Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Жиддий савол : Инглиз тилидан онлайн дарслар олиб IELTS даражаларини ошириш ва тестлардан ўтиш мумкинми ?

Каналда IELTS га тайёрлайдиган (онлайн дарслар билан ҳам) ўқитувчилар борми ?
Барча маслаҳат, тавсияларни изоҳларда ёки бот орқали ёзинглар! Хабарни IELTS га тайёрлаб яхши натижаларга эришаётган ўқитувчиларга тарқатинглар.

Олдиндан барчага раҳмат!
Туркманистонда "Алабай ити"га атаб ҳайкал қўйишибди.

Бу фикр қайси профессор итнинг калласига келган экан деб савол берсам савол риторик бўлиб қолмасмикан? 😜🐕🐩

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
БЎЛГАН ВОҚЕА

Франциянинг Анже шаҳрида келин ва куёв ўзларининг никоҳ маросимларига келишни унутиб қўйибдилар!

Франциянинг "ОБС" нашрининг хабарига кўра, Франциянинг Анже шаҳрида бир келин-куёв ўзларинг шаҳар ҳокимиятида белгиланган никоҳларининг қайд этилиш маросимига келмаганлар.

Шаҳар маъмурияти ходимлари, гувоҳлар ва меҳмонлар тушликкача келин-куёвни кутганлар. Келин билан куёвнинг телефонлари ўчирилган бўлганлиги учун улар билан боғланишнинг ҳам иложи бўлмаган. Ва ниҳоят тушликдан кейин улар билан боғланишганда, келин-куёвлар ҳокимиятга келишлари керак эканлиги эсларидан чиқиб кетганлигини айтганлар.

Шаҳар ҳокимияти масъуллари бу камдан кам қайд этилиши мумкин бўлган ҳолат эканлигини таъкидлаб, бўлиб ўтган воқеани ҳар кимнинг никоҳга нисбатан муносабати ҳар хил эканлиги билан изоҳлаганлар.

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Мана шунча баргни аппарат билан пуфлаб четга чиқариб чиққанида "Буни энди трактор билан келиб юклаб олиб кетса керак ёки барглар шу ерда чириса керак" деб ўйлагандим.

Кеча пуфлаб йиғиб кетган баргларни бугун пахта терадиган машинадай қилиб, ҳаво билан сўрдириб олишяпти.

На супуришга, на олиб кетишга деярли қўл текказишмади ва чарчашмади. Қойил!

Умрини аёлларнинг иштони таҳлилига эмас, илм-фанга, халқнинг оғирини енгил қилишга бағишлаган халқнинг иши олдинга кетаверар экан.

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Audio
"Worth it", Fifth Harmony

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
"ЖИНСИЙ ТАРБИЯ КЕРАКМИ? " ЭМАС " ЖИНСИЙ ТАРБИЯ"НИ ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ҚИЛИШ КЕРАК ?

Танзила Норбоева ҳеч кимга сир бўлмаган, лекин ҳеч ким гапиришга журъат қилмайдиган мавзуни кўтарибди ва мавзу табиийки жамиятда акс-садо берди.

Шундан келиб чиқиб, айримлар "Жинсий тарбия керакми ёки йўқми?" деб савол қўйиб баҳслашмоқдалар. Аслида бу саволни ўртага ташлаш ва диққатни унга қаратиш нотўғри.

Жинсий мавзуларда гапириладими ёки йўқми у ИСТИСНОСИЗ ҳар бир инсоннинг ҳаётидаги бор мавзудир. Боғча ёшидаги болалар ўзларининг жинсий фарқларини англаганларида, онглари ета бошлагач, "Мен қаердан пайдо бўлганман?" деган саволлар пайдо бўлганида, ўсмирлардаги ўзгаришлар юз бериб, уларни қўрқитганида, улар балоғат ёшига етиб, жинсий муносабатларни амалда қўллаганларида, кап-катта ёшдаги ота-оналар тўшакда жинсий қийинчиликлар юз берса уларни тушуна олмай бошқалардан сўрашга уялганларида ҳар сафар жинсий билим, жинсий тарбия керак бўлади.

Жинсий тарбия бу биология, анатомия дарсининг махсус бир қисмидир.
"Жинсий тарбия" иборасида асосий сўз "жинсий" эмас, балки "тарбия"дир. "Жинсий тарбия" деганда жинсий алоқалар, порнография ва бошқа тасаввурлар ва лаззат усулларини тасаввур қиладиганлар хато қиладилар. Чунки юқорида санаб ўтилган ҳолатлар юз берганида, яъни болаликдан то қариликкача инсонда жинсий мавзудаги саволлар юзага келганида уларга на оилада, на мактабда, на бошқа жойларда жавоб бериш мумкин бўлмаса, бунинг оқибатлари оғир бўлади.

Шундан келиб чиқиб, савол "Жинсий тарбия керакми ёки йўқми?" деб эмас балки "Жинсий тарбия қандай ташкил қилиниши керак?" деб қўйилиши керак.

Жинсий тарбия инсоннинг танаси, интим қисмларига оид тарбиядир. Шу сабабдан уни дуч келган одам ўз билганича ўргатавермаслиги керак. Яъни бугун Танзила Норбоева айтгани учун эртага "ура-урачилик" билан республикадаги барча мактабларда дуч келган бир мактаб ўқитувчисини жинсий тарбия ўқитувчиси қилиб, дарсларни бошлаб юбориш керак эмас.

Аввало жинсий тарбияни беришдаги халқаро тажрибалар ўрганилиб, улар асосида миллий ўзига хосликлар эътиборга олиниб, улар асосида жинсий тарбия методикаси яратилиши ва дарсликлар чоп этилиши керак. Шундан кейин республикадаги барча "жинсий тарбия ўқитувчилари" мазкур дастур асосида малака оширишлари ва шундан кейингина дарс беришни бошлашлари керак. Умуман, бундай дарсларни биология, анатомия ўқитувчилари беришлари мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.

Жинсий тарбия берилганда дарснинг мазмунидан ўқувчилар хиринг-хиринг қилиб, фантазияларга берилишлари эмас, балки тарбия олишлари керак.

Ундан кейин жинсий тарбия фақат таълим даргоҳларида эмас, имкон қадар оилада ҳам берилиши керак. Бир ўзбек сифатида буни тасаввур қилиш мен учун қийин ва мендан консерваторроқлар учун янада қийинроқ эканлигини, мутаассиблар учун умуман қабул қилиб бўлмас нарса эканлигини тушунаман.

Аммо мен, сиз ва бошқалар индамагинимиз, айтмаганимиз, яширганимиз билан инсондаги жинсий жараёнлар тўхтаб қолмайди ва вақти келганда жавобларини талаб этаверади. Шундан келиб чиқиб, ота-оналар ва болалар, катталар ва кичиклар ўртасидаги жинсий тарбия маданиятини шакллантириш керак деб ўйлайман. Масалан, болалар "Мен қаердан пайдо бўлганман?" деб савол берганда ва бошқа саволлар берилганда унга қандай қилиб тушунтириш мумкинлиги ҳақида мутахассислар тавсиялари чиқарилса тўғри бўлади деб ўйлайман.

Шундан келиб чиқиб, "жинсий тарбия" мавзуси қоронғуликдан ёруғликка чиққани яхши бўлди деб ўйлайман. Энди уни қайтадан қоронғуликка тиқиб қўймасдан ҳаётга тўғри тадбиқ қилиш керак.

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Stromae - Papaoutai (Clip Officiel)
StromaeVEVO
"Papaoutai", Stromae

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇

Телеграм | Инстаграм | Твиттер
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Байроқ куни муборак! 🇺🇿🇺🇿🇺🇿

ПС. Шу суратларга гап топадиган ва уларда ёмонлик кўрадиган моралистлар чиқишига 99,9% гарантия 😜🤘

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇

Телеграм | Инстаграм | Твиттер
"«Дима Қаюмлар»га йўл очиб беринг"

Шу номли мақолани 2 йил олдин ёзган эдим. Ўшанда айримлар мақола Дима Қаюмнинг ҳимояси учун ёзилган деб ўйлаган эди. Аслида мен Дима Қаюм мисолида юртимизда аллақачон бошланган халқ ташаббусининг юридик мақоми ва унинг учун имкониятлар яратиш ҳақида ёзган эдим.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокимининг "волонтёрлар" ҳақида айтган гаплари кескин норозиликларга сабаб бўлмоқда. Ҳоким волонтёрлар хайрия ишларидан фойда кўрмоқда деб ҳисобламоқда, қарши томон эса ҳокимни ноҳақликда айламоқда. Энг асосийси, иккала томоннинг ҳақ ёки ноҳақ эканлигини билдирувчи юридик асослар ва маъмурий тизим йўқ. Ҳамма ўзича ҳақ. Агар мен мақолада ёзганимдай, юртимизда хайрия ишлари, волонтёрликларнинг осонлаштирилган юридик асослари яратилганида бундай тушунмовчиликлар ва келишмовчиликлар юз бермаган бўлар эди.

Қуйидаги 2 йил олдин ёзган ва бир неча интернет нашрларда чоп этилган мақоламни қайта улашмоқдаман. Ўқинг, изоҳлар ёзинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Зора юз бераётган тушунмовчиликларга озгина ойдинлик киритса :

Мақолани ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Dima-qayumlarga-yol-ochib-bering-11-18

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
НОН ЎҒРИСИ ЎҒРИ ЭМАС

Қадим замонлардан "Нон ўғриси ўғри эмас" деб айтилади. Чунки нон нархи ҳар бир инсоннинг қурби етадиган неъмат бўлиб, уни сотиб олишга ҳам қурби етмаган инсон очликка маҳкум бўлади.

Шу сабабдан, нонни сотиб олишга қурби етмасдан, очликдан ёки болалари оч қолмаслиги учун нон ўғрилаган кишини кечиришган. Бу оддий инсоний қадрият бўлиб, уни динлар ҳам, цивилизациялар ҳам илгари сурган. Албатта ўғрилик яхшимас, иқтисодий, интизомий томондан бу нотўғри, аммо инсон ҳаёти барчасидан устун.

1990 йилларда республика бўйлаб қашшоқлик юз берган пайтларда кўпчилик далаларга комбайн ортидан тушиб қолган буғдой бошоқларини терар эдилар. Бошқа томондан, буғдой ўрими пайтларида базага буғдойларни олиб кетаётган ЗИЛ машиналарига одамлар осилиб чиқиб, ўғрилай олгагича буғдой ўғрилар эдилар. Улар қопга солганича солиб йўлга ташлаб кетавервди, ортидан бошқалар қопларни териб чиқади.

ЗИЛ ҳайдовчиси тўхтаганининг фойдаси йўқ. Ёки ўғрилар қочиб кетади ёки кечқурун бўлса, улар шофёрга ёмонлик қилишлари мумкин. Шунинг учун шофёр ўғрилар машинага осилмаслиги учун имкон қадар катта тезликда ҳайдар эди ва бунинг ортидан кўплаб "ўғрилар" ҳаётдан кўз юмган эдилар. Ўғриликни оқлаб бўлмайди, аммо ўша одамларнинг айримларининг болалари очликдан ўлган, айримлари эса болаларининг кўзларига қарай олмасдан ўзларини ўлдирган пайтлари бўлган. Улар учун буғдой ўғрилаш қадимги охирги чора-"нон ўғрилаш"га тенг бўлиб қолган эди.

Кун.узда "Тажовузкорлар кўмир ортилган вагонларга ҳужум қилганлиги" ҳақида ёзилибди. Кўпчилик мақола учун Кун.узга тош отиб ётибди. Ҳар доимгидек, муаммонинг асосий сабабчиларига "духимиз" етмагач, духимиз етганларгагина тош отаверамиз.

Кўмир ўғрилаш ҳолатида одамларни "нон ўғрилаш" ҳолатига олиб келганлар бошқалар. Биз болалигимизда, кўпчилик ёмонлайдиган золим СССР пайтида тут қаторлари деб айтиладиган жойларда мазза қилиб тутлар ер эдик. Қишлоқларимизнинг ҳамма жойи дарахтзор, гужумлар, тераклар ва мевали дарахтлар билан гўзал манзарага эга эди. Аммо йиллар ўтиб, нафақат бизнинг қишлоғимизда, балки бутун республикада тутлар, мували ва мевасиз дарахтлар кесилди. Катта шаҳарлардаги чинорларни очкўз ҳоким ва амалдорлар сотиш учун кесган бўлса, қишлоқлардаги дарахтларни қора халқ қишда совуқдан ўлмаслик учун кесди.

Ҳозирга келиб, қишлоқларда кесишга дарахт ҳам қолмади. Аммо республикада газ ва электр муаммоси ҳали ҳам ҳал қилингани йўқ. Одамлар эса ўзлари ва болалари ўлмаслиги учун нимадир ёқишлари керак. Дарахтлар қолмагач, таппи ёқишди. Таппи ҳам ҳаммага етмагач, кўмир ёқишлари мумкин, аммо кўмирга пул керак. 2020 йил ҳамма учун, жумладан давлат учун ҳам оғир келди. Аммо қиш барчага оғир келганлигини тушунмайди. Ким уйини иситмаса унинг аҳволини баттар оғирлаштиради холос.

Шундай бўлгач, кўмир ўғриларини халққа "тажовузкорлар" деб кўрсатишга уриниш тўғри қарор бўлмайди.

Мен ўғриликни оқламайман. Балки "тажовузкорлар" ҳам ўғрилаб, кўмирни қора халққа қайтариб сотадиган муттаҳамлар бўлиши мумкин. Аммо улар банкни ўмариш, тилла ўғрилашнинг ўрнига вагонларга осилиб кўмир ўғрилаб юрганларига айнан ДАВЛАТ ВА АМАЛДОРЛАР АЙБДОРДИРЛАР!

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Фейсбукдан 🤦‍♂️😢👏

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Айрим сабабларга кўра сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар, жумладан каналга вақт ва эътибор ажрата олмадим.

Буни кимлардир балки пайқамаган бўлиши мумкин, аммо фаол ва содиқ ўқувчиларим сездилар.

Ҳол-аҳвол сўраб ёзганларга алоҳида ташаккур. Барчаси жойида.

Бу ёғига яна фаолликни оширишга ҳаракат қиламан ва сизлардан ҳам фаолликни кутиб қоламан. 😊🙏🤘
Декабрь, январь ойларидан Европада Ковидга қарши вакциналаш бошланмоқда. Аммо аҳолининг катта қисми шунча кутилган вакцинага ишонмаслигини ва уни олмаслигини айтмоқда. Вакцина Ўзбекистонга келса, сиз уни олган бўлармидингиз?
public poll

Қайси давлатникилигига боғлиқ – 128
👍👍👍👍👍👍👍 41%

Йўқ, олмаган бўлардим – 121
👍👍👍👍👍👍👍 39%

Ҳа, олган бўлардим – 60
👍👍👍 19%

👥 309 people voted so far.
ЎЗБЕКИСТОН - КАТТА БАЛИҚХОНА!

Республикадаги ҳар бир вазирлик, ҳокимлик ва ташкилотлардан йилига миллиардлаб сўм пуллар ўмарилади ёки мақсадсиз ишлатилади. Жавобгарлар битта узр билан қутулганларининг ўзи алоҳида бир мавзу. Дейлик, улар тегишли жазоларини олиб, вазирлар ва ҳокимлар қамалиб кетган тақдирларида ҳам халқнинг ўмарилган триллион сўмларининг ўрнига қайтариб қўйилиши масаласи нима бўлади ? Улар келаси йилги халқ йиғган солиқлари ҳисобидан қопланадими ? Ва бунинг устига навбатдаги йилги триллион сўмлик ўғриликлар қўшилади, шундайми ?

Шунда Ўзбекистоннинг бюджети асосан ўғриликлар, нотўғри ва мақсадсиз ишлатишлар, ҳавога совуришларга ишлатиляптими ?

Орада ўзи шундоғам аҳволи оғир, уйида газ, свети йўқ қора халққа қўшимча тўловлар ва солиқлар ўйлаб топиляптими ?

Жириновский ҳақ. Қўй бўлса ҳам мараб қўйган бўларди. Дунёдаги оғриқдан азобланаётганлигини, қийналаётганлигини, ўлаётганлигини на овоз, на ифода билан кўрсата олмайдиган ягона жонзот балиқ бўлар экан!

👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
"Илм-фан ва таълим: танқид ва таклиф" каналига обуна бўлинглар.

Математик ва физик олим, Эркинжон ака Каримов ва бир гуруҳ олимлар Ўзбекистондаги илм-фан ва таълим соҳасига оид фикрларини бериб бориш учун канал очибдилар.

Каналда мазкур соҳаларга оид танқидий фикрлар билан биргаликда муаммоларга нисбатан таклиф ечимлари ҳам бериб борилади.

Каналга уланиш учун ҳавола: https://t.me/ifttt2030
Bolaligim seni sog'indim (Www.Quvonch.Com)
Yulduz Usmonova
"Болалигим сени соғиндим", Юлдуз Усмонова

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илтимосларингизга биноан "ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИКЛАР ЖИРИНОВСКИЙГА МУРОЖААТ БИЛАН ЧИҚИШДИМИ ?" номли мақола ёзяпман. Кетиб қолманг. Тайёр бўлганда, яъни бироздан кейин чиқараман. Унгача Жириновскийнинг сўзларини тинглаб туришингиз мумкин.

Мақолани чоп этганимда уни имконингиз бор барча жойларга тарқатишни тавсия қиламан. Чунки бу мавзу аланга олиб, бекорга хавотирларни оширмаслиги керак.

Барчага олдиндан раҳмат.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon