Muhammad Temur A’zam
2.34K subscribers
501 photos
251 videos
2 files
524 links
Шахсий канал
Download Telegram
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Америкалик дипломат: “Ўзбеклар жуда меҳнаткаш ва ватанпарвар халқ. Бир аҳмоқ одамнинг қилмишларини у келиб чиққан миллат билан боғлаш нотўғри”
http://azon.uz/content/views/1546
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Жасур Иброҳимов фожиаси: муаммо илдизи қаерда? Исломбек Тўлаганов қотилми?
http://azon.uz/content/views/1579

Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
Қўқон
Болалигимнинг энг завқли, энг бахтли онлари Қўқонда ўтган. Дадам раҳматли Фарғона вилоятининг Бувайда туманида туғилганлар. Лекин уйимизда Фарғона сўзи деярли ишлатилмасди. Қўқон дейиларди фақат.
Қўқонликман десам Қўқон шаҳридан бўлган баъзиларга ёқмайди. Уларнинг айтишича, фарғоналикман ёки бувайдаликман дейишим керак экан. Лекин мен уларнинг гапига қулоқ солмайман. Қўқонликман деявераман.
1-синфга ҳам айнан Бувайдада борганман. Орада Тошкент ва Самарқандда ўқиб, 11-синфни ҳам Бувайдада битирдим.
Бу ерда дадамнинг қабри бор. Кўнглимга яқин, мени яхши кўрадиган одамлар бор. Шунинг учун ҳам доимо Қўқонга интиламан. Болалигим ўтган масканга яқинлашар эканман, юрагим уриши тезлашаверади...

@temurazam
Мьянмадаги дўстимга хат
Дўстим, бошингга қандайин оғир кунлар тушганини билиб турибмиз. Аллоҳ ягона ва Муҳаммад (с.а.в.) унинг расули деганинг учун қандай азоблар чекаётганингдан хабардормиз. Ҳамма нарсани билган ҳолда сенга ёрдам бера олмаслигимиздан аламдамиз. Дўстим, сенинг ҳаққингга дуо қилишдан бўлак иш қўлидан келмайдиган диндошингни кечир. Сен қўрқув исканжасига тушган бир даврда ўз оиласида тинч ухлаётган, бунинг учун тузук шукр ҳам қила олмаётган биродарингни авф эт.
Бутпарастлар бундай қилмишларни фақат сенгагина қилаётгани йўқ. Улар Аллоҳ ҳақ пайғамбарни жўнатганида Расулуллоҳ ва у кишининг атрофидагиларга қанча зулм ўтказганини эсла. Улар Пайғамбар алайҳиссаломни тошбўрон қилганларини эсла. Уҳуд жангида Жаноби Расулимизнинг муборак қонлари айнан улар сабабли оққанини эсла. Исломнинг илк шаҳиди бўлмиш Сумаййани эсла. Ваҳшийларча ўлдирилган бўлса-да сўнгги нафасига қадар иймонида собит қолганини эсла.
Биродар, мен ишонаманки бутпарастлар нима қилган тақдирда ҳам сен ўз эътиқодингдан қайтмайсан. Умринг узоқ бўлса, бу қийинчиликларни енгиб ўтасан. Агар вафот этадиган бўлсанг, сенинг шаҳид бўлишингдан умидвормиз.
Менга айтишинг мумкин, дуодан бошқа яна нима қила оласан деб. Мен қиёмат кунида Аллоҳнинг ҳузурида сен учун гувоҳлик бераман. Чеккан жабр-ситамларинг учун мукофот олишинг йўлида гувоҳ бўламан.
Сенга сабр тиловчи диндош дўстинг Муҳаммад Темур

@temurazam
– Орол денгизи қуриб кетишида Шароф Рашидовнинг ҳеч қандай айби йўқ!!!
– Шароф Рашидов Ўзбекистондаги қанчадан-қанча қаровсиз ерларни, чўлларни ўзлаштиришда ташаббус кўрсатган!

Мана шу иккита гап ўртасидаги мантиқнинг йўқолиши менга ғалати туюлаверади. Ажойиб халқмиз-а?

@temurazam
Ришта

Йиллар давомида ўрнатилган, мустаҳкамланган алоқалар, ришталар атиги бир оғиз сўз билан барҳам топиши мумкин. Кимгадир нафратингизни сочишдан олдин ўйланг: қанчалар ҳақсиз? У одамга билдираётган айбловингиз қанчалар асосли? Мантиқ борми?

Бир марта панд берган одам яна панд беради. Ундайлар билан, ким бўлишидан қатъи назар, оралиқ масофани ушлаш керак.

@temurazam
#Бензин
Дарҳақиқат, ўтган йили бензин нархи оширилганида, одамлар Тошкентдан улгуржи ёқилғи олиб кетиб, вилоятларда қиммат нархда сотаётгани сабаб қилиб кўрсатилди. Мен бир ойда камида бир марта қайсидир вилоятга бораман. Сўрашингиз мумкин, бензин борасида ўзгариш бўлдими? Ҳа бўлди, илгари чайқовчилардан литрини 3000 сўмдан олган бўлсак, кейин 3800-4000 сўмдан ола бошладик. Яъни, бу борада кўзланган мақсадга эришилмади. Асл ният эса ҳосил бўлди, Тошкентда кассага тушадиган пуллар кескин кўпайди.
Нарх-наво босқичма-босқич ошиб борса, одамларда бунга кўникиш ҳисси шаклланади. Бироқ кескин ўзгаришлар кузатилса, бу оммавий норозиликка олиб келади. Илгари бензин нархи 100-200 сўм атрофида ошарди. Эндичи? Ўтган йили 800 сўмга, бу йил минг сўмга қимматлашди. 2016 йил 21 октябрда 2045 сўм бўлган бензин 2016 йил 15 ноябрда 3800 сўм. Нархдаги ўсиш деярли икки баробар. Аммо маошдачи? Ўсиш бўлдими?
Ҳозирги машинамга метан газ ускунасини ўнатганман. Нисбатан арзонроқ. Лекин атрофимда бензинда юрадиганлар кўп. Улар нима қилади энди? Асосан таксида юрадиганларчи? Саволлар кўп, жавоб эса топилмаяпти.
Юқоридагиларга кўп нарса аён. Биз билмайдиган жиҳатлар етарлича. Фақат ўйга толганим шу бўлдики, ўтган йилги бензин оширилишига важ қилиб кўрсатилган сабаб бартараф этилмади. Аксинча, янада ёмон кўринишга келди. Бу сафар ўзгариш бўладими? Ёки вилоятларда 4500-5000 сўмдан олинадими бензин?
Яна савол кўпаймоқда. Нимаям дердик... Ягонасан муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним.


@temurazam
“Ҳадис ва Ҳаёт” китобининг биринчи жузидан:
“...ҳар бир мусулмон ҳамма нарсани ҳадис, деб қабул қилавермаслиги керак. Балки бирор нарсани ҳадис, деб айтишдан олдин уни яхшилаб текшириб кўриш лозим. Уламоларимиз халқ ичида ҳадис дея эътиқод қилиниб, айтилиб юрган кўпгина гаплар аслида ҳадис эмаслигини исбот қилганлар. Масалан, кўпчилик орасида «Ватанни севмоқ иймондандир» деган гап ҳадис деб тушунилади, айтилади ва ёзилади. Лекин бирор киши уни ким ривоят қилганини, қайси китобда келганини зикр қилмайди. Аслида эса у гап ҳадис эмас, исломий ҳикматлардандир”.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

@temurazam
Агар ҳайдовчи машина бошқараётганда чуқурни четлаб ўта олмаса, уни нўноқликда айбламанг. У бу йўлнинг қанақа эканини билмасди. Аммо кейинги сафар яна ўша чуқурга тушадиган бўлса, уни нўноқ дейишингиз мумкин. Чунки чиндан ҳам хато қилди – ўтган гал тушган чуқурини эслаб қололмади...

@temurazam
Ҳурматли ҳайдовчилар, ҳамма биладиган нарсани ёзиб энсангизни қотирмоқчи эмасман. Лекин бу ҳолатга ҳар куни дуч келмаслигимиз боис унутиб қўйишимиз мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда эслатма:
Кўприкларнинг тагидан шамол ўтгани боис, озгина қор ёғса ҳам дарров музлайди. Кўприккача бўлган йўл музламаган бўлса бунга алданиб қолманг. Кўприкка чиқишингиз билан эҳтиёткороликни икки карра оширинг, машина тезлигини пасайтиринг ва имкон қадар тормоз босманг.
Ўзингизни эҳтиёт қилинг, 100 да юрманг, 100 га киринг.

@temurazam
Forwarded from Rakurs
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: ер юзида ОИВ касаллиги билан яшаётганлар сони 34 миллион нафарни ташкил қилади ёки бир кунда тахминан 7400 нафар одам уни юқтириб олмоқда.

👉 @rakursuz
Инсон ҳаёти давомида билиб-билмай хатолар қилади. Улар орасида шунақалари бўладики, сени бир умр таъқиб қилади. Ўшанақасидан ЎЗИ асрасин...
Лабдаги калима самога инар,
Тоғларнинг қаъридан оқади шуур.
Чиройли дунёдан маскан ўтинар,
Дарвешда не қилсин ўткинчи ғурур?!

Бу оғир муҳитда мен тез қаридим,
Ҳар оқшом бошимнинг остида кунда...
Бир юмуқ кўз билан дилимни ёрдим
Орзулар ҳомийси -- энг узун тунда.

Хайрулла Ҳамидов
Сигнал

Аксар машиналар рулининг ўрта қисмида сигнал қурилмаси жойлашган бўлади. Уни босиш орқали сиз ҳаракат иштирокчиларини огоҳлантирасиз.

Сигнал босилишига кўра турли маъноларни англатади ва шунга кўра таърифланади. Масалан: "ҳой", "тўхта", "тўхтааа", "тўхта дедим", "нималар қиляпсан галварс", "сендек ландовур ҳайдовчини кўрмагандим", "машина ҳадашни биласанми ўзи" сингари. Сигнал чалиниш оҳангидан шу гапларни тушуниб, англаб олаверасиз.

Тошкентда асосан биринчи ва иккинчи турдаги сигналлар чалинади. Аниқроғи масалани имкон қадар сигналсиз ҳал қилишга ҳаракат қилинади. Водийда эса майдалашиб ўтирамизми дегандек, дарров учинчи ва тўртинчи турдаги сигналлар чалинаркан. Эътибор бермасликка, имкон қадар асабни асрашга ҳаракат қиляпман. Бошқалар ҳам шундай қилса бўлмасмикан?

@temurazam
Dunyodagi o‘g‘irlangan milliardlar reytingi: Gulnora Karimova nechanchi o‘rinda?
http://www.xabar.uz/u1i
ФИКРАТ
• Биз кийиклари ҳавода учиб юрадиган Қорбобо эртагини фарзандларига ҳаётий деб ишонтиришга уринган миллат эмасмиз.
• Балки эртакка ўхшаб кўринган амалларни ҳаётда ижро қила олган умматмиз.
• Бутун бошли тоғдек кемаларни қуруқликда юргизиб, Қустантинияни фатҳ эта билган қаҳрамон умматмиз.
• Биз эртаклар тўқиш билан эмас, балки ҳаётдаги ишлари эртакка ўхшаб кетгани билан машҳур умматмиз.
• Ҳа, ана шуни уддалаган умматмиз.
© Аброр Мухтор Алий
Меҳр
— Тур йўқол, оёғим остида ўралашаверма.
Отасининг мушукка бақириши Ғолибга малол келди. Хонадонга мушук келганидан бери отаси унга яхши муносабатда бўлганини эслолмайди. Бўлмаса, отаси диндан хабари бор, мушукни пайғамбар алайҳиссалом силаганликларини яхши билади. Биладию, лекин юрагидаги бу жониворга бўлган ғазабни йўқота олмайди.
Кечки овқатдан кейин бироз айланиб келган Ғолиб бугун одатдагидан кечроқ ухлади. Қанча ётгани эсида йўқ. Мушуги келиб унга суйкала бошлаганида уйғониб кетди. Уйқу ширинлик қилдими, Ғолибнинг жаҳли чиқди. Мушукка қараб бақирди. Жонивор одатда бунақа пайтда қўрқа-писа кетиб қоларди. Бу гал туки ҳам ўзгармади. Суйкалишда давом этди.
Ғолибнинг хаёлига балки ҳожат истагидадир, уйни булғаб қўймасин, эртага тозалашим керак бўлади, деган ўй келиб, эринибгина ўрнидан турди. Қараса, эшик очиқ. Камида битта мушук бемалол ўта оладиган даражада. Ғолиб ортга қайтмоқчи бўлганди, мушук унга суйкалиб, эшик сари бошлайверди. Кейин иккинчи қаватда тушишини хоҳлагандек миёвлашга тушди. Ғолибнинг хаёлига: “Бир нима бордир, шуни орқасидан борайчи” деган ўй келди. Жонивор унинг пастки қаватдаги акасининг уч хонадан иборат бўлмасига бошлади. Эшик оғзига келиб миёвлайверди.
Ғолиб ўйланиб қолди. Акаси бўлган тақдирда ҳам бошқа одамнинг хонасига бемаврид, рухсатсиз кириш ноқулай. Лекин мушук нимадандир безовта. Ноилож қолган Ғолиб эшикни очдию, ичкаридан келаётган газ ҳидидан кўзи ачишиб кетди. Акаси газ плитасини ёқиб қўйган, аммо олов ўчиб қолиб, бутун уйни зарарли ҳид тутиб кетган эди. Плита мурватини бураган Ғолиб эшикни очиб қўйди. Ноқулай бўлса ҳам акасининг хонасини тақиллатди. Кўзини ишқалаб чиққан акага вазиятни тушунтирди. Дарҳақиқат, ҳид бутун уйни тутиб кетганди. Болалар ҳам уйғотилди. Уй ойналари, эшиклар очиб ташланди. Акаси Ғолибга ҳаяжон билан гапирарди:
— Ухлашимдан олдин мушук миёвлайверди. Аслида ўша пайтдаёқ газ ҳиди чиқишни бошлаб, у сезган экан. Овози кучайганидан жаҳлим чиқиб, уйдан чиқарвориб, эшикни ёпиб олгандим. Қара, бизни ўлимдан сақлаб қолдия...
Ғолиб мушукка меҳр билан термилди. “Юр Мош, бирга ухлаймиз” деб уни ўз хонасига олиб чиқди.
Эрталабдан мушукни рағбатлантириш ҳақида ўйлаган Ғолиб дўконга бориб товуқнинг оёғидан олиб келди. Мушукнинг иштаҳа билан овқатланишини завқ билан томоша қилди.
Ўша куни уйда мушук қаҳрамонга айланиб кетди деса ҳам бўлаверади. Ғолиб шу ҳақда ўйлар экан, ташқарида машина сигнали эшитилди. Отаси келганини билиб, пешвоз чиқа бошлади. Ота дарвозадан кирар-кирмас, мушук унга қараб югурди. Ғолибнинг ичи зил кетди. Бечора жонивор яна сўкиш эшитади, деб ўйлади.
Кутилмаганда ота чўккалаб, мушукнинг бошини силади. Ғолиб уйга мушук олиб келганидан бери бу ҳолатга гувоҳ бўлмаганди. Ичида севинди. Отасининг ҳолатини ҳам тушунди. Ўғли ва невараларининг ҳаётини сақланиб қолишига сабабчи бўлган жониворга эҳтиром кўрсатилиши керак-да.
Отаси ўрнида туриб, юрар экан, қўлидаги целофан пакетни ўғлига узатди:
— Товуқ гўшти олиб келгандим, мушукка берарсан...

@temurazam
#ТАБАССУМ
Табиатан хўмрайиб юрадиган одамларни ёқтирмайман. Унақаларга кўзим тушса, одатда кайфиятим бузилади. Йўқ, мен ҳамма тиржайиб, қаҳқаҳа отиб юрсин демоқчи эмасман. Лекин жилмайиш ва табассум одамдан катта куч талаб қилмайди.
Танишлар ўз йўлига, бегона одам билан сўрашганда ҳам кичик табассум ҳадя этилса, бу суҳбатдошга яхши таъсир қилади. Кайфияти кўтарилади.
Мен икки дўстимдан бегона одам билан ҳам жилмайиб сўрашишни ўрганганман. Фикримча, бу жуда муҳим жиҳат. Сабаби ўша одам билан сиз қайта учрашмаслигингиз, йўлингиз қайиб кесишмаслиги мумкин. Лекин сизнинг юзингиздаги ифода унинг ёдида қолади. У сизни шундай эслаб қолади.
Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим».
Термизий ривояти.

@temurazam
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Elma компаниясидан динимизга ҳурмат билан қарашни сўраймиз
https://azon.uz/content/views/3406

@azonuz