Muhammad Temur A’zam
2.33K subscribers
499 photos
250 videos
2 files
522 links
Шахсий канал
Download Telegram
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳрида жойлашган уй сотилади.

Умумий майдони 8 сотих. 4 та хона таъмирланган. Ошхона, буюмлар сақлашга мўлжалланган хона ҳам мавжуд.

Ҳожатхона, санузел ичкарида.

Нархи: 75 000$

Алоқа учун контакт: 977540908 Улуғбек
👍7🤯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbek jamiyatiga psixolog kerakmi? Yoxud zamonaviy psixologiyaning ta’siri qanday?

Hech kimga sir emaski, bugungi kunda
• O'zingizni seving;
• Kuniga 500 marta shu so'zni aytsangiz baxtingiz ochiladi;
• Sehrli so'zlarni aytsangiz pullar o'zi keladi,
— kabi fikrlarni soxta psixologlar tomonidan gapirilganini ko'p eshitamiz.

Xo‘sh, aslida psixologiya foydasiz maslahatlarni berish uchun xizmat qiladimi?

🎞 Bu safar "Alohida mavzu"da "Psixologiya" mavzusini mutaxassislar bilan muhokama qildik.

📌 Premyerani 17-yanvar — chorshanba kuni 20:00 da havola orqali tomosha qiling!

👉 https://youtu.be/acBN2boyulM
👍7🔥7
Шаҳар ҳавосининг бу даражада ифлосланишининг сабаби бир вақтда ҳаммаёқда кўп қаватли бинолар қурилиши бошланиб кетганлиги, бунга замин тайёрлаш мақсадида кўплаб миқдорда дарахтлар кесилгани ва кесилаётгани ҳамда автотранспорт ҳаддан ташқари кўпайиб кетганлиги деб ҳисоблайман.

Ҳаво ифлослангач, турли касалликлар ўз-ўзидан кўпайиб кетади. Ҳар-турли аллергик хасталиклар, сурункали нафас йўли хасталиклари бекорга пайдо бўлмаяпти. Экология хароб бўлди.

Ҳамма ер Аллоҳнинг ери. Ҳеч ким ҳеч кимни бирор жойга киришдан тақиқлашга ҳаққи йўқ, айниқса, у ўз Ватанининг бир парчаси бўлса.

Фақат, мутасаддилар экологияни муҳофаза қилишга етарли даражада эътибор қаратсалар яхши бўларди. Бу муаммога давлат миқёсида эътибор бермаса бўлмайди.

Айтганча, ўша нима деётганини билмай алжираб, фитнага сабаб бўлган актёр ҳам тошкент шевасидан А2 даража олган одам экан, холос. Буни тоза тошкентлик экспертлар гуруҳи бир овоздан тасдиқлади))

@temurazam
👍32🔥5🤬4👏3
Китоб ўқишни энди бошлаётганларга маслаҳатлар

Агар сиз умуман бадиий китоб ўқимаган бўлсангиз, бирданига қисса ёки роман ўқишингиз катта хато.

Мутолаани аввало кичик ҳикоялардан бошлаш тўғри ҳисобланади.

Шу масалада ўзимнинг китоблар рўйхатимни туздим. Бу рўйхат ўзимга ёққан китоблардан ташкил топган ва бошқа китобхон дўстларимизнинг дидига мос тушмаслиги мумкин.

Драбблар. Жаҳон адабиётида кичик ҳикоялар шунақа номланади. Ана шу ҳикоялар жамланган китоблар ўзбек тилида ҳам чоп этилган. Шундан бошланг.

“Дафтар ҳошиясидаги битиклар”. Ўткир Ҳошимовнинг бу китоби қисқа, қизиқарли ва ҳаётий ҳикоялардан ташкил топган. Воқеаларнинг қисқа матнда ифодаланиши янги китобхог учун айни муддао.

Абдулла Қаҳҳор ҳикоялари. Бу ҳикоялар ҳам нисбатан қисқа шаклда.

Шукур Холмирзаев ҳикоялари. Ушбу ёзувчининг ҳикоялари нисбатан каттароқ бўлиб, сизни қисса ва роман ўқишга тайёрлайди.

“Ўтмишдан эртаклар”. Абдулла Қаҳҳорнинг бу асаридаги воқеалар динамикаси янги китобхонга айниқса хуш ёқади.

“Дунёнинг ишлари”. Ўткир Ҳошимовнинг мазкур асари ҳам ҳаётийлиги билан аҳамиятли.

“Алвидо болалик”. Тоҳир Маликнинг бу қиссасини айниқса ўсмирлар ўқишини жуда истаган бўлардим. Катталар ҳам афсусланмайди.

Кейинги асарларга таъриф бермаймиз.

“Сароб”;
“Синчалак”;
“Икки эшик ораси”;
“Шайтанат;
“Ўткан кунлар”;
“Меҳробдан чаён”;
“Юлдузли тунлар.

Қолганини тавсияларга қараб ўзингиз танлайверасиз.

@temurazam
👍20🔥3👏1
3 ёшга тўлган Мадина Худенова оққон — лейкоз билан касалланган.

Қизалоқ 2 йилдан буён шу дард билан курашиб келмоқда.

Мадинани доимий даволатиш керак. Оиласининг шароити йўқ. Дорилари, кимёвий муолажаларни олишга маблағ етказа олишмаяпти.

Шу сабабли сахий инсонларнинг ёрдамига муҳтож бўлиб туришибди.

Айни пайтда Мадинанинг тез-тез мазаси қочиб қоляпти. Шу сабабли оиласи шифохонага яқин жойдан ижарага уй олиб, муолажаларга қатнашмоқда.

Шу қизалоқ соғайиб кетиши учун имкон қадар ҳисса қўшинг.

Пластик карта: Халқ банки 8600 0610 2232 3017 Бердибаева Комила (онаси) номида.
Тел: +998991528804
👍13
Баҳодир ака вафот этди.

Икки нафар вояга етмаган фарзанднинг отаси бўлган, жигар церрози касаллигининг охирги босқичида яшаб келган Баҳодир Авезметов кеча вафот этди.

Ички қон кетиш ташхиси билан реанимация бўлимига ётқизилгани, жарроҳлик амалиёти ўтказилиши учун хайрия қилинишини сўрагандик.

Афсуски беморнинг ҳолати операция столига ётишига йўл қўймади. Жаноза намози кеча ўқилди.

Беморнинг яқинларига сабр тилаймиз. Акамизни Аллоҳ раҳматига олсин. Ортида қолганларига чиройли сабр берсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар бер.

Улар ўзларига мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир.

Ана ўшаларга Роббларидан саловотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар, ўшаларгина ҳидоят топганлардир» (Бақара сураси, 155-157-оятлар).

Азизлар! Баҳодир ака уйига бўлиб тўлаш шарти билан мебел харид қилган экан. Ҳали нечадир ойлиқ қарз турибди экан. Бу ҳақда бироз кейинроқ хабар берамиз. Инша Аллоҳ сизларнинг ёрдамингиз билан биродаримизнинг зиммасидаги қарзни узишдан умидвормиз.

Қўллаб-қувватлаган барчадан Аллоҳ рози бўлсин!
👍52🔥7👏2
Ливанлик машҳур адиб, шоир ва файласуф Жуброн Халил Жуброн айтади: "Кучли шахсиятга эга бўлган инсон қасос олмайди балки, одамларни аввалги ғариб (ёлғиз) ҳолларига қайтариб қўяди".

Адибга кўра, кучли инсон бирор яқинидан ёмонлик кўрса, унга адоват қилиб, ўч олмас экан балки, уни қадрламагани учун шунчаки, ундан узоқлашиш орқали аввалги ғариблигига қайтариб қўяр экан, холос.

©️Алишер Султонхўжаев

@temurazam
🔥23👍9👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда яшовчи Феруза Идрисованинг ўғли Аҳмаджонов Мирзиё буйрак етишмовчилигидан азият чекади, 20 дан ошик диализ олади. Қизи Аҳмаджонова Робияга юз-жағ ўсимтаси (лимфорангиома) ташхиси қўйилган, 1-гуруҳ ногирони.

Оиланинг болаларни даволатишга имконияти йўқ. Азизлар, диализ ва дори-дармонлар учун 160 млн жуда ҳам зарур. Сахий инсонлардан имкон қадар ёрдам беришларини сўраймиз.

Азизлар, бу гўдаклар соғайиб кетиши учун оз бўлсада ёрдам қўлини чўзайлик.

🇺🇿 Карта рақами:
8600060901392879
9860080192099192
4231200009136291
Телефон: +998907526263 (онаси).
👍17
Hashamatli hayot ortidan yolg‘onlar yoxud infoqalloblar sizni qanday aldaydi?

— Siz kursimda o‘qib 1 oyda "Malibu" olasiz va o‘z orzularingizga erishasiz! Mening ham sizdek uyim va mashinam yo‘q edi, hozir Dubayda yashayman! Shoshiling, kursimga 20 ta joy qoldi!

Bu gaplar sizga tanish-a? Infoqalloblar "soqqa" qilish maqsadida aynan yuqoridagi kabi zapusk usullardan foydalanyaptimi?

Loyihaning navbatdagi sonida infolo'ttibozlar va zapusk haqida mutaxassislar bilan suhbatlashdik.

Suhbatni 27-yanvar — shanba kuni 20:30 da quyidagi havola orqali tomosha qiling!

👉 https://youtu.be/NmQJ_aX0jJc
👍14🔥7
Forwarded from Shohruxbek Alibek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jamiyatdan nima qarzimiz bor?

“Online King” kanaliga intervyu berganimda shu haqda savol berildi.

Siz-chi, nima deb oʻylaysiz, nima qarzingiz bor?

➡️ Kanalga qo‘shiling:
Deputat Shohruxbek
👏11👍7🔥1
Ҳурматли обуначилар!

Телеграмда дўстларимизнинг ўзбек тилидаги қизиқарли ва сифатли контентлар ёритиладиган каналларга обуна бўлишни таклиф этамиз

Сизга қуйида тавсия этилаётган Телеграм каналлар шодасида журналист дўстларимизнинг асосан футбол, шунингдек, сиёсат олами, ижтимоий ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга воқеаларга шахсий фикрлар ва қарашлари акс этган, ҳаттоки шеъриятга ошно қалблар учун ҳам аталган канал бор.

Обуна бўлиш учун ушбу ҳаволага ўтинг:
👉 https://t.me/addlist/Qm4j_DuEbCc3NDVi
👍8🔥2👏2
Бир куни қарасам коллежнинг биринчи курсида ўқийдиган ўғлим ўйчан ўтирибди. Сабабини сўрасам, икки кундан сўнг фалсафа фанидан имтиҳони экан. Мен унга: "Миянгни жойига қўйиб яхшилаб тайёрлан" десам, у: "Мен бу фанга умуман қизиқмайман", деса бўладими... Яхшигина асабийлашдим. "Нега аввалроқ айтмадинг, қўшимча дарсларга бериб бўлса ҳам чора-
сини кўрардик", дея уришдим.

Бироз жаҳлимдан тушиб, юмшоқ оҳангда: "Бор, китобингни олиб кел, бирга тайёрланамиз", дедим. Ўғлим кўзларимга қараб: “Онажон, китобга қарагим ҳам келмаяпти, ундан кўра озгина гаплашайлик”, деди. “Эртага имтиҳон бўлса, гаплашиб ўтириш нимаси”, дея жеркиб ташлагим келди-ю, лекин "Майли, қани нима гапи бор экан", дея истамайгина рози бўлдим.

Ўғлим билан бир соатдан кўпроқ самимий суҳбат қурдик. Уни қийнаётган нарса фалсафа фанидан имтиҳон эмас, синфдошлари, ўртоқлари билан боғлиқ муаммолар экан. Яна бу суҳбатдан ўғлимнинг синфдошлари ичида бир қизда кўнгли борлигини ҳам билдим. Очиғини айтсам, фарзандимдан узоқлашиб қолганимга, у билан анчадан бери дилдан суҳбатлашмаганимдан уялдим. Ўғлим хонасига кириб кетди.

Намоз ўқиб ўғлимни узоқ дуо қилдим. Кейин сув ичгани ташқарига чиқдим. Ўғлимнинг хонасининг чироғи ўчмаган эди. Аста бориб қия очиқ эшикдан ичкарига қарадим. Ўғлим овозини чиқариб фалсафа китобини ўқиб ўтирибди.

Шунда тушундимки, у фанни яхши ўзлаштирган, фақат имтиҳон олди уни тушкунликка туширган нарса ичидаги йиғилиб қолган гаплари экан. Бу фикрим тўғрилигига имтиҳон натижаларини эшитганимда амин бўлдим. Аллоҳга шукрки, ўғлим бошқа фанлардан кўра фалсафа фанидан юқори баҳо
олган эди.

"Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ" китобидан.

@temurazam
🔥49👍23👏2
Forwarded from Shohruxbek Alibek
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Amerikaga yubormoqchi boʻlganlar qoʻlga olindi

DXX tomonidan Toshkent, Buxoro va Samarqandda odamlarni katta mablagʻ evaziga AQShga yubormoqchi boʻlganlar ushlandi.

Hurmatli vatandoshlar!

Sizlardan iltimos, xorijga chiqmoqchi boʻlsangiz, bu ishni faqat va faqat qonuniy asosda amalda oshiring!

“Amerika orzusi” yoʻlida oʻz joningiz va yaqinlaringiz hayotini xavfga qoʻymang!

➡️ Kanalga qo‘shiling:
Deputat Shohruxbek
🔥6👍2
Икки нафар вояга етмаган фарзанднинг отаси Баҳодир Авезметов жигар церрозидан вафот этганини айтгандик.

У кишининг вафотидан кейин кўпчилик оиласига ёрдам бериш истагини билдирди.

Баҳодир ака бўлиб тўлашга уйига мебел харид қилган, ўзи юргизаётган компьютер хизматлари шахобчасига техника олиш мақсадида кредит олган.

Кредит олиш жараёнида ўзи яшаб турган уйни гаровга қўйган. Қилган иши нотўғрилиги аниқ. Лекин айни пайтда уй мусодара қилинмаслиги учун қарзни ёпиш зарур.

Ўтган сафар операцияга деб йиғилган пулнинг бир қисми дафн маросими харажатларига, бир қисми мебелдан қарзга тўланди.

Энди кредит қарзини ёпиш ва етим қолган гўдакларнинг ўз уйларида яшашларига кўмаклашиш зарур.

Пулни ўзимизга тегишли картага йиғамиз ва марҳумга тегишли қарзни ёпиб, сизларга ҳисоботини берамиз.

Саховатли юртдошларимизга мурожаат қиламиз, гўдаклар уйсиз қолмаслиги учун оз бўлса ҳам ёрдамингизни аяманг.

UzCard Agrobank (UnionPay):
6262570031613914
UzCard Kapitalbank(Visa):
4278320024650508
Xudayberdiyev Temur номида.
👍37👏9🔥7🤬3🤯1
ТРЕНДдаги мавзу бўйича “такой лёхкий” мисол)

Миллатчи эмасман, лекин...

Эллик ёшни қоралаб қолган рус аёлга уй сотдим. Туркияда ишлаб, пул йиғиб келиб квартира олди. Олди-сотди пайти телефони жиринглаб қолди:

"Мерҳаба! Аллаҳ насип эдерсе, ҳафтая гелирим. Таби, бана гувенебилирсиниз" деди аёл туркчада жуда чиройли қилиб.

– Анча бўлдими туркчани ўрганганингизга?
– Чего? Я не понимаю по узбекски.
– Давно знаете турецкий?
– Ой, уже шесть лет там работаю.
– А в Узбекистане сколько лет живете?
– Я родилась здесь!
– Тушунарли...
– Что?
– Понятно!

©️Аброр Зоҳидов

@temurazam
👍88🤬39🔥10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қатар қандай чемпион бўлгани ҳақида ҳазиломуз видео)

@temurazam
🔥26👍4👏3
Forwarded from Shohruxbek Alibek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Videofakt

Xushxabar: Metan zapravkalar bugundan ochila boshlaydi.

O‘zbekistondagi barcha metan zapravkalar faoliyatiga kiritilgan cheklovlar bugundan mahalliy hokimliklar bilan kelishilgan holda, avvaldan belgilangan reja-grafik asosida bosqichma-bosqich olib tashlanmoqda.

➡️ Kanalga qo‘shiling:
Deputat Shohruxbek
👍3👏2🔥1
Бугун Қўқоннинг кўчалари қонга тўлиб, уйларига ўт қўйиб, ёшу қари, аёлу эркакларини тириклайин ёқиб отиб ўлдирилганига роппа роса 106 йил бўлди. Бу кунни унутишимиз учун ҳам 23 феврал "День защитника Отечества" деб номлашган. Аслида бизни боболаримиз Ватан ҳимоячиси бўлишган, "большевиклар" эса босқинчи бўлган.

1917 йил 28 ноябрда тузилган Туркистон мухторияти атиги 72 кун яшаб, 1918 йил 23 февралдптугатилган.

Суратда Қўқон шаҳрининг маркази. 1918 йил.

Аллоҳ таоло ўтганларни Ўз раҳматига олсин.

© Abdulloh Ziyo

@temurazam
👍52🤯6🤬3🔥2
Ҳурматли обуначилар!

Телеграмда ўзбек тилидаги қизиқарли ва сифатли контентлар ёритиладиган каналларга обуна бўлишни таклиф этамиз

Сизга қуйида тавсия этилаётган Телеграм каналлар шодасида журналист дўстларимизнинг асосан футбол, шунингдек, сиёсат олами, ижтимоий ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга воқеаларга шахсий фикрлар ва қарашлари акс этган, ҳаттоки шеъриятга ошно қалблар учун ҳам аталган канал бор.

Обуна бўлиш учун ушбу ҳаволага ўтинг:
👉 https://t.me/addlist/syUXsz_gw7pkOTQy 👈
👉 https://t.me/addlist/syUXsz_gw7pkOTQy 👈
👉 https://t.me/addlist/syUXsz_gw7pkOTQy 👈
👍4