Muhammad Temur A’zam
2.33K subscribers
499 photos
250 videos
2 files
522 links
Шахсий канал
Download Telegram
Болалар қолмади Ғазода…

Недир дард сузади фазода:
Намозлар тугади Ақсода,
Ҳаммаси остида бомбанинг –
Болалар қолмади Ғазода.

Нолалар, жолалар тўкилди,
Умрлар Худога тикилди.
Кўр дунё жимгина тикилди –
Болалар қолмади Ғазода.

Ситамлар тирилди бир йўла,
Фалокат кўрилди бир йўла.
Келажак қирилди бир йўла –
Болалар қолмади Ғазода.

Ҳақ ошкор, ўчмас бир дарс энди,
Умматга юкланган қарз энди –
Айюбий туғмоқлик фарз энди...
Болалар қолмади Ғазода.
🔥34👍18🤯3
Фаластин-Исроил уруши айрим давлатларнинг ҳужжатларда мустақил, амалда мустамлака, қул эканини очиб ташлади. Ҳокимиятининг омон қолиши учун Аллоҳнинг динини ҳам сотишга тайёрлигини кўрсатди.

Фаластин-Исроил уруши мусулмон давлатларининг мол-дунё ва айш-ишратга берилиб, нималардан қуруқ қолганини, қандай қилиб тузоққа тушиб қолганини очиқлади.

Фаластин-Исроил уруши Ғарб демократиясининг нақадар мунофиқ эканини очиб берди.

Фаластин-Исроил уруши сионистларнинг кимлигини бутун дунёга кўрсатди. Аллоҳ таоло нима учун уларни лаънатлаганининг ҳикмати очилди.

Фаластин-Исроил уруши қалблардаги нифоқларни юзага чиқарди. Бир-икки кишининг бойкот ҳақидаги чақириғини эшитиб тутқаноғи тутиб қолганлар бўлди. Бойкотчиларнинг чақириғи ҳатто яҳудийларга ҳам бунчалик оғир ботмаганди. “Шундай катта олимлари бор яҳудийларни Аллоҳ лаънатлаган дебсиз, лаънатлаши мумкин эмас”, деб ёқалашяпти биттаси... Билмадим, борганда Аллоҳнинг Ўзидан сўрайсан, деб қутилдим.

Мунофиқликдан оғирроқ гуноҳ йўқ. Мунофиқлар шайтондан ҳам тубанроқдир. Аллоҳ Ўзи асрасин! “Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга ёрдамчини топа олмассан” (Нисо сураси, 145-оят).

Аллоҳнинг ҳар бир ишида буюк ҳикматлар бор...

© Алишер Назар

@temurazam
👍48🔥6👏3
УЗР, ЭЙ АБУ ЖАҲЛ!

Ҳижрат кечаси. Абу Жаҳл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлдириш учун каллакесарлари билан бирга уйнинг атрофини ўраб олиб, у зотнинг чиқишларини кутиб туришарди. Улардан бири: «Нега унинг чиқишини кутиб ўтиришимиз керак, бостириб кириб, ўлдириб қўя қолайлик», деди. Шунда Абу Жаҳл зарда билан: «Ўчир унингни, бировнинг уйига бостириб киргани уялмайсанми, ахир одамлар эшитса, нима дейди?!» дея танбеҳ берди.

Абу Жаҳл қанчалар жоҳил, қанчалар бераҳм бўлмасин, лекин у бугунги 21 асрнинг замонавий кишиларидан кўра анча мард ва виждонли бўлган экан. Бугун ўзини маданият ва тамаддун соҳиби деб билган инсоният миллионлаган тинч аҳоли, ундан ҳам ўтиб, касалхонада ётган минглаб беморлар устига кечани кеча, кундузни кундуз демай танклар билан бостириб кириб, хоҳлаганини бомбардимон қилиб, истаса, ўликларгача ўғирлаб кетмоқда. Яна бу хунрезликларни чиройли костюм-шимларда дунёнинг энг тепа минбарларидан туриб безрайиб оқлаб ҳам туришибди. На одамлардан уялишади, на ўзларидан.

Буларни кўриб, Абу Жаҳлни ҳурмат қилгинг келиб қолади одам. Шу пайт хаёлга бехос бир жумла инади: «Узр, эй Абу Жаҳл, сенга кўп дашном берибмиз-у, атрофимизга қарамабмиз, сен бугунги жоҳилият кишиларидан анча инсофли бўлган экансан!»

© Hasan Al-Muqriy

@temurazam
🔥21👍12👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расистмисан? Мизогенистмисан Бандитмисан? Радикалмисан Кимсан?

@temurazam
🔥29👍6👏5
"...baxtsiz millatning biri ikki bo'lmay, shu qolajagi bo'lsa, mutelik unga sharafli qismat bo'lib bitilmish ekan..."

"Madaminbek. Qonli gullar vodiysi"

🛒 @bookuzbot | @bookuzbek
📞 +99871 230 00 50

🏡 Toshkent sh. Chilonzor 8, Qatortol koʻchasi 60.  Geolokatsiya: https://bit.ly/3xiKlRK
👍14🔥3
Хиросимада 75 йилда бўлган ўзгариш.

Улар атом бомбаси тушган ерларда ҳам дарахтлар ўстиришди.

Биз эса шаҳарларимизни худди атом тушгандек дарахтлардан “тозалаяпмиз”.

Номига ўтказиладиган дарахт экиш маросимларидан натижа чиқмаётганини ҳаммамиз кўриб турибмиз.

Дарахтни экаётган пайтда расмга тушиб, тармоққа жойлаш ечим эмас. Унинг ўсишини назорат қилиш ҳақида ҳам кимдир ўйлаши керакмасми?

@temurazam
👍61🔥8🤯5👏2
Сурхондарёда яшовчи 55 ёшли Зулайхо Нормуродова жигар циррози касаллигидан азият чекяпти.

Ўзбекистонда мавжуд барча муолажалар қилинди. Эндиликда Ҳиндистонга бориб жарроҳлик амалиётини қилдириш зарур.

Қариндош-уруғлар йиққани барча харажатларга етмаяпти. Шу сабабли оила аъзолари саховатли кишилар кўмагига муҳтож.

Азизлар! Аҳлингиздан ортгани бўлса, шу бемор аёлнинг соғайишига ҳисса қўшинг.

Пластик карта рақами (Humo): 9860 0825 5018 3949 (Халқ банки).
Боғланиш учун: 970818008 Аслиддин (ўғли).
👍15🤬2
Бундан ҳам гўзал хушхабар борми?

Машҳур аллома шаҳид Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳ уйланганларидан тахминан бир ҳафта кейин ўзлари билан боғлиқ бўлган бир қиссани айтиб берадилар:

Бир куни эрталаб ҳужрам эшиги тақиллаб қолди. Мен масжидда намоз ўқиб бўлгандан кейин келиб ухлаётган эдим. Бу уйланганимдан тахминан бир ҳафта ўтиб бўлган эди.

Отам баланд овоз билан мени чақириб: «Сен ҳали ҳам уйқудамисан, сенга келган хушхабарлар сени кечаси билан шукр саждасини қилиб ўтказишингни талаб қилади-ку!» - дедилар.

У кишининг қичқириқларидан уйғониб кетдим ва чиқиб у падарим далолат қилаётган хушхабар ҳақида сўрадим.

Отам айтдики: "Бу кеча тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг келганларини кўрдим. У зот билан бирга бир неча кишилар ҳам бор эди. Билдимки улар у зотнинг саҳобалари экан..
У зот менга: Саъидни уйланганлиги билан муборакбод этгани келдик, дедилар».

Бу хабар менга ушбу уйланиш саодатини ҳис қилдирган нарсаларнинг биринчиси эди. Кейин Аллоҳ ҳадя қилган ушбу улуғ яхшилик ва мўл-кўл саодат бугунгача давом этди.

«Бу менинг отамдир» китобидан Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

@temurazam
👍96🔥22👏2🤯1🤬1
Ассалому алайкум.

Бугун сизларга жамиятда ўз ўрнига эга бўлган инсонларнинг фойдали телеграм каналлари ҳақида маълумот бериб ўтмоқчимиз.

Уларнинг аксарияти ижтимоий тармоқларнинг фаоллари, халққа зиё, маърифат улашиш йўлида жонбозлик қилиб келаётган кишилар бўлгани учун яхшиликни сизларга илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўтиб каналларга обуна бўлинг ва манфаатланинг:
https://t.me/addlist/Q0XwG2e7MgZlYTk1
👍13🔥3👏3
Исроиллик ҳақиқатгўй журналист Гидеон Леви айтмоқда:
— Исроил Фаластинликларга ҳайвондек муомала қилади деганимда ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи бир қанча ташкилотлар менга раддия берган эди, чунки ҳайвонга ҳам шундай муомала қилинмайди-да, Исроил халқи Фаластинликларни одам ўрнида кўрмайди. Бир лаҳза бўлсада ўзини уларнинг ўрнига қўйиб кўрганда уларнинг аҳволини сал тушунган бўларди. Бир куни Наблус шаҳридаги блокпостда тез ёрдам мошинаси ичидаги бемор билан бир ярим соат кутиб турди,солдатлар эса карта ўйнаб ўтирганди, улар доим шундай қиларкан. Тоқатим тоқ бўлди-да командирга "агар шу амбуланс ичида ўз отанг бўлганда нима қилардинг?" десам ғазабланиб мени отиб ташлагудек бўлди, " Недирки сен отамни Фаластинликларга тенглаштиридинг" деб менга роса қўпол муомала қилганди. Ҳа, Исроил халқи Фаластинликларни одам ўрнида кўрмагани учун виждони қийналмай яшайверади.

@temurazam
🤯50👍24🤬23🔥10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Машиналар баллонини “юлиб” олаётган чуқур ямаладими?

Масъуллар, бу ер шаҳарнинг қоқ маркази, мабодо-да.

@temurazam
👍20🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтнинг қоқ ўртасида хазон (кабел экан) ёқиб, ҳаммаёқни саситишга неча баҳо қўямиз?

@temurazam
🤬21🤯11🔥5👍2
Шаҳарда барча пиёдалар йўлакчаларига светофорлар қўйилаяпти. Бу жуда тўғри ечим. 30-40 йил аввал, машина камида светофорсиз йўлаклар иш бергандир, лекин бугун Тошкент каби шаҳарда бундай йўлаклардан воз кечиш керак. Пиёдалар ўзини хавфсиз ҳис қилиши учун албатта светофорлар қўйилиши шарт. Бу ўлимлар ва жароҳатлар сонини ҳам кескин камайтиради.

Ҳайдовчиларга бу ноқулай, лекин шаҳар пиёдалар учун бўлиши керак.

Тошкент учун кейинги қадам светофорсиз бурилиб олиш жойларини йўқотиш керак, бу жойлар ҳам авария ўчоқлари деб биламан. 200 метр наридаги светофордан қайрилиб келса осмон узулиб ерга тушмайди.

Умуман олганда эса, чапга қайрилиш ва бурилиб олиш учун ҳамма чорраҳаларга алоҳида светофор бўлиши тарафдориман.

Сиз нима дейсиз?

©️Анвар Назруллоҳ

@temurazam
👍47🔥6
Forwarded from Najot Ta'lim
Koreyalik bloger Daud Kim bilan «Najot Ta'lim»da katta master-klass

🔥 Kutib oling! Instagram va YouTube sahifalarida umumiy 6 mlndan ortiq obunachiga ega koreyalik mashhur bloger Daud Kim «Najot Ta'lim»da mehmon bo'ladi.

Uchrashuvda "Shaxsiy brend va blogging" mavzusida suhbat o'tkazilib, mavzu yuzasidan savol-javob ham tashkil etiladi.

📅 Qachon: 30-noyabr, payshanba, soat 10:00
🙋 Kim uchun: Barcha uchun ochiq
🙌 Qatnashish: Bepul
📍 Qayerda: «Najot Ta'lim», Chilonzor filialida

🔗 Ro'yxatdan o'ting

P. S. Suhbat ingliz tilida bo'lib o'tadi va tarjima qilinadi!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27🤬1
​Исроил ва ҲАМАС Ғазодаги сулҳни еттинчи кунга узайтиришга келишиб олди

Исроил ҳарбийлари ҲАМАС билан сулҳ "воситачиларнинг гаровга олинганларни озод қилиш жараёнини давом эттиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари нуқтаи назаридан ва келишув шартларига мувофиқ" давом этишини эълон қилди, дея хабар бермоқда “Ал Жазира” телеканали.

ҲАМАС алоҳида баёнотида сулҳни еттинчи кунга узайтириш бўйича келишувга эришилганини билдирди.

Чоршанба куни Ғазо секторидан 16 нафар исроиллик ва хорижлик асирлар, пайшанба куни тонгда эса Исроил қамоқхоналаридан 30 нафар фаластинлик аёл ва болалар озод этилди.

Қатарнинг маълум қилишича, озод этилган маҳбуслардан 10 нафари мавжуд сулҳ битимининг бир қисми бўлган, тўрт нафар Таиланд фуқароси ва икки нафар Россия-Исроил фуқароси эса ушбу келишувдан ташқари алоҳида озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, Икки томон Ғазодан озод қилиниши керак бўлган исроилликларнинг янги рўйхати бўйича келиша олмагани сабабли охирги соатгача сулҳни узайтириш истиқболи сўроқ остида қолган эди. ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги охирги сулҳ битими пайшанба куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7 да (ГМТ 05:00) тугаши лозим эди.

©️Azon
👍30
Фаластин албатта озод бўлажак.

Ҳеч бир зулм бардавом бўлмаган. Сионларнинг зулми ҳам Аллоҳнинг изни билан тугашига ишонамиз.

#FreePalestine

@temurazam
👍103🔥13
Олимхон Тожихўжаев ёрдамингизга муҳтож!

Лимфобластик лимфома (саратон) касаллиги билан анчадан буён курашиб келаётган Олимхон Тожихўжаев Туркиянинг «Анадолу» клиникасида даволаниб келмоқда.

Касалликда суяк илиги трансплантация операцияси жараёни ва узоқ вақт давом этадиган реабилитация даври бор. Ҳар бир муолажаа $9000 ни ташкил этади, трансплантация эса $30.000 ни ташкил этади.

Сиз азизлардан муҳтож инсонларга қўлингиздан келганича ёрдам қилишингизни илтмос қиламиз!

Беморнинг карта рақами:

👉 8600612703023944 Узкард
👉 9860340101086668 Ҳумо
(Тожихўжаев О.)
👍8👏1
Мен Олимжон Ҳайдаров ҳеч қанақа хато қилмаган, унда ҳеч қандай айб йўқ деб ишонч билан айта олмайман. Айби бўлса бордир. Лекин ўша айби 8 йилга қамашга арзийдиган даражадамиди? Қамаётганлар ўша 8 йил панжара орқасида ўтиришга маҳкум қилинаётган кишига, ундан кейин жамоатчиликка қилинган жиноятни исботлаб бериши керак эмасмиди?

Судда қатнашган ишончли кишилар Олимжонга қўйилган айблар асослаб берилмагани ҳақида ёзишди. Олимжоннинг ўзи ҳам иддаоларни тан олмагани маълум қилинди.

Бугун чиқарилган видеода бир жиҳат жуда муҳим: Олимжонга дастлаб 7500$ берилган. Кейин кукун сепилган 2500$ берилган. 7500$ни Олимжон қайтарибди. Аммо ўша кукун сепилган 2500$ни олгани, қўлига ултрабинафша нурлари туширилиб пора олингани исботланадиган тасвир қани? Ўша лавҳа бўлмаса бу видео ҳеч қандай асосга эга бўлмаслигини наҳот тушуниш қийин?

Биз ўзимиз кўрган далилларга асосланиб Олимжонга зулм қилинди деб ҳисоблаяпмиз. Чунки бунинг аксини исботлаб бера олишмади. Балки шунинг учун ҳам судда видео суратга олишга рухсат беришмагандир.

Олимжонга Аллоҳ нажот берсин. Оиласига сабр тилайман. Инша Аллоҳ бу кунлар ҳам ўтади.

Бу ҳолатга кўниш керак эмас. Апелляция, у ерда адолат қарор топмаса кассациягача бориш керак. Балки кейинги судларда видеога олишга рухсат берилса, кўпчилик ўзини қийнаган саволларга жавоб оларди.

@temurazam
👍76🔥17
Агар бир шаҳарда 12 мингта ит ўлдирилганда нима бўларди?

Ғазодагилар одам-ку…

Qonayotgan yuraklar... | #freepalestine

https://youtu.be/c1msSUMKiPQ?si=wTdEwV_oYlQ1BLLu
🔥17👍7🤬1