Muhammad Temur A’zam
2.33K subscribers
500 photos
251 videos
2 files
524 links
Шахсий канал
Download Telegram
#Танбеҳ

"Эй аёллар жамоаси! Садақа қилинглар! Мен жаҳаннам аҳлининг аксари аёллар эканини кўрдим!" дедилар Росулуллоҳ соллолаҳу алайҳи васаллам.

"Нима сабабдан шундай, эй Аллоҳнинг Росули?!" дея сўрашди аёллар.

"Кўп лаънатлайсизлар ва эрга нонкўрлик қиласизлар!" дедилар Росулуллоҳ соллолаҳу алайҳи васаллам. Имом Бухорий ривояти.

©

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
#Сайлов

ЎзЛиДеП вакили Алишер Қодировни “популизм” ва сиёсий очко ишлаб олишга ҳаракат қилишда айблади

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси халқаро масалалар бўлими мудири Азамат Сеитов "Миллий тикланиш" партияси раҳбарининг Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши мумкинлиги юзасидан айтган фикрига жавоб қайтарди. 

«Шу кунларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ташқи сиёсий жиҳати энг муҳим масалалар қаторига чиқаётганлигини кузатиш мумкин. Ва бу ҳолат аввало мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш эҳтимоли борлиги ҳақидаги баёнотларга нисбатан билдирилаётган акс садолар билан боғлиқдир. Экспертларнинг расмий Тошкентнинг мана шундай кўриб чиқилган қадамига нисбатан турлича, баъзан ҳатто нохолис баҳолари қулоққа чалинмоқда.

Биз партиялараро рақобат кучайган бир шароитда, қолаверса партия фаоллари томонидан ҳам ушбу масалага аниқлик киритилишига эҳтиёжни кўриб, унга нисбатан ўз нуқтаи назаримизни билдиришга қарор қилдик.

Биринчидан, Эътиборни жалб қилаётган жиҳатлардан бири Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиш ёки қўшилмаслиги тўғрисидаги мавзу худдики Россия томонидан дабдурусдан кўтарилиб қолгандек кўрсатилаётганлиги. Ваҳоланки, ёзда, аниқроғи июнь ойида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев “Сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўзи етарли эмас, унинг учун бозорларни топиш қийинроқ. Ҳоҳлаймизми, йўқми, Россия ва ЕОИИ – бизнинг асосий ҳамкорларимиз, савдомизнинг 70 фоизи улар билан боғлиқ”, деб қайд этган эди. Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг август ойида Белорусь Республикасига ташрифи чоғида Белорусь томони билан баёнот имзоланган эди. Унда томонлар Беларусь Республикаси тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ва ЕОИИ ҳамкорлигининг имкониятларини ўрганишга келишиб олган эдилар. Айтмоқчимизки, аслида сенсация, шов шув қиладиган нарсанинг ўзи йўқ. Ўзбекистон илгари ҳам ушбу мавзуни турли юқори даражадаларда, хусусан, парламент минбаридан туриб ҳам, ташқи сиёсий учрашувлар чоғида кўтариб келган. Россия сенатори В.Матвиенконинг баёнотига бу қадар шов шувли характер бериш орқали айримлар яна бир бор ўзларига жамоатчиликнинг эътиборини жалб қилиш учун фойдаланишган, холос. 

Иккинчидан, мазкур мавзу айрим экспертлар томонидан ўзларини миллий манфаатларимизнинг “жонкуярлари” қилиб кўрсатиш, аслида ура-патриотизм, яъни намойишкорона “ватанпарварлик”ларини намоён этиб қолиш учун фойдаланилмоқда. Шу туфайли ҳам бундай “экспертлар”нинг йўқ жойдан муаммо ахтариб топишга уринаётганлиги бежиз эмас. 

Ватанимиз тарихий қисқа давр ичида мустақил тараққиёт йўлини босиб ўтди ва танланган мустақил тараққиёт йўлига содиқлигича қолмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиз ўз ривожланишининг янги босқичига - мамлакатни янги, ривожланишнинг янада юқори даражага кўтариш, аҳолининг яшаш даражасини тубдан яхшилаш босқичига дадил қадам босмоқда. 

Шу боис, Ўзбекистоннинг ҳеч қандай шарт билан ЕОИИ га қўшилиши ёки ушбу иттифоқ билан яқин алоқа қилишига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақидаги кескин ва қатъий баёнотлари камида ҳайрат уйғотади. Гўёки бу Ўзбекистон Мустақиллигига бутунлай путур етказар эмиш. Масалан, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров Kun.uz сайтига берган интервьюсида “ЕОИИни иккинчи СССР деса ҳам бўлади. Бироқ Ўзбекистон кимларнингдир манфаати учун хизмат қиладиган давлат эмас... Биз ушбу иттифоққа қўшилишга мутлақо қаршимиз”, дея қайд этади.

Бу гапларда қандай хулоса чиқариш мумкин. Бизнинг сиёсий рақибларимиз “популизм” ва турли сиёсий қўрқувларда сиёсий очко ишлаб олишга ҳаракат қилган ҳолда, миллий зиёлилар орасида “хайп”га айланган мавзу измида бормоқда. 

Ўзингиз ўйлаб кўринг, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси “бизнинг кўплаб ватандошларимиз Россияда ишлашмоқда, инвестициялар алмашинуви ва атрофимиздаги улкан истеъмол бозори билан боғлиқ масалалар бор. Бироқ бизнинг партиямиз вакиллари мамлакат озодлиги, унинг манфаатлари устуворлигини ҳар қандай иқтисодий фойдадан юқори қўядилар”, дея таъкидлашмоқда. Қип-қизил популизмдан бошқа нарса эмас», - дейди Азамат Сеитов.

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Баъзан ҳеч бир сабабсиз қалбингиз сиқилса, билингки, руҳингиз Аллоҳнинг зикрини истамоқда.

Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий

©

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Хан академисининг очилиш маросимида.

Ушбу академиянинг мақсади нима?

Видео орқали бу саволларга жавоб оласиз деб ўйлаймиз.

https://youtu.be/ZfleX5QTgHs
⛳️ #Ер сотилади

🔹 Карта-7/61- ер майдони
🔹 3.5 соток
🔹 Янги маҳалла: сув, газ, светдан муаммо йўқ.
🔹 Қарор.
💰 31.000$
📞 +998993040608
🚩 Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Лолақизғалдоқ кўчаси.

Ориентир: Замона тўйхона рўпараси.

🔎 Йўл харитаси: https://maps.app.goo.gl/pzyMsML77s6AuGA8A
#Таъриф

Реалист — орзулари чилпарчин бўлган романтикдир.

Айман Ёғий

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Forwarded from Turon Line
#Байроқ

#TuronLine

Ўзбекистон давлат байроғи қачон қабул қилинган?

Юртдошларимиз унда нималар тасвирланганини ўйланмасдан айтиб бера олишадими?

Шу каби саволлар билан одамларга мурожаат қилдик.

Видео ёқса сиздан битта лайк ва каналга қўшилиш сўралади))

https://youtu.be/F0_L0OUpNLs
Forwarded from Turon Line
#Lifehack

Ўзимизнинг илк Lifehack лойиҳамизни бошладик.

Ҳаётни қулайлаштириш, оддий қоғоздан ҳам чиройли нарса ясаш мумкинлигини исботлаш йўлидаги ҳаракатларимизга баҳо берарсиз.

Видео ёқса ўша-ўша гап: лайк ва «подписаться» тугмаларини босворасиз))

https://youtu.be/Uj6FEp6IQ70
Kun.uz’нинг айби нимада?

Тошкент шаҳар ҳокими билан бўлган воқеалар ортида кўпчилик Kun.uz сайти ходимлари ва раҳбариятини айблай бошлади. Ушбу сайтнинг телеграмдаги каналидан чиқиб кетаётганини скрин қилиб, пост шаклида жойлаганлар ҳам кўпчиликни ташкил этади...

2015 йил Ўзбекистонда президентлик сайлови ўтказилди. Бироз ўтиб Kun.uz’да қайсидир ташкилотнинг «Ўзбекистонда сайлов адолатли ўтказилмади» деган мазмундаги гапи сарлавҳа сифатида қўйилганди. Ишонинг, бу ўша пайт учун ўта катта жасорат эди. Катта юрак керак эди бунақа сарлавҳа қўйиш учун.

Шу воқеадан бироз вақт ўтиб, катта лавозимда ишлайдиган бир одам «Мана шу сайт шу кунларда аниқ ёпилади», деган гапни айтди. Мана, орадан қарийб беш йил ўтган бўлса-да, сайт ёпилмади. Аксинча, гуллаб яшнади. Янада кучли бўлди.

Шу воқеадан кейин ҳам Kun.uz сайти кўп бора муаммолар марказида бўлишига қарамай, деярли ҳар гал ғолиб чиқаверди. Охирги - Страус ҳаус билан бўлган воқеаларни оладиган бўлсак ҳам, бу ишда сайт ютиб чиқди.

Kun.uz’нинг асл айби мана шу. Ўз ўқувчиларини муаммоли масалаларни ўз фойдасига ҳал қилишга, янада аниқ қилиб гапирилса, ютқазмасликка ўргатиб қўйди.

Сайтнинг илк катта мағлубиятини ҳаммамиз оғир қабул қилдик. Бу ерда журналист ва блогерлар шаъни, инсон ҳаёти тикилгани учун ҳам бизга янада оғир ботди.

Kun.uz жамоаси келишув қарорини осонлик билан қабул қилмагани аниқ. Бу ҳолат уларнинг ўзи учун ҳам оғриқли бўлганини билиш қийин эмас. Биз нима қиляпмиз? Зулм сабабли оғир вазиятга тушиб қолган биродаримизга елкадош бўлиш ўрнига, баттар тепкилаяпмиз.

Ётган одамни тепкилаш жуда осон. Аммо уни кўтариб, турғазиб қўйиш учун катта қалб керак. Мана шу қалб эгаси бўлайлик...

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Forwarded from Turon Line
#Сакура

Сакура дарахтида қалбга яқин нимадир бордек туюлади.

«Сурат сеҳри» дастурининг навбатдаги сонида сакура дарахтини чиздирдик.

Видео ёқса лайк босарсиз. Каналга обуна бўлиш ҳам ихтиёрий, албатта.

https://youtu.be/p6c0pHMdQrc
#Ҳокимлар

Бир неча йил олдин, бир президентни оғиз кўпиртириб мақтар эди.

Бугун бошқа одам президент бўлганида, эскисига тош отиб, янгисини оғиз кўпиртириб мақтаб чиқади-да, хақиқатни гапираяпман дейди.

Они кто вообще? Они твари последнее!

Онанинг боласими булар? Ё итнинг боласими?

Принцип йўқ ифлос, маддоҳлар.

Халқим, халқим дейди, халқни уйларини бузаётган хам шулар. Бутун дунёга шарманда қилиб.

Ман шунақа қилишим мумкин. Бутун халқ сизлардан воз кечади.
Бу қўлимдан келади.

Шундай қилишим мумкинки, ҳатто, қариндошларинг кўришганда уялиб қолиши мумкин.

Мен буни қилишим мумкин, гима менга сенларни хотинбоз деб эълон қилиш қийинми?

Битта суюқоёқни ёллаб, кийимсиз турганларингда ёки сут ичаётганингда расмга олиб, тарқатиб юбора олмайманми?
Бу осон!
Жудаям осон!
Сўз эркинлиги!

Ёки 400 минг доллар пора олаётганингда ДХХга сотиб беролмайманми?

Давлат ерларини сотиб, йиққан 1 миллион долларингни сейфингда эканини айтиб бера олмайманми?

Халқни сўккан овозинг тарқалганида, одамларни гиж-гижлаб жонингни қасд қилдиришим мумкин-ми? Бу мен учун шессекунд.

Давлат нари борса сани бир хафта эслар. Оиланг хам кўчада қолади.
Шунинг учун яхшиси биз билан, халқ билан келишиб ишла, тағин эртага тобутинг ерда, ўлигинг кўчада қолмасин.

Мен шундай қила оламан.
Лекин мен бу ишларни қилмайман.
Мен сенлар каби паст эмасман!

© Қудратуллоҳ Аҳмад

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Уч киши ҳеч қачон жаннатга кирмайди: эркаклардан даъюс, аёллардан эркакшода ва хамр (ароқ)га муккасидан кетган кимса».

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Forwarded from Turon Line
Телефон ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб қолган.

Аксар ишларимиз у билан боғлиқ.

Одамлар телефонсиз неча кун яшай олади?

Улар асосан қайси ижтимоий тармоқлардан фойдаланмоқда?

«Ижтимоий» сўровноманинг бу сони шу ҳақда.

Ёқса лайк ва обуна)

https://youtu.be/r8px62ypv6A
Forwarded from Turon Line
Ислом цивилизацияси марказида ёнғин юз берди.

Осмон қора булут билан қопланди. Мавжуд маълумот шу.

@turon_line

https://youtu.be/3fjGR4niqC4
Forwarded from Turon Line
Ўзбекистон мадҳияси қачон қабул қилинган?

Унинг матн ва мусиқа муаллифи ким?

Бу сафар шу мавзуда ижтимоий сўровнома ўтказдик.

Бир-биридан ажойиб жавоблар мавжуд.

Видео ёқса лайк босиб, каналга обуна бўлишдан эринмайсиз деган умиддамиз)

https://youtu.be/IRRZ88wrwYM
Forwarded from bakiroo
Ҳурматли Фарғоналиклар, Шуҳрат Ғаниев қайси туман ва округда вилоят Кенгашига ўз номзодини қўйган? Уни энди фақат сизлар тўхтатиб қола оласизлар. Қонуний чора кўрилса, шу пайтгача кўриларди.

Таърифига тил ожиз бу одамнинг вилоят Кенгашига сайланмаслиги ва табиийки сенаторга айланмаслиги энди фақат Сизнинг қўлингизда.

Ўлдириш, тирик одамга жаноза ўқиттириш билан дағдаға қилган одам вилоят Кенгаши ёки Сенатда эмас, бошқа жойда ўтириши керак.

Ақлли овоз беринг. Ғаниевга ўхшаганлар ҳокимиятда қолмаслиги учун ҳам сайловда қатнашиш ва ақлли овоз бериш лозим.
Forwarded from Turon Line
"Покиза инсон" қандай акция ўзи?

Ушбу акция доирасида юртимиздаги ободонлаштириш бошқармаси ходимларига эътибор қаратиш, уларга иссиқ ичимлик ва егулик улашиш, бироз бўлса ҳам кўнгилларини кўтариш мақсадида бир гуруҳ кўнгиллилар меҳр улашишмоқда.

Марҳамат, сиз ҳам ушбу акцияга ўз ҳиссангизни қўшинг, меҳр улашинг, кўчаларимизни покиза бўлиши учун ёрдам беринг.

https://www.youtube.com/watch?v=jbhPvQYIvnQ

Ушбу видеони дўстларингиз билан баҳам кўринг, ёқса лайк босинг ва обуна бўлишни унутманг:)

@turon_line
Forwarded from BoburAkmalov
Каналда хайрия ҳақидаги ва исталган турдаги хайрли мақсадлардаги эълонларни бепул, беғараз жойлаштиришингиз мумкин.
Аллоҳ хайрли ва баракотли қилсин!

@boburakmalov манзилига ёзинг
Forwarded from Turon Line
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрия

6 ёшли Азизахон саховатли кишиларнинг ёрдамига муҳтож!

«Меҳр улаш» лойиҳаси доирасида Азизахонни зудлик билан операция қилиб, қулоғига эшитиш мосламасини қўйиш зарур. Вақт жуда оз қолди.

Аллоҳ розилиги йўлида шу қизалоққа ёрдам берайлик!

Онаси Гулҳаёнинг пластик рақами:
8600 0609 9301 4365.

Телефон рақам: 939968036 (онаси).

Дўстларингизга ҳам улашиб, ажрда шерик бўлинг!