Muhammad Temur A’zam
2.32K subscribers
497 photos
250 videos
2 files
521 links
Шахсий канал
Download Telegram
- Мен фақат Қуръон ва Суннатга амал қиламан.
- Қуръондан нечта оят ва Суннатдан нечта ҳадисдан ҳукм олиш мумкин?
- Билмайман.
- Қуръонда 500 атрофида ҳукм оятлари бор. Ибн Қаййимга кўра, ҳукмлар усули 500 ҳадис атрофида айланади. Батафсил ҳукмлар эса қарийб 4000 ҳадисдан олинади. Энди айтчи, инсонлар шариатдан билиши керак бўлган масалалар қанча?
- Билмайман.
- 1 200 000 (бир миллион икки юз мингта) атрофида. Ана шу ададга Қуръон ва Суннатдан юқорида саналган далилларга мурожаат қилинади. Табиийки, шунча масалага мазкур ададдаги далиллар жуда ҳам камлик қилади. Тўғрими?
- Ҳа.
- Унда ҳамма масалангга Қуръон ва Суннатдан далил тополмас экансан. Энди нима қиласан?
- Эээ билмайман.
- Билиб қўй. Энди уммат фуқаҳоларининг даври бошланади. Улар далили бўлмаган миллиондан ошиқ масалани ўзларича ва нафсларига эргашган ҳолда ҳал қилмай, озгина ададдаги ҳукм олинадиган оят ва ҳадисларга қайтаришади. Яъни, қиёс қилишади. Қиёс шариатдаги учинчи далил ҳисобланади. Усул илмини ўқисанг, бошқа далилларни ҳам кўрасан. У далилларнинг ҳаммаси Қуръон ва Суннат атрофида айланади. Уқдингми?
- Сал тушунгандай бўляпман. Усул илми нима?
- Жим бўл! Энди ҳолатингни тушунтираман. "Мен фақат Қуръон ва Суннатга амал қиламан", дейишинг билан икки катта хатога йўл қўймоқдасан. 1. Фуқаҳолар (масалаларни шариат далилларидан оладиган олимлар) бошлиқ бутун умматга сурбетларча туҳмат қиляпсан. Гўё фақат мен Аллоҳ ва Расулининг айтганини қиляпман, деб. 2. Ўзингнинг ўта жоҳил инсон эканингни кўрсатиб қўймоқдасан.

У елкасини ичига тиққан кўйи мўлтираб қараб турарди...

@temurazam
Forwarded from Qamar kitoblar do‘koni
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Diqqat, vakansiya!

☝️ Qamar jamoasiga bo‘sh ish o‘rinlari borligini maʼlum qiladi va sizlarni ishga taklif qiladi.

Kitob do‘konimizga sotuvchi-kassir, yangi ochilayotgan parfyumeriya do‘koniga ham sotuvchi-kassir, Tabobat va shifo do‘konimizga umumiy amaliyot shifokori, buyurtmalar qabul qilish uchun operator va uchta do‘kon uchun turli xo‘jalik ishlarini bajaruvchi xodim zarur.

💡 Mazkur yo‘nalishlarda maʼlum ko‘nikma va tajribaga ega bo‘lsangiz, zudlik bilan bizga murojaat qiling hamda Qamar jamoasining aʼzosiga aylaning.

📞 Murojaat uchun:
+998974224446
Пойтахтимиздаги Бухоро кўчасига кеча кирганимда «кирпич» қўйилганига эътибор бердим.

Ҳолатни тушунгунимча, кўчага кириб кетдим.

Бу янгилик кенг оммага эълон қилинганига шахсан мен гувоҳ бўлмадим.

ЙПХ инспекторлари эса протокол тузишни бошлаворишди.

https://youtu.be/QvUuptLKWbk
Нукус кўчасида ГАИ тўхтатди.

Қоида буздингиз деди. Қоида бузмаганимни исботлаб бердим.

Кейин ҳужжат кўрсатинг деди. Мен хизмат гувоҳномасини кўрсатишини сўрадим. Энсасини қотирди. Кейин камерани ёқдим.

Хуллас, саводсиз ходим билан «ажойиб» суҳбат.

https://youtu.be/mqnBGJl5BPQ
Forwarded from SUBYEKTIV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яширин камера кўрсатган реаллик. Шифокорлар нега пулга рецепт ёзади?

Фармкомпаниялар шифокорларни "сотиб олиб", келишилган дорини беморларга тавсия этгани учун пул тўлаши – янгилик эмас. Лекин бундай ҳолатлар шу пайтгача тасдиғини топмаган эди.

SUBYEKTIV'нинг янги сонида биз "медпредставитель" қиёфасига кириб, шифокорларга рецепт учун пул таклиф қилдик ва буни яширин камерага ёзиб олдик. Хўш, муаммо илдизи қаерда?

➡️📹 Тўлиқ видео
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аввал хабар берганимиздек, «Qamar Media» видеолойиҳаси устида иш бошлагандик. Бугун ўзимизнинг илк маҳсулотимизни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қиляпмиз.

Янги иш бошлаганлар атрофдагиларнинг қўллаб-қувватловига эҳтиёж сезади.

Ютуб каналимизга обуна бўлиб, тайёрлаган дастурларимиз ҳақида фикр билдириб турсангиз, хурсанд бўлардик.

Олдинда сизларни ранг-баранг кўрсатувлар кутяпти, инша Аллоҳ.

https://youtu.be/CPXdOArJajg
🆘 #Хайрия

Ассалому алайкум ва раҳматуллаҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ йўлида жажжи ва муштипар укамиз Мусулмонов Муҳаммад Ёсин саломатлиги учун дуоларингизни ва хайрия маблағларини аяманг.

Бу укамиз оғир ҳасталик билан курашмоқда.

Ҳозирги кунда Истанбулда даволанишни давом эттираяпти, аммо иқтисодий-молиявий томондан мушкуллик бор.

Муолажани давом эттириш учун ҳимматингизни аяманг, азизлар.

Ўтказмалар учун:

Узсард
8600382967102400
Туйчиев Р

Виза сард
4231200009204479
Феруза Даминова

Ҳумо кард (Сбербанк)
9860160103751246
Феруза Даминова

Пул ташлашга пайнет рақам
+998999246790
+998938666696
Амир Темур хиёбонида бўлган воқеа юзасидан кўп фикрлар билдирилди. Кимдир ўша ерга борганларни айблади, кимдир атайин провокация қилинганини айтди. Кимдир бу ҳодисани 1991 йилдаги Наманган воқеаларига қиёслашга ҳам улгурди.

Шахсан мен хиёбонга борганларни қораламайман. Очиғи, ўзим ҳам у ерга бормоқчи, воқеаларни узоқдан кузатмоқчи эдим. Аммо вақт тиғизлиги сабаб боролмадим.

Ўша ерда бўлган дўстимнинг айтишича, такбир айтган йигитлар бошиданоқ у ерда бўлмаган, кейин пайдо бўлган ва кутилмаганда бақир-чақир қиворишган. «Уларни ўзимиздан (яъни чинакам диндор) деб ўйламадим», деди дўстим. Аллоҳ билгувчи, бу тахмин, албатта.

Гарчи асосан қоғозларда қолиб кетаётган ва маълум тоифаларнинг нафси учун хизмат қилаётган бўлса ҳам, қонун устувор жамиятда яшаяпмиз. Менинг назаримда ҳозир энг тўғри йўл уларга қарши қонуний томонлама курашиш. «Самосуд» зараримизга ишлайди.

Сўх воқеаларида исботланди, гарчи Фарғонанинг ўша пайтдаги ҳокими Шуҳрат Ғаниев «Бу йигитларни қамамаймиз» деганига қарамай, ўша тартибсизликда ўзини ҳимоя қилган, ўз ҳаққини талаб қилган йигитлар қамалиб кетди.

ЛГБТчилар бир жойда йиғилса ва уларни кимдир бориб урса, қонуний жазога тортилиши аниқ. Кейин урган йигитнинг ота-онаси худди сўхлик йигитнинг ота-онасидек ҳолатга тушгани тасвирланган суратларга қараш ёқимли бўлмайди.

Майли, улар йиғилган жойга борайлик, ўз позициямизни кўрсатайлик, аммо ортиқча ҳиссиётларга берилиш ва жазога тортиладиган иш қилиш тўғримас. Борсак ноқонуний пикет ва Ўзбекистонда жиноят ҳисобланадиган ишни тарғиб қиляпти деб тегишли органларга шикоят қилайлик. Фикримча, тўғрироқ йўл шу.

Мен бу тоифадан доим жирканиб келганман, инша Аллоҳ ҳеч қачон позициям ўзгармайди. Агар кимгадир фикрларим ёқмаса, шахсиятга ўтмай, ҳақоратларсиз фикр алмашайлик, илтимос.

Аллоҳ барчамизни ҳақда бардавом қилсин.

Роббимиз ҳаром қилган ишга қарши кураш ҳикмат билан, ўзимизга зарар етмайдиган даражада олиб боришимизни муваффақ айласин.

Бу каби исқиртликни оммага олиб чиқаётган, уни тарғиб қилаётган нокасларни Аллоҳ хор қилсин.

@temurazam
Касбга нисбатан ҳалоллик талаб қилинадию, аммо ҳалол сўзидан қўрқилади.

Бесоқолбозлик жиноят, аммо соқоллиларга қарши курашилади...

Ғалати стеротиплар оғушида қолганмиз.

https://vm.tiktok.com/ZSJjte18c/
#Рамазон

1961 йил Тунис президенти Ҳабиб Бурқиба, Рамазон ойида таом тановул қилиб, телевидениеда кўриниш берди. Бу қилиғига шаръий кўриниш бериш учун ўша пайтдаги муфтий, аллома Тоҳир ибн Ошур раҳимаҳуллоҳдан "ишлаб чиқариш ортиши" баҳонаси билан, рўза тутмасликка фатво беришини талаб қилди.

Шайх Тоҳир ибн Ошур телевиденияга кирган пайтларида, одамлар шайх нима дер экан, дея интизорлик билан кутишаётганди. Шайх сўзларини Аллоҳ таолонинг Бақара сурасидаги "Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангиз", деган 183-оятини ўқиш билан бошладилар. Сўнг: "Аллоҳ рост айтди ва Бурқиба ёлғончи. Аллоҳ рост айтди ва Бурқиба ёлғончи. Аллоҳ рост айтди ва Бурқиба ёлғончи", дедилар. Бу гапни уч марта такрорлаганларидан кейин Рамазонда рўза тутмаслик ҳаром экани ва ким бундай қилса, динда заруратан маълум нарсани инкор қилган бўлиши ҳақида фатво бердилар, ҳамда "Рўза ишлаб чиқаришни камайтириши" ҳақидаги даъвони ботил қилдилар.

Бу ишдан тиллар гунг бўлди ва Тунис ҳукумати мазкур даъвосидан ортга чекинди. Рўзанинг фарзлиги масаласи шайх Тоҳир ибн Ошур раҳимаҳуллоҳ қўлларида янада олий бўлди.

© Мубашшир Аҳмад
Калимаи шаҳодат (гувоҳлик калимаси, иқрорлик калимаси).

Арабча матни «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ».

Ўзбекча таржимаси эса «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман» деганидир.

Хўш, бу калимани юртдошларимиз қай даражада биладилар? Навбатдаги сўровнома шу ҳақда.

Видео ёқса каналга обуна бўлиш ва лайк босишни унутманг)

https://youtu.be/tewabe65dQE
Рамазон ойи рўзаси тарихи.

Биздан олдинги умматлар рўзани қай тартибда тутишган?

Устозимиз Алишер Султонхўжаев домла шу ҳақдаги маълумотларни етказдилар.

Кўринг, билган маълумотингиз такрор бўлади, билмасангиз илм бўлади.

https://youtu.be/bEXbaFOERtY
«Мен севган уч китоб» кўрсатувининг иккинчи сони.

Бу гал блогер Бобур Исмоилов дастур меҳмони бўлди.

Ўзи севиб ўқиган китоблар ҳақида гапирар экан, блогер «Жиноий тўда 'Библия'си» номини олган китоб ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

https://youtu.be/eq6kKVzmHrw
Малика Аъзамжоновна опа ёзган, ҳамманинг олдида овқатланишдан уялган бола ҳақидаги ҳикояни кўпчилик ўқиди. Qamar Media жамоаси шу ҳикоя асосида «Болакайнинг ҳаёси» деган ролик ишлади.

Бош ролни Муҳаммад Содиққа топширдик.

Кўринг, ёқса лайк босиб, каналимизга обуна бўлсангизам майли.

https://youtu.be/yz927aEbk1w
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайит байрамида ёш болаларни хурсанд қилишга, бу куннинг бошқа кунлардан фарқли мусулмонларнинг байрами эканини англатишга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бунда уларга ҳайитлик совғалар улашиш, истироҳат боғларига ёки ўйингоҳларга олиб бориб ўйнатиб келиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, ҳайит байрамининг шодликларидан эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларини ҳам баҳраманд қилишга уриниш комил мусулмонлик белгиларидан биридир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ҳайит куни бирга кетишаётган эди. Мадина кўчаларида ўйнаб юрган болалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳайитлик сўрашди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Эй Умар, мени бу болалардан сотиб олмайсизми? – дедилар.
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу югуриб кетдилар ва болаларга гўшт, бир оз хурмо ва мевалар келтириб бердилар. Мамнун бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларига табассум ёйилди ("Тарихул Анбиё").

©
Биз ҳамма ишда Пайғамбаримиз ва саҳобаларга эргашишимиз зарур.

Тўй ўтказишда улуғларимизга қай даражада эргашяпмиз?

Саҳобалар қандай тўй қилишган? Саодат асрида тўй қандай ўтказилган?

Устозимиз Алишер Султонхўжаев бу саволларга жавоб бердилар.

https://youtu.be/n-q3AXcce2A
«Мен севган уч китоб» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони ёзувчи ва мусаҳҳиҳ Ғиёсиддин Юсуф бўлди.

У ўзи меҳр қўйган китоблар ҳақида гапирар экан, илмни диний ва дунёвийга ажратмаслик кераклигини билдирди.

Марҳамат, томоша қилинг.

https://youtu.be/ZrykRQLZqGM
Аёл киши ишлаб топган пул кимга тегишли?

Уни ўзи истаганча сарфлашга ҳақлими ёки бунинг учун рухсат сўраши керакми?

Устозимиз Алишер Султонхўжаев домла бу саволга жавоб бердилар.

https://youtu.be/6cSz1ul9A_s
Бугунги кунда кўплаб ўрта ёшли эркаклар, баъзида эса ёшлар ҳам жинсий қувват билан боғлиқ муаммоларга дуч келишмоқда.

Жинсий қувватни оширишда табиий гиёҳлардан тайёрланган, зарарсиз дори воситаларини эркак ва аёлларга тавсия қиламиз.

https://youtu.be/SXBJfX09L8A
Эркак киши учун киндикдан тиззагача (тизза ҳам) бўлган қисм аврат ҳисобланади.

Намозда авратнинг ёпиқ бўлиши янада аҳамиятли.

Намозда авратнинг тўлиқ ёпилмаслиги нимага олиб келиши мумкин?

Устозимиз Алишер Султонхўжаев бу саволга жавоб бердилар.

https://youtu.be/4FO6GrE0ngU