4 ЯШАР ЎҒЛИМГА ЖИНСИЙ ТАРБИЯ МИСОЛИ
Яқинда жинсий тарбия мавзусида баҳслар бўлганида бу мавзу ҳақида тасаввурга эга бўлмаган айрим инсонлар нотўғри ва ноўрин фикрларни ёздилар. Ўшанда мен гап жинсий алоқа ёки порнография ҳақида эмас айнан тарбия ҳақида эканлиги ҳақида ёзган эдим.
4 яшар ўғлимга мана бу китобни олиб келиб бердик. Китобнинг номи "Мен ойим билан яшаган пайтларимда" деб номаланади ва у шу ёшдаги болаларга чақалоқларнинг оналарининг қорнидаги даврдан то туғилганларигача бўлган давргача бўлган вақт ҳақида маълумот беради.
Мана китобдаги суратлар билан ёзилган матнлар:
- Узооооқ йиллар олдин
- Мен ойим билан яшаган пайтларимда
- Мен қирол эдим
- Мен фақат ажойиб ишларни қилардим
- Ҳеч зерикмасдим. Ухлардим, дам олардим, думалардим, яна ухлардим, туриб, яна озгина ухлардим. Хуллас, жуда банд эдим.
- Мен доим ойим билан овқатланардим. Десертга кўпинча қулупнай ер эдик
- Ишхонаси узоқда бўлса ҳам ойим доим мени ўзи билан олиб борарди
- Бир ўзимга битта бассейн эди...
- Бир маҳал ҳамма ёқ тор бўла бошлади
- Шундан кейин мен бошқа жойларни ҳам кўриш учун йўлга чиқдим
- Бу мен. Мен келяпман, Дунё!...
Бўлди. Китобда ҳеч қандай уят гап, ноўрин гап йўқ. 4 ёшли болага у бир пайтлар онасининг қорнида яшаганлиги ҳақидаги биологик жараённи бадиий тасвир ва ҳикоялар орқали тушунтириб берди.
Боланинг ёшига қараб бошқа мавзулар ҳам шундай тушунтирилиб, билим бериб борилади. Бу билан болаларнинг фақат билим ва тасаввурлари бойийди ва тарбияланиб, ёмон ва нотўғри фикрлардан ҳимояланадилар.
Ҳозир менинг 4 яшар ўғлим айрим балоғатга етган юртдошларимиздан кўпроқ билим ва тасаввурларга эга. Онасига билдирмасдан бир иккита конфетни паққос туширишини ҳисобга олмаганда унинг тарбияси бузилиб кетгани йўқ. 😜
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

Ютубдаги "Стоп журналист" деган каналдаги бир видеонинг сарлавҳасидаги хатоларни кўриб, "Стоп, журналист" деб юбордим.
"Кўзларим кўр бўлсин сени кўргунча бундоқ" деган ғазални қайтадан ёзиб юборишимга тўғри келди. 🤦♂️🤦♂️🤦♂️
ПС. Мен бу каналга аъзо эмасман ва уни билмасдим ҳам. Ютубдаги рўйхатда чиқиб қолгани учун кўрдим. 😜
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
"Кўзларим кўр бўлсин сени кўргунча бундоқ" деган ғазални қайтадан ёзиб юборишимга тўғри келди. 🤦♂️🤦♂️🤦♂️
ПС. Мен бу каналга аъзо эмасман ва уни билмасдим ҳам. Ютубдаги рўйхатда чиқиб қолгани учун кўрдим. 😜
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
⚡️⚡️⚡️ Кўп ўзбек телеграм каналларида Марказий Осиё давлатлари бўйича турли ҳил янгиликлар бериб борилади. Масалан, Тожикистоннинг Бадахшон вилоятини, 🇹🇯Тожикистоннинг ташқи қарзлари учун 🇨🇳 Хитой босиб олибди дейишганди. Телеграмни титкилаб ўтириб аслида бу ҳабар 2011 йилда, бундан 9 йил олдин чиққан эски хабар эканлигига қуйидаги канал орқали гувох бўлдим.
Марказий Осиё минтақаси бўйича махсус канал
Шахсан ўзим кузатиб бораман. Жуда сифатли контент.
Каналга қўшилинг: @centerasiastudy

Ўзбек аёли ўғил бола бўлишни орзу қилмасин !
... Менга бир мурожат хати келди. Хатнинг муаллифи шифохонада жарроҳ бўлиб ишлайди. Хатнинг асосий мазмуни ёзилган қисмини шеъвадан адабийчага ўтказиб, деярли ўзгаришларсиз беряпман :
"Бир қайнона келинини олиб келди. 30 ёшга энди кирган аёл аллақачон 5 қиз туғган. Энди яна хомиладор. Лекин ён тарафларидаги варикозлорини (Варикоз - веналарнинг кенгайиб чўзилиши ва тугун-тугун бўлиб қолиши) кўрсангиз қўрқиб кетасиз. Ҳали туғиш у ёқда турсин, "бу аёл қандай қилиб яшаб юрибди" даб ўйлайсиз. "Сизга туғиш мумкин эмас, оёғингизни операция қиламиз" десам қайнонаси менга ташланиб кетди. У "Менга ўғил невара туғиб бериши керак, ўлмайди" деди.
Хуллас, бир амаллаб, тўполон қилиб келинини мендан олиб кетди, "ҳеч бўлмаса ариза ёзинг" десам ёзмади. Келини қон йиғлайди. Лекин индамайди. Менинг қайнонага "Ҳой инсон, келинингиз ўлса 5 нафар қизи етим бўлиб қоладику" деган гапларим таъсир ҳам қилмади. Афсус, қўлимдан ҳеч нарса келмади… Охири бош шифокоримиз туғуруқхона билан гаплашди. Бутун туғуруқхонанинг гинекологлорини оёққа турғаздик. "КВП ва патронаж қаерга қараяпти ?" дедик. Кейин билсак қайнонаси жуда ёмон хотин экан"...
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Ozbek-ayoli-ogil-bola-bolishni-orzu-qilmasin-12-06
Мақолани тарқатишингиз мумкин!

Telegraph
Ўзбек аёли ўғил бола бўлишни орзу қилмасин !
1930 йилда бир олим ўзининг илмий тадқиқотлари доирасида Швейцарияда бир сўровнома ўтказади. У ўғил болаларга "Мен қиз бола бўлишни хоҳлар эдим" ва қиз болаларга "Мен ўғил бола бўлишни хоҳлар эдим" деган мавзуда ўз фикрларини ёзишни топшириқ қилиб беради.…
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
👉 https://t.me/uchzamon
БЕЛГИЯ ҚАБРИСТОНЛАРИДА ЖОЙЛАР ҚОЛМАЙ ҚОЛГАН
Коронавирус пандемияси сабабли Белгияда мисли кўрилмаган қайғули ҳолат юзага келган. Пандемиянинг иккинчи тўлқинида вафот этганларнинг сони кутилганидан кўп бўлиб кетганлиги сабабли қабристонларда ўликларга жой етмай қолган. Вафот этганларга жой етмаганлиги учун улар ҳафталар давомида "совуқ хоналар"да кутиб қолганлар.
Бунинг устига гўрковлар етишмаслиги сабабли қўшимча гўрковларни ишга олишга тўғри келган. Эндиликда қабристонларда жой очиш учун 7000 та эски қарблар кўчириладиган бўлибди.
Пандемия тезроқ тугаб бундай нохуш ҳолатлар бошқа ҳеч қаерда ва ҳеч қачон юз бермаслигига умид қиламиз.

СУРИЯДАГИ ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАРНИНГ ВАТАНГА ҚАЙТАРИЛИШИ ҲАҚИДА
“Меҳр-3” операцияси доирасида Суриядан 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар ватанга олиб келинганлиги хабар қилинди ва бу олдинги сафарлардагидек жамоатчиликнинг ҳақли мунозараларига сабаб бўлди. Умуман олганда, Суриядан ўз фуқароларини олиб кетаётган барча давлатларда бундай мунозаралар юз бермоқда. Ўз вақтида алданибми, чин кўнгилдан хоҳлабми, бу инсонлар Суриядаги диний террористик ташкилотга бориб қўшилганлар ва бу билан улар нафақат ўз ватанларига, балки бутун инсониятга ҳиёнат қилганлар. Суриядаги ИШИД ва бошқа торрористларнинг қилмишларида уларнинг иштироклари қанчалик эканлиги ҳам алоҳида бир мавзу. Агар ИШИД яксон этилмаганида ўша "ватандошлар" ватанга қайтишни хоҳлаган ва ҳозир миннатдорчилик билдираётганлари "мухтарам юртбоши"га миннатдорчилик билдирган бўлармидилар ?

Шу ва шу каби саволлар инсонларнинг ҳиссиётларини жунбушга келтирмоқда ва шу сабабдан кўпчиликда уларни Суриядан олиб келмаслик керак эди, баттар бўлишсин ва ҳоказо деган фикрлар айтилмоқда.
Аммо бу ерда икки нарса бор : қадриятлар ва қонун устуворлиги.
Қадриятлар, хусусан инсонпарварлик қадриятлари жиҳатдан олганда нима гуноҳ қилганлигидан қатъий назар ҳеч бир инсонни ноинсоний вазиятда қолдириш керак эмас. Акс ҳолда, бизнинг улардан фарқимиз қолмайди.
Қонун устуворлиги томондан олиб қаралса, бу "ватандошлар" очиқчасига жиноятчилар ҳисобланадилар. Чунки улар давлатнинг Конституцияси ва Жиноият кодексининг бир неча бандларини бузганлар. Шу сабабдан, давлат уларни ватанга қайтаргач, уларга нисбатан муносабати мутаносиб бўлиши керак. Яъни уларни гуллар билан кутиб олиб, уларга квартиралар бериш ватанга ҳиёнат қилмаган миллионлаб ватандошларнинг устидан кулиш бўлади ва уларда адолатсизлик ҳиссини пайдо қилади. Ўзбекистон қонунларига кўра ўзга давлатда ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш, давлатга қарши ҳаракатлар қилиш, терроризмни қўллаб-қувватлаш ва ҳоказолар учун жазолар бор. Матн охирида мазкур моддаларни илова қиламан. Қайтариб олиб келинган "ватандошлар" мазкур қонунларни бузганлар ва бунинг учун жавоб беришлари адолатдан бўлади деб ўйлайман.
Ва ниҳоят хавфсизлик масаласи. Қайтариб олиб келинганларнинг ичида ҳали "тавба қилмаганлари", сал аҳволини яхшилаб олгач, ватаннинг ичида қайтадан ўз ҳаракатларини давом эттириши мумкин бўлганлари бор бўлса-чи ? Уларни назоратга олиш ва зарарсизлантириш ҳақида ҳам жиддий ўйлаш керак.
Ўзбекистон умумбашарий ва инсоний қадриятларни қадрлайдиган давлат. Шу билан бирга қонун устуворлиги ҳам муҳим. Шу сабабдан, давлат Суриядан олиб келинган "ватандошлар"ни қабул қилишда адекват ва мантиқли амалларни амалга ошириши керак деб ўйлайман.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ КОДЕКСИДАН:
154-модда. Ёлланиш
Ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ёлланма шахсни ёллаш, ўқитиш, молиялаштириш ёки унга бошқа моддий таъминот бериш, худди шунингдек ундан ҳарбий тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш -
етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
154-1-модда. Чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёлланиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши -
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиши -
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
155-модда. Терроризм
Терроризм - халқаро муносабатларни мураккаблаштириш, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузиш, хавфсизлигига путур етказиш, уруш ва қуролли можаролар чиқариш, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини қўрқитиш мақсадида давлат органини, халқаро ташкилотни, уларнинг мансабдор шахсларини, жисмоний ёки юридик шахсни бирон бир фаолиятни амалга оширишга ёки амалга оширишдан тийилишга мажбур қилиш учун зўрлик, куч ишлатиш, шахс ёки мол-мулкка хавф туғдирувчи бошқа қилмишлар ёхуд уларни амалга ошириш таҳдиди -
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Вазиятни беқарорлаштириш ёки давлат органлари томонидан қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатиш ёхуд сиёсий ёки бошқа ижтимоий фаолиятга тўсқинлик қилиш мақсадида давлат ёки жамоат арбоби ёхуд ҳокимият вакилининг давлат ёки жамоатчилик фаолияти муносабати билан унинг ҳаётига суиқасд қилиш ёки унинг баданига шикаст етказиш -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, -
ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.
Терроризмни тайёрлашда иштирок этган шахс, агар у ҳокимият органларига ўз вақтида хабар бериш ёки бошқа усул билан оғир оқибатлар юзага келишининг ҳамда террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган бўлса, башарти бу шахснинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод этилади.
155-1-модда. Тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик
Ушбу Кодекснинг 155, 155-2, 155-3, 158, 159, 161, 242, 245, 254, 255-1 ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган, дастлабки тергов ҳамда суд муҳокамаси материаллари билан исботланган, аниқ маълум бўлган тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик хусусиятига эга жиноят тўғрисида хабар қилмаслик, -
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Террорчилик хусусиятига эга жиноятларга нисбатан ўша қилмиш:

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
155-2-модда. Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш
Шахснинг террорчилик фаолиятини амалга ошириш ёхуд ушбу Кодекснинг 155, 158, 159, 161, 242, 245, 254, 255-1 ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бирини содир этиш мақсадида ўтказилаётганлиги ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтиши, шу жумладан мазкур жиноятларни содир этиш билимини, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаши, ўқув чоғида қурол-яроғ, портлатиш қурилмалари, портловчи, заҳарловчи, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган бошқа моддалар ва буюмлар билан муомала қилиш усулларини ўрганиши, шунингдек террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетиши ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланиши, -
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Террорчилик фаолиятини амалга ошириш учун ўқувдан ўтиш ёки террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетиш ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланиш мақсадида шахсларни ёллаш -
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу моддада назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у террорчилик фаолиятини амалга ошириш ёхуд ушбу Кодекснинг 155, 158, 159, 161, 242, 245, 254, 255-1 ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бирини содир этиш мақсадида ўтказилаётганлиги ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтганлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилса, содир этилган жиноятни фош қилишга ёки бундай ўқувдан ўтган, бундай ўқувни амалга оширган, ташкил этган ёхуд молиялаштирган бошқа шахсларни, шунингдек ўқув ўтказилган жойни аниқлашга фаол кўмаклашса ва агар унинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби мавжуд бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод қилинади.

155-3-модда. Терроризмни молиялаштириш
Терроризмни молиялаштириш, яъни террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини, молиялаштирилишини, террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни таъминлашга, террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни беришга ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият -
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) мансабдор шахс томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Терроризмни молиялаштиришда иштирок этган шахс, агар у ҳокимият органларига ўз вақтида хабар бериш ёки бошқа усул билан оғир оқибатлар юзага келишининг ҳамда террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган бўлса, башарти бу шахснинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод этилади.
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Терроризмни молиялаштириш, яъни террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини, молиялаштирилишини, террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни таъминлашга, террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни беришга ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият -
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) мансабдор шахс томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Терроризмни молиялаштиришда иштирок этган шахс, агар у ҳокимият органларига ўз вақтида хабар бериш ёки бошқа усул билан оғир оқибатлар юзага келишининг ҳамда террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган бўлса, башарти бу шахснинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод этилади.
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
КОНСТИТУЦИЯ КУНИ МУБОРАК!
Кўпчилик "Бизда Конституцияга умуман амал қилинмайди, шунинг учун бу кунни нишонлаш шарт эмас" деб ҳисоблайди. Баъзилар "Конституциянинг бандлари қониқарсиз ва шунинг учун унга амал қилинмайди" деб ўйлайди. Албатта "Республика тузуми ва бу Конституция бизга керак эмас" деб ҳисоблаб бошқа тузум ва бошқа қоидалар ўрнатилишини хоҳлайдилар. Энг асосийси, ким ниманинг тарафдори бўлишидан қатъий назар барчанинг фикри бир борада бир хил : инсонлар жамиятда бирга тинчлик ва фаровонликда яшай олишлари учун умумий бош қоидалар зарур экан. Мазкур қоидалар Конституция деб айтилади.
Энди ҳозирги Конституцияга қайтамиз. Унга умуман амал қилинмаяптими ? Менимча ундай эмас. Ўзбекистонда муаммолари йўқ соҳанинг ўзи йўқ ҳисоби, лекин муаммолари бор бўлишига қарамасдан барча соҳалар амалда. Таълим, соғлиқни сақлаш, давлат хизматлари, армия, ичики ва ташқи ишлар, кўпроқ қоғозда бўлса ҳам ҳокимиятлар бўлиниши, инсоний қадриятлар, жинси, ирқи, дини ёки динсизлиги, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг тенглиги ва ҳоказолар.
Таҳлили узууун бўлиб кетадиган сабабларга кўра Конституцияга амал қилиш борасида муаммолар бор. Юртимизда нима муаммолар бор бўлса, уларнинг барчасига Конституция ёки унинг бандлари нотўғри эканлиги эмас, балки мавжуд қомусга амал қилинмаслиги сабабчи. Аммо Конституциянинг борлигининг ўзи давлатнинг мавжудлиги ва келажакда муаммоларни ҳал қилиш имконияти борлигини билдиради.
Шу сабабдан, бугунги Конституция кунида мен юртимизга Конституцияга амал қилинишини ва қонунлар устувор бўлишини тилайман!

"Арабский учёный" 🤦♂️😢😡
Онлайн дарс. Ўзбекистон телеканалида.
Биз Ал Хоразмий форс эмас, араб эмас деб чет давлатларда йиллар давомида олишиб, талашиб, исботлаб юрибмиз. Булар Ўзбекистонда Ал Хоразмийни араб олими деб ўқитишяпти.
Ерни тўхтатинглар. Мен бир йиғлаб олай! 😡

РЕСПУБЛИКА ИЧРА РЕСПУБЛИКА ИЧРА РЕСПУБЛИКА
Бу ҳақда ҳамма ёзди ва мен ҳам ёзишимга ҳожат йўқ эди. Аммо қилинган ишни хаспўшлашга ва оқлашга уринишларни кўргач барибир фуқаролик позициямни билдиришга қарор қилдим.
Шундоғам Тошкент шаҳри Ўзбекистон республикаси ичидаги алоҳида республика эди. Вилоятлардан "Тошкент республикаси"га келиш ва у ерда туриш, яшаш учун қилиниши керак бўлган қоғозбозликлар айрим давлатларга бориш учун виза қилишга ўхшаб кетади.
"Янги Ўзбекистон" давридаги "буюк лойиҳа" - Тошкент Сити эса Ўзбекистон республикаси ичидаги Тошкент республикаси ичидаги "Тошкент Сити республикаси"га айланишини ҳеч ким кутмаган эди. Дастлаб Сити халқдан бир оғиз сўрамасдан қурила бошланди. Кейин унинг қурилиши қандайдир ношаффоф компанияларга берилиб, ХАЛҚНИНГ ПУЛИ ЭВАЗИГА миллиардлаб доллар кредитлар олиниб на пулларнинг сарфланиши, на режалар, на қурилишлар ҳақида халққа бир оғиз ҳисобот берилмади. Кейин у ердаги квартираларнинг нархлари Парижнинг Елисей Даласидаги нархларга яқин қилиб белгиланганида ҳам бу "Сити" халқ учун эмаслигини ҳамма тушуниб бўлган эди. Аммо пулини тўлаб қўйган халқ бу Ситини кўриш учун ҳам пул тўлашига тўғри келиши ҳақида на Нострадамус, На Ванга огоҳлантириб кетмаган экан...
Хўп, бўлар иш бўлди, қилинар иш қилинди. Ситига кириш пуллик қилиб белгиланди. Аммо ҳоким Ситига киришни пуллик қилишни оқлашга уриниши унинг қанчалар сурбет ва иккиюзламачи эканлигини кўрсатди. Тағин айёрлик йўллари билан халқнинг кўнглига йўл топиш учун у ўзини адолатли қилиб кўрсатишга ҳам уринди.
Ситининг ҳаражатларини бутун халқ тўламаслиги керак эмиш-да, шунинг учун фақат у ерга кирадиганлар пул тўлармиш. Суф-куф, абадайни-шабадайни.
Биринчидан, Ситининг қурилишига бутун халқ пул тўлаб бўлди. У кредитларни олишга, инвесторларни жалб қилишга кафил бўлиб берди. Ундан кейин олиб, ким билсин қаерларга сарфланган қарзларни тўлашда давом этяпти.
Нафақат бундай катта лойиҳалар, балки оддий ҳужра қурилганда ҳам унинг бош режаси, фундаментидан томигача лойиҳалари, у ишга тушгач қайси маблағлар ҳисобига яшаши, газ, свет, сув, аҳлат ҳаражатлари, солиқларни ким тўлаши бошидан белгилаб олинади. Тошкент шаҳри қора халқнинг пандемиядан ортган 10 000 сўм пулини ҳам олмоқчилигига қараганда ёки улар халққа бу ҳақда айтмай келган ёки умуман Ситининг қурилишида бош режа бўлмаган.
Хуллас, мен учун Ситига киришнинг пуллик бўлиши ноқонуний, нотўғри ва адолатсиз қарордир. Бу миллиардларни тўлаган халқни "лох" қилиб яна 10 000 сўм пулини шилишга қаратилган инсофсизлик деб биламан. Аммо менга энг алам қиладигани бу эмас...
Менга алам қиладигани, Ортиқхўжаев бир пайтлар айтганидай, орадан бир ҳафта ўтиб ҳамма - журналистлар, блогерлар, халқ бу ҳақда гапиришни бас қилади ва унутади. Одамлар эса ҳеч нарса бўлмагандай, Ситига пул тўлаб киришни бошлайди. Мен ёки Сиз тўламасангиз анови ва ундан наригхи одам пул тўлаб киради ва бу нарсаларни легитимлаштиради. Қарабсизки, сиз билан мен ноҳақ бўлиб чиқамиз. Бунга гувоҳ бўлган мулозимлар эса бугун бармоғини тиққан жойга эртага иккиланмасдан билагигача тиқади. Оғриса, айб мен билан сизда эмас! Айб барчамизда бўлади!

Кеча Францияда "Мисс Франция" бўлиб ўтди. Бу финалга чиққан 5 нафар номзодлар:
1. Мисс Нормандия
2. Мисс Прованс
3. Мисс Кот д'Азур
4. Мисс Бургонг
5. Мисс Алзас.
Мисс Нормандия финалда ғолиб бўлди.
Сизлар қайси бирига биринчи ўринни берган бўлар эдингиз ?
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
1. Мисс Нормандия
2. Мисс Прованс
3. Мисс Кот д'Азур
4. Мисс Бургонг
5. Мисс Алзас.
Мисс Нормандия финалда ғолиб бўлди.
Сизлар қайси бирига биринчи ўринни берган бўлар эдингиз ?
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
МИСС ПРОВАНС АНТИСЕМИТ ИЗОҲЛАР ҚУРБОНИ
Францияда Мисс Франция конкурси бўлиб ўтганлиги ҳақида маълумот берган эдим. Унда Мисс Прованс, Април Бенаюм 2-ўринни эгаллаган эди. Нуфузли тижорат олийгоҳининг 4-курс талабаси бўлган Април конкурсда ўзини таништириб, ўзининг аждодлари турли миллатларга даҳлдор эканлигини, онасининг келиб чиқиши серб ва хорват, отасининг келиб чиқиши еврей эканлигини айтган.
Шундан кейин ижтимоий тармоқларда унга нисбатан анисемит, яъни еврейларга қарши ҳақоратли изоҳлар ёзила бошлаган. Конкурсда 50% балларни мухлислар берганлиги ҳисобга олинса, унинг келиб чиқиши ҳақидаги фикрлари биринчи ўринни олишига халақит берган бўлиши мумкин деб таҳмин қилиш мумкин.
Ҳозир Франция прокуратураси бу изоҳлар бўйича жиноят иши очган. Бундай изоҳларни ёзганлар қидирилмоқда ва уларни топиб, жазолаш ҳаракатлари бошланган.

Muhabbatimsan [Rayhon.me]
Xo’ja
"Муҳаббатимсан", Хўжа гуруҳи
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Ассаломуалайкум, Азиз Учзамончилар!
Бир дўстимиз ҳозирда сиёсатшунослик бўйича тадқиқот олиб бормоқда. У илмий-тадқиқот ишларининг мавзуси доирасида фикрларни ўрганиш мақсадида сўров ўтказяпти.
Илтимос, вақтнингиз бўлганда линк орқали сўровномага ўтиб қатнашинглар.
Барчага олдиндан катта раҳмат! 👇👇👇
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfdP7CliLrXF4WLcjUWdZbWCauuY1UxdcXtr1TN6kmmQjUoNQ/viewform?usp=sf_link

Google Docs
"Давлат ҳокимияти органлари фаолияти тўғрисида" онлайн сўров
Ҳурматли сўров қатнашчиси, мен Азизхон Ахмедов ҳозирда Ўзбекистон Миллий университетида "Давлат ҳокимияти органлари фаолиятини самарали ташкил этишнинг замонавий услублари" мавзусида илмий-тадқиқот олиб бормоқдаман.
Қуйида тегишли маълумотларни тўплаш мақсадида…

2021 йил муборак !
Каналнинг Азиз ўқувчилари!
Ҳар бирингиз дунёнинг ҳар бурчагидасизлар. Кимлардадир аллақачон 2021 йил кириб келди, кимлардадир энди кириб келади.
Барчаларингизни кириб келган ва кириб келаётган янги 2021 йил билан муборакбод этаман. Кириб келаётган йил эски йилдаги оғир дамларни унуттириб, фақат эзгуликларни олиб келсин. Барчаларингизнинг хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, юртимизга фаровонлик тилайман.
Сизга, бизга, юртимизга қасд қилганлар паст бўлсин. Халфимизни кимларгадир қул қилишни режалаётганларнинг мақсадлари барбод бўлсин.
Сўнгги пайтларда камнамо бўлиб кетганим сабабли хавотир олганлар, ҳол-аҳвол сўраганларга ташаккур. Барчаси яхши. Сўнгги пайтларда яхши ташвишлар билан бўлиб, ижтимоий ҳаётга улгурмаяпман. Йилни ҳам яхши хабарлар билан тугаллаш, ўғлимнинг суннат тўйларини қилиш насиб қилди.
Барчага яна бир бор янги йил муборак бўлсин !
2021 йилда кўришгунча!

ИЖОДКОР МУАЛЛИФНИНГ МУАММОСИ: УЧ ЗАМОН ЯНА ШУ ЕРДА!
Телеграм каналлари орасида журналист-блогерлар, хабар тарқатувчи блогерлар, "олиб-сотар" блогерлар... ва ижодкор муаллифлар бор. Уларнинг ҳар бирининг ўз ўринлари, ҳурматлари ва қадрлари бор бўлардан, ижодкор муаллифларнинг бир муаммоси бор. Улар одатда илҳом билан ижод қиладилар ва илҳом келмай қолса, ижод қила олмай қоладилар.
Камина шундайлардан бири. Илҳом келмаса ёзганларимдан кўнглим тўлмайди, кўнглим тўлмаса ёзмайман. Акс ҳолда, ўзимни ўқувчиларга "ёмон таом тортиқ қилган ошпаз"дай ҳис қиламан ва бу менга тўғри келмайди. Шу сабабли, оғир ва машаққатли меҳнатлар туфайли йиғилган обуначилар канални тарк этиб, аъзолар сони камайиб кетса ҳам ёзмай туришни маъқул кўраман. Менга кам сонли бўлса ҳам ёзганларимни қадрлайдиган ва кутадиган садоқатли ўқувчилар азизроқ.
Қиссадан ҳисса, бугундан канални илгаридай фаол тарзда бўлмаса ҳам мунтазам юритишга ҳаракат қиламан. Фурсатдан фойдаланиб, сабрли ва садоқатли аъзоларга миннатдорчилик билдираман.
Постларни тарқатиш, лайк ва изоҳлар билан муносаталарингизни билдиришларингизни, канални қайта оммалаштиришга ҳисса қўшишларингизни сўраб қоламан.
Ҳурмат билан,
Уч Замон 😊🙏