra.ph/file/d7ba2d972fbd9bc71087b.jpg)“Маҳси-пайпоқ”: совуқ ва намликдан мустаҳкам ҳимоя.
✅Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда;
✅таҳоратда масҳ тортиш талабларга тўлиқ жавоб беради;
✅сув ўтказмайди, оёқни терлатмайди, қуруқ ва иссиқ сақлайди;
✅енгил, юмшоқ, эгилувчан, пишиқ махсус материалдан тикилган;
✅оёққа ёпишиб туради, товон ва тўпиқларни тўлиқ ёпиб туради;
✅исталган турдаги пойабзал билан кийиш мумкин;
✅ҳамма дўконларда нархи 60 000 сўмдан.

Батафсил маълумот учун:👇👇
https://t.me/zamonaviymahsi телеграм каналига уланинг.
#Жума

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари Анас бин Молик р.а.дан ривоят қилинади: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳеч бирингиз ўзига яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам яхши кўрмагунича мўмини комил бўла олмайди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Комил мўмин бўлиш илинжида айтмоқчиманки, бугун албатта жума намозига чиқинг.

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ