ЖАМИЯТНИНГ БОҒБОНЛАРИ, КАСБ БАЙРАМЛАРИНГИЗ МУБОРАК !
Жамиятларнинг ривожи ёки таназзулида бефарқларнинг аҳамияти жуда катта. Муаммоларни кўтариб чиққан, иллатларни ва айбдорларни кўрсатган, уларни таҳлил қилиб, ечимлар таклиф қилган билан жамиятнинг катта қисми бефарқ ва фаталист бўладиган бўлса, бундай жамиятда ривожланиш бўлмайди.
Барча жамиятларда ўзига бир тийинлик фойдаси бўлмаса ҳам ҳеч қачон ҳеч нарса бефарқ бўлайдиган, барча соҳаларга бирдай қизиқадиган, барча янгиликларни қолдирмай кузатиб хабардор бўлиб борадиган, жамиятдаги муаммоларни ўйлаб сиқиладиган ва мунтазам равишда уларни таҳлил қилиб ечимлар излаб юрадиган бир касб эгалари бор. Булар - УСТОЗЛАР, ЎҚИТУВЧИЛАРДИР !
Узтозлар ўзларининг оилавий муаммоларидан ортиб фақатгина ўқувчиларининг эмас, балки бутун жамиятнинг муаммолари учун куюнадилар ва ҳар бир янгиликни ўзларига даҳлдор эканлигини ҳис қилиб яшайдилар. 2004 йилда Тошкентда дарс берганимизда бир ўқитувчи бор эди. Жамиятнинг муаммоларини гапириб ўтириб куюниб кетар эди. Бир куни у муаммолар ҳақида узоқ гапиргач, шундай деган эди :
- Афсус шу гапларга ҳеч ким эътибор бермайди. Муаммоларнинг на раҳбариятга, на одамларга қизиғи йўқ. Қани эди телевиденияда менга ярим соатгина эфир беришса эди, мен мана шу муаммоларни гапириб, барчани огоҳликка чақирган бўлар эдим. Ундан кейин мени отиб ташлашса ҳам майли эди.
Оддий бир ойликка яшайдиган, йиллар давомида бир костюм-шимда юрган ўқитувчи тинчгина оиласини боқиб юравермасдан жамиятнинг муаммоларига одамларнинг эътиборини тортиш учун ўзини отиб ташлашларига ҳам рози.
Бу йил карантин пайтида айниқса устозларнинг қадрини яна бир бор кўрсатди. Ота-оналар бегонанинг эмас, ўзларининг бир ёки икки нафар фарзандига дарс бера олмай қийналиб кетдилар. Ўқитувчилар эса бегоналарнинг болаларидан таркиб топган 25-30 талик синфларга дарс беришни касб қилиб, бу иш билан бир умр шуғулланиб ўтадилар. Чунки устозлар ўша болаларни бегона деб эмас, балки ўзлари даҳлдор жамиятнинг болалари деб биладирлар!
Ўқувчилар жамиятнинг ниҳолларидир. Эртага улар катта бўлгач, жамиятнинг тақдирига жавобгар тўлақонли аъзоларига айланадилар. Уларни парваришлаб, жамиятга етказиб берадиган "боғбонлар" устозлар бўладилар.
Менинг ва барчамизнинг ҳозирги даражамизга етиб келишимизда азиз ва мухтарама устозларимизнинг роллари беқиёсдир !
Мен ушбу фурсатдан фойдаланиб, менга дарс ва таълим берган, менга ҳаётда бир ҳарф бўлса-да ўргатган барча устозларимга, қолаверса юртимиздаги жамиятимизнинг муаммоларига бефарқ бўлмаган, ҳеч ким раҳмат айтмаса ҳам жамиятнинг ниҳолларини парваришлаб келаётган ва уларнинг муваффақиятларидан мамнун бўладиган барча устозларга миннатдорчилик билдираман!
Каналимизда ҳам кўплаб устозлар, ўзимнинг курсдошларим ва устозларим ҳам бор. Яширмайман, постларимнинг, айниқса ижтимоий мавзулардаги таҳлилларимнинг энг фаол ўқувчилари ва шарҳловчилари устозлардир. Сизларнинг борларингизга шукур!
Барчаларингизни касб байрамлари билан муборакбод этаман!
"Уч замон" каналига ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

МАҚОЛАМИЗ "ЖАМИЯТ" ГАЗЕТАСИДА
Яқинда Ўзбекистон меҳмонхоналаридаги мижозларнинг шахсий даҳлсизликлари ва инсоний ҳуқуқларига аралашиш ҳолатларига оид мақола чоп этган эдим ва у ижтимоий тармоқларда ҳозирга муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Илми ва дунёқарашлари юксак бўлган кўплаб инсонлар мақолада кўтарилган асл муаммони англаб, унга адекват муносабат билдираётган бўлсалар, айрим мутаассиб инсонлар муаммо қолиб, бошқа нарсалар юзасидан норозиликлар билдирмоқдалар.
Бу орада "Жамият" газетаси сюрприз қилиб мазкур мақолани чоп этибди. Мақолани газетанинг бугунги сонида ўқишингиз мумкин.
Эътибор ва мақолани ўз ўқувчиларига етказгани учун жамиятимизнинг номер "1" газетаси бўлмиш "Жамият"га ўз миннатдорчилигимни билдираман!
"Уч замон" каналига ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола :
👉 https://t.me/uchzamon

Adele - Rolling in the Deep (Official Music Video)
"Rolling in the Deep", Adele
"Уч замон" каналига ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола :
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола :
👉 https://t.me/uchzamon
ЎЛДИНГ-ҚУТУЛДИНГ!
Наманганда ўзини ёқиб юборган аёл воқеаси барчани ларзага солди. Мен масаланинг юридик, техник ёки диний томонига эмас, инсонийлик томонига эътибор қаратмоқчиман.
Ҳали энди 35 ёшга кирган, соғлом, икки фарзанднинг боқувчиси бўлган ва энг асосийси ЎЛИШНИ ХОҲЛАМАГАН ва ўлмасликка ҳаракат қилган аёл даҳшатли ўлим топди.
МИБчилар ўз ишларини қилганлар ва қонунни бузмаганлар дейиш мумкин.
Аммо дунёдаги ҲЕЧ ҚАНДАЙ ҚОНУН, ҲЕЧ ҚАНЧА УНДИРИЛАДИГАН ПУЛ ЁКИ ТОРТИБ ОЛИНАДИГАН УЙ БИР ИНСОННИНГ УМРИГА АРЗИМАЙДИ.
Инсон ўзини ёқишга тайёрми, демак шунга сабаблари бор. Давлат ва унинг хизматчилари фуқаронинг муаммосини ўрганиб, унга ечим топишнинг ўрнига унинг ўлимига сабабчи бўладиган бўлсалар ёки қонунлар нотўғри ёки улар қонунларни нотўғри қўлламоқдалар.
Қонунлар одатда менинг, сизнинг, ёниб кетган аёлнинг ҳаётимизни фаровон қилиш ва чиқиб бўлмас вазиятда қолиб ўзимизни ёқмаслигимиз учун қабул қилинган.

Бечора аёлга, ўз ватандошига, ўзи хизматида бўлган фуқарога ўз устига бензин қуйиб бўлганидан кейин ҳам 15 дақиқа давомида яшаб қолиш имконияти тақдим қилинмаган.
Мен МИБ идорасининг яратилиши ва чала ўйланган тизимнинг йўлга қўйилиши "Янги Ўзбекистон"нинг энг машъум хатоларидан бири деб биламан.
Бу идоранинг хизматчиларидан республикада жабр кўрмаган оила қолмади ҳисоб. Мен ҳали умри ҳазон бўлган ва ўлиб қутулганларни айтмаяпман.
Намангандаги аёл ўлиб қутулди. Икки норасида етим қолди. Уларнинг уйларининг тақдири ҳали ҳам МИБнинг қўлида. Ҳақиқат эгилади, букилади, керак бўлса ёниб кетади.
Ёниб кетган, ўлиб қутулган юртдошим, жойинг жаннатда бўлсин!
"Уч замон" каналига ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола :
👉 https://t.me/uchzamon
Мен МИБ идорасининг яратилиши ва чала ўйланган тизимнинг йўлга қўйилиши "Янги Ўзбекистон"нинг энг машъум хатоларидан бири деб биламан.
Бу идоранинг хизматчиларидан республикада жабр кўрмаган оила қолмади ҳисоб. Мен ҳали умри ҳазон бўлган ва ўлиб қутулганларни айтмаяпман.
Намангандаги аёл ўлиб қутулди. Икки норасида етим қолди. Уларнинг уйларининг тақдири ҳали ҳам МИБнинг қўлида. Ҳақиқат эгилади, букилади, керак бўлса ёниб кетади.
Ёниб кетган, ўлиб қутулган юртдошим, жойинг жаннатда бўлсин!
"Уч замон" каналига ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола :
👉 https://t.me/uchzamon
#Коронафакт!
COVID-19 ДАН ВАФОТ ЭТГАНЛАР СОНИ БИР МИЛЛИОНДАН ОШДИ
Бугун дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 1 миллион нафардан ошди.
Крронавирусга чалинганлар сони 34 миллиондан ва тузалганлар сони 23 миллиондан ошди.
Афсуски, бундан буён вируснинг йўқолиб кетишига умид кам ва у билан яшашга ўрганишга мажбурлигимиз ҳақиқатга яқинроқ.
Шундай экан, коронавирусга қарши тезроқ вакцина ва дорилар топилишига умид қилишдан бошқа чорамиз йўқ!
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | Фейсбук

ЗУДЛИК БИЛАН ҲОКИМЛАР САЙЛАНАДИГАН ТИЗИМГА ЎТИШ КЕРАК
Олмалиқ тумани ҳокими ўғлининг икки йилда 16 марта йўл қоидаси бузганлиги ҳақидаги видеони "Бу аввалги видео" деб "оқлаб" улгурмасидан унинг "герой" ўғли ўртоқлари билан бейзбол таёғи ёрдамида 56 ёшли кишининг қўлини уриб синдирган видеоси чиқди.
Албатта ота фарзандининг қилмиши учун жавоб бермайди, аммо бир ўғил тарбиялашни эплай олмаган одам бутун бир туманни бошқариши барибир эриш туюляпти.
Менимча агар ҳокимларни халқ сайлаганида бундай ўғли бор отани олмалиқлар ўзларига ҳоким қилиб сайламаган бўлар эдилар.
Олмалиқлик юртдошлар, дардингизга шерикман!
ПС. "Герой" отасининг ёрдами билан жазодан қутулиб, ёки осон қутулиб кетмайди деб умид қиламан.

ЖЕРАР ДЕПАРДЬЕ: МЕНИНГ ЎЗБЕКЧА ОРЗУИМ!
2020 йил 7 октябрь куни Франциянинг "Paris Première" канали "Жерар Депардье: менинг ўзбекча орзуим" (Gérard Depardieu: mon rêve ouzbek) номли ҳужжатли фильм намойиш этар экан. Тушунишимча унда машҳур француз актёри ўзининг Ўзбекистонга саёҳатини гапириб беради.
Кимда Франция каналларини кўриш имкони бўлса кўринглар.

ИККИ КИЛО ЁҒ
Баъзан диета қилаётган инсонлар "Бор йўғи икки кило оздим" деб хафа бўлиб юришади. Ёки икки кило озганлар организмларида қандай ҳажм йўқолганлигини тасаввур қила олмайдилар.
Ушбу суратда одам организмидаги 2 кило ёғнинг ҳажмини кўришингиз мумкин.
Мен ўтган бир ярим ойда 16 кило оздим. Яъни организмимдан мана шундай ёғдан 8 марта кўп ёғ кетибди.
Дарвоқе, кеча илк бор бир неча размер кичик кийимлар сотиб олиб келишга мажбур бўлдим.
ПС. Постни ўзингиз билган диета қилаётган дўстларингизга юборинг. Сиздан миннатдор бўлишади.

3-ИНҚИЛОБ! ҚИРҒИЗИСТОН МАРКАЗИЙ ОСИЁНИНГ "ДЕМОКРАТИЯ ОРОЛИ"МИ ?
Қирғизистонда 3-инқилиб юз бераётганига гувоҳ бўлмоқдамиз (президент расман кетмагани учун "юз берди" демаяпман). Ҳар сафар инқилоблар юз бергач, Қирғизистонда давлат йўқ бўлиб қолиб, амалдаги президент қочиб кетиб, маълум вақтларгача янгидан давлат шакллангунича сиёсий парокандалик юз беради. Парокандалик ҳатто миллатлараро низолар ва қирғинларга айланиб кетган пайтлари ҳам бўлди. Энг асосийси, инқилобларнинг ортидан иқтисодий ва ижтимоий фаровонлик келишнинг ўрнига барчаси яна олдинги сценарий бўйича бошқатдан бошланаверади.
Буни ташқаридан кузатувчилар, жумладан ўзимиз ҳам Қирғизистондаги инқилоблардан фойда борми деган саволларни берамиз. Бу саволдан, умуман инқилобларнинг фойда ёки зарари ҳақидаги саволлар келади. Ва ниҳоят қайта-қайта инқилоб қилаверадиган ва орадан бироз вақт ўтиб барчасини бошқатдан бошлайдиган Қирғизистон ҳақиқатдан ҳам Марказий Осиёнинг "демократия ороли"ми деган ҳақли савол туғилади.
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/3-inqilob-10-06

Телеграм | Инстаграм | Твиттер

Telegraph
3-ИНҚИЛОБ! ҚИРҒИЗИСТОН МАРКАЗИЙ ОСИЁНИНГ "ДЕМОКРАТИЯ ОРОЛИ"МИ ?
Қирғизистонда 3-инқилиб юз бераётганига гувоҳ бўлмоқдамиз (президент расман кетмагани учун "юз берди" демаяпман). Ҳар сафар инқилоблар юз бергач, Қирғизистонда давлат йўқ бўлиб қолиб, амалдаги президент қочиб кетиб, маълум вақтларгача янгидан давлат шакллангунича…