Muhammad Temur A’zam
2.33K subscribers
497 photos
250 videos
2 files
521 links
Шахсий канал
Download Telegram
Ақлсиз хотинлар эрларини қул қилиб, қулнинг хотини бўлиб яшайдилар. Ақлли хотинлар эса эрларини шоҳ қилиб, ўзлари малика бўлиб яшайдилар.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

Каналга қўшилинг 👉👉👉 https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Ҳаётимиздаги энг қайғули тонг отди.. оғир тонг..
Буюгимиз айрилиғидан юрак лахта қонга айланиб, ич ёшга тўлган бўлса, улуғимиз кўтариб турган юкларининг оғирлигидан вужуд зирқиримоқда, оёқ қалтирамоқда..
Аллоҳ Ўзинг у зотни раҳматингга олгин, ортларидан бўзлаб қолганларга сабр бергин. Ҳеч кимни Сенга оқламасмиз, лекин биз гувоҳмиз, энг олимимиз, энг обидимиз, энг зоҳидимиз, энг омилимиз, энг..энг..эдилар.
Пайғамбар меросхўри деганда у зот кўз ўнгимизда бўлардилар, жонкуяр устоз ва меҳрибон мураббий деганда нурли чеҳралари ҳаёлимизга келарди.
Аллоҳ, у зот пайғамбарлар меросини нес-нобуд қилмай авайлаб кўтардилар, ўз жойига сарфладилар, эгаларига етқаздилар. Аллоҳ, биз бунга гувоҳмиз!
У зотни ҳусни қабул қил, пайғамбаринг ва меросхўрлари даврасида тирилтир, ортларидан қолган "етим"ларини ўзларига муносиб ўринбосар эт!

Мубашшир Аҳмад
Forwarded from Fikrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Зеландия

Атта Алайян — Янги Зеландиядаги терактда ўлдирилган фаластинлик шаҳид, Нур масжиди асосчисининг ўғли.

AzonTV Ўзбекистонда биринчи илмий-маърифий онлайн телеканал.
https://t.me/joinchat/AAAAAFMZ2VSNnD_2oj7PtQ
Тайёр бизнесга эга бўлишни хохлайсизми❓
Унда шошилинг❗️

Доимий мижозларига эга харидоргир кафе сотилади❗️

Кафенинг ёзги айвонида тоза ҳаводан баҳра олиб дўстларингиз билан дам олишингиз мумкин.
Пойтахтнинг қоқ марказида жойлашгани боис, (атрофида, Институт, Вазирликлар, шифохона, банк, ўқув марказлари ва дўконлар жойлашган) доим одам гавжум.

Манзил: Ҳамид Олимжон майдони.

Сотишдан мақсад: Пул зарурлиги.
Қанча тез сотсам шунча яхши))
Илтимос, жиддий бўлмаганлар безовта қилишмасин. Чиндан олиш истагида бўлган билан нархини келишамиз❗️
Шошилинг, ажойиб имкониятни қўлдан бой берманг❗️

Мурожаат учун телефон:
+998977441112
+998903307400

#Reklama
#Маълумот
❗️ҲАЙДОВЧИЛАР УЧУН ЖАРИМАЛАР МИҚДОРИ

⚠️Хавфсизлик камарини тақмаслик: 101 365 сўмдан – 202 730 сўмгача

⚠️Телефондан фойдаланиш: 608 190 сўмдан – 1 013 650 сўмгача

⚠️Телевизордан фойдаланиш: 202 730 сўмдан – 1 013 650 сўмгача

⚠️Тезликни ошириш: 202 730 сўмдан – 3 040 950 сўмгача

⚠️Қизил чироқда ўтиш: 405 460 сўмдан – 1 013 650 сўмгача

⚠️Тўхтаб туриш қоидасини бузиш: 608 190 сўмдан – 3 040 950 сўмгача

⚠️Транспортни ҳужжатсиз бошқариш: 202 730 сўмдан – 2 027 300 сўмгача

⚠️Суғуртасиз машинани бошқариш: 202 730 сўмдан – 608 190 сўмгача

⚠️Носоз транспортдан фойдаланиш: 608 190 сўмдан – 1 013 650 сўмгача

⚠️Маст ҳайдовчига транспортни бериш: 3 040 950 сўм

⚠️Мастликни текширишдан бош тортиш: 608 190 сўмдан – 6 081 900 сўмгача

⚠️Маст ҳолатда машина ҳайдаш: 5 068 250 сўмдан – 8 109 200 сўмгача

⚠️Авариядан кейин қочиб кетиш: 6 081 900 сўм

⚠️Пиёдалар йўлакчасидан юриш: 101 365 сўмдан – 810 920 сўмгача

⚠️Сигнал ва фара қоидасини бузиш: 202 730 сўм

⚠️Фараларни ойнасимон қорайтириш: 202 730 сўмдан – 405 460 сўмгача

⚠️Темир йўлдан ўтиш қоидасини бузиш: 608 190 сўмдан – 1 013 650 сўмгача

⚠️Гуруҳ бўлиб ҳаракат қилиш: 608 190 сўмдан – 1 013 650 сўмгача

⚠️Авария ҳолати келтириб чиқариш: 1 013 650 сўмдан – 4 054 650 сўмгача

⚠️Ўзганинг транспортига шикаст етказиш: 405 460 сўм

⚠️Енгил тан жароҳати етказиш: 1 013 650 сўм

⚠️Йўл ва йўл-иншоотларини шикастлаш: 2 027 300 сўмдан – 3 040 950 сўмгача

⚠️ДАН ходими талабини бажармаслик: 101 365 – 608 190 сўм

⚠️Юк ташиш ва шатакка олиш: 1 013 650 сўмдан – 3 040 950 сўмгача

⚠️Машинада шахсий бойлик орттириш: 405 460 сўмдан – 1 013 650 сўмгача

⚠️Пиёдалар йўл қоидасини бузиш: 60 819 сўмдан – 608 190 сўмгача.

Каналга қўшилинг 👉👉 https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
#Хайрия

Ўтган ойда Наманганда истиқомат қилувчи 6 ойлик Аҳмаджоннинг ҳаёти хавф остида эканлиги, зудлик билан ичагини операция қилиш зарурлиги ҳақида пост қўйиб, хайрия пулларини йиққан эдик.

Ўша пайтда йиғилган пуллар эвазига гўдак операция қилинди ва муолажаси давом эттирилмоқда.

Яқинда онасининг йиғилиб қолган қарзларини тўлаш учун акция эълон қилиб, пул йиғилди. Ўша пуллар эвазига қарзлар узилди, ортиб қолган маблағга муолажа учун дорилар харид қилинди.

Айни пайтда Аҳмаджон хориждан келтирилган махсус дори ичиши ва гўдаклар овқатидан истеъмол қилиши зарур.

Биз она ва боланинг ҳаётида бўлаётган ҳолатлардан шахсан хабардормиз ва уларнинг чиндан ҳам ҳақдор эканликларига гувоҳлик берамиз.
Умид қиламизки, саховатпеша юртдошларимизнинг кўмаги билан ёлғиз она ушбу вазиятдан чиқиб кета олади.

Тошкентда нақд пул етказиш учун: +99897 4237848 (Темур)

Пластик карта: 8600 3329 0011 4160 (Худайбердиев Темур номида)

Хориждан пул юбормоқчи бўлганлар учун: Худайбердиев Темур Аъзамжонович.
Одамларни лаънатлаш, гарчи улар осий ва адашган бўлсалар ҳам, уларни солиҳ инсонга айлантиролмайди, эзгуликка яқинлаштирмайди. Балки ундан узоқлаштириши эҳтимол.

Салбий бу муносабатдан кўра, гуноҳкор биродарингга пешвоз чиқиб, уни ёнингга ол ёки ҳаққига дуо қил. Уни шайтонга ўлжа қилиб берма!

Шайх Юсуф Қарзовий ҳафизаҳуллоҳ

Каналга қўшилинг 👉👉 https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Channel photo updated
* * *
У кетди. Боғларим шумшайди ғариб,
ғунчалар тўмтайиб қарайди менга.
“Кетманг”, дея олдим айрилар чоғи,
“Хайр!” деб бўлмасди ҳеч қачон унга.

У кетди, кетди-ю, энди шум ўйлар
Санчилаверади қалбга мисли ўқ:
Ў, энди у ҳатто тушларимга ҳам
истаса киради, истамаса – йўқ...

© Аъзам ЎКТАМ

Каналга қўшилинг 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
#Фойдали_маслаҳат

Машинангизни ўт олдиргач дарров кондиционерни ишга туширманг!

Ушбу матнни ўқиш учун бир дақиқангизни аяманг. Яқинларингиз соғлиғи учун жудаям керакли бўлган маълумот!

Соя-салқин жойда кун давомида ёпиқ ойналар билан қолдирилган автомобилда 400-800 мг. миқдорида бензол тўпланади. Агар у очиқ қуёш остида, 16 даражадан юқори ҳарорат остида қолдирилган бўлса, бензол кўрсаткичи янада ошади. Унинг миқдори меъёрий кўрсаткичдан 40 баробар зиёда, яъни 2000-4000 мг.га етади.

Ёпиқ ойнли машинада кетаётган одамлар маълум бир миқдорда бензол ютиб кетишади. Бензол — буйрак, суяк ва жигарга зарар келтирадиган заҳар тури ҳисобланади. Энг ёмони организмни бу заҳардан тозалаш жудаям қийин. Автомобиллар қўлланмасида, кондиционер қўшгандан сўнг, ойналарни икки дақиқа мобайнида очиб қўйиш кераклиги эслатиб ўтилган. Аммо нега бундай қилиш лозимлиги ҳақида сўз кетмаган. Шунда ҳам бу маслаҳатни фақатгина энг зўр автомобиллар қўлланмасида учратиш мумкин.

Тиббий асослар эса шундай дейди:

Тадқиқотлар тасдиқлашича, кондиционер ҳавони совитишни бошлаганда, иссиқ ҳавони чиқариб ташлаш учун бутун иссиқликни пластикка беради. Натижада ҳавода ракни чақирувчи бензол пайдо бўлади. Бунинг олдини олиш учун эса ойналарни бир неча дақиқада очиқ ҳолатга келтириш ўта аҳамиятлидир.

Машинани ўт олдирганингиз ҳамоно дарров кондиционерни қўшманг!

Бундан олдин ойналарни очиб қўйиш, бироз ўтиб эса кондиционерни қўшиш мумкин. Машинани ўт олдиргандан кейин ҳам ойналарни бир неча дақиқага очиб қўйган афзал. Бензиндан ҳавога чиқадиган углеводородлар ҳам инсон саломатлиги учун ўта хавфли ҳисоблананди.

Шунчаки бу ишингиз билан, нафақат ўзингизни, балки яқинларингиз, дўстларингиз ва бегоналарнинг ҳам ҳаётини сақлаб қолаётганингиз ҳақида ўйланг.

©

Каналга қўшилинг 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Forwarded from Fikrat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нашид

#Рамазон

Хуш келдинг, Рамазон!

Телеграм каналимизга уланиш
✅ https://t.me/joinchat/AAAAAFMZ2VSNnD_2oj7PtQ
#Қуллик

Ҳатто қуллик ҳам қон сурар эканей.

Отаси "Ассалом, рус халқи, буюк оғамиз" деб ёзганди. Ўғли бугунга келиб ўрислашмасак бўлмайди деяпти.

Ўзбекистонда аксар қонун ҳужжатлар рус тилида тайёрланишидан, кейин ўзбек тилига таржима қилинишидан жиғибийрон бўлардик. Ҳалигача аксар ҳужжатлар рус тилида юритилади.

Мен миллатчи эмасман. Баралла айта оламанки, Ўзбекистонда яшовчи русларда ҳеч қандай муаммо йўқ.

Мустамлакачилик давридаги қоида амалда: ўзбек ўз юртида яшаётган рус билан гаплашиш учун шу тилни ўрганади.

Бундан оғринаётганим йўқ. Мени қийнаётгани шуки, рус тилига давлат тили мақоми берилишига қандай асос керак? Русларда муаммо йўқ, ҳужжатлар уларнинг тилида тайёрланади, рус тилида иш юритилади, ўзбеклар рус тилини ўрганади... Нима етишмаяпти?

Айтганча, Нозим Тўлахшўжаев яхши актёр.

Каналга қўшилинг 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
#Табассум_вақти

- Рамазонда дарвозадан болалар Рамазон шеърларини айтиб, ҳадя талаб қилишибди...

- Уй бекаси идишда ширинликлар чиқариб, майда пулимиз йўқ экан, шу ширинликларни олаволинглар... дебди

- Болалар: Хола хижолат бўлманг бизга кликдан ҳам пул туширсангиз бўлади деб ҳисоб рақамини берибди...

©

Каналга қўшилинг 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
#Ҳажвия

Тасаввур қилинг, улуғ бобокалонларимиз ҳозирги даврда яшаганларида нима бўларди?

Бироз тўлдирилган кўриниши.

*
Амир Темур Чилонзор туман паспорт столига йўл олди. У ердаги ходим билан одатий суҳбат бошланди.
– Болам, Мен Амир Темурман. 500 сўмлик пулда расмим бор, ҳайкалларим ўрнатилган. Мавжуд дунёнинг ярмини олдиму, Тошкент пропискасини ололмадим.
– Дода, ман сизни тушундим. Лекин бу ишни қилолмаймиз?
– Нега ахир? Шунча хизматларим қадрланмайдими? Мўғулларни мен қувганман-ку!
– Хизматларингизга рози бўлинг... Аммо биз ҳужжатга қараймиз. Бирорта пункт билан ҳам прорпискага киролмайсиз. Аксига олиб, Бибихоним келинойи ҳам тошкентлик эмас эканлар... Сиз қадимдаги хазинангизни топинг, янги қурилган уйлардан олиб, пропискали бўволарсиз. Майли, узр.
Амир Темур хўрсинганча уйга қайтаркан "Шаҳрисабздаги қўйларни сотаман шекилли" деб ўйлай бошлади...

*

Ибн Сино Мисрда ўтказиладиган табиблар анжуманига тайёргарлик кўрмоқда. Хорижга чиқиш паспортини олиш учун ариза беришга борди.
– Вай амак, сақолга нима бор? – деди у ердаги ходим.
– Болам, мен табиб олимман, фиқҳ билан шуғулланаман. Бутун дунё мени танийди. Ёшим улуғ, кейин мусулмон бўлганим учунам соқол қўяманда.
– Имомларимизда ҳам сақол йўқ. Сиз расмий имом бўлиб ишлайсизми?
– Йўқ.
– Ана кўрдингизми, масжидда ишлаганлар қўймаган сақолни қўйиб олгансиз. Бу ҳолатда сизни расмга ололмаймиз.
– Қанақа одамсиз? Номи минг йиллардан бери яшаб келаётган одамга ҳам шундай дейсизми?
– Бизда қоида шунақа... Узр сўрайман, майли, устарада қирманг, машинкада олиб келинг, бўладими?

***
Алишер Навоий йигирма беш йилдирки Самарқандда яшамоқда. Одатий кунларнинг бирида яна паспорт столга етиб борди.
– Хизмат? – дея чимирилди лаби шиширилган аёл.
– Ўша, фуқароликни олиш масаласида келяпман қизим.
– Бу масалага ечим тополмаймиз, узр.
– Ахир мен Алишер Навоийман, ўзбек тилида менчалик кўп ёзган шоир бўлмаган. Номимни бутун дунё танийди. Наҳотки биргина фуқароликка нолойиқ бўлсам?
– Ман ҳеч нарсани билмайман. Сиз Самарқандда яшаяпсиз. Тошкентда бешбармоқ тайёрлаб, роса машҳур бўпкетган Абу Муслим деганлари боракан. Ўшаям ололмаётган экану...


Каналга қўшилинг 👉👉
https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Forwarded from Najot Ta'lim
​​Ассалому алайкум, азизлар! «Нажот Таълим» маркази кириб келаётган Рамазон ойи билан барчани муборакбод этади. Аллоҳ таоло ушбу ойни барчамизга мағфират ойи бўлишини насиб этсин!

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Fikrat
AzonTV илмий-маърифий онлайн телеканали Рамазон ойи муносабати билан ўз дастурларини ҳар куни икки маҳал: саҳарлик ва ифторликда эфирга узатиб боради.

6 май, душанба, рамазоннинг 1-кунги кўрсатувлар дастури.

Саҳарлик пайтидаги кўрсатувлар:

02:40 Қуръон тиловати — "Ясин" сураси маънолар таржимаси билан
03:15 Кун ҳадиси
03:20 Сериал — Умар ибн Абдулазиз
03:45 Рамазон дастурхони
03:55 Арбаъин

Ифторлик пайтидаги кўрсатувлар:

17:45 Хабарлар
17:55 Кун ҳадиси
18:00 Сериал — Умар ибн Абдулазиз
18:25 Меросхўрлар мероси – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Анбиёлар қиссаси)
18:50 Нашид
18:55 Мусулмон мундарижаси
19:20 Йўловчи
19:35 Қуръон тиловати
19:45 Рамазон дастурхони
20:00 Қуръон тиловати — "Воқеа" сураси маънолар таржимаси билан.

Телеграм каналимизга қўшилинг 👉👉
https://t.me/joinchat/AAAAAFMZ2VSNnD_2oj7PtQ
"Неъмат"

Рамазон – машаққат, синовлар ойи,
Ўттиз қоронғу кун, ўттиз ёруғ тун
Тонглар насиб этди тоза ҳавою
Булбулнинг овозин саҳарлик учун.
Аччиқ сўз чиқмайдур - ёпиқдир оғзим,
Бировга қадалиб тикилмоқ тамом.
Кўнгил тўқ, руҳ енгил.
Хушбахтман ўзим -
Гул исин ифторлик учун берди шом.

Аъзам Ўктам

Каналга қўшилинг 👉👉👉 https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
2019 йил учун закот, фитр ва фидя нисоблари эълон қилинди.

Каналга қўшилинг 👉👉 https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Forwarded from Fikrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс

Ҳафтанинг ҳар жума куни Фаррух Соипов билан "Тафаккур қилмайсизми..." номли янги кўрсатув.

AzonTV Ўзбекистонда биринчи илмий-маърифий онлайн телеканал.
Адлия вазирлиги экстремистик ташкилот номлари рўйхатини маълум қилди

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 30 июлдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш суд тартибида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 30 июлдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш суд тартибида амалга оширилади.

Ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади. Қайси ташкилотларга нисбатан суднинг уларни экстремистик ташкилот деб топиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларнинг фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори мавжуд бўлса, ўша ташкилотларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Олий судининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 30 июлдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига экстремистик материалларни, экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзий белгиларини олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади.

Шунингдек, мазкур моддага кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, тайёрланаётган, сақланаётган, тарқатилаётган ва намойиш этилаётган, шунингдек оммавий ахборот воситаларида ёки телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатилаётган ва намойиш этилаётган материаллар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экстремистик материаллар деб топилади.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мардаги ҳал қилув қарорига кўра интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot.info” ва “hizb-uzbekiston.info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик деб топилди.


№ Профиль, канал ва саҳифаларнинг номи
1. “Абу Салоҳ дарсликлари”
2. “Жаннат ошиқлари”
3. “Шом овози”
4. “Тавҳид ва жиҳод”
5. “Islam Abu Khalil”
6. “Полвон Новқатлик”
7. “Сохиб Махмудов”
8. “Фаррухбек Абдуллаев”
9. “Мамарахимов Абдурахим Миркомилович”
10. “Мухожир Полвон”
11. “Abu Aisha”
12. “Turkiston”
13. “Хуррият инфо”
14. “Нажот”
15. “ал-Ваъй”
16. “Роя”
17. “Usulul fiqh”
18. “Mustalahul hadis”
19. “Darslardan qisqa lavhalar”
20. “Fiqh ahkomlari”
21. “Tavhid darsi”
22. “Qiyomatdan avvalgi fitnalar”
23. “Savol va javoblar”
24. “Foida Mp3”
25. “Foida va qoidalar”
26. “Tafsir darslari”
27. “Talbisu iblis darslari”
28. “Islomni buzuvchi amallar darslari”
29. “Nomoz va benomozga taluqli masalalar”
30. “Ayollar darslari silsilasi”
31. “Aqiyda darslari”
32. “Silsilaviy darslar va ma’ruzalar”
33. “Muhim darslar”
34. “Aqiydatul vositiya”
35. “Mustalahul hadis”
36. “Alfatx”
37. “Talabalar uchun darslar”
38. “АЛЪ-ФАТҲ ТВ”
39. “DA’VAT UZ”
40. “HIDOYAT TV”

Каналга қўшилинг 👉👉 https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ