bakiroo
✔
60.5K subscribers
1.92K photos
633 videos
8 files
9.64K links
Ўйиндан ташқари фикрлар

Реклама учун: @bakiroo_reklama_bot

Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo
Инстаграм: https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg==
Youtube: https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS
Download Telegram
Турк лираси мустаҳкамланмоқда

Қўшма штатлар президенти Жо Байден ва Эрдоган учрашуви олдидан турк лираси долларга нисбатан мустаҳкамланмоқда. Айни дақиқаларда 1 АҚШ доллари учун 8,30 лира таклиф этилмоқда.

Агар Байден Эрдоганни С-400 тизимини сотиб олиш режасидан воз кечдира олса ёки битимни кечиктириб туришга кўндирса, турк лираси мустаҳкамланишда давом этиши мумкин.

Ўзи аслида Россиянинг С-400 тизимини сотиб олиш режалари Эрдоганнинг ғарб ва НАТОни у билан ҳисоблашишга ундовчи навбатдаги трюкларидан бирига ўхшайди. Шовқини кўп, реалликдан узоқ битим. Чунки С-400 тизимини НАТО инфратузилмасига интеграциялаб бўлмайди.

Дарвоқе, турк лираси ва умуман иккинчи эшелондаги давлатларнинг валюталари бу омилсиз ҳам мустаҳкамланишда давом этиши мумкин. Чунки АҚШда истеъмол инфляцияси юқорилаб бормоқда ва ҳозир йиллик 5%га яқинлашмоқда. Айни пайтда Қўшма штатлар ғазначилиги 10 йиллик облигациялар даромадлилиги 1,5%га етмаяпти. Салбий фарқ 3,5%дан ортиқ. Бунақаси узоқ 80- йиллардан буён юз бермаган.

@the_bakiroo
Давлатга тегишли "Метан заправка" аукционда 1,1 млн доллардан қимматроққа сотилди

Электрон аукционларни доимий кузатиб бораман. Дастлабки баҳосидан каррасига ошган хусусийлаштирилаётган давлат объектлари айниқса мен учун қизиқ.

Ўтган ҳафтада юз берган битимлардан энг эътиборлиси Қашқадарёднинг Ғузор туманидаги "Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари, маъмурий ва бошқа бинолар" ёки халқ тилида айтганда "Метан заправка"ни сотилиши билан боғлиқ савдолар эди.

Дастлабки баҳоси 5,12 млрд.сўм бўлган "Метан заправка"ни сотиб олишга тўртта талабгор қўшилган. Деярли 1,5 соат давом этган кимошди жараёнида объект нархи 2,3 баробар ошиб, 12,2 млрд.сўмга етган. Аукцион ғолиби - "ALP JAVOXIR JAVLONBEK" МЧЖ.

Савдо якунини бошқа объектларга солиштириб, ғолиб таклиф этган охирги нарх сал қиммат эмасми, деган ўйларга бордим. Йўқ, янглишибман, объект 1 гектарлик ерда жойлашган экан. 1 августдан кейин ер қонунчилигида кутилаётган ўзгаришлар инобатга олинса, ғолибнинг пули чўнтагида кетган деса бўлади.

Буюрсин!

Реклама
Endi Spot.uz — o'zbek tilida

O'zbekistondagi birinchi biznes-saytlardan biri, Spot.uz endilikda o'zbek tilida ham faoliyatini boshladi. Unda mamlakatda va xorijda ro'y berayotgan biznes va texnologiyaga oid eng so'nggi yangiliklar berib boriladi.

Shuningdek, o'z shaxsiy biznesini ochmoqchi bo'lganlar uchun g'oyalar, muvaffaqiyatli tadbirkorlar tajribasi va hozirda barchaga qiziq bo'lgan kriptovaktivlar va blokcheyn mavzusi ham batafsil yoritib boriladi.

Bu shou-biznes vakillari hayoti yoki siyosat haqida emas. Xolis va ishonchli manba. Obuna bo'lishni tavsiya qilaman - @spotuz_uz

Sayt - spot.uz
Жамоат транспортининг йўқ қилиниши кимларга ва қай даражада фойдали?

Пойтахтда жамоат транспорти билан боғлиқ ҳолат қанча ёмонлашса, тепадаги манфаатлари ўзаро чатишиб кетган айримларга шунча яхши.

Энг аввало, одамлар мажбурликдан машина сотиб олиш ҳаракатига тушишади. Ахир ишга, ўқишга бориш, болларни боғчага, мактабга элтиш керак-ку! Хуллас, машинага қўшимча талаб шаклланади. Машина ишлаб чиқарувчи ва сотувчи эса битта. Монополистнинг ҳам расмий, ҳам норасмий даромадлари кўпаяди.

Машина кўпайгач, ёқилғи сарфи ошади, ёқилғига қўшимча талаб пайдо бўлади. Бензин ишлаб чиқарувчисиям, эксклюзив импортериям битта. Монополистнинг ҳам расмий, ҳам оралиқ норасмий даромадлари кўпаяди.

Машина кўпайган сари тирбандликлар ортади. Шаҳарда ҳаракат секинлашади. Бу аслида логистик жиҳатдан зарарли ҳисобланган ва транспорт экотизимида қўшимча муаммолар яратадиган кўприк/ўтказмалар қуришга, йўлларни кенгайтиришга мотив яратади. Ким кўприк қуриш, йўл қуриш орқали давлат буюртмасини ўзлаштирувчисига айланганини билсангиз керак.

Машина кўпайган сари йўл четидаги парковкаларни пулли қилиш иштиёқи ва ҳатто жамоатчилик талаби юзага чиқади. Бу триллионлаб бебилиска келтирадиган бизнес эгаси ҳам тайин. Ускуналаригача олиб келиб қўйишган. Кимлигини тез орада жуда яхши билиб оласиз.

Кўраяпсизми, жамоат транспортининг йўқ қилиниши кимларга ва қай даражада фойдали.
Бундан 3 миллион одам зарар кўради. Лекин бир гуруҳ манфаатдорларнинг битмас туганмас маблағларни ўзлаштириш воситасига айланади.

Бир сўз билан айтганда жамоат транспортининг йўқотилиши бу бошқариладиган ва манфаатли кризис. Мен ҳали бу кризисдан манфаатдор билвосита бўлган соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳалари ҳақида тўхталиб ўтмадим.

@the_bakiroo
Сизнингча, мамлакатимизда турли соҳаларда фаолият олиб бораётган энг иқтидорли эътиборга сазовор ёшлар кимлар? Изоҳларда улар ҳақида ёзиб қолдиринг.
Ўзбекистонлик бир зиёфатда 1 468 246 сўмлик ўтириши мумкинми?

Мумкин. Агар бу пойтахт ҳокимининг меҳмонлари бўлса ва меҳмонларга ҳокимият билан аффилланиб кетган тузилмалар хизмат кўрсатса.

1 468 246 сўм бу камбағал ўзбекистонликнинг 100 кунлик минимал истеъмол харажати.

2020 йил 20 декабрдаги зиёфатли тадбирга йиғилган казоларга эса камтарлик асло хос эмас. Ахир мамлакат қанча қашшоқ бўлса, унинг чиновниклари шунча кўп дабдабага ўч бўлади.

Тўй-тўйдек бўлсин деганда. Қолаверса, меҳмонлар таъби жуда нозик бўлган. Royal Elite"нинг бинафшарангидан кўнгли тусайдиганлардан.
Бошқарув компаниялари чўнтак компанияларига айланадими?

Амалиётда ўзбекча ура-урачилик, маъмурий йўл билан билан ташкил этилаётган бошқарув компаниялари яна ҳокимиятларнинг чўнтакларига айланиши эҳтимоли юқори экани ҳақида ташвишлар кун сайин асослига айланиб бормоқда.

Масалан, Артикходжаев жаноблари пойтахт ҳокимлиги ҳузурида бошқарув компанияси яратишни таклиф этмоқда. Унга кўра бошқарув сервис компанияси давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади.

Ажабланарлиси, ушбу таклиф амалдаги қонунчиликка зид бўлишига қарамай, ҳеч қандай эътирозларга учрамаган.

2020 йил 1 октябрдан бошлаб, битта товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган соҳаларда давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган. Коммунала соҳада хусусий операторлар етарли даражада.

Ҳокимият чўнтаги сифатида унитар корхона ташкил этиш, буюртмалар орқали кэптив пул ўзлаштирилиши масаласини қўя турайлик, бундай ҳаракат рақобат муҳитини бузади, соҳадаги тадбиркорларни бизнесдан безитади.

Бир қўл билан давлатнинг иқтисодиётдаги ролини камайтиришга уриниб ётилган бўлса, бошқа қўл билан давлатни яна иқтисодиётга самарасиз воситалар орқали кириб келишини бошлаб юборамизми?

Ахир ўзимиз қабул қилган стратегияда вазифа ўлароқ ёзиб қўйганмиз:

Рақобатга салбий таъсир кўрсатадиган давлат органлари томонидан таъсис этиладиган, шунингдек, давлат иштирокидаги йирик хўжалик бирлашмалари ва табиий монополия субъектлари билан аффилланган давлат унитар корхоналари сонини қисқартириш.

Ҳукуматнинг иқтисодий блоки, антимонополия органлари кейин кеч бўлмасидан бундай авантюрани олдини олишлари керак.

@the_bakiroo
Hamkorbankнинг Visa карталари – бу, аввало, қулай харидлар ва акцияда иштирок этиш имкониятидир.

«Hamkorbank ва Visa биргаликда совғалар улашади» акцияси шартлари оддий: 5 АҚШ доллари ёки ундан кўпроқ нарх эвазига харид амалга ошириш орқали замонавий смартфон соҳибига айланиш мумкин.

Visa Classik (Exchange) картасини банк офисларида мутлақо БЕПУЛ расмийлашириш имконияти мавжуд. Шунингдек, Hamkor Mobile орқали Visa Virtual'ни ҳам ҳеч қандай тўловсиз расмийлаштириш мумкин.

Акция 1 июлга қадар давом этади.
Hamkorbank – 30 йил Сиз билан бирга

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
реклама
UZLITI Engeneering лойиҳалаштириш институти ҳақида Алтер Эго лойиҳаси яхши кўрсатув суратга олибди. Ушбу фильм орақали соҳа ҳақида анча маълумотга эга бўлиш мумкин. Видеода ўсиб келаётган, жуда мураккаб лойиҳаларга муҳандислик қилаётган UZLITI ҳақида кўпроқ нарса билиб олишингиз мумкин.

https://youtu.be/Bc1_1MyQojM
Асосий экспорт товарларимиз арзонламоқда

Июнь ойи Ўзбекистоннинг биринчи ва иккинчи рақамли экспорт товарлари учун яхши келмади.

Апрелдан кейин котировкалари муттасил кўтарилиб келган олтин унцияси ўтган 15 кунда 3 фоиздан зиёдга - 1910 доллардан 1850 долларгача, яъни 60 долларга арзонлади, миснинг тоннаси эса 8 фоиздан зиёдга - 10300 доллардан 9500 долларгача арзонлади.
Ҳар қандай мағлубият бу янги имконият. Футболда ҳам!

Футбол ўтган эпохадаги каби оломон ҳовурини канализация қилиш инструменти сифатида ўз аҳамиятини йўқотгани учун ҳам унга пул сарфлашни тўхтатиш керак.
Бу оддий иқтисодий мантиқ.

Амалдаги футбол хўжалигини буткул тугатиш лозим.
Футболчиларни, арзиганини, ёппасига четга сотиш, пулини масалан, медицинага, айниқса болалар медицинасига сарфлаш.

Биз ҳозир Африканинг 30 дан зиёд мамлакатидан қашшоқроқмиз. Буни инобатга олганда Африкача футбол моделини танлаш олдинга ташланган қадам бўлади.

Футбол моделимиз тахминан шундай ишлаши лозим: Футбол мактаблари йилига 20-25 та топ футболчи етиштиради, уларни ўртача 8-10 миллион долларга сотади ва бу пулларни фақат футбол мактабини ривожлантиришга йўналтиради.

Акс ҳолда, ўзбек халқи футбол аталмиш миллий кулфатни ва бундан озиқланадиган минглаб паразит ўғриларни елкасида опичлаб кетишда давом этади.

@the_bakiroo
Forwarded from Mirkonomika
Oxirgi 30-yilda Gruziya hamda O’zbekiston( jon boshiga daromad bo’yicha)
So’ngi kunlarda Gruziya haqida ko’p gapirilayapti, keling Gruziyaning iqtisodiy holati qanday o’zgarganligini ko’rish uchun jon boshiga daromadning o’zgarishini yillar kesimida O’zbekiston bilan taqqoslab ko’ramiz.

1990-yilda Gruziyada jon boshiga o’rtacha YAIM hajmi 1614 dollarga teng bo’lgan. O’zbekistonda esa bu ko’rsatgich 651 dollarga teng bo’lgan. Oradan 30-yil o’tib O’rtacha Gruziyalikning daromadi 4697 dollarga yetdi, o’rtacha o’zbekning daromadi esa 1724 dollarga(2019). O’tgan 30 yilda o’rtacha o’zbekning daromadi 2.6 marta oshgan bo’lsa(yillik 3.2% o’sish), o’rtacha gruziyalikning daromadi esa 2.9 marta oshgan(yillik o’rtacha 3.6% o’sish). Ko’rib turganingizdek daromadlar o’zgarishi ikki davlatda bir biriga juda yaqin. Ya’ni daromadlarning 30 yildagi o’rtacha o’zgarishiga e’tibor qaratsak, Gruziya boshqa Sovet davlatlari, xususan O’zbekiston bilan taqqoslaganda ham juda tez o’smaganligini ko’rish mumkin, xo’sh unda Gruziya mo’jizasi qayerdan kelgan?

Sobiq Ittifoq parchalangandan keyin, yangi tashkil bo’lgan respublikalarning deyarli barchasi ilk yillarda inqirozni boshidan kechirgan. Xususan, Gruziyada jon boshiga daromad 1994-yilga kelib 1614 dollardan 519 dollargacha pasayib ketgan, yoki 1994-yilga kelib jon boshiga daromad 68%(!) ga pasaygan. O’zbekistonda esa jon boshiga daromad 576 dollargacha pasaygan, ya’ni 1990-yil bilan taqqoslaganda 12% pasayish kuzatilgan.

Agar aholi jon boshiga daromadning qanday o’zgarganligini 1994-2019-yillar oralig’i uchun taqqoslasak, Gruziyada jon boshiga daromad oxirgi 25 yilda 9 marta oshgan yoki jon boshiga daromadning yillik 9.5% lik o’sish ko’rsatgichi. O’zbekistonda esa jon boshiga daromad 1994-yildan buyon 2.9 marta oshgan, yoki jon boshi daromadning yilik 4.5%lik o’sish ko’rsatgichi.

Mustaqilikning ilk yillarida juda yirik inqirozni boshidan kechirishiga qaramasdan Gruziya keyinchalik juda yuqori suratlar bilan o’sishga erishgan kam sonli Sobiq Ittifoq davlatlaridan biri hisoblanadi. Masalan, O’zbekiston bilan taqqoslaganda oxirgi 25-yilda jon boshiga daromadning yillik o’sish tezligi O’zbekistonga nisbatan ikki marta tezroq ko’rsatgichni nomoyon qilgan.

@Mirkonomika
Коммунал соҳа: қора туйнук охирида нур борми?

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги соҳага оид қатор маълумотлар ва режалаштирилаётган лойиҳаларни инфографика кўринишида тақдим этди.

Хусусан, қайд этилишича, ҳозирда пойтахтда 117та Бошқарув компанияси ва 2060 та ширкат мавжуд. Ширкатларнинг фақат 658 таси яхши сифатида, қолгани эса ўрта ва оғир тоифада таснифланган.

Тошкент шаҳридаги ширкатларнинг 500 млрд.сўмдан ортиқ кредит қарздорлиги мавжуд. Ушбу кредитларнинг 90 млрд.сўмдан ортиғи муаммоли. Аҳолининг дебитор қарздорлиги 72 млрд.сўм. Яъни аҳоли ширкатлар олдидаги қарздорлигини тўлиқ қайтарган тақдирда ҳам бу муаммоли кредитларни сўндиришга етарли бўлмайди.

Тошкент вилоятида аҳвол бундан ҳам оғир. Ширкатларнинг банклар олдидаги жами 155 млрд.сўмлик кредитларининг учдан бири, яъни 51 млрд.сўми муаммоли.

Аҳоли, Ширкатлар ва Банклар ўртасида масъулиятсизлик занжири юзага келган. Аҳоли ширкатлар лозим даражада хизмат кўрсатмагани учун эксплуатация хизматлари бўйича ҳақ тўламайди, ширкатлар эса банклар олдидаги мажбуриятларини сўндирмайди. Аксар ширкатларга улар қарздорликни ҳеч қачон қайтара олмаслигини била туриб ҳам, ҳокимиятлар босими остида кредитлар расмийлаштирилган.

Тақдим этилаётган концепцияга кўра, Бошқарув компанияларининг рейтинг тизими йўлга қўйилади, ягона дистпетчерлик хизмати ишга тушади. Бошқарув компаниялари "кўпроқ ишлаймиз, тез-тез тозалаймиз" тамойиллари асосида фаолият кўрсатиши қайд этилган. Бошқарув компанияларининг ҳисобдорлиги ҳам расмий форматда, ҳам кенг аҳолига тушунарли кўринишда йўлга қўйилади.

Албатта, режалар умидвор, асосийси, ширкатлар фаолиятини йўлга қўйишдаги каби хатоларга бормаслик, хусусан эгасизлик, сансалорлик, молиявий масъулиятсизлик, кампаниявозлик, давлат ва ҳокимият босими, нобозор маъмурчилиги каби салбий омилларни истисно этиш жудаям муҳим.

Ширкатларнинг кредит юки борасида эса уларни янги ташкил этилаётган Бошқарув компанияларига қайта расмийлаштириш йўлидан борилиши катта хато бўлиши мумкинлигини ёддан чиқармаслик даркор.

@the_bakiroo
Бузмасдан қуриш бўйича янги тажриба: Янги Андижон

Айтишларича, шу ҳафта охирида Андижон вилоятига амалга ошириладиган ташриф давомида "Янги Андижон" шаҳрининг бош режаси тақдимоти амалга оширилади ва қурилишнинг илк фазасига старт берилади. Агар янглишмасам, бу янги Ўзбекистонда бузмасдан шаҳарнинг кенгайтириш ва қуриш бўйича илк тажриба бўлади.

4000 гектарлик майдонда бунёд бўладиган Янги Андижон инфратузилмаси ва коммуникацияси бутунлай янгитдан яратилади. Яъни мавжуд коммуникация, транспорт ва инфратузилма тизимларига қўшимча ва зарарли босим юзага келмайди.

Янги Андижонда нафақат уй-жойлар, параметрларга мувофиқ тарзда ижтимоий объектлар - мактаблар, боғчалар, поликлиникалар қурилиши ҳам кўзда тутилган.

Янги Андижон сингари, лекин амалга ошмай қолган лойиҳа Янги Тошкент ҳақида аввал ёзган эдик.

@the_bakiroo
"Очиқлик декрети" эълон қилинди

Давлат ва ҳокимият органларининг, давлат назорати остидаги субъектларнинг очиқлигини кенгайтиришга қаратилган Фармон қабул қилинди.

Унга кўра, масалан қуйидагилар Очиқ маълумотлар порталига жойлаб борилади:

давлат харидлари, шу жумладан, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар;

ўзбек чиновниклари хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатларини;

Солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар, шу жумладан, индивидуал имтиёзлар берилган субъектларнинг якуний бенефициарлари;

объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари.

Шунингдек:

Давлат солиқ қўмитаси – давлат иштирокидаги корхоналар томонидан тўланган дивидендлар тўғрисидаги маълумотларни;

Шунингдек:
Молия вазирлиги – давлат иштирокидаги корхоналарга сарфланган Давлат бюджети маблағлари, тегишлича хориждан жалб этилган маблағлар, шу жумладан, давлат ташқи қарзи суммалари ҳамда уларнинг сарфланиши тўғрисидаги маълумотларни Порталда эълон қилиб боради.

Парламент ва Кенгашларнинг сессиялари, суд мажлислари жонли эфирда тв ва интернет орқали трансляция қилинади.
Парламент депутатлари учун "Лакмус қоғози" ишга тушади

Дарвоқе, Қонунчилик палатасида депутатнинг ҳар бир қонун (қарор) лойиҳасини қабул қилиш ёки рад этишдаги, сенаторнинг ҳар бир қонунни (қарорни) маъқуллаш ёки рад этишдаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар очиқланиши керак!

Бу дегани, масалан халқнинг хоҳиш-иродасига қарши ўлароқ, 15 кунда принтердек босиб берилаётган айрим қонунлар борасида депутатларнинг аслиятини янада кўпроқ билиб борамиз.

Депутат халқникими, сайланганми ёки тайинланганми - лакмус қоғози бўлади бу. Сенаторларнинг кимлигини эса бусиз ҳам биламиз.

Эсингиздами ЕОИИга кузатувчилик борасида ёки ахборот соҳасидаги бир қатор ҳаракатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш кўзда тутилган Қонун бўйича қандай овоз берилгани?

Ҳар бирини эслаб қоламиз. Унутмаймиз. Тарих ҳам унутмайди.
Янаям кўпроқ ва кенгроқ маълумот керак

Давлат активларини бошқариш агентлиги қатор йирик кўчмас мулк объектлари бўйича савдо ғолибларини эълон қилди.

Масалан, пойтахтнинг қоқ марказида 2 гектар майдонни эгаллаган ДХХнинг собиқ биноси 210 млрд.сўмга, бир қадам наридаги қарийб 2 гектар майдонда жойлашган «Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси» 78 млрд.сўмга сотилгани маълум қилинган.

Савдо ғолиблари маълум.

Оммавий савдоларда қатнашганларнинг рўйхати, ғолибларнинг юрисдикциялари, асл бенефициарлари, объектлар учун тўлов манбалари, шакли ва усуллари ҳам эълон қилиб борилса жараёнга нисбатан жамоатчиликнинг эътибори ва айниқса ишончи янаям ортган бўларди.
ФРТ қарори олтин нархини янаям пасайтириб юборди

Қўшма штатлар Федерал резерв тизими кеча фоизлар диапазонини ўзгаришсиз, 0,00-0,25% коридорда қолдирди. Лекин тизим ҳар ойда 120 млрд.долларлик рестрикция амалга оширади, токи инфляция ва ишсизлик борасида мақсадлик кўрсаткичга етилмагунича.

Асосий ставка коридори 2023 йилгача 2 марта оширилиши борасида прогнозлар билдирилди.

ЯИМ ўсиши бўйича прогноз 7%, инфляция бўйича эса 3,4% даражасида янгиланди.

Ушбу қарор ортидан АҚШ доллари қийматининг ошиши, иккинчи ва учинчи эшелондаги давлатлар валюталарининг қадрсизланиши кузатилмоқда. Олтин котировкалари 1800 долларгача пасайди, айни дақиқаларда олтин нархи бироз барқарорлашиб 1820 доллар атрофида битимлар ўтмоқда.
Ширкатдан бошқарув компаниясига ўтган кредит муддати 3 йилга узайтирилади

“Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилингани айтилмоқда.

Айни соатда қарорнинг тўлиқ матни расман очиқланмаган. Тегишли видеошарҳда билдирилишича, 15 та ҳудудда кўп қаватли уйларни бошқарув сервис компанияларига бириктириш лойиҳаси амалга оширилади. Бошқарув сервис корхоналарининг мулкчилик шакли (давлат ёки хусусий) ҳақида шарҳда маълумот берилмаган.

Ширкатларнинг кредитлари Бошқарув компанияси ҳисобига ўтказилса, кредит яна 3 йил муддатга узайтирилади. Таъминотига ҳокимият кафиллиги тақдим этилади. Яъни, шунча йилдан буён қилиб келинган хатолик яна такрорланади. Ҳеч қачон ўз мажбуриятига жавоб бермайдиган ҳокимият кафиллиги билан янги ташкил бўлган Бошқарув компанияси фаолиятини қарз юки билан бошлайди, банкларнинг эса муаммоли мажбурияти муаммолигича қолаверади.

Ҳужжат билан 577та уйда реновация дастури амалга оширилиши белгиланган. Яъни эскирган уйлар бузилиб, ўрнига янгилари қурилади.

Кўп қаватли уйлардаги хонадонлар эксплуатация бадалларининг 30%и капитал таъмирлаш учун алоҳида ҳисобварақларда юритилади. Капитал таъмирлаш учун керакли қолган 70% маблағ давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

Қарорда бадаллар миқдори эксплуатация харажатларини қоплаш учун етарли бўлмаётгани таъкидланган. Маҳаллий кенгашларга кўп қаватли уйлардаги хонадонлар эксплуатация бадалларининг минимал миқдорини тасдиқлаш вазифаси топширилган. Эҳтимолки, эксплуатация бадаллари миқдори сезиларли тарзда ошади.

@the_bakiroo
Forwarded from Zarnigorbegim ⚜️
Вакцина олмаган таксистлар Москва областида агрегаторлардан ўчириб қўйилади ва таксида ишлашларига рухсат берилмайди.

Кечадан буён йўлларда ГАИ, ДПС лар кўпайиб кетганини сездингизми? Таксистларни жуда кўп тўхтатишни бошлашганига гувоҳ бўлдим. ГАИлар энди такси ҳайдовчиларининг ҳужжатлари қаторида вакцина олгани ҳақидаги QR код ёки эмланганлик паспортини текширади.

Маршрутка, автобус ҳайдовчиларига ҳам вакцинасиз ишлашга рухсат берилмайди.

Ҳуқуқий прецендент, дискриминация. Бундан ками эмас. Лекин ҳеч кимнинг бу билан иши йўқ. Вакцина олиш керак. Вакцинадан қўрқмаслик керак. Тўғри вакцина 100% коронавирус бўлмаслигингизни таъминламайди. Лекин ишсиз қолмаслигингизни таъминайди. Энг тўғриси, вакцина олишга тарғибот бўларди.

@zarnigor1
Кредит ва депозитлар фоизлари турлича ўзгармоқда

Миллий валютадаги кредитлар ставкаси ўтган ойдаги пасайишдан кейин яна кўтарилишни бошлаган ва 21,6%ни ташкил этган.

Аҳоли омонатлари ўртача ставкаси ошишда давом этаётган бўлса, корпоратив депозитларнинг ставкаси тўртинчи ойдирки пасаймоқда. Чакана ва корпоратив депозитлар фоиз ставкалари ўртасидаги фарқ 3,6%га етган. Охирги марта бундан юқори фарқ 2020 йил январь ойида кузатилган эди.

Чет эл валютасидаги кредитлар ва омонатлар ставкаларида ўзаро боғлиқ тенденциялар кузатилмоқда. Кредитлар бўйича ҳам, депозитлар бўйича ҳам ставкалар пасаймоқда: Кредитлар бўйича ўртача ставка 6,7%ни, чакана омонатлар бўйича 4%ни, корпоратив депозитлар бўйича эса 3,5%ни ташкил этган.

Валютадаги кредит ва депозитлар ставкаларининг бир маромда пасайиб бораётганига нафақат сўм курсининг барқарор қолаётгани натижаси, балки долларлашувга қарши чора-тадбирларнинг хусусий оқибатлари ўлароқ қараш мумкин