Muhammad Temur A’zam
2.34K subscribers
497 photos
250 videos
2 files
521 links
Шахсий канал
Download Telegram
Channel created
Channel photo updated
Қўрқоқлик эркак киши учун ҳеч қачон сифат саналмаган. Бунинг қусур эканлигига эса шубҳа йўқ. Баъзи одамлар эҳтиёткорлик билан қўрқоқликни адаштириб юборишади. Қўрқоқ ҳар қандай воқеа олдидан "вой, энди нима бўлади" деган ҳадикда ўтиради. Эҳтиёткор одам эса ёмон оқибатнинг олдини олишга тиришади...
Ўтган 25 йил давомида турли одамлар билан мулоқотда бўлдим, турли воқеалар гувоҳи бўлиш билан бирга, иштирокчига ҳам айландим. Мен кўрган одамлар ичида қўрқоқлар ҳам бор эди. Уларнинг аёлларга хос бўлган, ваҳимага тушгандаги ҳолатини кўз олдимга келтирсам, мийиғида кулиб қўяман доим.
Биз сўнги қони тўкилгунга қадар Ватани, оиласи, динини ҳимоя қила олган инсонлар авлодимиз. Ҳаётнинг арзимас мушкулотлари олдида қўрқиб, титраб туриш бизларга ярашмайди.
Қўрқайлик, фақат Аллоҳдан, унинг қаҳридан. Қолгани эса ҳайиқишга ҳам арзимайди...

2014

@temurazam
👍1
Соғлом рақобат бўлмаган жойда ўсиш ҳам кузатилмайди. Ўзаро баҳслашувлар сохталик эвазига қўлга киритилган ғалабалар билан тугайверади...

@temurazam
🔥1
Аблаҳсиз демадим, ростини айтсам
Бу сўзни шунчаки дегим келмади.
Ассалом дедим-у сиздай кимсанинг
Қўлига қўлимни бергим келмади...

Шавкат РАҲМОН
👍1
"Келинлар қўзғолони" фильмидаги Нигоранинг бир гапи менга жуда ёқади – "Бунақа раис раислик қилган колхозда мен яшамайман".

Яшаш давомида ҳаётда бунақа "раислар" кўплигини англаяпман.

@temurazam
👍2
- Риёдан қолишмайдиган гуноҳни айтайми? - дедилар Шаъбий р.а.
- Айтинг, устоз!
- Бировнинг йиғисини риё деб ўйлаш...

Хайрулла Ҳамидовнинг Твиттер саҳифасидан олинди.

@temurazam
👍1
Ассалому алайкум, бугундан шахсий каналимни яна давом эттиришга қарор қилдим. Шахсий мулоҳазалар, мақола ва постларимни шу ерда баҳам кўриб бораман. Мен билан биргалигингиздан миннатдорман
👍1
Ҳамма нарсада меъёр бўлгани маъқул. Меъёридан ошган аксарият нарсаларнинг якуни ҳалокатли бўлади, одатда.

Ана шуни инобатга олган ҳолда ҳар қандай ҳуқуқ ва эркинликларда меъёр бўлиши мақсадга мувофиқ.

@temurazam
👍1
Ҳиссиётлар қалб ойнаси. Уни қанчалик ташқарига чиқарар экансан, одамлар қалбингда нима борлигини билаверади. Энг ёмони, бир кун келиб уни ўзингга қарши ишлатишлари ҳам мумкин. Бундан ёмонроғини топиш ўша пайтда қийин бўлиб қолади.
Ўзимга ўзим кўп айтаман: Ҳиссиёт энг яхши дўст ва энг катта душман. Уни жиловини ушламаган одам эса, ҳаётда кўп ютқазади.

@temurazam
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга сафар қилганидан хурсандман.

Дунёдаги барча мамлакатлар билан, айниқса туркий тилда сўзлашувчи давлатлар билан алоқаларнинг мустаҳкам бўлишидан ҳаммамиз манфаатдормиз.

@temurazam
Баклажка
Сув ичиб бўлгач, баклажкани ташлаб юборгим келмайди. Бизга тегишли кичик омборхонага ташлаб қўйгим, улар йиққим келаверади. Кўпинча болалигим эсга тушади.
2001 йилдан “Футбол экспресс”, “Интерфутбол” каби газеталарни сотиб ола бошлаганман. Онам тушлик учун берадиган пулдан орттиришнинг имкони бўлмасди. Дадам берадиган қўшимча пул эвазига газеталарни харид қилардим. Кейин дадам вафот этдилар. Онам ўша пайтда “сенинг газеталарингга пул орттиришга имкон йўқ, тўғри тушун” дедилар.
Шундан кейин газета ўқиш учун ўзим пул орттиришим зарурлигини тушундим. Бироқ қандай қилиб деган савол қийнардим. Ейдиган нарсамни бироз камайтирдим. Ҳаммаси яхши кетаётган бир пайтда ёзги таътил бошланди. Ана энди мактаб ҳам, тушлик учун бериладиган пул ҳам йўқ.
Опамлар бўшаган баклажкаларни чиқинди челакка ташлашарди. Мен бунга доимо қарши эдим. Сабаби баклажка киргач челак деярли тўлиб қолар, натижада чиқинди тўкишга тез-тез чиқишга тўғри келарди. Эринчоқлик ўша пайтларда ҳам бор эди.
Бирор нарсага яраб қолар деб пастдаги омборчага баклажкаларни йиға бошладим. Одатдагидек сешанба куни келди. Менинг севимли газеталарим чиқадиган кун. Лекин уларни харид қилишга пул йўқ. Нима қилишимни билмай турибман. Шу пайт қўшним Алишер чиқиб мендан нимадир сўради. Омборчадан олиб беришимни айтдим ва биз пастга тушдик. Ичкарига киргач Алишер у ердаги баклажкаларни кўриб “Эҳ-ҳе, анча баклажка йиғиб қўйибсан-ку. Буларни топширмайсанми” деб қолди. Бу ҳақда ҳатто ўйлаб ҳам кўрмагандим. Дўстим баклажкани қандай, қаерга топшириш кераклигини айтди. Йиғилган баклажкаларнинг 4 дан 1 қисмини топширганимда газеталаримнинг пулига етиб, ортиб ҳам қолди.
Шундан кейин уйимизда баклажкани ташлаб юборишга батамом чек қўйилди. Кўчадаги баклажкаларни олишга ғурурим йўл қўймасди. Аммо уйда йиғилиб қолганларини сотиб, газета харид қилиш ва бошқа майда эҳтиёжларга сарфлардим.
Ҳозир ўзимга етадиган даражада пул топяпман. Лекин ҳалигача сувдан бўшаган баклажкани ташлаб юборгим келмайди. У билан боғлиқ хотираларим кўп...

@temurazam
🔥1
Илгари ҳар куни "Ахборот"дан кейин бериладиган пахта режаси бўйича маълумотларни кутардик. Гарчи мактаб ўқувчиси бўлсак ҳам, бу биз учун қизиқ эди. Эртаси куни сифдошлар билан шу ҳақда гаплашиб ҳам турардик.

Ҳозир Хоразм вилояти режани тўлдирганидан хабарим бор. Қолган вилоятларда вазият қандайлигини деярли билмаймиз. Қадимги онлайн кўрсаткичларни тиклаган яхшимикан деб ўйлаб қоламан баъзида. Бу пахтакорларга (расм тушиш учу пахтазорга борганларга эмас, албатта) қўшимча мотивация берган бўларди. Ўз навбатида бошқалар ҳам ишларини чамалаб олишарди.

@temurazam
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарада учрашди (фото, видео)
http://azon.uz/content/views/1376

Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
Домла билан суҳбатимиз сизларни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Шермурод Тоғай: “Динимизга тўлиқ амал қилсак, ёшларнинг одоб-ахлоқида муаммо бўлмайди” (видео)
http://azon.uz/content/views/1370

Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
👍1
ЎРНАК

Ота сигарет чекиб ўтирарди. Ёнига 4 ёшли ўғли келиб, савол берди:
– Дада, одамлар нега сигарет чекади?
Ота озгина довдираб қолди. Ўғлини алдамоқчи бўлди.
– Биласанми ўғлим, ўзи сигарет жуда ёмон нарса. Сен умуман чекмагин, хўпми? Мен сиқилганимдан чекаман... Тушундинг-а?
Ўша пайтдаёқ бола “мен ҳам катта бўлиб сиқилсам сигарет чекаман” деб қўйди ичида. Бироз улғайиб, биринчи марта “сиқилганидаёқ” чека бошлади. Вақти келиб уйланди, фарзандли бўлди.
Кунларнинг бирида чекиб ўтирганида ўғли келиб, у бир пайтлар отасига берган саволни такрорлади:
– Дада, одамлар нега сигарет чекади?
Ота дарров ўзига савол берди: “мен нега сигарет чекаман ўзи? Ҳа, дадам ўрнак бўла олмагани учун. Ўзи чека туриб, менга чекма дегани учун”. У қўлидаги сигаретни отиб юборди, чўнтагидаги тамаки қутисини чиқариб, барча сигаретларни синдириб ташлади ва чиқинди челакка ташлади. Ўғлига юзланди:
– Одамлар аввало отаси нотўғри ўрнак кўрсатгани учун чекади. Мен бугундан бошлаб умуман чекмайман...

@temurazam
👏2
"Архив давлати"

Информацион дастурларда лавҳанинг тепа қисмидаги давлат номи ёзиб қўйилади. Болалик пайтимда айнан шу титр билан боғлиқ қизиқ воқеа содир бўлганди.

2001 йил. Юнусободдаги "дом"имизга сурхондарёлик танишимиз меҳмон бўлиб келди. Уларнинг мен тенги Фазлиддин исмли ўғили ҳам бор эди. Дарров тил топишиб, дўстлашиб олдик. Кечқурун "Давр" кўриб ўтиргандик. Қайсидир уруш ҳақида ҳикоя қилиш жараёнида эски тасмаларга ёзилган лавҳалар намойиш этилди ва тиртга АРХИВ дея ёзилди. Шунда Фазлиддин опамга савол берди:
— Опа, эслолмаяпман, АРХИВ қайси давлат эди?

@temurazam
👏1