Muhammad Temur A’zam
2.33K subscribers
499 photos
251 videos
2 files
523 links
Шахсий канал
Download Telegram
Forwarded from Shokirjonov news
Яккабоғлик 6 ёшли Мақсудбекнинг даволаниши учун KUN.UZ сайтида хайрия акцияси эълон қилинган, шахсан ўзим Қашқадарё вилоятига бориб, оила билан танишиб келган эдим.

Кенжаевлар оиласида икки ўғил ва икки қиз кўришган. Тўнғичи 15 ёшда. Кенжатой Мақсудбек — 6 ёшда. Мақсудбек саратоннинг оғир формасидан бири — Нохожкин лимфомаси, яъни лимфа тизими саратонига учраган. Мурғаккина бола 9 марта кимё терапия даволаниш курсларини ўтаган.

Ўшанда, оиладаги кичик қиз ҳам бемор эди, у ҳозир тузалган. Мақсудбек эса даволанишда давом этмоқда. Энг ачинарлиси — унинг онаси 34 ёшли Нилуфархоннинг ўзи ҳам шифоталаб бўлиб қолди. Унинг буйраклари ишдан чиқмоқда. Уларга дори дармон учун пул керак.

Бугун жума. Аййомларнинг саййиди. Кўнгингизда кимгадир яхшилик қиламан, деб кўчага чиққансиз. Ҳақиқий муҳтож кишилар мана шу. Мен ўз кўзим билан кўрганман ва кафилман. Она ва болага яхшилик қилинг! Улар ғойибона дуода бўлишади.

Нилуфар Ҳамраева номига очилган пластик карточка:
Click/Payme: 8600 0417 7044 9388

👉 @shokirjonov
Шайхул Ислом, таниқли ҳанафий фақиҳи ва Қуръон тафсирчиси - Абдураҳмон ибн Муҳаммад ал-Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ деди:

...фақиҳ олимлар айтадилар: "Агар бирор эркак ўз аёлини хафа қилмаслиги учун, бошқа аёлга уйланишдан воз кечса, у Аллоҳнинг мукофотига лойиқдир."

📚 Мажмаъул Анҳур фи шарҳи Мултақал Абҳур, 329/1

©️Ашиқул Кутуб таржимаси
______
П/с аёллар ШайхулИсломни дуо қилинглар😊

@temurazam
Халқаро компанияда дастурчи бўлиб ишлаётган ўзбек йигити муваффақиятлари сири билан бўлишади

"Осмондаги болалар" лойиҳаси илк сониданоқ кўпчиликнинг эътиборига тушди. Ундаги ҳеч қандай қолипга солинмаган, замонавий касбларга оид эркин суҳбатлар, айниқса, олий таълим керакми ёки йўқми деб юрган ёшларни жалб қила олди.

Бугун унинг иккинчи суҳбати премьераси бўлиб ўтар экан. Лойиҳанинг навбатдаги меҳмони — 23 ёшли Дархонбек Маматалиев. Ҳозирда у машҳур Uber компаниясида iOS дастурчи бўлиб ишламоқда.

Ангреннинг оддий оиласидан чиққан Дархонбек ИНҲАда аъло баҳоларга ўқиган. Лекин у ердаги билимлар билан ҳаётдаги амалиёт ўртасида катта фарқ бор эканлигини тушуниб етган.

Ёш бўлишига қарамай, хориж компаниясида ўз ўрнини топган ўзбек ўғлонининг қандай йўлларни босиб ўтгани, қимматга тушган қарорлари ва муваффақиятга эришиши сирлари сизга қизиқ бўлса, ушбу премьерани ўтказиб юборманг!

Премьера бугун соат 19:30 да бўлиб ўтади.

Video 👉 https://youtu.be/DOuh1VQ3k4A
#Қонунийлик

Аҳолисининг катта қисми мусулмон бўлган юртда диний таълим олишдан кўра Марсга учиш осонроқ бўлганидан кейин, одамлар фарзандининг «ноқонуний» асосда таълим олишига интилаверади.

Биз яшаётган давр фаҳш ва ҳаромга тўла. Жиноятчилик ҳар қадамда учраяпти. Бунақа ҳолатда болаларга диний таълим бериш энг тўғри йўл эканини кўпчилик англаяпти ва шунинг йўлини излаяпти. Аммо қонун бунга асло йўл бермайди. Фарзандингиз қонуний асосда диний таълим олишини истайсизми? Унда марҳамат, 18 ёшга киришини кутинг.

Япониялик бир олимнинг китоби бор, номи «Учдан кейин кеч». Яъни тарбияга уч ёшдан кейин киришилса, кеч бўлиши айтиляпти. Бизда эса 18 ёшгача барча эшиклар берк...

Болалар мактабда таълим олиши шарт. Ундан бўш вақтида, ота-онаси ва ўзи истаса, диний таълим олишига шароит яратилиши зарур. Майли, жойлар миқдори чеклансин, бироқ қонуний механизми бўлсин. Акс ҳолда одамлар йўл қидираверади. Пули борлар Туркия ё Мисрга (айтганча, иккалови ҳам дунёвий давлат) кўчиб кетиб, фарзандини мадраса-мактабларда ўқитади. Ҳолати ўртачароқ бўлганлар ҳужра излайди. Ҳеч қандай йўл тополмаётганлар мавжуд тизимдан нафратланиб яшайди... Айтинг, бизга шу керакми?

P.S. Боланинг орқасига бу даражада заргарона қилиб ура оладиган домлани бир кўргим келди...

P.S.S. Рассомга айтинглар, кейинги сафар ишонарлироқ қилиб чизсин...

Каналга қўшилинг 👉@temurazam
Барчамиз бизни танимаганлар наздида оддий одамлармиз.

Ҳасад қилувчилар назарида мағрур кўринамиз, бизни тушунадиган учун эса ажойиб одаммиз. Севганларимиз назарида энг яхши, ёқтирмайдиганлар наздида ёмонмиз.

Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида яхши кўринишга уриниб, ўзингизни чарчатманг.

Аллоҳнинг Сиздан рози бўлиши етарли.
Одамларни рози қилиш етиб бўлмас орзу, Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмайдиган мақсаддир.

Бас, етиб бўлмайдиганни тарк қилиб, тарк қилинмайдиганга етишинг.

© Алий Тантовий раҳимаҳуллоҳ

@temurazam
Ассалому алайкум.
Бугун сизларга ўзимиз таниган-билган инсонларнинг фойдали телеграм каналлари ҳақида маълумот бериб ўтмоқчимиз. Уларнинг аксарияти ижтимоий тармоқларнинг фаоллари, халққа зиё, маърифат улашиш йўлида жонбозлик қилиб келаётган кишилар бўлгани учун яхшиликни сизларга илиндик. Киринг, ўқинг ва манфаатланинг.

Abdulaziz Muhammad — 👉 https://t.me/abdulaziz_muhammad
Ютубер ва блогер Абдулазиз Муҳаммаднинг шахсий саҳифаси. Бу саҳифадан сиз Қуръон, Ислом, дунё, жамият ва булар орасидаги илм ва китобнинг ўрни ҳақида қизиқарли маълумотлар олишингиз мумкин. Сизни сиз кутмаган янгиликлар кутмоқда, обуна бўлинг.

Акром Малик қайдлари — 👉 https://t.me/AkromMalik
Бу каналда адабиётшунос, ёш навоийшунос олим Акром Маликнинг фикр-мулоҳазалари, мақолалари, ижодий асарлари эълон қилиб борилади.

Audiokitob ulashamiz — 👉 https://t.me/audiokitob_ulashamiz
Энди китоб ўқишга вақтим йўқ деган баҳоналар ўтмайди. Ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналари жамланган канал орқали уларни эшитиб ҳам ўқиш мумкин.

DotsentUz — 👉 https://t.me/dotsentuzkanal
Бу каналда асл касби муҳандис бўлган икки дўстнинг динга, сиёсатга ва умуман ҳаётга бўлган қарашлари, ўқиган китобларидан иқтибослар ва таассуротлар ёритиб борилади.

Fikrbank — 👉 https://t.me/fikrbank
Girgitton, EDU ва EDU-Sofiya ва бошқа стартап лойиҳалари асосчиси, тадбиркор ва блогер Хуршид Марозиқовнинг шахсий канали. Асосан маркетинг ва бизнесга алоқадор фикрлар.

Javohir Izzatulloh | blog — 👉 https://t.me/javharuz
Ўқитувчи, таржимон, Бизнес Бошқаруви магистри, Кореяда фаолият олиб бораётган ватандошимизнинг бу ўткинчи дунёда кўрган-кечирганлари, мусулмон ўзбек фарзанди учун долзарб мавзулардаги ўзига хос фикр ва мулоҳазалари.

Китоб – илм манбаи — 👉 https://t.me/kitaabun
Китоблар ва китоб ўқиш ҳақида мулоҳазалар, имло қоидалари ҳақида содда тилда дарслар, юқоридаги мавзуларда саволларингизга жавоб олиш имконияти, китоб танлашингиз учун "Ҳилол Нашр" нашриёти мусаҳҳиҳи Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуфдан онлайн маслаҳат... Барчаси шу каналда.

Koreya suhbatlari — 👉 https://t.me/koreyasuhbatlari
Жанубий Кореяга бориш йўллари, ўқиш, ишлаш, бизнес, саёҳат ва бошқа виза турлари, иммиграция тартиб-қоидалари, Кореяда яшаш ва бу ерда чет элликлар учун яратилган имкониятлар, кўплаб фойдали ҳамда қизиқарли маълумотлар ҳақидаги овозли суҳбатлар.

Mayoq - videodarslar — 👉 https://t.me/mayoquz
Фронтенд дастурловчи Муҳаммаджавоҳир Суръатов асос солган Mayoq.uz сайтининг расмий Телеграм канали. Веб дастурлаш бўйича видеодарслар, мақолалар, таржималар. HTML, CSS, JavaScript ва бошқалар.

Nuruddin's Adventures — 👉 https://t.me/nuruddins
АйТичилар ҳамжамияти эксперти, "Pro Unlimited @ Facebook" компаниясида Марказий Осиё бўйича маҳсулот ривожланишига масъул мутахассис Нуруддин Иминохунов шахсий блоги. Асосан саёҳат, саргузаштлар ва хаёлга келган бошқа нарсалар ҳақида.

Temurbek Adhamov — 👉 https://t.me/temurbek_adhamov
Бу каналда "Нажот Таълим" замонавий касблар ўқув маркази асосчи ва директори, "Осмондаги болалар" лойиҳаси муаллифи Темурбек Адҳамов иш ва шахсий ҳаётдаги тажрибаларини ўртоқлашиб боради.

XSB-Iqtisod — 👉 https://t.me/XSB_iqtisod
Жанубий Кореядаги Инҳа университети PhD номзоди Валижон Тўрақуловнинг халқаро савдо, иқтисод, бизнес, экспорт-импорт илмлари ва ўзликни ривожлантириш ҳақидаги суҳбатлари.

Yolqin Muqimov — 👉 https://t.me/YolqinMuqimov
Мир Араб мадрасаси талабаси, иқтисодчи, бухгалтер, репетитор, инглиз тилини 0ʻдан ўргатувчи "English with Muqimov" Ютуб-лойиҳаси асосчиси Ёлқин Муқимовнинг шахсий канали.

Ғайратхўжа Сайид Али — 👉 https://t.me/gayratkhodja_journal
Бу каналда Азон.уз ходими, "Алоҳида мавзу", "Сиёсат 2.0" кўрсатувлари бошловчиси Ғайратхўжа Ғаффорхўжа ўғлининг шахсий фикрлари, қарашлари билан танишасиз.
Аёллари эъзозланмаган юртдагилар, гарчи юлдузлар узра учсалар-да, хору-залилдирлар.

© Илиё Абу Мозий

Каналга қўшилинг 👉👉 @temurazam
Бундан ҳам гўзал хушхабар борми?

Машҳур аллома шаҳид Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳ уйланганларидан тахминан бир ҳафта кейин ўзлари билан боғлиқ бўлган бир қиссани айтиб берадилар:

Бир куни эрталаб ҳужрам эшиги тақиллаб қолди. Мен масжидда намоз ўқиб бўлгандан кейин келиб ухлаётган эдим. Бу уйланганимдан тахминан бир ҳафта ўтиб бўлган эди.

Отам баланд овоз билан мени чақириб: «Сен ҳали ҳам уйқудамисан, сенга келган хушхабарлар сени кечаси билан шукр саждасини қилиб ўтказишингни талаб қилади-ку!» - дедилар.

У кишининг қичқириқларидан уйғониб кетдим ва чиқиб у падарим далолат қилаётган хушхабар ҳақида сўрадим.

Отам айтдики: "Бу кеча тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг келганларини кўрдим. У зот билан бирга бир неча кишилар ҳам бор эди. Билдимки улар у зотнинг саҳобалари экан..
У зот менга: Саъидни уйланганлиги билан муборакбод этгани келдик, дедилар».

Бу хабар менга ушбу уйланиш саодатини ҳис қилдирган нарсаларнинг биринчиси эди. Кейин Аллоҳ ҳадя қилган ушбу улуғ яхшилик ва мўл-кўл саодат бугунгача давом этди.

«Бу менинг отамдир» китобидан Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

Каналга қўшилинг 👉👉 @temurazam
«Aбдулҳамид сўнгги император» сериалини эндиликда ўзбек тилида BASMALA.TV'да томоша қилинг.

Сериал профессионал даражада дубляж қилинган.

Душанбадан жумагача - ҳафтада беш кун соат 19:00 да томоша қилишингиз мумкин.

Ўтказиб юборманг
👇
https://t.me/basmalatv
Facebook I Instagram I Youtube

👉Rasmiy Telegram kanal 👈
“Гап эгасини топади” рукнига

Савол: Нима қилсам, мусулмонлар тараққий этади?
Жавоб: Сиз жим юрсангиз, ўз ишингизни билиб қилсангиз, ақлингиз етмаган нарсага аралашмасангиз, шунда Ислом аҳли ривожланади.

© Зиёвуддин Раҳим

@temurazam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ ва электросет ўртасидаги ҳолат тахминан шундай бўляпти.

Бир ток сўрайди, иккинчиси бермайман дейди...

@temurazam
Tik-tok’да ҳам фаолият бошладик.

Мақсад қўлимиздан келганича яхши маълумотлар тарқатиш.

Қуйида «Блоггер фақат танқид қилиши керакми» деган мавзудаги мулоҳазаларимиз билан танишишингиз мумкин.

https://vm.tiktok.com/ZSccMPaq/
Ҳайдовчиларнинг қоидабузарлигини ЙПХга жўнатиб, жарима тўлатадиганлар сиз учун ким?
Anonymous Poll
30%
Яхши одам
48%
Сотқин
22%
Менга фарқи йўқ
#Таклиф

Тошкентда «дон-дон-зики» бўйича мусобақа бўларкан.

Умуман олганда ёмонмас. Аммо миллий қадриятларимизга у қадар мос эмас деган фикр мияда айланяпти.

Мен «эшак минди» бўйича мусобақа ўтказишни таклиф қилардим, масалан.

@temurazam
Forwarded from Rashid Usmonov live
​​Эҳтимолли “жанг”га пухта тайёргарлик кўрайлик

Кўпчилигимиз Хитой ёки бошқа давлатларнинг қадимги даврлар ҳақида ҳикоя қилувчи киноларини кўрганмиз: улар уруш олдидан жуда пухта тайёргарлик кўришади. Сабаби — шундай қилинмаса, душман келиб уларни ер билан яксон қилиб ташлайди, оиласи пароканда бўлади, болалари етим қолади, барвақт ўлим шарбатини татиб кўради.

Бир йил бўлибдику дунё коронавирус деган душман билан урушиб келади. Кўп яқинларимиз, танишларимиз душманга таслим бўлиб, қурбон ҳам бўлди. Лекин нима учун биз бу душманга қарши урушга тайёргарлик кўрмаймиз, уни ҳийлаларига алданиб, руҳиятимизни туширамиз? Одамларимиз нега шундай?

Халқимиз душманнинг икки бор ҳужумини кўрди, кўпчилик кучли зарбаниям қабул қилиб олишга улгурди. Лекин навбатдаги ҳужумини бўлмаслигига кафолат йўқ-ку?! Балким яқин бир-икки ойда ҳужум қилиб қолар? (Аллоҳни ўзи асрасин, лекин қўшни давлатларда янги тўлқин бошланмоқда) Яъни, айтмоқчиманки, биринчи ҳужум билан иккинчи ҳужумни оралиғидаям биз шу душманни кучлилигини ҳис қилиб тайёргарлик кўрмаяпмиз, яна ўз ҳолимизча яшамоқдамиз?

Хўш, бу урушга қандай тайёргарлик кўришимиз керак?

Аввало спорт билан шуғулланинг, худди Жумонг киносида қиличбозлар кеча-ю кундуз терлаб шуғуллангани каби тайёрланинг. Танангизни кучга тўлдиринг, ўпкангизни нафас олиш йўлларини очтиринг, қонингизни шу йўл билан тозалаттиринг, балғамларингизни суриб, озиб, чиройли қоматли бўлиб олинг.

Соғлом овқатланинг, тоза ҳаводан нафас олинг, қуёш нуридан тўйиб олинг, зарарли ва яқин 30 йилда чиққан ҳар қандай янги маҳсулотларни истеъмол қилманг, тўйиб еманг ва аввало суннатга амал қилинг. (Сиз деганда, биз деб ўқилсин, қилинг деганда қилайлик, деб)

Витамин С, D, магний, цинк, селен истеъмол қилинг ва таркибида ишқорий муҳитни яхшилайдиган мева-сабзавотларни кунлик истеъмолини канда қилманг.

Руҳиятни созланг, руҳият қачон яхши бўлади қачонки одам соғлом овқатланиб, спорт билан шуғулланиб кучли бўлса — зўр бўлади. Руҳиятни кўтариб турадиган пойдевори бу — соғлом овқат ва тетик танадир. (Интернетдаги ҳар хил ваҳималарга чалғиманг, ўзингизни ўнглаб олинг)

Урушга ҳозирданоқ тайёргарликни бошланг, эрта “душман” кириб келганда кейин кеч бўлади. Шу пайтда қонни бирдан суюлтириш осон эмас, унгача ўпкада фиброз ҳолати ҳосил бўлиши мумкин. У ҳолда бирдан танадаги балғамларни эритиб чиқаришни ўзи бўлмайди, сиз ҳозирдан шу билан шуғулланинг.

Душманни бир зарбада уриб йиқитадиган организмни қайта-қуриб олинг, ҳали бу “қонхўр”ларни вакциналар ҳам қайтара олмаслиги мумкин. (Вақт кўрсатади буни, ҳали олимлар фақат ҳаракатда, натижаси ноаниқ)

Уйғонинг, тезда уйингиздан соғлигизга зиён қиладиган маҳсулотларни чиқариб ташланг, фақат тоза ва табиий (шоҳона) озиқ-овқатларни харид қилишни одат қилинг.

Душманни қуйидаги қуроллар парчалаб ташлайди: метин иммунитет, тоза ва суюқ қон, соғлом руҳият, табиий муолажалар. (дори-укол баттар аҳволга солишини кўп кўрдик)

(Қанийди мени шу урушда бош қўмондон қилсалар эди, ҳаммани жангга ўзим кучли қилиб тайёрлар эдим 😁)

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | Facebook |
#Ҳисобот

Хабарингиз бор, фейсбук ва телеграм канал орқали бир қори акамизнинг контракт пуллари учун хайрия акциясини эълон қилгандик.

Аллоҳнинг марҳамати ва сиз азизларнинг бефарқ бўлмаганингиз сабабли шартнома учун зарур маблағ йиғилди ва пластик картадаги қисми ўтказиб берилиб, ўша қисми тўлов қилинди. Яқин кунларда пулнинг нақдини ҳам етказамиз ва шу билан зиммамиздаги вазифани адо этамиз, инша Аллоҳ.

Қори акамнинг ўзлари қаттиқ истиҳола қилганлари сабабли пуллар мен орқали йиғилди. Каминани омонатдор деб ишонганингиз учун барчангизга ташаккур.

Ё Роббим, аҳли илм бўлган қори акамизнинг шартнома тўловлари учун пул ўтказган саховатпеша инсонлардан, шунингдек изоҳларда руҳан ва лайклар билан қўллаб турган барча яхшилардан ўзинг рози бўл. Дунё ва охиратда даражаларини юксалтир. Уларнинг авлодларидан ҳам динингни хизматида бўладиган аҳли илм ва қорилар етишиб чиқишини насиб айла.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч кимнинг уйи ёнмасин, ҳеч ким уйсиз қолмасин...

Азизлар! 84 ёш ва 90 ёшли отахонларга кўмаклашайлик!

Зарур маблағ: 90 миллион сўм

"Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир" (ар Раҳмон сураси, 60)

Мурожаат учун тел: +99899 910-90-95

ХАЙРИЯ ҚИЛИШ УЧУН: PAYME | CLICK

Динимизга муҳаббатли яқинларингизга ҳам далолат қилинг: https://t.me/vaqfuz
Душмандан яхшилик кутмайсан. Дўстдан эса ёмонлик.

Ҳар иккисида шуларнинг аксини кўриш ҳайратга солади. Иккинчиси қалбга озор беради...

Яқинларингиз асранг, яхшилар...

@temurazam
#Хайрия

10 ёшли қизалоқ ёзяпти:

"Ассалому алайкум, амаки. Онам Абдураимова Муҳайё бетоблар. 8 йилдан буён миастения касали билан курашиб келадилар. 65 килодан 30 килогача озиб кетганлар, мускуллар ишламайди, ҳозирда касаллиги кучайиб, бошда кислород етишмай, қон айланиши қийинлашиб, чап кўзлари кўриш қобилиятини йўқотаяпти. Эшонбова кўп ёрдам қилдилар, соғ бўлсинлар, лекин Андижонда онам тузалмаяптилар. Шунга ҳамма Akfa medline’га боринг деяпти. У ерда муолажа қиммат экан. Бизда унча катта пул йўқ. Шунга телеграм каналингизга ташлаб берсангиз. Яхши инсонлар бордир, эҳсон қиладиган".

Оилангиздан, ўзингиздан орттирган маблағингиз бўлса, ёрдам қилинг:
UzCard: 8600 0610 3455 2793