Muhammad Temur A’zam
2.33K subscribers
500 photos
251 videos
2 files
524 links
Шахсий канал
Download Telegram
Ришта

Йиллар давомида ўрнатилган, мустаҳкамланган алоқалар, ришталар атиги бир оғиз сўз билан барҳам топиши мумкин. Кимгадир нафратингизни сочишдан олдин ўйланг: қанчалар ҳақсиз? У одамга билдираётган айбловингиз қанчалар асосли? Мантиқ борми?

Бир марта панд берган одам яна панд беради. Ундайлар билан, ким бўлишидан қатъи назар, оралиқ масофани ушлаш керак.

@temurazam
#Бензин
Дарҳақиқат, ўтган йили бензин нархи оширилганида, одамлар Тошкентдан улгуржи ёқилғи олиб кетиб, вилоятларда қиммат нархда сотаётгани сабаб қилиб кўрсатилди. Мен бир ойда камида бир марта қайсидир вилоятга бораман. Сўрашингиз мумкин, бензин борасида ўзгариш бўлдими? Ҳа бўлди, илгари чайқовчилардан литрини 3000 сўмдан олган бўлсак, кейин 3800-4000 сўмдан ола бошладик. Яъни, бу борада кўзланган мақсадга эришилмади. Асл ният эса ҳосил бўлди, Тошкентда кассага тушадиган пуллар кескин кўпайди.
Нарх-наво босқичма-босқич ошиб борса, одамларда бунга кўникиш ҳисси шаклланади. Бироқ кескин ўзгаришлар кузатилса, бу оммавий норозиликка олиб келади. Илгари бензин нархи 100-200 сўм атрофида ошарди. Эндичи? Ўтган йили 800 сўмга, бу йил минг сўмга қимматлашди. 2016 йил 21 октябрда 2045 сўм бўлган бензин 2016 йил 15 ноябрда 3800 сўм. Нархдаги ўсиш деярли икки баробар. Аммо маошдачи? Ўсиш бўлдими?
Ҳозирги машинамга метан газ ускунасини ўнатганман. Нисбатан арзонроқ. Лекин атрофимда бензинда юрадиганлар кўп. Улар нима қилади энди? Асосан таксида юрадиганларчи? Саволлар кўп, жавоб эса топилмаяпти.
Юқоридагиларга кўп нарса аён. Биз билмайдиган жиҳатлар етарлича. Фақат ўйга толганим шу бўлдики, ўтган йилги бензин оширилишига важ қилиб кўрсатилган сабаб бартараф этилмади. Аксинча, янада ёмон кўринишга келди. Бу сафар ўзгариш бўладими? Ёки вилоятларда 4500-5000 сўмдан олинадими бензин?
Яна савол кўпаймоқда. Нимаям дердик... Ягонасан муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним.


@temurazam
“Ҳадис ва Ҳаёт” китобининг биринчи жузидан:
“...ҳар бир мусулмон ҳамма нарсани ҳадис, деб қабул қилавермаслиги керак. Балки бирор нарсани ҳадис, деб айтишдан олдин уни яхшилаб текшириб кўриш лозим. Уламоларимиз халқ ичида ҳадис дея эътиқод қилиниб, айтилиб юрган кўпгина гаплар аслида ҳадис эмаслигини исбот қилганлар. Масалан, кўпчилик орасида «Ватанни севмоқ иймондандир» деган гап ҳадис деб тушунилади, айтилади ва ёзилади. Лекин бирор киши уни ким ривоят қилганини, қайси китобда келганини зикр қилмайди. Аслида эса у гап ҳадис эмас, исломий ҳикматлардандир”.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

@temurazam
Агар ҳайдовчи машина бошқараётганда чуқурни четлаб ўта олмаса, уни нўноқликда айбламанг. У бу йўлнинг қанақа эканини билмасди. Аммо кейинги сафар яна ўша чуқурга тушадиган бўлса, уни нўноқ дейишингиз мумкин. Чунки чиндан ҳам хато қилди – ўтган гал тушган чуқурини эслаб қололмади...

@temurazam
Ҳурматли ҳайдовчилар, ҳамма биладиган нарсани ёзиб энсангизни қотирмоқчи эмасман. Лекин бу ҳолатга ҳар куни дуч келмаслигимиз боис унутиб қўйишимиз мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда эслатма:
Кўприкларнинг тагидан шамол ўтгани боис, озгина қор ёғса ҳам дарров музлайди. Кўприккача бўлган йўл музламаган бўлса бунга алданиб қолманг. Кўприкка чиқишингиз билан эҳтиёткороликни икки карра оширинг, машина тезлигини пасайтиринг ва имкон қадар тормоз босманг.
Ўзингизни эҳтиёт қилинг, 100 да юрманг, 100 га киринг.

@temurazam
Forwarded from Rakurs
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: ер юзида ОИВ касаллиги билан яшаётганлар сони 34 миллион нафарни ташкил қилади ёки бир кунда тахминан 7400 нафар одам уни юқтириб олмоқда.

👉 @rakursuz
Инсон ҳаёти давомида билиб-билмай хатолар қилади. Улар орасида шунақалари бўладики, сени бир умр таъқиб қилади. Ўшанақасидан ЎЗИ асрасин...
Лабдаги калима самога инар,
Тоғларнинг қаъридан оқади шуур.
Чиройли дунёдан маскан ўтинар,
Дарвешда не қилсин ўткинчи ғурур?!

Бу оғир муҳитда мен тез қаридим,
Ҳар оқшом бошимнинг остида кунда...
Бир юмуқ кўз билан дилимни ёрдим
Орзулар ҳомийси -- энг узун тунда.

Хайрулла Ҳамидов
Сигнал

Аксар машиналар рулининг ўрта қисмида сигнал қурилмаси жойлашган бўлади. Уни босиш орқали сиз ҳаракат иштирокчиларини огоҳлантирасиз.

Сигнал босилишига кўра турли маъноларни англатади ва шунга кўра таърифланади. Масалан: "ҳой", "тўхта", "тўхтааа", "тўхта дедим", "нималар қиляпсан галварс", "сендек ландовур ҳайдовчини кўрмагандим", "машина ҳадашни биласанми ўзи" сингари. Сигнал чалиниш оҳангидан шу гапларни тушуниб, англаб олаверасиз.

Тошкентда асосан биринчи ва иккинчи турдаги сигналлар чалинади. Аниқроғи масалани имкон қадар сигналсиз ҳал қилишга ҳаракат қилинади. Водийда эса майдалашиб ўтирамизми дегандек, дарров учинчи ва тўртинчи турдаги сигналлар чалинаркан. Эътибор бермасликка, имкон қадар асабни асрашга ҳаракат қиляпман. Бошқалар ҳам шундай қилса бўлмасмикан?

@temurazam
Dunyodagi o‘g‘irlangan milliardlar reytingi: Gulnora Karimova nechanchi o‘rinda?
http://www.xabar.uz/u1i
ФИКРАТ
• Биз кийиклари ҳавода учиб юрадиган Қорбобо эртагини фарзандларига ҳаётий деб ишонтиришга уринган миллат эмасмиз.
• Балки эртакка ўхшаб кўринган амалларни ҳаётда ижро қила олган умматмиз.
• Бутун бошли тоғдек кемаларни қуруқликда юргизиб, Қустантинияни фатҳ эта билган қаҳрамон умматмиз.
• Биз эртаклар тўқиш билан эмас, балки ҳаётдаги ишлари эртакка ўхшаб кетгани билан машҳур умматмиз.
• Ҳа, ана шуни уддалаган умматмиз.
© Аброр Мухтор Алий
Меҳр
— Тур йўқол, оёғим остида ўралашаверма.
Отасининг мушукка бақириши Ғолибга малол келди. Хонадонга мушук келганидан бери отаси унга яхши муносабатда бўлганини эслолмайди. Бўлмаса, отаси диндан хабари бор, мушукни пайғамбар алайҳиссалом силаганликларини яхши билади. Биладию, лекин юрагидаги бу жониворга бўлган ғазабни йўқота олмайди.
Кечки овқатдан кейин бироз айланиб келган Ғолиб бугун одатдагидан кечроқ ухлади. Қанча ётгани эсида йўқ. Мушуги келиб унга суйкала бошлаганида уйғониб кетди. Уйқу ширинлик қилдими, Ғолибнинг жаҳли чиқди. Мушукка қараб бақирди. Жонивор одатда бунақа пайтда қўрқа-писа кетиб қоларди. Бу гал туки ҳам ўзгармади. Суйкалишда давом этди.
Ғолибнинг хаёлига балки ҳожат истагидадир, уйни булғаб қўймасин, эртага тозалашим керак бўлади, деган ўй келиб, эринибгина ўрнидан турди. Қараса, эшик очиқ. Камида битта мушук бемалол ўта оладиган даражада. Ғолиб ортга қайтмоқчи бўлганди, мушук унга суйкалиб, эшик сари бошлайверди. Кейин иккинчи қаватда тушишини хоҳлагандек миёвлашга тушди. Ғолибнинг хаёлига: “Бир нима бордир, шуни орқасидан борайчи” деган ўй келди. Жонивор унинг пастки қаватдаги акасининг уч хонадан иборат бўлмасига бошлади. Эшик оғзига келиб миёвлайверди.
Ғолиб ўйланиб қолди. Акаси бўлган тақдирда ҳам бошқа одамнинг хонасига бемаврид, рухсатсиз кириш ноқулай. Лекин мушук нимадандир безовта. Ноилож қолган Ғолиб эшикни очдию, ичкаридан келаётган газ ҳидидан кўзи ачишиб кетди. Акаси газ плитасини ёқиб қўйган, аммо олов ўчиб қолиб, бутун уйни зарарли ҳид тутиб кетган эди. Плита мурватини бураган Ғолиб эшикни очиб қўйди. Ноқулай бўлса ҳам акасининг хонасини тақиллатди. Кўзини ишқалаб чиққан акага вазиятни тушунтирди. Дарҳақиқат, ҳид бутун уйни тутиб кетганди. Болалар ҳам уйғотилди. Уй ойналари, эшиклар очиб ташланди. Акаси Ғолибга ҳаяжон билан гапирарди:
— Ухлашимдан олдин мушук миёвлайверди. Аслида ўша пайтдаёқ газ ҳиди чиқишни бошлаб, у сезган экан. Овози кучайганидан жаҳлим чиқиб, уйдан чиқарвориб, эшикни ёпиб олгандим. Қара, бизни ўлимдан сақлаб қолдия...
Ғолиб мушукка меҳр билан термилди. “Юр Мош, бирга ухлаймиз” деб уни ўз хонасига олиб чиқди.
Эрталабдан мушукни рағбатлантириш ҳақида ўйлаган Ғолиб дўконга бориб товуқнинг оёғидан олиб келди. Мушукнинг иштаҳа билан овқатланишини завқ билан томоша қилди.
Ўша куни уйда мушук қаҳрамонга айланиб кетди деса ҳам бўлаверади. Ғолиб шу ҳақда ўйлар экан, ташқарида машина сигнали эшитилди. Отаси келганини билиб, пешвоз чиқа бошлади. Ота дарвозадан кирар-кирмас, мушук унга қараб югурди. Ғолибнинг ичи зил кетди. Бечора жонивор яна сўкиш эшитади, деб ўйлади.
Кутилмаганда ота чўккалаб, мушукнинг бошини силади. Ғолиб уйга мушук олиб келганидан бери бу ҳолатга гувоҳ бўлмаганди. Ичида севинди. Отасининг ҳолатини ҳам тушунди. Ўғли ва невараларининг ҳаётини сақланиб қолишига сабабчи бўлган жониворга эҳтиром кўрсатилиши керак-да.
Отаси ўрнида туриб, юрар экан, қўлидаги целофан пакетни ўғлига узатди:
— Товуқ гўшти олиб келгандим, мушукка берарсан...

@temurazam
#ТАБАССУМ
Табиатан хўмрайиб юрадиган одамларни ёқтирмайман. Унақаларга кўзим тушса, одатда кайфиятим бузилади. Йўқ, мен ҳамма тиржайиб, қаҳқаҳа отиб юрсин демоқчи эмасман. Лекин жилмайиш ва табассум одамдан катта куч талаб қилмайди.
Танишлар ўз йўлига, бегона одам билан сўрашганда ҳам кичик табассум ҳадя этилса, бу суҳбатдошга яхши таъсир қилади. Кайфияти кўтарилади.
Мен икки дўстимдан бегона одам билан ҳам жилмайиб сўрашишни ўрганганман. Фикримча, бу жуда муҳим жиҳат. Сабаби ўша одам билан сиз қайта учрашмаслигингиз, йўлингиз қайиб кесишмаслиги мумкин. Лекин сизнинг юзингиздаги ифода унинг ёдида қолади. У сизни шундай эслаб қолади.
Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим».
Термизий ривояти.

@temurazam
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Elma компаниясидан динимизга ҳурмат билан қарашни сўраймиз
https://azon.uz/content/views/3406

@azonuz
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Фото: Ўзбекистонда илк бор Қуръони Карим чоп этилмоқда
https://azon.uz/content/views/3606

@azonuz
Ғазабдан тийилинг!
Дам олиш кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида кеча опам, жиянларим, рафиқам ва фарзандим билан айланишга чиқдик. Катта чорраҳадан кичикроқ кўчага киришим керак эди. Яшил чироқ ёнди. Мен ҳаракатлана бошладим. Шу пайт ўнг томондан бир машина қизил чироқда, катта тезликда чорраҳага кириб, ўнг томонга қайрила бошлади. Машина опам ва рафиқам ўтирган томондан келаётганди... Бир лаҳзада кўз одимдан кўп нарса ўтиб кетди. Амаллаб машинани тўхтатдим. Шоввоз йўлга тушиб олди. Узр ҳам (авария чироғини ёқиш ҳайдовчилар учун узр ва раҳматни англатади) сўрамади.
Мен ҳам тезликни оширдим. Унга етиб олиш ва яхшилаб дарс бериб қўйишни мақсад қилгандим. Аниқроқ айтаверай, хумордан чиққунча калтаклагим келди. Газни босар эканман ўйландим: менга нимадир бўлдими? Ҳеч нарса. Яқинларимга зарар етдими? Йўқ. Молимга зарар етдими? Йўқ. У аҳмоқни бориб урганим билан нимадир ўзгарадими? Йўқ.
Шу пайтгача бундай ҳолатни шунчаки ўтказиб юборган эмасдим. Авария ҳолатини юзага келтирган одам қувиб етиб, яхшилаб пўстагини қоқардим. Кеча биринчи марта ўзимга қарши бордим. Ғазабимни тийдим. Ва бундан ҳаммага фойда бўлди. Агар у билан тушволиб муштлашганимда кайфиятим бузиларди. Айланиш ҳам татимасди.
Ҳозир одамлар анчайин жиззаки ва қизиққон бўлиб қолган (ўзимдан қиёс). Бошқалар билан жанжалашар экансиз, вақтингиз кетади, асабингиз бузилади. Ва гуноҳкор ҳам бўласиз.
Ғазаб қилманг!
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис: "Эй Росулуллоҳ, мени Жаннатга киритадиган бир амални кўрсатинг", дедим. У киши: "Ғазаб қилма! Шунда сенга Жаннат берилади", дедилар". Табароний, "Муъжамул-авсат" (2374).
Саҳиҳ ҳадис.

2017

@temurazam
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Шавкат Мирзиёев: “Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффақият бўлади”
https://azon.uz/content/views/3758

@azonuz
Бугун мени йиғлатдинг Азон!
Юртимизда гўзал масжидлар кўп. Аммо улар орасида Хастимом ўзгача шукуҳга эга. Бу масканни ҳақли равишда юртимизнинг бош масжиди дейишга ҳақлимиз.
Охирги 10 йилликда юртимиз масжидларида овоз кучайтиргичда азон янграганини кўрмадик десак ҳам бўлади. Азон фақат масжид ичига эшитиладиган қилиб айтиларди. Масжид ичидагилар намоз вақтини билгани учун ҳам шу ерга келган-ку, азонни ташқаридагилар эшитиши керак ахир, деган гаплар ичимизда қолиб кетарди.
Яна мени бир нарса қийнарди. Юртимиздаги бошқа масжидлар ўз йўлига, аммо Хастимомда баланд овозда азон чақирилмаслиги уят-ку деб ўйлардим. Айниқса бу ерга келган хорижлик мусулмонлар олдидан хижолат бўлардим. Бирортаси нега сизларнинг юртингизда азон чақтрилмайди деб сўраб қолмасин-да деган ҳадикда турардим доим.
Хастимомда гарчи кечадан азон чақирилган бўлса ҳам, каминага бу ҳолатни кўриш бугун насиб қилди. Кеча битта минорадан азон товуши чиққан бўлса, бугун иккала минора ҳам мусулмонларни намозга, нажотга чорлади. Аллоҳим, етказганинга шукр!
Бу жараённи видеотасвирга олар эканман, беихтиёр кўзимга ёш қуйилди. Дастлаб атрофдагилардан уялгандек бўлдим. Лекин юракдан чиқаётган нарсани тўхтатиб бўлмайди.
Бугун Ўзбекистон халқи Ислом динига бўлган ҳурматни фақат оғизда эмас, балки амалда ҳам кўрмоқда. Шу кунларга етказгани учун Аллоҳ таолога беадад ҳамдлар бўлсин. Ана шу хайрли ишлар бошида турган Президентимизнинг барча эзгу ниятлари, хайрли амаллари амалга ошишида Аллоҳ мададкор бўлсин!
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

@temurazam
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Юртимизда Мусҳафи шариф чоп этилмоқда (видео)
https://azon.uz/content/views/4036

Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ