Muhammad Temur A’zam
2.32K subscribers
496 photos
250 videos
2 files
520 links
Шахсий канал
Download Telegram
ГулДУ (Гулистон давлат университети)даги ҳолат.

Ҳижобли қизлар дарсга киритилмаяпти.

Бу билан уларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқи топталяпти, аёллар камситиляпти.

Аммо аёллар ҳуқуқлари деб ҳайқирадиган аксар фаолларимиз бундай пайтда жим кузатади. Сабаби ҳижоблиларни ҳимоя қилиш «не стоит».

Диндорларга сигнал беришни қойиллатувчи, бироқ диндорларнинг ҳуқуқи топталса мум тишловчи Адлия вазиримиз ҳам вазиятни индамай кузатишни маъқул кўради.

Мана шундай ишларни қўрқмай, очиқчасига қилишдан чарчамаётганларга доим бир гап айтгим келади: Сизларнинг онангизнинг маҳрига дунёвий давлат бўлиб тушган юртда биз ҳам ўзимизнинг қадриятларимизга амал қилиб яшасак бўладими?

@temurazam
#Ароқ

Синфдошлар билан телеграмда гуруҳимиз бор. Бирининг айтишича, у ва дадаси ароқ ичаркан, шунга уларда ковид енгил ўтибди. Укаси ичмас экан, шунга ҳалиям тузалмаётган эмиш.

Касалликнинг энг зўр даволаридан бири ароқ экан. Ичган одамга касаллик яқин йўламасакан.

Аммо шифокорлар аксини айтишди, спиртли ичимликлар истеъмол қиладиган одамда касаллик оғир ўтар экан. Бунақа пайтда кимнинг гапи олинади?

Раҳматли дадам инфарктдан қазо қилганлар. Бир даврада яқин шифокор акамиз «Дадангиз раҳматлига ҳар замонда 50-100 грамм ичиб туринг. Қон юриши яхшиланарди дердим. Аммо у киши намозхон бўлганига ҳеч қулоқ солмади. Умуман ичмади. Агар ичиб юрганида, бунақа ёш (41 га тўлган эдилар)да вафот этмасди», деб қолди.

Бироз жаҳлланиб, тахминан шундай жавоб бергандим: «Кимнинг қанча яшашини фақат Аллоҳ билади. Банда қўлидан келган барча шифони қилган тақдирда ҳам, Роббимиз истаса, жони узилади. Энди ароққа келсак, мен дадамнинг ичмаганларидан, ҳидоятда турган ҳолда вафот этганларидан фахрланаман. Аллоҳга, унинг Расулига содиқ қолган, улар қайтарган ҳаром ишлардан четланган инсоннинг ўғли эканимга алҳамдулиллаҳ дейман. Тирик бўлиб, ичувчи отадан ҳаромга қўл узатмай кетган отамни афзал биламан. Касал бўлмай ичиб юрганини кўргандан, ортидан дуо қилиш мақбулроқ мен учун».

Бу гапим аксар одамга ёқмади. «Жоҳилона» қараш сифатида баҳолашди. Аммо бу менинг ҳақиқатим.

Ҳа, отасизликдан жуда қийналдим. Оғир пайтда дардимни айта оладиган, менга кўмак берадиган инсон йўқлигидан эзилдим. Аммо дадамнинг умрларининг катта қисми жойнамоз устида ўтди. Қуръони каримнинг ўзбекча маънолар таржимасига муҳаррир бўлдилар, «Мухтасар»ни нашрга тайёрладилар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг эътирофига сазовор бўлдилар. Юзлаб, балки минглаб одамларга Қуръон ўқишни ўргатдилар.

Вафотларидан кейин Шавкат Раҳмоннинг ўғиллари туш кўрганларида оталари: «Ўғлим, биз шаҳидлар қаторидамиз, жаннатийлар сафидамиз. Аъзам акангнинг бу ердаги даражаси биздан ҳам баланд» деган мазмундаги гапни айтган эканлар.

Мен буларни битта ичувчи отага алмаша олмайман, тўғри тушунинглар. Ўз отам билан фахрланаман, гарчи қисқа умр кўрган бўлса-да, кўп ишлар қила олганларидан хурсанд бўламан...

Илтимос, ароғингизни сал нарига бориб реклама қилинг...

@temurazam
Forwarded from Shohruxbek Alibek
Rossiyada ishlayotgan o‘zbekistonliklarga muhim tavsiyalar

Rossiyaning Ukrainadagi harbiy operatsiyasi to‘g‘risida hukumat xabarlariga zid keluvchi materiallar uchun javobgarlik kiritilganini yozib qo‘ymoqchiman. Nega yozish fikriga keldim?

Chunki bugun Moskvada namoyishlarni haydashdan tashqari politsiya va OMON hodimlari ko‘chada yurgan hammaning telefonini tekshirdi. Turib olib, titkilab, yozishma va galereyalarni tekshirishdi, deb yozadi huquqshunos Zarnigor Omonillayeva.

Agar 3-4 oy oldin kimdur shunaqa bo‘lishi mumkiniligini aytsa, ishonmagan bo‘lardim. Lekin bugungi kundagi haqiqat aynan shunday.

Shuning uchun, Rossiyadagi vatandoshlarimiz quyidagilarni bilib qo‘yishi shart:

1️⃣ Harbiy operatsiyalar haqidagi feyk uchun jinoiy javobgarlik (feyk, deb hukumat tasdiqlamagan barcha malumotlar sanaladi).

2️⃣ Urushni to‘xtatish haqidagi chaqiriqlar uchun avval maʼmuriy javobgarlik, keyin jinoiy. Agar chaqiriq harakatga olib kelgan bo‘lsa, birato‘la jinoiy javobgarlik.

3️⃣ Sanksiyalarni kiritishga chaqiriqlar ham avval maʼmuriy, takroriy bo‘lsa jinoiy javobgarlik uchun asos bo‘ladi.

‼️Qonun kuchga kirishidan oldin eʼlon qilingan materiallar uchun ham javobgarlikka tortilish mumkin.

Shuning uchun
✔️24-fevraldan buyon ijtimoiy tarmoqlarda bilib-bilmay Rossiya hukumati pozitsiyasidan farqli biror video/post/rasm/gif va h.k. chiqargan bo‘lsangiz, o‘chiring. Ayniqsa chiqarganingiz rus tilida bo‘lsa, zudlik bilan o‘chiring.

✔️ Bundan buyog‘iga Rossiya pozitsiyasidan farqli materiallarni ko‘rganingizda (video, rasm, matn va h.k.) layk bosmang, repost qilmang, sahifangizda yoki chatlarda ham bo‘lishmang, komment yozmang.

✔️Hukumat pozitsiyasidan farqli materiallarni tomosha qilsangiz hech narsa qilmaydi. O‘qisangiz hech narsa qilmaydi. O‘qib, ko‘rib bo‘lganingizdan keyin tarqatsangiz, layk, komment yozsangiz javobgarlikka tortilishingiz mumkin.

✔️Shu o‘rinda bunday materiallarni telefoningizga saqlamaslikni qatʼiy tavsiya qilaman.

📌 Yanada tushunarliroq bo‘lishi uchun, masalan, chatlarda, sahifangizda yoki telegramda Rossiyadan borib, o‘lgan harbiy soni haqida biror narsa yozsangiz va bu yozganingiz Rossiya hukumati bergan raqamlar bilan bir xil bo‘lmasa, 700 ming rubldan 1,5 milion rublgacha jarimaga yoki 3 yilgacha qamoq jazosiga tortilasiz. Agar xuddi shunday Rossiya hukumati tasdiqlamagan maʼlumotda ruslarni yomonlab yozgan bo‘lsangiz, 3 milliondan 5 milliongacha jarima yoki 5 yildan 10 yilgacha qamoq. Agar maʼlumotingiz boshqalarni Rossiyaga qarshi harakatlarga undagan bo‘lsa, 10 yildan 15 yilgacha qamoq jazosi.

⚠️Tushunganingizdek, yaxshisi Ukrainadagi vaziyat bo‘yicha hech qanday video, rasm va matnlar bilan ijtimoiy tarmoqlarda bo‘lishmang. Telefoningizga ham saqlamang. Shunisi xavfsiz.

❗️Esingizda tursin, Rossiyadagi chet davlat fuqarolariga hech qanday siyosiy tadbirlarda qatnashish mumkin emas. Qatnashganlar javobgarlikka tortiladi.

➡️ Kanalga qo‘shiling:
Deputat Shohruxbek
Узр сўрашдан оғринманг

Ўсмирлик пайтимда бир яқиним билан аразлашиб қолдик. Бир муддат гаплашмай юрдик. Охири онам эшитиб қолдилар. Нима бўлганини сўрадилар. Айтдим. Менинг ҳақлигимни тан олдилар. Аммо якунда айтган гапларидан мен таажжубга тушдим:

-Бориб кечирим сўра.

-Нега она? Мен айбдор эмасман-ку.

-Фақат айбдор одам узр сўрамайди. Сен у одамдан кичкинасан, кечирим сўра.

-Мен айб қилмаган бўлсам, нега ўзимни ерга уришим керак?

-Узр сўраган одам ўзини ерга урмайди, аксинча, тепага кўтаради. Ўзининг баландроқ эканлигини, бунақа майда нарсалар билан ўралашмаслигини кўрсатади. Сенда имконият - ўша одамдан баландроқ эканингни кўрсат...

Алам қилганди. Аммо топшириқ бажарилди, узр сўрадим.

Вақт ўтиб, шу нарсага одатлана бошладим. Яъни ҳақ ёки ноҳақлигимни бир четга суриб, вазият нозиклашса кечирим сўрашни имкон қадар одат қила бошладим.

Баъзида икки одам аразлашиб қолганини эшитиб, сал қаттиқроқ гапирганига «Бир оғиз узр сўра» десангиз «Мен узр сўрайдиган гап айтмадим» дейди.

Ҳурматли биродар, ҳаммада ўлчов ҳар хил. Сизнинг назарингизда «хафа бўлишга арзимайди» дея қараладиган нарсалар нариги одам учун муҳим бўлиши мумкин.

Шунинг учун ўлчовни бас қилинг. Яқин одамингизни хафа қилсангиз «бу гап хафа бўлишга арзиши ё арзимаслиги» ҳақидаги мониторингни бир четга йиғиштириб қўйинг. Узр сўранг ва ҳолатни юмшатинг.

Ҳа, бу ишни қилиш осонмас. Нафсга малол келади. «Ғурурингни ерга урма» деган ички овоз келишиям бор гап. Аммо сиз буларга парво қилманг. Агар яқинлар билан муносабатларни нафс ва ғурур тарозусида ўлчайверсангиз, кўп одамни йўқотиб қўясиз.

Кечиримли бўлинг, кечирим сўрашдан тортинманг. Асосийси юзага келган ноқулай вазиятни бартараф этиш. Қолгани ҳал бўлаверади, инша Аллоҳ.

@temurazam
❗️ Самарқандлик тадбиркорлар диққатига

Бизнесингиз сиз бўлмаганда ҳам автоматик ишлаб туришини истайсизми?

14 март, душанба куни соат 14:00 да «Evaset» корхонаси томонидан ушбу мавзуда тақдимот маросими ва бепул тренинг бўлиб ўтади.

Ушбу тренингда сиз:
- Бизнесингизни қоғоздаги ҳисоб-китобдан қандай рақамларга боғлаш мумкинлиги;
- Бизнесингизни самарали рақамлаштириш усуллари;
- Рақобатчиларингиздан 1 қадам олдинда бўлиш имкониятлари ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Ушбу маълумотларни ўрганишни истасангиз, сизни тренингда кутиб қоламиз.

🚪 Кириш: Бепул
⌛️ Вақти: 14 март соат 14:00
📍 Манзил: Атлас савдо маркази олдидаги IT Парк биноси

@temurazam
Бундан ҳам гўзал хушхабар борми?

Машҳур аллома шаҳид Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳ уйланганларидан тахминан бир ҳафта кейин ўзлари билан боғлиқ бўлган бир қиссани айтиб берадилар:

Бир куни эрталаб ҳужрам эшиги тақиллаб қолди. Мен масжидда намоз ўқиб бўлгандан кейин келиб ухлаётган эдим. Бу уйланганимдан тахминан бир ҳафта ўтиб бўлган эди.

Отам баланд овоз билан мени чақириб: «Сен ҳали ҳам уйқудамисан, сенга келган хушхабарлар сени кечаси билан шукр саждасини қилиб ўтказишингни талаб қилади-ку!» - дедилар.

У кишининг қичқириқларидан уйғониб кетдим ва чиқиб у падарим далолат қилаётган хушхабар ҳақида сўрадим.

Отам айтдики: "Бу кеча тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг келганларини кўрдим. У зот билан бирга бир неча кишилар ҳам бор эди. Билдимки улар у зотнинг саҳобалари экан..
У зот менга: Саъидни уйланганлиги билан муборакбод этгани келдик, дедилар».

Бу хабар менга ушбу уйланиш саодатини ҳис қилдирган нарсаларнинг биринчиси эди. Кейин Аллоҳ ҳадя қилган ушбу улуғ яхшилик ва мўл-кўл саодат бугунгача давом этди.

«Бу менинг отамдир» китобидан Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

@temurazam
Биргина ўпич фарзандимни ўзгартирди

Ўғлим ҳуқуқшунослик факултетида талаба эди. Мен у билан жуда кўп тортишиб қолардим. Бирор бир кун уни койишдан, у билан гап талашишдан холи ўтмас эди.

Охири тоқатим тоқ бўлиб ўз ўғлимни кўрганда безиллайдиган бўлиб қолдим. Унинг ҳам менга муносабати бундан ёмон бўлса, ёмон эдики, яхши эмасди. Ўғлим билан ўртамиздаги совуқчиликка сабаб бўлаётган нарса унинг дарсларига бепарволиги эди.

Бир куни кечаси хонасининг олдидан ўтаётиб эшигининг қия очиқ қолганига кўзим тушди. Ичкарига қарасам, ўғлим устини ёпмай ухлаб қолибди. Хонасига кирдим-да, устини ёпиб, эшик тарафга қараб юрдим. Эшик дастасини ушладим ҳамки, бирдан ўғлимни ўпиб қўйиш хаёлимга келди. Орқамга қайтиб ўғлимни ўпдим. Ҳа, пешонасидан ўпдим-да чиқиб кетдим.

Эрталаб ўғлимнинг кайфияти яхши, ўзини тутиши ҳам бошқача эди. Аввалги қовоқ уйиш, қўрс-қўполликлари бугун негадир йўқ эди. Менга салом бериб, олдимга ўтирди. Бирга нонушта қилдик. Шундан кейин ўғлим кун сайин мен билан яхши муомала қиладиган ва дарсларини ўз вақтида бажарадиган бўлиб қолди.

Хулқи гўзаллашди. Мен бу ҳолатдан ажабланиб эҳтимол Аллоҳ таоло бечора онасининг дуоларини ижобат қилган бўлса керак деб хулоса қилдим. Лекин бир куни бу катта ўзгаришнинг сирини онасидан эшитиб билдим.

Ўғлим онасига айтган гапларини қандай бўлса, шундайлигича айтиб бера қолай:
“Ўша кеча отам хонамга кирганларида ухламаган эдим. Шунчаки, улар билан гаплашмаслик учун ўзимни ухлаганга солиб ётгандим. Отам тепамга аста келиб, мени ухлаяпти деб ўйлаганлари учун уйғотиб юбормай дея оҳиста ҳаракатлар билан устимни ёпдилар. Кейин эшик томон йўналдилар. Хонамдан ташқарига йўналган қадам товушлари мени хотиржам қилди. Чунки ўша пайтда отамни кўришни ҳам, у киши билан гаплашишни ҳам хоҳламасдим. Улар ҳам ҳудди шундай мени ёмон кўрадилар деб ўйлардим. Лекин ўша кеча менинг ҳис-туйғуларимни тамоман ўзгартириб юборди. Отам орқага қайтиб пешонамдан ўпар экан, қалбимнинг туб-тубларидан бир нималар тўлқинланиб кетганини ҳис қилдим. Мен тушундимки, отам мени ёмон кўрмас эканлар, балки мен аҳмоқ у киши ҳақларида доимо нотўғри фикрда бўлган эканман. Мен ўша кечани хатоларимни англаб, йиғлаб ўтказдим. Йиғлар эканман, энди бундан буён яхши тарафга ўзгаришга, отамга нисбатан яхши муомалада бўлишга қарор бердим”.

Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг "Фарзанд тарбиясида 700 та фикр" китобидан.
Таржимон: Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ.


@temurazam
Forwarded from Shohruxbek Alibek
Namozxona tashkil etgan tadbirkorga mutlaqo noto‘g‘ri ayblov qo‘yilgan

Bugun mamlakatimizda, fuqarolarning demokratik huquq va erkinliklari Konstitutsiya va qonunlar bilan himoya qilingan. Xususan Konstitutsiyamizning 31-moddasida hamma uchun vijdon erkinligi kafolatlanishi belgilangan.

Vijdon erkinligi – bu fuqarolarning xohlagan dinga eʼtiqod qilish yoki hech qaysi dinga eʼtiqod qilmaslik bo‘yicha kafolatlangan konstitutsiyaviy huquqidir. Mazkur huquq har bir insonning shaxsiy va tabiiy ajralmas huquqi bo‘lib, uni amalga oshirish uchun alohida diniy tashkilot tuzish hamda ro‘yxatdan o‘tkazish talab etilmaydi.

O‘zbekiston Respublikasining “Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar to‘g‘rsida”gi qonuni talabiga muvofiq fuqarolarning birgalikda dinga eʼtiqod qilish, ibodat qilish, diniy rasm-rusum va marosimlarni bajarish uchun belgilangan tartibda ro‘yxatdan o‘tkazilgan holda diniy tashkilot tashkil etish talab etiladi.

Yaqinda Toshkent shahrida xususiy tadbirkor MCHJ rahbariga nisbatan o‘ziga tegishli MChJda xodimlar va mijozlarga namoz amallarini bajarishi uchun sharoit yaratib berganligi uchun maʼmuriy javobgarlikka tortilib, jarima belgilandi. MChJda tashkil etilgan namozxonada har bir fuqaro alohida jismoniy shaxs sifatida vijdon erkinligi huquqidan foydalanib, ibodatlarni mustaqil amalga oshirishini, bu shaxsning erkin amalga oshirilishi belgilangan huquqi ekanligini inobatga olgan holda ushbu holat diniy marosim, diniy yig‘ilish sifatida talqin etilganining o‘zi xato bo‘lib, tadbirkorga nisbatan MJTKning 201-moddasining 2-qismi, yaʼni Diniy yig‘ilishlar, ko‘cha yurishlari va boshqa diniy marosimlar o‘tkazish qoidalarini buzish huquqbuzarligini sodir etilganligida ayblov mutloqo noto‘g‘ri qo‘llangan.

Shu o‘rinda eʼtibor qaratish lozim bo‘lgan jihat shundaki, jamiyatda diniy-maʼrifiy muhit barqarorligi va eʼtiqod erkinligiga tahdid tug‘dirishi mumkin bo‘lgan omillarni o‘rganish, tahlil qilish va ularning oldini olish choralarini ko‘rish Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning vazifasi hisoblansa mavjud inson huquq va erkinliklarini cheklab, qonunni aylanib o‘tish holati ko‘rinib qoldi.

Shu o‘rinda yurtimizda yirik savdo majmualarida, aeroport, vokzallarda ham qulaylik yaratish va turizmni rivojlantirish uchun alohida namozxonalar tashkil etilganligi va buning uchun, bugungacha hech kim jazoga tortilmaganligi, aksincha yoqilg‘i quyish shaxobchalarida namozxona va shu kabi qulayliklar yaratgani uchun ak Turizm vazirligi tomonidan rag‘batlantirilib, tashakkurnomalar berilgani ayni haqiqatdir. Xoh bu ziyorat turizmi bo‘lsin, istang ichki turizm eng muhimi bu hamyurtlarimizga va mijozlarga qulaylik yaratish hisoblanadi.

Xulosa qilib aytganda, bugungi kundagi islohotlar sud-huquq tizimini ancha takomillashganidan dalolat bermoqda va bu orqali tizimdaga o‘zgarishlar o‘z samarasi berganiga ishonishni istayman va holat yuzasidan adolatli hukm chiqarilishiga ishonaman. Chunki sudlar har qanday masalada og‘ir va vazminlik bilan obyektiv hamda subyektiv qarashlardan ortiqcha taʼsirlanmasdan xulosa chiqarishi kerak deb hisoblayman. Zeroki sudlar adolatning tamalidir. Taʼbir joiz bo‘lsa davlatimiz rahbari aytganidek, vatandoshlarimiz suddan adolat va haqiqatni topib chiqib ketishlari kerak!

➡️ Kanalga qo‘shiling:
Deputat Shohruxbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 фарзандни отаси Иқболжон Эргашев 8 йилдан буён жигар циррози билан курашиб келади.
Айни пайтда унга жигар кўчириш операцияси зарурлиги учун Ҳиндистонга опаси ва синглиси билан биргаликда жўнаб кетишган.

Операция ва даволаниш муолажалари учун зарур бўлган 32 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўлов уларни мусофирликда имконсиз қолдирмоқда. Аллоҳ йўлида ёрдам берайлик!

Шу пайтга қадар оиласини 3 аъзосидан айрилган она ўғлидан ҳам айрилиб қолишдан хавотирда.

"Бор имкониятларимизни ишга солиб, нажот излаб Ҳиндистонга келдик. Кундан кунга аҳволи оғирлашиб боряпти. Эндигина 38 ёшга кирди, бир ўғли, бир қизи бор. Отасини интиқ бўлиб кутишяпти. Яхшилар ёрдамига муҳтож бўлиб турибмиз. 2 нафар фарзанди учун яшасин акам. Мусофир ерларда ноумид бўлиб қолиб кетмайлик”, - дея юртдошларимизга мурожаат қилишяпти опа-сингиллар.

Отаси Эргашбой Кучаков
Агробанк:
8600 0424 7242 1378
(Клик: +998993241866)

Жияни Худоберди Адхамжон Ўғли
Сбербанк:
5469 1200 1698 6340

Телеграм: +998905616407
Отаси Эргашбой:
☎️+998993241866
#Жума

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳеч бирингиз ўзига яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам яхши кўрмагунича мўмини комил бўла олмайди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Комил мўмин бўлиш илинжида айтмоқчиманки, бугун албатта жума намозига чиқинг.

@temurazam
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Масжид қурилишига ҳисса қўшайлик!

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, Мундиён қишлоғида жойлашган «Кичикмундиён» жоме масжидида катта қурилиш ишлари бошланди.

Мавжуд хонақоҳ ёнидан каттароқ ҳажмдаги хонақоҳ қуриш режалаштирилган.

Айни пайтда катлован қазилган бўлиб, ертўланинг ишларини битказиш учун тахминан 150 минг АҚШ доллари пул зарур.

Ўзингиздан, аҳлингиздан ортгани бўлса, эҳсон қилинг.

«Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам: «Ким Аллоҳ таоло учун бир масжид қурса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй қуради», дедилар».

Масъул:
Зикиров Мурод +998995997007
Пластик карта:
HUMO 9860080158187361 (Zikirov Murod)
SBERBANK 4279 3806 7981 3727 (Zokirov Ulug'bek)

Телеграм гуруҳ:
https://t.me/Kichikmundiyon_jome_masjidi
Олой бозорининг ёнидаги «Алайский»

2005 йил, Самарқанддан қариндошим келди. Ўзиям фейсбукда бор. Белгилаб уялтиргим келмади, ўқиса кулиб қўйса керак))

Уёқ-буёқдан гаплашиб ўтирдик. Гап асносида менга савол берди:
— Темур, дадам мен билан акамга Тошкентдан уй олиб бермоқчи. "Алайский" деган жойдан олиб бераман деди. "Алайский" қайси тарафда?
— Билардинг шекилли?
— Эслолмаяпман-да!
— Амир Темур хиёбонидан Юнусобод томонга қараб юрасан-ку, биринчи чорраҳадан ўтасан, иккинчисида ҳам ўтганингдан кейин ўша жой "Алайский" бўлади.
— Ие, "Алайский" Олой бозорининг ёнидами?

@temurazam
#Эълон
#Қалбдаги_гаплар
#Премьера

"Қалбдаги гаплар" лойиҳамизнинг бу галги меҳмони қадрдон устозимиз, Азон ТВ ташкил топишидаги жонкуярлардан бири, ажойиб журналист, блогер, Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида улашган ноодатий постлари орқали кўпчилигимизга таниш бўлган самимият соҳиби Муҳаммад Темур Аъзам (
@temurazam)!

Лойиҳа мавзуси: Бугунги кун журналистикаси. Блогерлик нима?

Сана ва вақти: 28.03.2022 йил душанба. Ўзбекистон вақти билан соат 21:30да

Меҳмонимизга саволларни изоҳ(коммент)ларда ёзиб қолдиринг!

Учрашув манзилимиз 👇
https://t.me/+R_4_sX_CV4712hdr
Forwarded from Shohruxbek Alibek
Tibbiyot xodimlariga hijob va boshqa diniy liboslarda yurishga taqiq olib tashlandi

Sog‘liqni saqlash vazirining «Odob-axloq kodeksini tasdiqlash to‘g‘risida»gi buyrug‘iga asosan tibbiyot xodimlariga «hijob va boshqa diniy kiyim-boshlarda yurish» bo‘yicha taqiq olib tashlandi.

Sog‘liqni saqlash vazirining 2016-yil 20-yanvardagi 34-buyrug‘iga asosan tibbiyot xodimlari hijob va boshqa diniy kiyim-boshlarda yurishlari taqiqlangan edi. Ushbu buyruq bekor qilingan.

Eslatish o‘rinli, O‘zbekistonning amaldagi qonunlarida fuqarolarga hijob va boshqa diniy kiyimlarda yurish bo‘yicha cheklovlar mavjud emas.

➡️ Kanalga qo‘shiling:
Deputat Shohruxbek
Forwarded from Shohruxbek Alibek
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ro‘molingga oyog‘imni artaman” yohud yangiyerlik “botir” direktor
 

Yangiyer tumanidagi maktablarning biridan kelgan xabarda direktor ro‘molga ochiqchasiga qarshi ekanligini, musulmon bo‘lsa ham sipo-iffatli kiyingan qizlar ko‘ziga yomon ko‘rinishini aytib, bundaylarga tupurishini, ro‘molga oyog‘ini artishini aytmoqda.

Bunday o‘qituvchilarning kamida psixologik sog‘lomligini tekshirish lozim. Bunday maʼnan va aqlan charchagan insonlar jamiyatdagi barqaror muhitga raxna soladi va xalqning davlatga bo‘lgan ishonchini susaytiradi.

Qolaversa, nimaga qonun ustuvorligini taʼminlab, fuqarolarning istak va mayllarini hurmat qilgan o‘qituvchi-sinf rahbari jazolanishi, ishdan olinishi kerak?

Xotima o‘laroq Malayziya, Indoneyziya, Turkiya, BAA hattoki AQSh va Germaniyada ham ro‘molli yoki hijobli ayollar ham jarrohlik amaliyotlarini o‘tkazishyapti, davolashyapti. Ro‘mol ularning faoliyatiga yoki oddiy qilib aytganda bilimini amaliyotda qo‘llashiga to‘sqinlik qilmayapti.

➡️ Kanalga qo‘shiling:
Deputat Shohruxbek
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИСЛОМГА БАҒИШЛАНГАН УМР
Ҳужжатли фильм

Ўзбек халқининг атоқли фарзанди, етук аллома, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ибратли ҳаёт йўли ҳақидаги «Исломга бағишланган умр» номли ҳужжатли фильм.

Фильм бутун умрини, куч-қувватини Ислом динига, мўмин-мусулмонларга, эл-юрт тинчлиги, Ватан равнақи йўлида хизмат қилишга бағишлаган буюк олимнинг синов ва машаққатларга тўла шонли ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

1-қисм

2-қисм
Forwarded from Shohruxbek Alibek
So‘xda bolalarning tarovih namoziga borishini cheklash qonunan xato hisoblanadi

Xalq deputatlari So‘x tumani kengashida tarovih namozlarida 12 yoshga to‘lmagan bolalarni huquqlarini vaqtincha cheklashni Adolat SDPdan saylangan deputat Subhonali Nishonov taklif qilgan. Hamkasbim bilan shaxsan gaplashdim.

Deputatning aslida maqsadi unaqa bo‘lmagani, boshqa mutasaddilar tomonidan ham bosim bo‘lgani aytildi. Masala aslida masjiddan haydash emas, balki faqat tarovih namozidagi huquqini cheklash bo‘lsa ham, qonunan xato hisoblanadi. Hech kim, hech qanaqasiga, hech qaysi huquqni cheklashi mumkin emas.

Bu masalada boshqa dinlarda ham yosh bolalarni ibodatxonalarga olib borish amaliyoti bor. Aynan shu bo‘yicha esingizda bo‘lsa, Tramp ma’muriyati davridagi AQSH davlat kotibi Maykl Pompeo ham O‘zbekistondagi bolalarning masjidlarga chiqish masalasida inson huquqlarini cheklanishidan xavotirda ekanligini aytgandi. Har qanday kengash qarori mavjud qonunchilikdan ustun bo‘lolmaydi.

Mazkur qaror “Vijdon erkinligi haqida”gi mavjud qonunga zidligi sababli har qanday kengashning qarori mavjud qonundan ustun bo‘la olmaydi. Bugungi kunda qaror amalga tatbiq qilinmay turib bekor bo‘lgani haqida ma’lumotlar chiqmoqda.

Hozirda mahalliy kengash kotibiyatlarida ham ishlar noto‘g‘ri tashkil etilgan. Yuridik savodxonlik juda past. Kengash va kotibiyatni ijro organidan ajratilmas ekan, hamma shunday chalkashib, adashib yuraveradi. Bugun yangi normativ qarorni qoralamasini e-qaror saytiga chiqarilmasa, u qonuniy hisoblanmaydi.

Deputat bilan telefon suhbatimiz yozib olingan bo‘lib, deputat bu taklif uning shaxsiy tashabbusi emas ekanligini taʼkidladi va uning o‘zi ham besh vaqt ibodatda ekanligini, qolaversa bir musulmon sifatida masjidlarda iftorlik marosimlarini tiklaganini ham aytdi.

Biz ham musulmon o‘laroq uning barcha aybini ochishni, sha’niga nomaqbul so‘zlar aytishni istamaymiz.

Ammo har qancha bosim bo‘lsa ham, Konstitutsiya va mavjud qonunchilik muvofiq kelmaydigan qoidani kun tartibiga qo‘ymasligi shart edi.

Biz So‘x tuman hokimligidan qonunga zid bo‘lgan ushbu qaror bekor qilingani yuzasidan tez orada bayonot berilishini kutib qolamiz.

➡️ Kanalga qo‘shiling:
Deputat Shohruxbek
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Камолиддин Раббимов 15 суткага қамалди

“Таҳлил” кўрсатувининг ижодкорларидан бири таниқли сиёсатшунос, Azon.uz сайтининг сиёсий эксперти Камолиддин Раббимовдан кеча кеч соат 18:30 лардан буён хабар йўқ. Камолиддин Раббимов келмаганлиги сабабли режалаштирилган “Таҳлил” кўрсатуви ҳам кечиктирилган эди.

Батафсил: https://azon.uz/content/views/46065

© AzonUZ ахборот-таҳлилий портали
Forwarded from Shohruxbek Alibek
Ro‘mol o‘ragan va soqol qo‘yganlarni kamsitish qonun buzilishidir

Bizga Termiz davlat universitetida talaba va o‘qituvchi o‘rtasida bo‘lib o‘tgan suhbat audiosi kelib tushdi. Mavzu vijdon erkinligi haqida ekanligi bilan e’tiborga molik.

Munozara davomida o‘qituvchi ham vijdoni borligini, milliy mafkurasi butunligini o‘zining so‘zlarida isbotlayapti. Hatto Rossiya Federatsiyasi, Chechenistonda qizlar ro‘mol bilan darsga qatnayotganligiga hech qanday to‘sqinlik yo‘qligini va havas qilishini aytyapti. Lekin, bu yerda qaysidir rahbar yoki aynan yoshlar masalalari va maʼnaviy-maʼrifat ishlar bo‘yicha prorektorning shu masalalar bo‘yicha  biriktirilganligini, xalqni maʼnaviyat va maʼrifatdan uzoq tutish uchun aslimizga tegishli bo‘lgan ro‘mol yoki bobolarimiz yuziga ko‘rk bag‘ishlagan soqolga qarshi kurashgancha amaliy ish sifatida taʼlimdagi korrupsiya jarayonlariga, darslarning sifatiga, talabalarning maʼnaviyatini boyitishga sarflasa, davlat rahbari aytayotgan 3-renesans qurilishiga asos vazifasini o‘tagan bo‘lar edi.

Taʼbir joiz bo‘lsa, o‘sha yoshlar masalalari va maʼnaviy-maʼrifat ishlar bo‘yicha prorektor shu masalalar bo‘yicha prorektor qaysi universitetda qaysi talabaning muammolari bilan qiziqdi? Kunday ravshan bo‘lib turgan to‘g‘ridan-to‘g‘ri vazifalari qolib, bugun 10-darajali ham bo‘lmagan, ta’lim sifariga umuman ahamiyati yo‘q ro‘mol va soqol masalasi kun tartibidan sira ham tushmayapti.

Gapning indallosini oladigan bo‘lsak, hech qaysi tashkilotning ichki tartib qoidasi u joylashgan davlatning Konstitutsiyasi tomonidan belgilangan fuqarolarning huquq va erkinliklarni cheklashga haqli emas.

O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 41-moddasida har kim bilim olish huquqiga ega ekanligi belgilangan. 31-moddasida hamma uchun vijdon erkinligi kafolatlanadi. O‘zbekiston Respublikasining Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar to‘g‘risidagi qonuni talablariga muvofiq O‘zbekiston Respublikasi fuqarolarining dunyoviy taʼlim olish huquqi ularning dinga bo‘lgan munosabatidan qatʼi nazar taʼmin etiladi.

O‘quvchi va talabalarning ro‘mol o‘rashini taqiqlash O‘zbekistonning Taʼlim to‘g‘risidagi qonuniga zid hisoblanadi. Chunki “Taʼlim to‘g‘risida”gi qonunning 5-moddasi Taʼlim olish huquqi deb nomlanadi. Unga ko‘ra, jinsi, irqi, millati, tili, dini, ijtimoiy kelib chiqishi, eʼtiqodi, shaxsiy va ijtimoiy mavqeyidan qatʼi nazar, har kimga taʼlim olish uchun teng huquqlar kafolatlanadi.

Ayol va qizlarning hijob o‘rashi yoki yigitlarning soqol qo‘yishi ularning taʼlim olishiga to‘sqinlik qilmasligi kerak, ular ham boshqalar bilan bir xil bilim olish huquqiga ega.

Yuqorida turgan baʼzi mansabdorlar uchun eslatma: vijdon erkinligi barcha uchun kafolatlangan davlatda insonning tashqi ko‘rinishini har qanday ko‘rinishda tahqirlash qonun buzilishidir.

https://youtu.be/7ZjYLPTITdc
Forwarded from M
#eslatma

Assalomu alaykum!
Bugun Muhammad Temur A’zam bilan suhbatimiz 17:30 da boshlanadi.

Barchangizni suhbatda qatnashishga va savollar yozib qoldirishga chorlaymiz.

🤩 Eng yaxshi savol egasi uchun sovg‘a hozirlab qo‘yganmiz. Faol bo‘ling.

📌 Suhbat ko‘pchilikka manfaatli bo‘lishi uchun yaqinlaringizga ham ulashing!

@ilmistab_tv – ilm istab yo'lga chiqqan loyiha