Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Мана шу сурат жонга тегди. Менимча ҳамма блогерларнинг каналида кўриб сизда ҳам шундай таассурот бўлса керак.

Ишқилиб ниманинг пиари бўлса ҳам асабга тегганига арзисин энди. 🤦‍♂️😬

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Audio
"Юрагим", Дадо

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
"КУЁВ САЛОМ" МАЪНАВИЯТГА ЗИДМИ ?

Сўнгги пайтларда 2-3 марта Хоразмдаги "Куёв салом" ёки "Сузилиш" деган удумнинг видеолари тарқалди ва ҳар сафар бу ижтимоий тармоқларни портлатади. Бу видеони тарқатувчилар ҳар сафар бу удумнинг "маънавиятимизга зидлиги"ни, миллатни шарманда қилаётганлигини, эркакларга тўғри келмаслиги ва ҳоказоларни илгари сурадилар ва бу табиий равишда катта акс-садо беради. Бошқа томонда, хоразмликлар бундай вазиятда қандай реакция қилишни билмай ҳайрон бўладилар. Хоҳлайсизми ёки йўқми бу удум Хоразмда бор (ҳамма жойида бўлмаса ҳам). Шундан келиб чиқиб, хоразмликлар ота-боболардан келаётган бу удумни ҳимоя қилишлари керакми ёки ижтимоий тармоқларнинг босимидан қутулиш учун бу удумдан уялиб, уни инкор этишлари керакми ?

Мен хоразмликман, шу билан бирга ижтимоий соҳаларга даҳлдор илм кишисиман. Мен бу удумга адвокатлик қилиш ёки "маънавиятчилар"га қўшилиб, қўлимга калтак олишга мажбур эмасман. Мен бу удум баҳонасида умумий ўзбек удумлари борасида фикр билдирмоқчиман.
Авваламбор, "ўзбек миллати ўзлиги"ни биргина ислом динининг қатъий қоидаларидангина иборат деб ҳисоблаш ЭНГ КАТТА ХАТО ҳисобланади. Ўзбекистоннинг ҳудудлари қадим замонлардан турли цивилизациялар ва динларнинг чорраҳасида жойлашганлигини биламиз. Шу сабабдан, ўзбекларнинг қонида форсий, туркий, мўғул, грек, хитой, татар ва ҳоказо халқларнинг қони бор бўлса, ўзбек урф-одатлари ва удумларида исломгача бўлган динлар - шомонизм, зардуштийлик, буддизм, христианизм ва ҳатто замонавий советча атеизм элементлари бор. Бу элементлар билан 8 асрда араблар курашишни бошлаган бўлсалар, бу ишни ҳозирда давом эттираётган инсонлар бор. Мен қўштирноқ ичида "маънавиятчилар" деганларим шу инсонлар бўлиб, улар миллий урф-одатларининг билимдонлари бўлганликлари ёки ўзбек миллатини қайғурганлари учун эмас, балки ўзбек миллатини ислом дини қоидаларига мослаш учун мақсадли равишда "бомба" мавзуларни тарқатиб борадилар. Шунинг учун, кимдир қайсидир мавзуда сенсация тарқатса, "қилич яланғочлаб жангга киришиб" кетавермасдан босиқроқ муносабатда бўлиш керак.

Ўзбекистонда бир вилоятда бор удум бошқа вилоятда йўқ бўлган, ёки урф-одатлар бир-биридан фарқли бўлган ҳолатлар кўп. Бу айниқса Хоразм воҳаси учун янада ҳақиқатга мос. Географик жиҳатдан Хоразмни "Моварауннаҳр" ёки "Трансоксиан"дан 500 километрлик чўл ажратиб турганлиги учун бу ҳудудларнинг урф-одатлари, тўйлари ва маросимлари ва ҳатто тили бошқалардан ажралиб турган. Совет даврида ҳам ҳудудлардаги инсонлар асосан ўз ҳудудларида истиқомат қилганликлари учун Хоразм "экзотик вилоят" бўлиб қолаверган. Ва худди шунинг тескариси, яъни хоразмликлар учун бошқа вилоятлар "экзотик" ҳудудлар бўлиб келган. Чунки хоразмликлар Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидан кўра туркманлар ва қорақалпоқларни яхшироқ билганлар.

Фақатгина мустақилликдан кейин вилоятлар ўртасида борди-келдилар ривожланиб, айниқса республикадаги барча шароит ва имкониятлар Тошкентга йиғилгач, хоразмликлар ҳам бошқа вилоятлардаги юртдошлари каби пойтахтга интила бошлаганлар. Натижада, бошқа вилоятлардаги инсонлар хоразмлик "ўзга сайёраликлар"ни, уларнинг тили, таомлари, санъати (олдиндан маълум бўлган камдан кам соҳа шу бўлган) ва урф-одатлари билан таниша бошлаганлар. Бу жараён бошланганига бор йўғи 20 йиллар бўлган бўлиб, 2500 йиллик тарихнинг олдида бу вақт жуда кам ҳисобланади.

Урф-одатлардаги фарқларнинг бор бўлиши ва улар билан таниш бўлмаган инсонлар уларни кўрганларида ҳайратланишлари табиий нарса. Энг асосийси - инсонларнинг маданият даражаси.

Маданиятсиз ёки маданият даражаси паст инсонлар ижтимоий фарқларни кўрганларида ўзларининг ибтидоий, тўғрироғи ҳайвоний инстинктларига бўй суниб, салбий ва қўпол муносабат билдирадилар. Улар бу удумдан қўрқишлари (фобия), уни аҳмоқона деб топишлари ва унинг устидан кулишлари мумкин.

Маданият даражаси инсон ўзининг ибтидоий инстинктларини қанчалик назорат қила олиши ва унинг устидан ҳукмронлик қила олишини билдиради. Шу сабабдан, билимлари кўп, ақли расо, дунёқараши кенг инсонлар одатда маданиятли инсонлар бўладилар. Чунки уларнинг билимлари ва ҳаётий тажрибалари фарқларнинг табиий эканлигини, улардан қўрқиш эмас, балки ҳурмат қилиш кераклигини англаттирган бўлади.

Мен урф-одатларни "миллатни шарманда қиладиган" ёки "маънавиятга зид" деб малакаланишини оқламайман. Масалан андижонлик бухороликнинг, бухоролик тошкентликнинг, тошкентлик хоразмликнинг удумини "миллатни шарманда қиляпти" деб баҳоласа ким ҳақ бўлади ? "Маънавият" деганда айнан қайси мезон ва қоидалар асос қилиб олинмоқда ?

Урф-одатларни кўп бўлса "менга ёқди" ёки "менга ёқмади" дейиш ва унга амал қилиш ёки амал қилмаслик мумкин. Тамом. Қолгани, ўша ҳудуддаги инсонларнинг иши.
Агар удумларга қайсидир сабабга кўра қарши чиқиш мумкин бўлса, бу ўша удумларнинг фойда ёки зарарлари сабабли бўлиши мумкин. Масалан, келинларга қишнинг минус 20 градус совуғида тонгги соат 4 да кўча супуртириш удумининг турган битгани зарар. Тўй кечасининг эртасига балоғатга етган аёлнинг қизлигини олиб чиқиб, кап-катта эркак ва аёлларга кўрсатиш бефойда ва бемаъни. Тўйдан кейин 40 кунлаб қудаларнинг хонадонига овқат ташиш нафақат бефойда, балки зарар. Тўйларда 10 талаб санъаткорларни олиб келиб бир неча минг долларлаб пулларни сарфлаш зарар.

Мана шу асосда, бу удумларни қоралаш ва инсонларни тарбиялаш орқали уларни тартибга солишга интилиш мумкин. Аммо "маънавият"ни қурол қилиб олиб, ўзи нималигини тушунмайдиган "миллийлик" ҳақида гапириш ортиқча.

Энди "куёв салом" удумига қайтамиз. У зарарлими ? Менимча, йўқ. Куёв ва жўралар 4 марта чала ўтириб турганлари учун уларнинг бирон жойлари оғримайди. Аксинча, улар шу босқичдан ўтгач уларни нариги хонада шоҳона меҳмондорчилик кутиб турган бўлади.

Бу удум одамларга, айниқса уни биринчи марта кўриб турган бошқа вилоятдагиларга ёқяптими ? Кимларгадир ҳа, кимларгадир йўқ, аммо бу ўша одамларнинг шахсий муаммоси. Шундай экан, ижтимоий тармоқларда бу удум ҳақида айтилаётган гаплар ва салбий фикрлар асоссизддир. Бу удум сабабли хоразмликларнинг шаънига салбий фикр билдираётганлар эса тезда руҳшунос шифокорга кўринишлари керак.

Мен тўйимда ва ундан кейин ҳам ўзимга ёқмаган ва ўзим зарарли ҳамда бемаъни деб топган удумларни қилдирмаганман. Ота-онам ҳам бунга қарши бўлмаганлар, аксинча маданиятли инсонлар сифатида мени қўллаб-қувватлаганлар. Бизнинг туманда "сузилиш", яъни мана шу куёв салом удуми бор. У менга унча ёқмайди, лекин унинг менга ҳеч қандай зарари бўлмаганлиги учун "ҳурмат юзасидан" уни қилганман.

Агар қоралаш керак ва мумкин бўлса, "келин салом"ни қоралаш мумкин. Чунки келин салом тўй куни бир неча соат давом этиб, келин ва янганинг белларини оғритади. Шундан кейин ҳам келин (айниқса Хоразмда) қуда томондагиларга бир умр таъзим қилади. Куёв саломни қоралаганлар келин саломни ҳам қораласалар унда мантиқан тўғри ва адолатли бўлади. Акс ҳолда, келин саломни ҳам, куёв саломни ҳам маънавиятга зид деб бонг уриш шарт эмас деб ўйлайман.

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
#КунАнекдоти!

АЙЁР ЙЎЛОВЧИ ҚОЧМОҚЧИ ЭДИ

Бир чукча таксига чиқибди. Такси Мерседес экан. Чукча таксистдан рулдаги Мерседес эмблемасини кўрсатиб, "Нима белги бу?" деб сўрабди.

Таксист чукчани бир боплай дебди :

- Буми? Светофорда тўхтаб турганда яшил ёниши билан олдимиздан пиёдалар чиқиб қолса, шу белгининг устига босиб, кейин пиёданинг устидан босиб ўтиб кетишимиз учун чиқарилган белги.

Бироздан кейин такси светофорда қизил чироқда тўхтабди. Яшил ёнганда, таксист машинани ҳайдамоқчи бўлганида олдидан улгурмай қолган йўловчи югуриб ўтибди. Таксист кечиккан йўловчи шошилиши учун рулдаги эмблеманинг устига босибдида, сигнал чалиб машинани ҳайдабди.

Бояги гапи эсига тушиб чукчани ишонтириш учун атайлаб пиёданинг устига ҳайдабдида, кейин рулни бошқа тарафга буриб, пиёданинг ёнидан ўтиб кетибди. Шу маҳал орқадан қаттиқ тарақлаган овоз эшитилибди.

Таксист машинани тўхтатиб, орқасига қараб, чукчага "Нима бўлди?" дебди. Чукча фахр билан жавоб берибди:

- Сиз бостириб ўтмоқчи бўлган пиёда айёр экан. Сиз уни бостира олмадингиз. У ён тарафда қолаётганди шунга қочиб кетмасин деб машинанинг орқа эшигини очиб, уни уриб йиқитдим. Хов ана ётибди. 😜😂

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
"Тошбақа ва чаён" масали.

Чаён сувдан ўта олмайман деб тошбақадан ёрдам сўрабди. Тошбақа меҳрибонлик қилиб уни устига чиқариб анҳорда сузиб кетибди. Бир қараса чаён уни чақаётганмиш.

Шунда тошбақа сўрабди:

-Хой, чаён, бу нима қилганинг, ахир мен сенга ёрдам бериш учун сувдан ўтказиб қўяётган бўлсам?
-Ҳой тошбақа, мен чаёнман. Менинг ишим чақиш. Менга ёрдам берасанми, мени қутқарасанми фарқи йўқ, чақавераман...

Шунда тошбақа қилган ишига пушаймон бўлибди ва сувга шўнғиб, чаённи сувга чўктириб юборибди.

ПС. Францияда кеча бир зомби мактабдаги ўқитувчининг бошини кесибди. 🤦‍♂️😡

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм| Твиттер
ШУНДАН БОШҚА МАВЗУ ЙЎҚМИ?

"Микрофон Ашуровда" канали муаллифи Рустам Ашуров твиттерда "Рений металл. Ўзбекистонда илк маротаба синтез қилдик" деб бир сариқ металлнинг суратини қўйиб қўйиб қўйибди.

Мен твитдан ҳеч бало тушунмадим, металл ҳам эътиборимни тортмади, лекин физик олимнинг ҳурмати учун лайк қўйиб қўйдим (ўзи ўқиса роса хурсанд бўлади 😜). Чунки физик олим шу маълумотни алоҳида бир твит қилишга лойиқ деб топибдими, демак бу маълумот ва эътиборимни тортмаган металлнинг сурати ҳам физик олим ҳис қилиб турганидай муҳим аҳамиятга эгадир.

Зар қадрини заргар билади. Физикага оид юртимизда илк бор юз берган ушбу маълумотнинг аҳамиятини англаманимга олим эмас ўзим айбдорман.

"Ҳужайра.уз" канали муаллифи Бахтиёр Шералиев ўз каналида "17 октябрь-Халқаро аррабурун скатлар куни" деб пост қилибди.

Ўзбекистонда энг таниқли (балки ягона) ихтиолог олим бўлмиш Бахтиёрни, унданам кўп балиқларни (ўзи ўқиса мени ўлдиради 😂) қанчалик ҳурмат қилсам ҳам бу воқеа мен учун Таити оролида истиқомат қилувчи ва мен умуман танимайдиган Диего Санчеснинг туғилган кунидан ортиқроқ аҳамият касб этмади. Аммо биламанки, ихтиолог олим бу маълумотни ўз боласидай кўрадиган муаллифлик каналида атайлаб чиқарган бўлса ва бу воқеа учун халқаро миқёсда кун белгиланган бўлса, бу воқеа ихтиология фанида муҳим аҳамиятга эгадир. Буни ҳис қила олмасам айб яна менинг ўзимда бўлади.

Матнни ўқиётган курсдошларим ва филология, хусусан француз филологиясида ўқиган барча мутахассислар бу гапларимни яхши англайдилар. Чет тилларини тўғри талаффуз қилишда товушларнинг аҳамияти катта, баъзан бирламчи. Биргина нотўғри талаффуз билан яхши сўзнинг ўрнига ҳақорат қилиб қўйиш мумкин.

Француз тилида ўзбек тилида мавжуд бўлмаган товушлар бор ва ўзбек тилида мавжудларини баъзан шеваларимиз туфайли нотўғри талаффуз қиламиз.
Масалан, бурун товушлари. Уларни талаффуз қилиш учун фонетика дарсида қоидалари бўйича оғиз, бурун, тиш, тил, танглай ва ҳоказоларнинг расмини чизиб олиб, кейин шу расмга биноан ойнага қараб ўз тана аъзоларимизни мослаштириб, товушларни талаффуз қилишга ўрганардик. Бу машқни ётоқхонада хонамизда соатлаб такрорлагандан ташқари, лингофон хоналарида каска билан эшитиб айтардик. Ундан қолганига транскрипция диктантлар ёзиб (товушлар диктанти), матнларни ўқиб, домлаларга топширардик.

Қарабсизки, 4 та бурун товуши ёки бошқа товушларнинг ҳар бирининг аҳамияти биз учун Ўзбекистоннинг олтин заҳиралари миқдори, Илон Маскнинг Марсга учиш орзуси ёки АҚШда презилентликка сайланишни орзу қилган номзодларнинг истагидан устунроқ турарди. Шу билан бир пайтда, биз соатлаб, ҳафталаб, баъзан ойлаб такрорлаб ўрганган 4 та товуш билан ҳеч кимнинг, ҳатто французларнинг ўзларининг ҳам ишлари бўлмасди...

Баъзан ижтимоий, маиший мавзуларга оид долзарб бир мавзуни ёзганимда қайси мавзу бўлишидан қатъи назар "Шундан бошқа мавзу йўқми?", "Шуям мавзуми энди?" дейдиганлар топилади. Нимадир ёзганларида худди шундай реакциялар бўлаверганидан хафа бўлган ва/ёки жаҳли чиққан блогерлар, зиёлиларни биламан. Ваҳоланки, мен ёки бирон мавзуни кўтарган муаллиф мазкур мавзу жамиятимиз учун муҳим, ҳатто баъзан ҳаёт-момот мавзулардан бири эканлиги учун эзгу мақсадни кўзлаб ёритган бўламиз.

Аммо унга эътироз билдираётган инсон у мавзуга мен Рустам Ашуровнинг металлига ёки Бахтиёр Шералиевнинг балиғига қарагандай қарайди ва мавзунинг долзарблигини англамайди.

Юқорида айтганимдай, бу табиий нарса ва у менинг ўзимда ҳам бўлиши мумкин. Ҳали кашф этилмаган оролдаги одамларга бир чемодан долларни олиб бориб берсангиз улар бу пулларни олов ёқиб исинишга ишлатишлари мумкин.Чунки доллар деган нарсанинг улар учун аҳамияти бўлмайди.

Аммо ўқувчилар кашф этилмаган оролдаги одамлар эмас ва барчамизда умумий бўлсада билимлар ва қарашлар бор. Шундай бўлгач, мобадо илм кишиси ёки бирон блогер лозим деб топиб, муҳим деб билиб бирон мавзуни олиб чиқса, сиздан талаб этиладиган минимум нарса бу мавзуни "Нима кераги бор?" деб ерга урманг. Бу билан сиз ўзингизнинг мавзу юзасидан билимсиз эканлигингизни кўрсатмайсиз ва шу билан бирга муаллифга нисбатан ҳурматингизни бажо келтирасиз.

👉 https://t.me/uchzamon
Bobby McFerrin - Don't Worry Be Happy (Official Video)
"Dont worry, Be happy", Bob Marley

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм| Твиттер
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖАВОБИНИ ЭШИТИШНИ ХОҲЛАМАГАН САВОЛЛАРНИ БЕРМАНГ

Бир кинода "Жавобини эшитишни хоҳламаган саволни берма" деган гап бор.

Мен буни "Жавобини ақлингиз, онггингиз қабул қилмайдиган, қилишга тайёр бўлмаган, қабул қилса қалбингизга оғир ботадиган саволларни берманг" деб тўлдирган бўлардим.

Айримлар ўйламасдан фалсафий, илмий ва диний юки оғир бўлган саволларни юборяпсизлар. Мен жавоб бераверишим мумкин, аммо сиз кейин жавоб ортидан хафа бўлиб, худди мен сизга ёмонлик қилгандай аламзада бўлиб юрадиган бўлсангиз, мен ҳақимда "Мен буни бошқача одам деб ўйлаган эдим, аслида мана бундай одам экан" деб ҳукм чиқарадиган бўлсангиз саволларингизни ўзингизда сақлаб қолганингиз маъқул.

Илм кишиси, дунёқараши кенг, толерант инсон сифатида мен ораларингизда кўпчилигингиз қабул қила олмайдиган мавзуларни қабул қилишим ва ўрганиб чиқишим мумкин.
Шу сабабдан, бирон нарса чоп этганда ўзимни сиёсий, диний, фалсафий, маънавий ва ҳоказо томондан минг марта цензура қилиб, имкон қадар кўпчилик эшита оладиган (ҳамма демаслик учун) жавобларнигина бераман.

Сиз ботга юбораётган саволлар эса хавфли саволлар. Мен учун эмас, ўзингиз учун. Уларни қабул қила олсангиз илмингиз ортади, қабул қила олмасангиз қалбингиз синиши мумкин. Мен савол жўнатаётганларни, уларнинг илмий ва билим даражаларини, дунёқарашларининг кенг ёки торлигини билмайман. Шунинг учун айрим саволларингизга жавоб бермасам буни дўстона ва холис муносабат деб қабул қилинг. Сизларга фақат яхшиликни тилайман ва хоҳлайман.

Саломат бўлинглар!

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм |Твиттер
ДАМ ОЛИШ КУНИ ПАЛОВИ

Якшанба куни ўзим бир хоразмча палов пиширмоқдаман.

Хоразмда пайшанба кунлари эмас, асосан якшанба кунлари ва ҳафтанинг истаган кунида палов пиширилаверади. Паловга сариқ сабзи солинади ва суратдагидай қилиб тўғралади. 😋😍

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм |Твиттер
Талабларингизга биноан Хоразмча палов (мен пиширган) нинг сурати.

Ош бўлсин! 😋😍
Агар имконингиз бўлса, Қалампир.уз сайтидан маълумот олманглар.

Сайт нафақат бефойда, балки ўқувчиларни қизиқтириш ва эътиборда бўлиш учун атайлабдан провакация қилади ва ёлғон маълумотлар беради.

Масалан, мана шу хабардаги маълумот ёлғон ва бундай гап бўлмаган. Агар ҳар бир ёзган гапи учун жавоб бериш бўлганида бу сайт аллақачон бир неча бор жавобгарликка тортилган бўларди.

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇

Телеграм | Инстаграм |Твиттер
ОЗОДА 2016!!! "ЕТАР" ОЗОДА - (Озода Саидзода, Озода Нурсаидова)
ОЗОДА 2016!!! "ЕТАР" ОЗОДА
"Етар", Озода Нурсаидова

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм |Твиттер
Президент Макрон ундай-бундай дебди. Ўқитувчи ўлдирилганидан кейин ундай бўлибди, бундай бўларкан деган гаплар кўпайди.
Сиз Францияда айнан нималар бўлганлиги ва бўлаётганлигидан аниқ хабардормисиз ва барчасини тўлиқ тушундингизми ?
Anonymous Poll
18%
Ҳа
69%
Йўқ
13%
Менга барчаси олдиндан тушунарли. Ўзим барчасини яхши биламан
Ким айтди сизга опанинг маскаси йўқ деб 😜😂👍


"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм |Твиттер
ТИЛ ПАЛОВНИНГ ГУРУЧИДИР !

Миллат, миллий ўзликнинг замований формуласига кўра уни ташкил қилувчи асосий элементлар, "масаллиқлари" бор. Барча масаллиқлар йиғилгандагина "миллат" бир бутун "таом" бўлиб шаклланади. Масаллиқларнинг миқдори, сифати, ошпаз(лар)нинг маҳорати ва ҳоказоларга қараб таом ширин ёки бемаза, тўйимли ёки тўйимсиз, фойдали ёки зарарли бўлиб чиқиши мумкин.

Масалан, миллатни палов деб олсак, менимча унинг мажбурий масаллиқлари ичида тил гуруч ҳисобланади. Мобадо зироварлар, саримсоқпиёз ва гўшт бўлмаса ҳам палов пишириш мумкин. Сабсизнинг ўрнига картошка соладиганлар ҳам бор. Аммо гуруч бўлмаса палов пишмайди. Миллатимизнинг бор ёки йўқлиги, унинг ширин ёки бемаза бўлиши тилимизга боғлиқ.

Бугун "миллатимизнинг гуручи" бўлмиш она тилимиз байрами! Барчани байрам билан муборакбод этиш баробарида агар миллатимиз шоҳона палов бўлишини истасак, гуручимизни парваришлаш ва авайлашга қаттиқ эътибор беришимиз кераклигини эслатмоқчиман!

👉 https://t.me/uchzamon
Яна кимдир жамоат транспортида қўлқоп тақишни мажбурий қилишни таклиф қилибди.

Ишқилиб, бекорчиликдан нималарни таклиф қиляпти булар 😜😂

👉 https://t.me/uchzamon