Muhammad Temur A’zam
2.33K subscribers
499 photos
251 videos
2 files
523 links
Шахсий канал
Download Telegram
Насроний аёлнинг мусулмон бўлишига сабабчи бўлган 11 ёшли бола.

Ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган пайтида ҳидоят топган аёл.

Ёрқин Халилдан яна бир ажойиб ҳикоя.

https://youtu.be/01mI5hM5Ls8
Дунёга интилиш охиратни унутишга олиб келади.

Ота ва бола бир қизни севиб қолди ёхуд ўрага тушиб кетган тўрт ошиқ қиссаси.

Ёрқин Халилдан яна бир ажойиб ҳикоя.

Кетган вақтингизга ачинмайсиз, инша Аллоҳ.

https://youtu.be/o1Z-cPvRI10
Ўғлим Муҳаммад Содиқнинг сочи тўкила бошлаганини эшитганимдан кейин саримсоқли Sof совуни, ёғи ва шампунидан олиб бердим.

Субҳаналлоҳ, қисқа муддат ичида соч тўкилиши бутунлай тўхтабди.

Sof маҳсулотлари 100% табиий бўлиб, қўл меҳнати билан тайёрланади.

Sof маҳсулотлари ичида ўзингизга кераклисини бемалол танлаб олишингиз мумкин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари Анас бин Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳеч бирингиз ўзига яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам яхши кўрмагунича комил мўмин бўла олмайди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Мурожаат учун: Muhammad Said +998932626666

@sof_tibb
Forwarded from Musannif Adham
​​Маъруф (Маъруфжон Холдаров) деган укамиз Наманганда икки ҳафтадан бери коронавирус оқибатида зотилжам (пневмония) касаллигига чалинган ва нафас олишда қийналаётган беморларга кислород концентратори етказиб бериб, кўнгилли, ҳеч қандай ҳақ олмасдан хизмат қиляпти. Аммо охирги кунларда Наманган шаҳри ва вилоятида касаллик анча авж олган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳисоботлари тўғри чиқмаётганлиги бугун кўпчиликка маълум).

Шу вазиятда Маъруф кеча Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Наманган шаҳри ҳокимияти вакили Анвар Икромов билан кўришиб, касалликка қарши курашишда соғлиқни сақлаш тизими билан ҳамкорлик қилиш, ишларни мувофиқлаштириш масаласида гаплашган. Уни бугун айни мавзуда ўтадиган селекторга таклиф қилишган.

Бугун эрталаб ўзини "шаҳар ҳокимининг ўринбосари" деб таништирган шахс Маъруфга телефон қилиб, Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига чақирган. У ерга борса, уни ССВ вакили ва ўзини Давлат Хавфсизлик Хизматидан (ДХХ) деб таништирган шахс кутиб олган. ДХХ ходими Маъруфнинг шахсий маълумотларини ёзиб олган, паспортини олиб қўйган ва телефонини беришни сўраган. Айни пайтда қаергадир телефон қилиб, қандайдир гуруҳни чақирган.

Айни пайтда Маъруф Наманган шаҳри Дўстлик кўчаси, 10-уй манзилида жойлашган Наманган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида. Унга нима сабабдан бундай муомала қилинаётгани ва бу иш айнан кимнинг буйруғи билан (вилоят, шаҳар ҳокимияти ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги) амалга оширилаётгани номаълум.

Суратда: Маъруф ва Наманган шаҳри ҳокимияти вакили Анвар Икромов (кеча олинган сурат)
Прокуратура вояга етмаган қизни зўрлагани айтилаётган хонанда устидан қайта текширув тайинлади

Самарқанд вилоят прокуратураси Каттақўрғон туман ИИБ ТБнинг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорини бекор қилди. Прокуратурага кўра, суриштирув органи шошма-шошарлик билан қарор чиқарган.

https://kun.uz/67400249

Агар бу воқеа Kun.uz'да ёритилмаганида, шундоқ қолиб кетиши ҳам мумкин эди.

Менда иккита истак бор: аввало вояга етмаган қизни зўрлаган ашулачига қонуний чора кўрилсин.

Шунингдек суриштирув органи нима учун «шошма-шошарлик» қилганига аниқлик киритилсин ва ўша совуққон ходимлар ҳам жазо олсин.

Ҳурматли оналар, илтимос, қизингиз «ўтиш ёшида» бўлса, ёлғиз ташлаб хорижга кетманг.

Ҳурматли оталар, илтимос, қизингизни 100 км узоқликдаги дугонасининг уйига боришига йўл қўйманг.

Ҳурматли қизлар, илтимос, бирор йигит «Маша, Маша, юр далага Маша» деб қўйса, олдига тушиб кетворманг...
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди.
#Танқид

Сиз бир мавзуни кўтариб чиқасиз, танқидий пост (ёки мақола) ёзасиз.

Одамлар сизни улуғлайди, кўкларга кўтариб мақтайди.

Кейин муаммолар излай бошлайсиз. «Одамларга ёқяпти, менинг танқидларимни зўр қабул қилишяпти», деган ўйда фақат шу руҳда ёзгингиз келаверади.

Бора-бора холислик йўқолади. Одамларга ёқиш учун, улардан олқиш эшитиш учунгина ёзадиган бўпқоласиз.

Энг ёмони, сиздаги машҳурликни кўриб, бошқалар ҳам йўлингиздан юрмоқчи бўлади. Танқид қилиб, сиздек эътиборда тургиси келади.

Билса-билмаса турли мавзуларга аралашаверади. Ақли, даражаси етмайдиган соҳаларни танқид қилаверади.

Холисликни бутунлай йўқотади, ўзининг нафси, таниш-билишларининг манфаати учун ботил томонни оқлаб, ҳақ томонни айблай бошлайди.

Танқидий материалда муаммо ва унинг ечимлари кўрсатилиши зарур. Шуҳрат кетидан қуваётган блогер буни унутади...

Уламолар одамнинг дийдаси қотиб қолишидан огоҳлантириб, қассобликни доимий касб қилиб олишдан қайтарадилар.

Фақат танқидий мақола ёзувчи ҳам қассобга ўхшаб қолади гўё. Қадамида «қўй» излайдиган бўлиб қолади.

Тажрибадан келиб чиқиб айтаманки, кўнглингиз буюрганини ёзинг. Иккита таниқдий постдан кейин бирор позитив нарсани кўрсангиз, у ҳақдаям ёзишни унутманг. Фақат танқид қилишим шарт, одамлар шунга ўрганган деган ўйларни хаёлдан чиқариб ташланг.

Танқидий мақола ёзиб машҳур бўлган одамнинг шуҳратига ҳавас қилиб, унинг ортидан эргашманг. Ўз йўлингизни, ўз услубингизни топишга интилинг. Шунда ҳаммаси яхши бўлади, инша Аллоҳ.

Каналга қўшилинг: @temurazam
#Хайрия

Суратда Бухоро вилояти Жондор тумани Самончиқ қишлоғида яшайдиган Козимжон ва Матлубахоннинг нури дийдаси - Обидов Нозимжон.

2017 йилда туғилган.

Унга ўткир лейкоз (оққон) ташхиси қўйилган.

Болакай соғайиб кетиши учун оила саxоватпеша инсонларнинг ёрдамга муҳтож.


Ҳозирда муолажанинг 3-босқичига ўтилиши керак.

Дори дармонлар нархи оила учун анча қимматлик қиляпти.

Карта рақами (Uzcard):

8600 0609 0660 7511.

Ушбу карта Ҳайдарова Матлубанинг опаси Садриддинова Шаҳнозанинг номида.

Сизлардан шу оила ва болакайнинг ҳолатига бефарқ бўлмаслигингизни сўрайман.

Беминнат, дилозорсиз қилинган яхшиликни Роббимиз мукофотласин!

Роббимиз қалбларимизни улфат этсин. Ҳимматимизни баланд айласин.

Ҳар ким ўз имконича, ҳатто, минг сўм билан бўлсада, ёрдам берса эди...

Болакайнинг отаси Чориев Козим ва онаси Ҳайдарова Матлуба, телефон рақами:

+998930591556.
Видеони кўролмадим. Унақа исқирт тасвирларни кўришга асабим чидамайди.

Муаммо анчадан бери бўй кўрсатиб келяпти. Аёлларнинг ҳуқуқлари поймол қилиняпти, улар хўрланяпти.

Ечим дейсизми? Ечим бор. Ечим ўша-ўша, давлат идоралари, жамиятнинг аксар қисми ва коммунистлар қўрқаётган ИСЛОМ барча муаммоларга ечим бўла олади.

Аммо ҳаммаси ўша эркакни қамаш билан якун топса керак.

Ислом жиноятни қоралайди. Ислом инсоннинг таҳқирланишини қоралайди. Ислом аёллар тириклайин кўмилаётган пайтда улар шаънини тиклаган диндир!

Ечимни таклиф қиламиз, қабул қиласизларми?

Каналга қўшилинг: @temurazam
#Хайрия

Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида айтади: «Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир» (271-оят).

Аллоҳ синаган оилалардан бири Илҳомжон ака оиласи. Иқтисодий синовга учраган.

Аллоҳнинг изни ила умуртқа соҳасида жарроҳлик амалиёти бўлган.

Оилада катта фарзандлар қиз. Балоғатга етмаган ўғиллари бор.

Ёрдамчиси йўқ экан. Яқинда (covid) дард етиб, оғирлашиб қолган.

Зудлик билан бурун соҳасини операция қилиш керак.
Ижара, операция ва қарзлари учун кўмак зарур.

Телефон +998914946714 Малоҳатхон опа
+998946530400
Зоҳид Абдулқаҳҳор
Карта рақами: 8600 1204 8919 0002
Телеграм @zokhid0400
Forwarded from Nurmuhammad Xo'ja (Nurmuhammad Xo'ja)
ЯХШИ КЎРAМИЗ
ЯХШИ КЎРAМИЗ
ЯХШИ КЎРAМИЗ

Гоҳ иғво тарқатар ўргимчак тўри,
Огоҳ бўлиш керак, яхши биламиз!
Расулга эргашиш йўлларнинг зўри,
Aҳли илмларни яхши кўрамиз!

Чидаган юради, бу йўллар олис,
Ҳар кимдан чиқмайди, Расулга ворис,
Ҳақни ўргатади халқ ичра холис,
Aҳли илмларни яхши кўрамиз!

Aйримлар "ҳақман" дер, қўлида таёқ,
Бундайлар исломга бўлолмас маёқ,
Ватанини сотиб, юрмайди саёқ,
Aҳли илмларни яхши кўрамиз!

Гоҳо юрагини қийнаса-да ғам,
Очиқ чеҳрасида табассум ҳар дам,
Исломни хулқида қилиб олган жам,
Aҳли илмларни яхши кўрамиз!

Гоҳ иғво тарқатар ўргимчак тўри,
Расулга эргашиш йўлларнинг зўри,
Йўлдан адаштирма, борайлик тўғри,
Aҳли илмларни яхши кўрамиз!

© Нурмуҳаммад Хўжа
12:02 12.05.2020

📌 Kanalga ulanish 👉 @shoir13 guruhimiz 👉 @nazmiy_guliston
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Она тилим - бебаҳо гавҳарим!

🏢 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сизларни 21-октябрь Ўзбек тили байрами куни билан табриклайди

📎 ☎️ -11-40 🌏 - http://pfru.uz

Facebook|Instagram|Telegram|Twitter|Youtube
Forwarded from Şahnoza Soatova blogi
Бугун умримда биринчи марта Тошкентда вилоятлик бўлиш нақадар қийинлигини тушундим.
Дугонамнинг машинасида қаҳвахонанинг автотураргоҳига кирдик. Тураргоҳ посбони бўш турган жойга негадир бизни ўтказмади, ортимиздан келаётган 01 рақамли машинани жойлаштирди. Ҳа майли дедик. Чиқаётганда 3 минг сўм узатсак, “Тошкентда 5 минг беради стаянкага” деганини аввал тушунмадим, кейин эса машинамиз рақами вилоятники экани эсга тушди. Рулдаги дугонамнинг кайфияти бироз бузилди, меники умуман расво бўлди. Тошкентлик эканимга ўзимни айбдор сеза бошладим.
Маҳаллийчилик асли ирқчиликнинг бир туридир.

@shahnozxon
Тошкентнинг Бунёдкор шоҳ кўчасидаги километрли «пробка»дан лавҳа.

Ҳурматли ҳайдовчилар, ҳушёрликни оширинглар. Ва имкон қадар машинасиз чиқинглар.

Кўприкларга чиқиш ва тушишда ғоят эҳтиёт бўлган маъқул.

https://youtu.be/DMPU8P9QJec
Assalomu alaykum hurmatli kanal a'zolari!
Bugundan boshlab ta'limga oid yangiliklar, IELTS, Grantlar, hujjatlar , viza jarayonlari haqida eng so'nggi ma'lumotlarni ushbu kanalda berib boraman.
Nima takliflar bo'lsa bemalol. telegramdan @EduGrantbot ga qoldirsangiz bo'ladi.
Hayrli kun!
Forwarded from Shokirjonov news
Яккабоғлик 6 ёшли Мақсудбекнинг даволаниши учун KUN.UZ сайтида хайрия акцияси эълон қилинган, шахсан ўзим Қашқадарё вилоятига бориб, оила билан танишиб келган эдим.

Кенжаевлар оиласида икки ўғил ва икки қиз кўришган. Тўнғичи 15 ёшда. Кенжатой Мақсудбек — 6 ёшда. Мақсудбек саратоннинг оғир формасидан бири — Нохожкин лимфомаси, яъни лимфа тизими саратонига учраган. Мурғаккина бола 9 марта кимё терапия даволаниш курсларини ўтаган.

Ўшанда, оиладаги кичик қиз ҳам бемор эди, у ҳозир тузалган. Мақсудбек эса даволанишда давом этмоқда. Энг ачинарлиси — унинг онаси 34 ёшли Нилуфархоннинг ўзи ҳам шифоталаб бўлиб қолди. Унинг буйраклари ишдан чиқмоқда. Уларга дори дармон учун пул керак.

Бугун жума. Аййомларнинг саййиди. Кўнгингизда кимгадир яхшилик қиламан, деб кўчага чиққансиз. Ҳақиқий муҳтож кишилар мана шу. Мен ўз кўзим билан кўрганман ва кафилман. Она ва болага яхшилик қилинг! Улар ғойибона дуода бўлишади.

Нилуфар Ҳамраева номига очилган пластик карточка:
Click/Payme: 8600 0417 7044 9388

👉 @shokirjonov
Шайхул Ислом, таниқли ҳанафий фақиҳи ва Қуръон тафсирчиси - Абдураҳмон ибн Муҳаммад ал-Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ деди:

...фақиҳ олимлар айтадилар: "Агар бирор эркак ўз аёлини хафа қилмаслиги учун, бошқа аёлга уйланишдан воз кечса, у Аллоҳнинг мукофотига лойиқдир."

📚 Мажмаъул Анҳур фи шарҳи Мултақал Абҳур, 329/1

©️Ашиқул Кутуб таржимаси
______
П/с аёллар ШайхулИсломни дуо қилинглар😊

@temurazam