Muhammad Temur A’zam
2.33K subscribers
500 photos
251 videos
2 files
524 links
Шахсий канал
Download Telegram
Forwarded from Fikrat
AzonTV илмий-маърифий онлайн телеканали Рамазон ойи муносабати билан ўз дастурларини ҳар куни икки маҳал: саҳарлик ва ифторликда эфирга узатиб боради.

6 май, душанба, рамазоннинг 1-кунги кўрсатувлар дастури.

Саҳарлик пайтидаги кўрсатувлар:

02:40 Қуръон тиловати — "Ясин" сураси маънолар таржимаси билан
03:15 Кун ҳадиси
03:20 Сериал — Умар ибн Абдулазиз
03:45 Рамазон дастурхони
03:55 Арбаъин

Ифторлик пайтидаги кўрсатувлар:

17:45 Хабарлар
17:55 Кун ҳадиси
18:00 Сериал — Умар ибн Абдулазиз
18:25 Меросхўрлар мероси – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Анбиёлар қиссаси)
18:50 Нашид
18:55 Мусулмон мундарижаси
19:20 Йўловчи
19:35 Қуръон тиловати
19:45 Рамазон дастурхони
20:00 Қуръон тиловати — "Воқеа" сураси маънолар таржимаси билан.

Телеграм каналимизга қўшилинг 👉👉
https://t.me/joinchat/AAAAAFMZ2VSNnD_2oj7PtQ
"Неъмат"

Рамазон – машаққат, синовлар ойи,
Ўттиз қоронғу кун, ўттиз ёруғ тун
Тонглар насиб этди тоза ҳавою
Булбулнинг овозин саҳарлик учун.
Аччиқ сўз чиқмайдур - ёпиқдир оғзим,
Бировга қадалиб тикилмоқ тамом.
Кўнгил тўқ, руҳ енгил.
Хушбахтман ўзим -
Гул исин ифторлик учун берди шом.

Аъзам Ўктам

Каналга қўшилинг 👉👉👉 https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
2019 йил учун закот, фитр ва фидя нисоблари эълон қилинди.

Каналга қўшилинг 👉👉 https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Forwarded from Fikrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс

Ҳафтанинг ҳар жума куни Фаррух Соипов билан "Тафаккур қилмайсизми..." номли янги кўрсатув.

AzonTV Ўзбекистонда биринчи илмий-маърифий онлайн телеканал.
Адлия вазирлиги экстремистик ташкилот номлари рўйхатини маълум қилди

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 30 июлдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш суд тартибида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 30 июлдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш суд тартибида амалга оширилади.

Ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади. Қайси ташкилотларга нисбатан суднинг уларни экстремистик ташкилот деб топиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларнинг фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори мавжуд бўлса, ўша ташкилотларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Олий судининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 30 июлдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига экстремистик материалларни, экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзий белгиларини олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади.

Шунингдек, мазкур моддага кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, тайёрланаётган, сақланаётган, тарқатилаётган ва намойиш этилаётган, шунингдек оммавий ахборот воситаларида ёки телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатилаётган ва намойиш этилаётган материаллар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экстремистик материаллар деб топилади.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мардаги ҳал қилув қарорига кўра интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot.info” ва “hizb-uzbekiston.info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик деб топилди.


№ Профиль, канал ва саҳифаларнинг номи
1. “Абу Салоҳ дарсликлари”
2. “Жаннат ошиқлари”
3. “Шом овози”
4. “Тавҳид ва жиҳод”
5. “Islam Abu Khalil”
6. “Полвон Новқатлик”
7. “Сохиб Махмудов”
8. “Фаррухбек Абдуллаев”
9. “Мамарахимов Абдурахим Миркомилович”
10. “Мухожир Полвон”
11. “Abu Aisha”
12. “Turkiston”
13. “Хуррият инфо”
14. “Нажот”
15. “ал-Ваъй”
16. “Роя”
17. “Usulul fiqh”
18. “Mustalahul hadis”
19. “Darslardan qisqa lavhalar”
20. “Fiqh ahkomlari”
21. “Tavhid darsi”
22. “Qiyomatdan avvalgi fitnalar”
23. “Savol va javoblar”
24. “Foida Mp3”
25. “Foida va qoidalar”
26. “Tafsir darslari”
27. “Talbisu iblis darslari”
28. “Islomni buzuvchi amallar darslari”
29. “Nomoz va benomozga taluqli masalalar”
30. “Ayollar darslari silsilasi”
31. “Aqiyda darslari”
32. “Silsilaviy darslar va ma’ruzalar”
33. “Muhim darslar”
34. “Aqiydatul vositiya”
35. “Mustalahul hadis”
36. “Alfatx”
37. “Talabalar uchun darslar”
38. “АЛЪ-ФАТҲ ТВ”
39. “DA’VAT UZ”
40. “HIDOYAT TV”

Каналга қўшилинг 👉👉 https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Forwarded from Fikrat
AzonTV илмий-маърифий онлайн телеканали Рамазон ойи муносабати билан ўз дастурларини ҳар куни икки маҳал: саҳарлик ва ифторликда эфирга узатиб боради.

9 май, пайшанба рамазоннинг 4-кунги кўрсатувлари:

Саҳарлик
пайтидаги кўрсатувлар:

02:40. Қуръон тиловати – “Ясин”сураси субтитр билан
03:10. Сериал – Умар ибн Абдулазиз
03:35. Кун ҳадиси
03:40. Рамазон дастурхони
03:50. “Арбаъин” кўрсатуви
04:00. Қуръон тиловати

Ифторлик пайтидаги кўрсатувлар:

17:45. Хабарлар
17:55. Кун ҳадиси
17:55. Cериал – Умар ибн Абдулазиз
18:20. “Бу биз” кўрсатуви
18:55. Нашид
19:00. “Мусулмон мундарижаси” кўрсатуви
19:25. “Ақл эгалари” кўрсатуви
19:45. Қуръон тиловати
19:55. Рамазон дастурхони
20:05. Қуръон тиловати – Воқеа сураси

AzonTV
Сиз рўза тутяпсизми? (Бу аноним сўров, ким нима жавоб берганини КГБ ҳам билолмайди.)
Anonymous Poll
69%
Ҳа, тутяпман
31%
Йўқ, тутмаяпман
Forwarded from FotihaUz
РЎЗА ТУТИШ

@Savollar_kanal 4995-савол

Ассалому алайкум! Рўзани бошида 3 кун ўртасида 3 кун охирида 3 кун тутса бўладими?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Рўзани бошида 10 кун ўртасида 10 кун охирида 10 кун тутса бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ «Зикр аҳлидан сўранг» каналига уланиш
Forwarded from Fikrat
Таниқли ёзувчи Тоҳир Малик бугун 72 ёшида вафот этди.

«Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун»
(«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, Унга қайтувчимиз»).

Жанозаси бугун аср намозидан кейин ўқилиб, "Чиғатой" қабристонига дафн этилади.

AzonTV жамоаси ёзувчининг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

https://t.me/azon_tv
#Рижол

Ливиядаги Италия босқинчиларига қарши озодлик кураши раҳбари, мужоҳид Умар Мухтор 1931 йил 11 сентябрда жанглардан бирида ярадор бўлиб, асирга олинади. Эртаси куниёқ ҳарбий суд томонидан маҳкама бошланади. Умар Мухтор гарча асир бўлса ҳам, ўзини муносиб тутади.
Уни суд қилган италян судьяси ва Умар Мухтор ўртасида кечган сўнгги савол-жавоб:
- Сен Италияга қарши жанг қилдингми?
- Ҳа.
- Сен одамларни Италияга қарши жанг қилишга чақирдингми?
- Ҳа.
- Неча йилдан бери Италияга қарши жанг қиласан?
- 20 йилдан бери.
- Бундан афсусланасанми?
- Йўқ.
- Сени ўлдиришларини биласанми?
- Ҳа.
- Мен сенинг ҳаётинг шундай тугаётганидан афсусдаман.
- Аксинча, бу мен учун энг яхши ниҳоядир.

Ушбу суҳбатдан сўнг судья уни ўзига оғдиришга уриниб кўради. Яъни Ливия мужоҳидларига Италияга қарши урушни тўхтатиш ҳақида хат ёзиш эвазига афв қилиб юборишни ваъда қилди. Умар Мухтор эса унга қараб ўзининг машҳур гапини айтди:

- Ҳар намозда "Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир", деб гувоҳлик берадиган бу (кўрсаткич) бармоқ ботил сўзни ёзиши мумкин эмас!

-------------
Умар Мухторни 3 кунда суд қилиб, ўлимга ҳукм қилишди. Ҳукм 1931 йил 16 сентябрда ижро қилинди. Унинг сўнгги сўзи Қуръон ояти бўлди: “Биз Аллоҳникимиз ва албатта унга қайтамиз”.

Каналга қўшилинг 👉👉 https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Forwarded from Fikrat
#Хайрия

Оққон билан касалланган Жавоҳирда илик кўчириш амалиёти зудлик билан ўтказилиши керак

Тошкент шаҳар Учтепа туманида истиқомат қилувчи Норменгли Пардаевнинг фарзанди, 2005 йилда туғилган Жавоҳир оққон билан хасталанган ва 2017 йилдан бери кимё муолажаси олади. Касаллик қайталангани сабабли болада илик кўчириш амалиётини ўтказишни тавсия қилинган.

Оила айни пайтда Санкт-Петербургда бўлиб турибди ва айнан ўша ерда илик кўчириб ўтказиш операцияси ўтказилади.

Шу пайтга қадар йиғилган маблағ етарли бўлмагани сабабли оила саховатли юртдошларимизнинг ёрдамига эҳтиёж сезмоқда.

Аллоҳ таоло ўзининг Қуръони каримида шундай дейди: “Аллоҳ йўлида (бойликларингиздан) сарфлангиз ва ўз қўлларингиз (бахиллигингиз) билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз! (Барча ишларни) чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради“ (Бақара сураси, 195-оят).

Пластик карта рақами: 8600 0219 5203 5437 Ҳалима Худаярова (онаси) номида.
Соч ва соқолни парваришлаш ҳамда соч тўкилишининг олдини олиш бўйича тавсиялар.


https://youtu.be/jyWgTq43PQk
Саудиядан келган мактуб

Кеча ифторлик маҳали ҳозирда Саудияда яшаётган яқин акамдан мактуб келди. У кишининг номаларини ўқияпману, кўзимга ёш қуйилиб келаверди.

Кечқурун витрда ҳам эсга тушди, яна кўзим ёшга тўлди. Эрталаб бомдод маҳалида ҳам яна қайта ўқиб йиғлаволдим. Ҳар ўқиганимда кўзим ёшланяпти. Сиз ҳам бир ўқинг-а.

«Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Темурбек,укагинам саломатмисизлар? Ибодату хизматлар, ижодлар билан толмай юрибсанми? Келинимиз, фарзандларинг, жиянчалар,Тўмарис ва албатта Ҳулкар опамиз, ҳаммалари соғу омонмилар? Шу десанг бугун қайлуламда ажойиб туш кўрган эканман, шунга ёзаётирман бу кутилмаган номани. Қандайдир кенг майдонда минглаб мусулмонлар аср намозига саф тортиб турган эканмиз. Шу вақтда сенинг чамаси ўн уч ё ўн тўрт яшарлик ҳолингмиш. Қизиғи, турсичан турганмишсан. Бироз ҳурпайиб, қайсарсиниб, ғазабнок боқяпсан. Шунда мен сенга эҳром ўратиб намозга турғиздим. Аранг кўндирдим. Орқа томонингни тўғрилаб, эҳромни пастроққа тортаётиб уйғондим. Иншааллоҳ ҳажу умраларинг яқин шекилли, жияним. Аллоҳ муваффақ қилсин. Барчага салом айтгин».

Солиҳ бандаларнинг тушига бизни дахлдор қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин! Муборак сафарга бориш иштиёқим шу қадар баландлигидан биродаримнинг ҳам тушларига кирибди.

Аллоҳим, барчаларимизни байтингда меҳмон қил. Росулимизга салом айтишни насиб айла.

Каналга қўшилинг 👉👉👉 https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Наманганда истиқомат қилувчи 8 ойлик Аҳмаджоннинг ҳаёти хавф остида қолиб, зудлик билан ичаги операция қилинганди.

Операция қилинган ўринда йиринглаш бошлангани сабабли гўдак муолажа қилинди ва бу жараён давом этиши зарур. Ёлғиз онаси анчагина қарзга кириб қолганди. Саховатли инсонлар ёрдами билан қарзнинг маълум қисми узилди.

Мусулмон биродарлар! Ҳимматни баландроқ олиб, шу гўдакнинг соғайишига ҳисса қўшайлик! Аллоҳ қилган эҳсонимизни энг юксак мартабалар билан мукофотласин!

Пластик карта: 8600 3329 0011 4160 (Худайбердиев Темур номида)

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAER1go5eBCbDvNhp_g
ЮЗИНГИЗНИ ЯХШИЛАБ ТАНИБ ОЛМОҚЧИМАН

Телебошловчи бир миллионер меҳмонидан сўраяпти:

- Ҳаётингизда сизни энг кўп нима бахтиёр қилган?

- Бахтиёрликнинг тўрт босқичидан ўтдим ва ниҳоят чин бахт нималигини англадим.

1. Нарса тўпладим. Кўпайтирдим. Тўймадим.
2. Қимматбаҳо нарсаларни сотиб олдим. Янада қимматини, янада қимматини. Лекин унинг ҳам мазаси вақтинча бўлди, холос.
3. Катта-катта лойиҳаларни сотиб олдим. Футбол командасими-ей, саёҳатчилар учун оромгоҳларми-ей. Лекин барибир ўзим кўзлаган ва кутган бахтга эришолмадим.
4. Бир дўстим ногирон болалар учун ўзиюрар аравачалар сотиб олишга улуш қўшишимни сўради. Мен дарҳол рози бўлдим.

Ўша дўстим, совғани болаларга ўзинг бориб, ўз қўлинг билан топширасан, деб оёқ тираб туриб олди. Ночор бордим. Болаларнинг хурсанд бўлиб, аравачаларда у ёқдан бу ёққа учиб юрганларини кўрдим. Улар худди бир ўйингоҳларда юргандек қувнашарди.

Болаларнинг қувнаганини кўриб, ўзим ҳам яйраб кетдим.

Шундан кейинги ҳолат эса бу бахтиёрликни қалбимнинг ич-ичигача олиб кирди.

Кетмоқчи бўлиб турганимда болалардан бири оёғимга маҳкам осилиб олди. Оёғимни беозоргина олмоқчи бўлсам, у янада қаттиқроқ ёпишарди. Ўткир нигоҳи юзимга қадалган эди. Ҳайрон бўлиб сўрадим:

- Тойчоғим, сенга яна бирон нарса керакми?

Бу беғубор, бегуноҳ, юзида чин маънодаги бахтиёрлик нишоналари акс этиб турган хилқатнинг сурурбахш, умидбахш жавобига қулоқ солинг-а:

- Отажон, жаннатда сизни учратганимда Парвардигоримнинг қошида сизга миннатдорчилик билдиришим учун юзингизни яхшилаб эслаб қолмоқчиман.

Дод деб юбордим. Кўп йиғладим. Бир тарафдан унинг хурсандлигидан, иккинчи тарафдан эса ўзимнинг бахтиёрлигимдан ҳушимни йўқотиб, ерга қулай дедим...

Ё Аллоҳ! Мен қандай ҳаёт кечирдим? Нималар қилдим? Ўйин-кулгу, кайфу сафо, исрофгарчиликлар... Ҳамма-ҳаммаси сариқ чақага арзимайди. Ўзим ҳам бахтли бўлолмадим, бировни ҳам бахтли қилолмадим.

Қиссадан ҳисса, яъни, олинадиган сабоқлар ва ибратлар:

1. Азиз ака-укам, опа-синглим, бахтли бўлиш жуда осон. Бахт бу қисқа қилиб айтганда, ўзгалар қалбига хурсандлик олиб киришдир. Шодлик улашишнинг катта-кичиги бўлмайди. Унинг учун фалон пул сарфлаш шарт эмас. Биргина самимий табассум ҳам етарли бўлаверади. Унинг моддий бўлганидан кўра, руҳий-маънавий ва ахлоқий бўлгани афзалроқ.

Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Улуғ ва Буюк Аллоҳ учун амалларнинг энг ёқимлиси бир мусулмон (қалби)га шодлик олиб кириш, мусибатини аритиш, оч бўлса, қорнини тўйдириш ёки қарзини тўлаб қўйишдир".

2. Шундай одам бўлингки, бировлар сиз билан Аллоҳнинг олдига борганда қилган яхшилигингиз, марҳаматингиз ва эҳсонингизга яраша яхшилик қайтариш учун кўришмоқчи бўлсинлар.

Бировлар қиёмат кунида зулмингиз, озорингиз ва ёмонлигингиз туфайли хусуматлашиш ва қасос олиш учун сиз билан кўришмоқчи бўлишларидан жуда-жуда эҳтиёт бўлинг. Ҳаргиз бундай одамлар сафидан жой ола кўрманг.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Forwarded from Fikrat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳақдор” қисқа метражли фильм.

AzonTV Ўзбекистонда биринчи илмий-маърифий онлайн телеканал

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFMZ2VS3jQPMCQJ0uQ
Forwarded from Fikrat
#Эълон

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

AzonTV илмий-маърифий онлайн телеканали юртимизнинг барча ҳудудларида фаолият олиб борувчи ҳалол тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф қилади.

✅Эндликда сиз ўз маҳсулот ёки хизматингизни AzonTV'нинг ҳар кунги эфирларида ҳамда ижтимоий тармоқларимизда, хусусан, "Telegram " каналимиз, "Facebook" ва "Instagram " саҳифаларимизда реклама қилишингиз мумкин!

✅Агарда фаолиятингиз тасвирланган реклама ролигингиз йўқ бўлса, биз сиз учун реклама ролигини суратга олиб берамиз!

Ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлишидан умидвормиз!

Батафсил маълумот учун телефон орқали боғланиш: +998 90 927-55-58

Телеграм орқали боғланиш: @muhammadnur_87

☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFMZ2VS3jQPMCQJ0uQ
Forwarded from Muhammad Temur A'zam
Ўзбекистондаги биринчи илмий-маърифий онлайн телеканал – AzonTV’нинг телеграм каналига аъзо бўлинг.

AzonTV орқали намойиш этиб келинаётган “Йўловчи”, Фаррух Соипов муаллифлигидаги “Тафаккур қилмайсизми...”, Ўзбекистоннинг таниқли уламолари иштирокидаги “Нигоҳ”, Мубашшир Аҳмад домла иштирокидаги “Динда саволим бор” кўрсатуви ва “Юнус Эмро” сериалини телеграм каналга аъзо бўлиш орқали томоша қилишингиз мумкин.

AzonTV илмий-маърифий онлайн телеканалининг телеграм каналига аъзо бўлинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAFMZ2VS3jQPMCQJ0uQ
Forwarded from Fikrat
«Йўловчи» кўрсатувининг янги сонини томоша қилинг.

https://youtu.be/6Agjh9galxw
Forwarded from O‘TKIRBEK MUHAMMAD SOBIR (O'tkirbek Muhammadsobir)
ОТА ВА ЎҒИЛ

Темур Аъзамга

Шернинг боласини шервачча деймиз,
Шоҳ ўғли шаҳзода, алал-ҳақиқат.
Ҳар табиб авлоди шифокор эмас,
Ҳар шоир фарзанди шоирмас, албат.

От изин босмагай ҳар ишда тойчоқ,
Инида кўрганин қилавермас қуш.
Бировнинг ўзи мард, боласи олчоқ,
Бировнинг падари ҳаромдан сархуш.

Замонлар ўтса-да ота ва ўғил
Одамлар оғзига уя солган гап.
Эсланг, хачир минган кимсалар нуқул
Элнинг гап-сўзига юрдилар қараб.

Отанинг обрўси фарзандга қоя,
Аччиқ шамоллардан асрайди ҳар он.
Қуёшдек порласа, о, бениҳоя,
Қояга нур бўлиб тушолса ўғлон...

Буюк бир шахсга зурриёд киши
Тақдир тақдирлаган кимсадир бу чоғ.
Лекин қиблагоҳнинг ширин ташвиши
«Фалончи буюк»нинг отаси бўлмоқ!

Ўткирбек Муҳаммадсобир
Тошкент
22.07.2019
04:00

✅ Саҳифага ўтиш учун босинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE_bCYyF_ysacJcZww