TentakMinds
19.9K subscribers
611 photos
322 videos
12 files
2.41K links
Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.

Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)
Download Telegram
"Чўп"имизни қўйиб, каллани ишлатайлик.

Яқинда бузилган сенат сайти ҳақида ҳамма ёзди. Лекин буни амалга оширган ҳакер ўсмирларни Му5 телеканали мухбирлари топди ва уларнинг мақсадини аниқлаштирди.

Бироқ, эртаси куни бу материал юзасидан киберхавфсизлик маркази хакерлар Му5 олиб чиққан болалар эмас, улар наманганлик ўсмирлар, деган маълумот тарқатди.

Бу ҳолат менга асосий масала қолиб, майда деталлар атрофида баҳслашишдек туюляпти. Ҳой, яхшилар! Аслида сайтни ким бузгани иккиламчи масала. Бу ерда хакерлар ҳам журналистлар ҳам ёмонлик кўзлаш, бировни айблашдан манфаатдор эмас. Шунчаки, жамоатчилик ва тегишли идоралар эътиборини мавжуд муаммога қаратишга ҳаракат қилишди холос.

Сайтларнинг заиф томонларини аниқлашга ақли етадиган ёшларнинг борлиги аслида жуда яхши. Улардан жиноятчи ясашни тўхтатиш керак. Қайтага илмидан, тажрибасидан фойдаланиш керак. Бунга ўша хакерлар розиликларини ҳам эфир орқали билдиришди.

Ёш вундеркиндларга нисбатан жамоатчиликда салбий қараш уйғотиш орқали уларнинг қанотини қайирамиз. Биз уларнинг қадрига етмасак, қўллаб қувватламасак, бошқа давлатдан буни қиладиганлар аниқ топилади.

Ҳар доимгидек, муаммо четда қолиб, уни оммага олиб чиққанлар билан ўралашиб кетяпмиз. Ҳатто бу мавзуда ОАВни ҳимоялаши керак бўлган бош орган унга қарши "заказной постлар" тарқатишни чора деб ўйлаяпти. Кимнидир айбдор қилиш, "крайний" қилиш бу ҳолатда жуда осон. Лекин, мавжуд муаммони ечишга заррача ёрдам бермайди.

@tentakminds
Forwarded from Influencer
​​Олий Мажлис сенатининг сайтини бузган ёшлар ОАВда кенг муҳокама бўлди. Аммо мана бу ерда ёзганларидек, сайтни бузганлар — иккиламчи масала. Бу мавзуда биринчи муҳокама сайтларнинг заифлиги атрофида бўлиши керак.

Сайтни бузганлар (агар шундай дейиш ўринли бўлса) ҳали 18 ёшга ҳам тўлмаган йигитлардир. Улардан катта «айбдор»ни ясаш — абсурд иш. Энди аллакимлар қўлидаги «чўп» билан сайтнинг заифлигини аниқлаганлар-у, уни бузганлар қолиб, буни ОАВда кўрсатганларга ёпишаётган экан.

Номининг қисқартмаси тўрт ҳарфдан иборат бўлган, вазифаси бўйича сўз эркинлигини ва ОАВни ҳимоя қилиши керак бўлган ташкилот айрим Телеграм каналлар админларидан қуйидаги хабарни тарқатиб беришни сўраган:

«MY5 канали муҳбири очиқ эфирда вояга етмаган болани сайтни бузиб киришга ундаши қанчалик тўғри?
Қонунчилигимиз бунга қандай баҳо беради. Вақт кўрсатади...»

А, окалар, битта нарсада: мажбурлаб хабар тарқаттириш, муаммо қолиб уни гапирган билан курашиш қанчалик тўғри? Албатта, вақт кўрсатади!

@influenceruz
Расман Навоий шаҳрида илк хусусий университет иш бошлади.

“Profi University” олийгоҳининг Навоий филиалига лицензия берилди. Шунингдек “Profi University” Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги филиали ҳам қайта лицензиялаш жараёнидан ўтди.

Ҳозирда университетга қуйидаги йўналишлар бўйича қабул давом этмоқда:

• Таълим менежменти;
• Педагогика ва психология;
• Мактабгача таълим;
• Бошланғич таълим;
• Рус тили ва адабиёти;
• Инглиз тили ва адабиёти;

Мурожаат учун телефонлар:

☎️ 1277
📲 787771111

@profiuniversity
Ҳақиқий дўст билан душманнинг фарқига бормайдиганлар учун мана бу постда жуда ажойиб тушунтириш берилибди.

@tentakminds
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўргилдим демократиянгдан 😏

Видеода Жанубий Корея метроси. Инсон ҳуқуқлари топталмоқда у ерда. Мазза қилиб поезд тагига ўзингизни ташламоқчи бўлсангиз у, буни чеклашса ёмон да, тўғрими?

Ўзимизда бу борада имкониятлар барибир кенг. Хоҳласанг поезд тагида, хоҳласанг ис газидан, хоҳласанг йўлдан ўта туриб, хоҳласанг самосуд ёрдамида ўлиб кетаверасан.

@tentakminds
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
280 минг марта қойилим!

Жонажон "УзАМ" имиз 280 мингинчи шалдироқ аравасини чиқарганини рекорд деб байрам қиляпти.

Мен эса орқангда танканг ва навбатда туриб, шапка бериб молингни оладиганлар бўлса 280 миллион лаънат ҳам кор қилмаслигига ишонч ҳосил қилмоқдаман.

Газини бос УзАМ! Етса молимиз, етмаса жонимиз!

@tentakminds
Asaxiy яна битта яхши ишга қўл урибди. Бизнесимни ривожлантираман, шу соҳада билимимни ошираман деган мақсадда юрганларга нақд ўнта китобдан иборат жамланмани чегирмали нархда савдога чиқарибди. Нархи эса бизнес тренингчиларнинг бир соатли лекциясидан ааанча арзон))

Китобларни сотиб олиш 👉🏻 asaxiy.uz/u/63789630b7d96

@tentakminds
Биз рак устидан ғалаба қозондикми?

Эрталабдан қизиқ бир фактга кўзим тушиб қолди, мана бу ерда Республика ихсисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий марказининг бино ва иншоотлари сотувга қўйилган. Бошланғич нархи 281.7 млрд. Эгаллаган майдони сал кам 10 гектар. Тошкент шаҳар, Шайҳонтоҳур туманида жойлашган.

Мана бу ерда эса Тошкент вилояти онкология касалликлари шифохонасининг бино ва иншоотлари сотилмоқда. Бошланғич нархи 92 млрд сўм, умумий майдони эса 2,68 гектар. Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган.

Мана буниси эса Тошкент шаҳар онкология касалликлари шифохонаси бино ва иншоотлари экан, бу ҳам сотилмоқда. Бошланғич нархи 160,4 млрд сўм, эгаллаган майдони 4,64 гектар, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган.

Бир нарсага ҳайронман, биз саратон (рак) касаллиги устидан ғалаба қозондик, энди ҳеч ким рак бўлмайди, бу шифохоналар ҳувиллаб қолди, шунинг учун буни сотиб юбораверсак ҳам бўладими?

Шаҳарда ер қолмади, эндиги навбат шифохоналарга, уларни ҳам сотиб дом қуринглар, кейин мактаб ва боғчаларни сотинглар, у ерларга ҳам дом қуринглар. Кейин Тошкентни Домкент, Ўзбекистонни Домистон деб қайта номлаб ҳам олинглар.

@tentakminds
Ҳаракатда баракат деб шуни айтишса керак-да.

@tentakminds
Қовун қовундан ранг олар.

Рамзан Қодиров ўзининг 22 ёшли қизи Хадижатни Аҳмад Қодиров унвони билан сийлабди. Хадижат Грозний мактабгача таълим департаментининг мудири. Унвон Чечинистондаги энг олий унвон.

Қаердадир кўрганман шунга ўхшаш ҳолатни.

@tentakminds
Анвар Мирзо шаҳар ҳоқони ҳақинда буҳтон гаплар тарқатғон эрди. Локин халқ бундан хабар топғанмуш. Ҳоқон маъмуриятиға ёзғунчилар бошлиғи бўлиб ўтғон Анвар Мирзо яна нима буҳтонларни ўйлаб топадурғонини билмайдурмиз.

@tentakminds
Мана бу ерда онлайн таълим бизнеси бўйича суҳбат бўлар эмиш.

@tentakminds
Нон йўқ дейишса, пирожение ейишсин дейишган эди деган эди бир пайтлар француз қироличаси Мария Антуанетте, шуни ўзимизга мослаб газ йўқ бўлса, медал беришсин десак қандай бўлар экан?

@tentakminds
Ҳаммасига об-ҳаво айбдор.

Тизимда муаммо бор, газ ва энергияни кетимизга тиққанмиз, етказиб беролмай қолдик, шунинг учун тегишли раҳбарларга хайфсан берилибди.

Менда битта таклиф бор, бу ишларнинг барчасига об-ҳаво сабабчи, аслида ҳамма ишнинг бошида шу турибди, шу об-ҳаво бўлмаганда одамларимиз қийналиб газсиз, чироқсиз қолмас эди. Шунинг учун расман об-ҳавонинг ёмон келганлиги учун унга хайфсан беришни таклиф қиламан.

@tentakminds
14-20 ëшлилар ўқиши керак бўлган беш китоб!

Бази китобларни ўқиб туриб, атрофингдаги ҳамма яқининг ўқишини чин кўнгилдан хоҳлайсан. Улар инсоннинг дунёқарашига кенг таъсир қилишига ишонасан. Бугун сизга ёшлар ўқиши керак деб билган, жиянларимни ўқишга ундайдиган китоблар рўйхатини тақдим этаман.

1. Дэниел Киз: Элжернонга аталган гуллар.
Инсонийлик ва туйғулар ҳақида кўпчилик йиғлаб ўқийдиган асар. Китоб АҚШда мактаб дарслигига киритилган.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/639833e984f93


2. Уолтер Айзексон: Стив Жобс
Қандай қилиб етим бола оддий гараждан бошлаб дунёнинг энг катта бренди Apple ни асос солганлиги ҳақида. Ҳаёт паст ва баландликлардан иборат эканлиги, инсон мукаммал эмаслиги, ҳар бир муваффақият орқасида улкан меҳнат ва ҳаракатлар турганлигини кўрсатувчи китоб. Ёшларни катта мақсад қўйишга, меҳнатга, масъулиятга, тиришқоқликка ундайди.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/6398350859e96


3. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли.
Интернет ҳаётимизга кириб келган сари вақт тақсимоти жиддий муаммога айланяпти. Биз катталар у ёқда турсин, ҳатто ёшлар ҳам вақт етмаслигидан нолишади. Бу китоб иш ёки ўқиш кунини қандай қилиб самарали ташкиллаштириш, вақтни тўғри тақсимлаш бўйича ажойиб қўлланма.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/6398353fa909b

4. Жон Г. Миллер: Савол ортидаги савол.
Масъулият ҳисси миллий муаммо даражасига етай деб қолди. Ушбу китоб инсонда масъулият ҳиссини, тўғри қадриятларни шакллантириш учун ажойиб қўлланма.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/6398356e19bf3


5. Жюль Верн: Капитан Грант болалари
Инсонда мантиқ, ижодкорлик, креатив, кашфиётчилик ривожланиши учун фантастик китоблар аҳамияти катта. Жюль Верн бўлса бу борада адабиётда энг муҳим ўринлардан бирига эга.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/639835ebf0259


Китоб энг яхши совға. Жиянлар ва фарзандлар китоб ўқишига сабабчи бўлинг.
Сиз учун бешта китобни чегирма нархда ягона тўплам қилдирдим. Уни устига тўпламни етказиб бериш ҳам бепул!

Бешта китобни ягона тўпламда харид қилиш: asaxiy.uz/u/63986d72ec8fc
Бюджет лойиҳасини муҳокама қилишга ҳали вақт бор эди, бемалол чой-пойларни ичиб, оёқни узатиб 31-декабрда бошласанглар ҳам бўлар эди.

Бизнинг депутатлар жуда бир шошқалоқ чиқди-да.

@tentakminds
Хуллас еб тўймаган ялаб ҳам тўймайди деганларидек борган сари бозорни эгаллаб келаётган электромобиллар ҳам монополия бўладиган, бориб-бориб уларга ҳам турнақатор навбатлар ва ойлаб кутишлар бўладиган кўринади.

Ҳа, енглар, еб битиринглар, каттангдан тортиб кичикларингача ҳаммасини еб тугатиб битиринглар. Биласизми, бу нега шундай бўлади, чунки "катталар" қанчалик кўп ўтиришни хоҳласа, шунчалик кўп ўғриларга шароит яратиб бериши керак. Бошқача иложи йўқ.

@tentakminds
#tahrirsiz #murojaat #insonqadri

Фарғона вилоят туманларидан биридан оддий фуқаро томонидан мурожаат, илтимос рахбариятга етказинглар 80 бензин нархини ўз холатига, эски холатга 6800 майли 7000 сўм қайтаринглар 5700 дан бензин йўқ заправкаларда, тинчгина уша сифатсиз бензинимизни (даже қачондир 3 дунё мамлакати хисобланадиган Афғонистон "отказ" қилган уша 80 бензинни) ха майли 7000 дан қуйиб юраверайлик илтимос бизга яхшилик қилишмасин энди бензинни 9200 дан қуйяпмиз, гап бор мен яшайдиган махаллада шапағини оламан деб кўр қилди дейишади.

@tentakminds
Ҳа, коррупция бўлмаса,
👉Мбаппени👈 ер тишлатиб юборадиган ўзбек йигитлари ҳам чиқади.

@tentakminds
Бюджет лойиҳаси бир соатга қолмай қабул қилинди, ҳеч ким эътироз билдирмади, эътироз билдирадиганларни эса яқинлаштиришмади.

Лекин янги йилни нишонлаш керакми ёки йўқми деган савол атрофидаги баҳсларга старт берилди ва у қизигандан қизимоқда. Аргентина ва Франция ўйини иккинчи планга чиқиб қолди, бюджет эса умуман хаёлимизга ҳам кириб чиқмайди.

Боримиз шу-да!

@tentakminds